Обид Расул (1922-2001)

Таниқли болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими аълочиси Обид Расул ўз ижодий фаолиятини жажжи ўғил-қизларимиз учун қувноқ шеърлар ёзишга бағишлаган. Унинг „Кўк чакмонли йигитча“, „01мазор“, „Қувноқ болалар”, „Асал амаки“, „Садаф тишли амаки“, „Чашма“, „Келинг бизнинг полизга“ сингари бир талай китоблари ёш авлоднинг маънавий мулкига айланган.
Обид Расул узоқ йиллар давомида мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаганлиги учун ҳам болаламинг феи-атворини жуда яхши биларди. Шунинг учун педагок шоиминг шеърлари ёш китобхонлар қалбига тез етиб боради.
Шунингдек, Обид Расул узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим бериш билан бирга ўзи ишлаган Янгиёи шаҳри атрофидаги мактаблар қошидаги ёш ижодкорламинг тўгаракларига етакчилик қилиб, бир талай иқтидорли матбаа ходимларининг, журналистларнинг севимли устозига айланган.

КИТОБ

Дарслик китоб қўлингда,
Берилгандир у сенга.
Йиртмай кўздай асрасанг,
Керак уканг Эркинга.
Эркин ҳам бут юритса,
Муаллим хурсанд бўлар.
Китобга меҳри кўпни
Синфдошлар хуш кўрар.
Китобинг қоидан қоига,
Ўтиб борса топ-тоза.
Ундан кўплар шодланиб,
Олишади андоза.
Китоб билим манбайи,
Бу барчага аён — ҳақ.
Китоб ўқиб яшасанг,
Умринг ўтар хушчақчақ.

ХАЙРИХОН ВА МАЙЛИХОН

Бир туп шотут
Ва олмурут
Ушлаб қоида,
Борар йўлда
Майлихон, Хайрихон.
Ўзбек, қиргиз,
Гўё эгиз.
Ён қишлоқдан,
Жон қишлоқдан
Хайрихон, Майлихон.
Мактаб боғин,
Чор атрофин
Этишар боғ,
Жон-жон ўртоқ
Хайрихон, Майлихон.

ПИЛЛА – ТИЛЛА

Қадди расо тут кўчатим,
Новда барги шапалоқ.
Сўкичакда ипакқуртим,
Ўрмалаб ясар қўноқ.
Даҳасида тутам-тутам,
Барг соламан тўйсин деб,
Ардоқлайман эрта кунда,
Ипагини қўйсин деб.
Йиғдик, ана, соф меҳнатим —
Натижаси тўқ пилла.
Шойи-атлас кияр юртим,
Бебаҳо ипак-тилла.

ТОШКEНТ

Ҳур шаҳримсан,
Нур шаҳримсан.
Одамлар дарё —
тошқин.
У кўчадан,
Бу кўчадан.
Чиқишар ишга —
шошқин.
Шаҳри азим,
Сенга таъзим.
Сен онадай —
муқаддас.
Кўрган одам,
Бутун олам
Меҳри сенга —
чамбарчас.

СИЗ МEҲРИБОНИМ

Сиз менинг қуёшим,
Меҳрибон онам.
Сиз билан мунаввар
Ҳовли-ю хонам.
Мунисим, мўтабар,
Ғамхўрим онам.
Манглайим тўрида,
Бошда парвонам.
Баҳордан баҳорлар
Яратган азиз.
Ҳикматли мураббий,
Сўзлари лазиз.

ТОП, ЎРТОҚ!

Икки жойда икки боиса
Жуфт бўларми ёки тоқ?
Топ ўртоқ!
Шу тик турган жойингда,
Шимол-у шарқ, ғарб қаёқ?
Топ, ўртоқ!?
Ойми, қуёш ё юлдуз,
Қайси бири ярқироқ?
Топ, ўртоқ!
Какликми ёки булбул,
Қайси бири шўх сайроқ?
Топ, ўртоқ!

СИНФДОШ

Чиройли хат ёзмоққа
Жуда ҳавасманд эдим.
Аиочи қиз — Қумрига:
„Бироз ёрдам бер“, — дедим.
Шод боқиб синфдошим,
Чўзди ёрдам қўлини.
Энди мен ҳам биламан,
„5“ олишнинг йўлини.

ҲУНАРМАНД

Қўлида чўтка, мойи,
Доим очиқ чиройи,
Бўёқчи Турғун тоғам
Етмиш ҳунарда бекам.
У бўяган ром, эшик,
Тунукали том, эшик,
Деворга чизган нақши,
Қандай чарақлар яхши.
Ўзлари хўп ўқиган,
Эртак, шеърлар тўқиган.
Яна уста пазанда,
Қўшиқчи ҳам созанда.
Унинг ёпган ширмойи,
Тоиин ойдай чиройи.
Бўёқчи Турғун тоғам
Етмиш ҳунарда бекам.
Тоғам каби серҳунар,
Боисанг, ҳунардан унар.

ТИНЧЛИК ЯШАР

Ватаним — қуёш,
Бошимни силар,
У менга кўз-қош,
Иқболим тилар.
Қувнаб эркин, шод,
Бўламан катта.
Бахт бор умрбод,
Тинч мамлакатда.