Файзулла Хўжаeв (1896-1938)

Атоқли давлат ва сиёсат арбоби, Бухоро жадидчилигининг фаол иштирокчиси, “Ёш бухороликлар” партиясининг раҳбарларидан бири Файзулла Хўжаев 1896 йил 1 июлда Бухоро шаҳрида йирик савдогар оиласида туғилган. У ёшлигида эски мактабни битириб, Бухоро мадрасасида ўқиган. 1907—1912 йилларда Ф.Хўжаев Москвада шахсий ўқитувчилардан давоми…

Убайдуллахўжа Асадуллахўжаeв (1878-1937)

Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири, давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек матбуотининг илк ташкилотчиларидан бири Убайдуллахўжа Асадуллахўжа ўғли (Убайдулла Хўжаев) 1878 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Рус-тузем мактабини тамомлагач, давлат муассасаларида таржимонлик билан шуғулланган. Кейинчалик Саратов университетининг ҳуқуқшунослик факултетини муваффақият билан тамомлаган. давоми…

Тўлаган Хўжамёров – Тавалло (1882-1937)

Тўлаган Хўжамёров — Тавалло ХХ аср бошлари Тошкент адабий муҳитининг кўзга кўринган намояндаларидан эди. У 1882 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида зиёли оилада туғилди. Аввал эски мактабда, сўнг Бекларбеги мадрасасида таҳсил олди. Бекларбеги мадрасаси бу даврларда Тошкент адабий ҳаётининг марказларидан бири давоми…

Саидносир Миржалилов (1884-1937)

Атоқли маърифатпарвар, Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири Саидносир Миржалилов 1884 йили Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигидан ўта зийрак, тадбиркор ва меҳнаткаш бўлган Саидносир тужжорлик фаолиятини кичик бир газлама дўконини очишдан бошлаган. Кўп ўтмай у Туркистонда биринчи жадид мактабини давоми…

Саидаҳмадхўжа Сиддиқий – Ажзий (1864-1927)

Миллий уйғониш даврининг йирик вакилларидан бири, шоирб таржимон Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий — Ажзий 1864 йил Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Ҳалвойи қишлоғида ҳунарманд оиласида таваллуд топди. Ёшлигида отаси вафот этиб, бобоси қўлида вояга етди. Янгаси қўлида савод чиқарди. Кейин Самарқанд давоми…

Полвонниёз ҳожи Юсупов (1861-1936)

Ўзбек халқининг тараққийпарвар сиймоларидан, Хива жадидлари ва “Ёш хиваликлар” партиясининг раҳбарларидан бири Полвонниёз ҳожи Юсупов 1861 йили Хива шаҳрида савдогар оиласида туғилган. 1871 йилга қадар ота-онасининг, улар вафотидан кейин эса амакиси Юсуфбойнинг қўлида тарбияланган. 13 ёшида эски мактабда ўқиб, савод давоми…

Обиджон Маҳмудов (1871-1936)

Туркистондаги жадидчилик ҳаракати вакили, йирик сармоядор, ношир ва жамоат арбоби ва сиёсат арбоби Обиджон Абдулхолиқ ўғли Маҳмудов Фарғона тараққийпарварларининг пешқадам вакилидир. У 1871 йили Марғилонда туғилган. Тахминан 1898 йилда Челекен ярим ороли (Каспий денгизи)га бориб, турли ишлар билан машғул бўлди. давоми…

Мусо Саиджонов (1893-1937)

Бухоро жадидчилигининг йирик намояндаларидан ва маърифатпарвар, тарихчи олим, профессор (1935), тараққиёт йўлида миллий ҳаракатнинг фаол қатнашчиларидан бири Мусо Саиджонов 1893 йили Бухоро шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Мирараб мадрасасини битириб, Когондаги рус-тузем мактабида ўқиган. М.Саиджонов илмга қизиқиб, араб, форс, туркий тиллар, давоми…

Мунаввар қори Абдурашидхонов (1878-1931)

Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878 йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси давоми…

Исҳоқхон тўра Ибрат (1862-1937)

Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлиб, 1862 йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилган. Дастлабки маълумотни эски мактабда, сўнгра онасининг қўлида олади. Кейинроқ Қўқонга бориб мадрасага ўқишга киради. Исҳоқхон Ибрат 1886 йилда мадрасани давоми…