Бажариб бўлмайдиган буйруқ

Бир подшо вазирини чақириб, буюрибди:
— Бир иморат қурдиргин. Иморатнинг тепаси осмонга, таги ерга тегмасин.
Вазир:
— Хўп, майли. Мен айтганларингизни бажараман. Лекин сиз ҳам қовоққа ўхшаган йўл-йўл очиқ сават тўқитинг. Мен ишлаётган жойга шу саватда суюқ ош солиб олиб боришсин, — дебди.
Шунда подшо:
— Саватда ҳам ҳеч замонда суюқ ош турадими, аҳмоқ, — деб уришибди.
Вазир:
— Эй, подшоҳим, бўлмаса, ҳавога иморат қуриб бўладими, — деб подшони мот қилган экан.