Эрназар Рўзиматов (1933)

Таниқли шоир Эрназар Рўзиматов 1933 йилда Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, Тошкент шаҳридаги Қишлоқ хўжалигини ирригатсиялаш ва механизациялаш институтида таиим олади. Кейин Чирчиқ тизма ГЭСларида муҳандис бўлиб ишлайди.
Шоиминг „Кунгабоқар“ номли биринчи китоби 1963-йилда нашр этилган. Ҳозирга қадар болалар шоири Эмазар Рўзиматовнинг 15 га яқин шеърий тўпламлари босилиб чиққан.

ФАСЛЛАР УЛУҒИ

Ёз, куз, қиш, баҳор — тўрт фасл
Асло тартиб бузмайди.
Иззат ила ҳурматда,
Бир-биридан ўзмайди.
— Биз, — дер, — ака-укамиз,
Йилни ташкил этамиз.
Одоб бўлса иш бўлар,
Шундай бўлиб ўтамиз.
Фаслларнинг улуги
„Қиш“ десак ҳам боиади.
Қиш боимаса, тўхталар
Иш, десак ҳам боиади.
Сув сероб боиса агар,
Бўрон ҳам таъсир қилмас.
Куч кўп боиса илдизда,
Гармсел ҳам асар қилмас.
Қор ёғмаса сув боимас,
Чанқаб қолар қир, дала.
Баҳор ҳам қурғоқ келар,
Очилмайди гул, лола.
Ерни баҳор қитиқлар,
Қани, дер, тез турақол.
Қорлар эриб, сув оқар,
Сўзларимга қулоқ сол.
Дала-қирлар безансин,
Очилиб даста гуллар.
Қўй-қўзилар яйрасин,
Чақ-чақлашсин булбуллар.
Ҳосил боиса мои-у кои,
Тўй, маърака кўпаяр,
Баъзи бир манман одам,
Хўроз каби кеккаяр.
Баҳор ўтиб келса ёз,
Кунлар исиб, бўлар соз.
Меваларга ранг берар,
Нақдидан ҳам кечиб воз.
Шарбат кирса ҳосилга,
Узиб олма сен уни.
Пешонадан тер тўккан,
Бордир ахир боғбони.
Сўраб олсанг ҳурматлаб,
Есанг қоминг тўяди.
Лек сўрмасанг, шарбати
Томоғингни ўяди.
Қизаради юзинг ҳам,
Тулки мисол қочасан.
Ўзингга-чи, болажон,
Ботқоқ йўлин очасан,
Ҳар бир ишда тўғри сўз,
Куч беради танага.
Ҳатто чумчуқ ўч бўлар,
Қонхўр бўлган канага.
Ҳадемайин келар куз,
Ҳосилни, дер, териб ол.
Беғамбойдек бир куни,
Совуқ тушса бўлма лол.
Ким қиш ғамин ёз еса,
Ҳар ишда ғолиб чиқар.
Ўйнаса ҳамки гаров,
Ютуғин олиб чиқар.
Куз олади имтиҳон,
Қишдан огоҳ қилади.
Қолсанг агар йўқ-юпун,
Кўзни гувоҳ қилади.
Қиш совуғи келади,
Қор аёзин етаклаб.
Болалар чопиб ўйнар,
Чаналарин шатаклаб.
Бир-бирига отишар,
Қордан лўмбоз қилишиб.
Ё юзларин ишқалаб,
Ҳазиллашиб, қулашиб.
Бирин юзи лоларанг,
Бурни булоқ оқади.
Бировларга қор эса,
Шакар каби ёқади.
Баъзи бири йўл очар,
Олиб қўлга белкурак.
Чол-кампирлар юрмоққа,
Дер: — албатта йўл керак.
Дўстлик боиса ҳамиша,
Мушкул осон ечилар.
Ҳатто катта бичиқчи,
Маслаҳатда тўн бичар.

ВАТАН МАДАДКОР БЎЛГАЙ

Мен бир, икки, уч дедим,
Билакда бор куч дедим.
Беллашишни ким хоҳлар,
Кел майдонга туш дедим.
Ким абжир-у ким чаққон,
Билиб қўйсин ҳар бир жон.
Чангалимга ким тушса,
Чиқармайман мен омон.
Майдонга тез қани чиқ,
Кучинг етса мени йиқ.
Ишонмасанг ўзингга,
Боима ёиимга тўсиқ.
Оқлаб Ватан ош-тузин,
Қаратмай ерга юзин.
Ўзбекистон байрогин
Кўтарай кўкка ўзим.
Пирлар менга ёр бўлгай,
Ватан мададкор бўлгай.
Ўғил-қизин шуҳрати
Элга ифлихор бўлгай.