Тарихчи, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Гога Аброрович Ҳидоятов 1930 йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳрида машҳур драма актёрлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеваларнинг оиласида дунёга келган. М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўқиган.
1958 йилдан бошлаб турли илмий муассасаларда фаолият юритиб келди. Ўз илмий фаолиятини ЎзССР ФА Шарқшунослик институтида катта илмий ходим сифатида бошлади; 1994-1999 йилларда Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори бўлди. 2005 йили пенсияга чиқди, лекин илмий фаолиятини тўхтатиб қўймади ва умрининг охирига қадар ёзишда давом эттирди.
15 та монография, 100 дан ортиқ илмий мақолалар, жаҳоннинг янги тарихи бўйича қатор дарсликлар муаллифи. Эдвард Оллвортнинг The Modern Uzbeks (Замонавий ўзбеклар) китобининг алоҳида бобларини инглиз тилидан таржима қилди. “Тюркская цивилизация” (Турк цивилизацияси) китоби устида ишлади ва уни якунлашга улгурди.