Эргаш Шермат Булоқбоши (1910-1995)

Эргаш Шермат (Булоқбоши) 1910 йили Фарғона водийсининг Хўжаобод туманидаги Булоқбоши қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ота-онасидан анча эрта етим қолиб, қариндошлар қарамоғида ўсди. Олдинига эски мактабда илм олади, 1926 йили Тошкентга келиб маърифат билим юртига ўқишга киради.
1931 йили Тошкент ҳуқуқшунослик институтида билим олди. Уни битиргач, Тошкентдаги Совет қурилиши ва ҳуқуқ институти аспирантурасига ўқишга кириб, уни 1936 йили тугатди. Аспирантурада ўқиб юрган даврида ишлай бошлади, завод-фабрикаларда ташвиқот-тарғибот ишлари билан шуғулланди, Тошкентдаги Беҳбудий номли техникумда ва Лоҳутий номидаги Давлат театр техникумида ижтимоий фанлардан дарс берди.
ИИ Жаҳон урушидан кейин Эргаш Шермат Германияда яшади. “Озодлик” радиосида хизмат қилди, “Миллий адабиёт”, “Миллий Туркистон” мажмуаларини тузди ва янги асарлар яратди. 1958 йилнинг бошида АҚШга кўчиб келди ва ўз “мен”ини шу эрда кашф қилди: шеърлар ёзди, сухандонлик қилди, сиёсатшунослик билан шуғулланди, жамоат ишида иштирок этди. Аввал Чикагода, кейинчалик Вашингтонда яшади. “Америка овози” эшиттиришларида қатнашди, профессор сифатида университетларда сиёсатшуносликдан лектсиялар ўқиди. «Туркистон-Америка» ассотсиатсияси асосчиларидан бири сифатида америкалик туркистонликлар орасида ҳурмат қозонди.
У ўзбек адабиётини жуда севар эди, шоирликка ихлоси баланд бўлганлиги сабабли “Булоқбоши” тахаллуси билан кўпгина таъсирли шеърлар ёзади. Унинг шеърлари халқимиз озодлиги йўлида, мустамлакачиларга қарши нафрат руҳида ёзилганди.
…1992 йили Эргаш Шермат ярим асрлик жудоликдан сўнг Ўзбекистонга кириб келди… Шоир ватанида фарзандлари, набиралари, яқинлари, қариндош-уруғ ва дўстлари билан учрашиш бахтига муяссар бўлди. Ташриф сўнгида шоир Булоқбошининг Тошкентда, “Билим” жамиятининг катта залида Ўзбекистон Адиблар иттифоқи аъзолари, ўзбек зиёлилари ва журналистлари билан учрашуви кўпчиликнинг эсида қолди. Мазкур учрашувда машҳур адиблар Озод Шарафутдинов, Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, Наим Каримов, Икром Отамурод ва бошқалар ватанпарвар, юртимизнинг фидойи фарзанди Эргаш Шермат тўғрисида дил сўзларини билдирдилар.Ўша куни Булоқбоши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси этиб сайланди.
Эргаш Шерматнинг этти фарзанди ва кўплаб набираси бор. Алижон (асл исми Алфред, уни отаси Алфред Нобел шарафига қўйган) ва Эмин ўғиллари ҳамда Дилбар, Набиҳа, Нурон, Шукрон ва Холида исмли қизлари бор. Хотини Хадичабегим ҳозир фарзандлари билан Вашингтон шаҳрида яшамоқда.
Эргаш Шермат 1995 йил 13 майда вафот этган.
Мавлон Шукурзода

МEН –ЖАРЧИ

Сен – гўзал юрт севгисила,
Оҳ-фиғон чекдим ҳамон,
Ўзгаларга бош эгиш-
Номус-ла ўлмакдан ёмон.

Келсин энди сенга ҳам
Эркли давр сурмак замон,
Тунда айланиш букун-
Серқуёшли кунларим.

Гулбаҳор келгунча тарқар,
Эрк чақирғон унларим!
Куйламак эркни, ҳаётни-
Хизматим, бурчим эрур.

Ҳақ йўлин сўзлаш учун
Зўр кучни ўз хақим берур.
Ҳар замон ўсмак йўлинда,
Бирлашиб ишлаш зарур.

Наъра тортиб атайин мен:
Яшасин миллий ғурур!
Тунда айланмиш букун-
Серқуёшли кунларим.

Гулбаҳор келгунча тарқар
Эрк чақирғон унларим!

БУ ЗАМОН

Аҳтармаган жой қолмади,
Топмадим ҳеч бир вафо.
Бу дунёнинг ҳар эридан
Топғаним бўлди жафо.

Қайға борсам унда кўрдим,
Ҳўрлик ёки соҳталик.
Билмадим бўлурмикан
Дунё юзи бир кун ёруғ.

Қорни оч-ла иши ёқдир,
Кимнинг қорни бўлса тўқ.
Гарчи йиллар додласанг-да,
Сен бир тингловчи ёқ.

Тинчланишни истасанг,
Кучга эга бўлмоқ керак.
Шу замон сендан кетар,
Жабру жафолар бедарак.

Кучсизлик ғоят ёмондир,
Куч демак надур ўзи?
Куч демак улки, иймондир.
Унга ёқ ҳеч бир мувози.

ҲАЁТ УЙҒОНАЖАК

Кундан кунга исиб борарди ҳаво,
Умид-навбаҳордан берганча дарак.
Илдиз, куртак отиб чиқарди гўё,
Аёз- қиш қисматин тан олмай юрак.

Ҳаёт- ўлим тортишарди ғоят зўр,
Бу дунёнинг азиз иши зотан бўл.
Сўлган ҳаёт албат қайта уйғонур,
Улуғ тангрим яратган қонуни шул.

ВАТАН ТУҒИ

Мен Туркистонли, мағрур бир туркман,
Ғурурим чексиз, йўлим истиқлол.
Курашда доим дўстлар-ла шерикман,
Туғимиз нишони – юлдуз-ла ҳилол.

Туғимиз бамисоли кўк билан тақлид,
Кўкнинг нишони бизга-да символ.
Бу туғ остинда минглаб мужоҳид,
Курашар, олмоқ-чун милий истиқлол.

Туркистон ўлкам, жонажон юртим,
Номинг жаранглар бурро тилларда.
Сенда қувониб, очисин баҳрим,
Меҳринг жойлашган тоза дилларда.

СОҒИНЧ ЙЎЛИДА

Ниҳоят келди сўзасжга ҳўп чоқ,
Борлиғин қайнар, гўё ёш булоқ.
Кел, ёнимга кел, юзимга бир боқ,
Бергин гўзалим, сўзимга қулоқ.

Бўлайлик иккимиз ажралмас бир ёр,
Ёқ дема сўзимга гўзалим зинҳор.
Қиз жамолинг хўп тўлишган баҳор,
Қилай сенга мен дардимни изҳор.

Азоб осонмас, тушунгил, билгил
Аммо азоб-ла сўнмас соғ кўнгил.
Кўнглимиз дилимиз гўё Ҳулкардек,
Тун бағрин ёрсин, чақнасин бир –як.

Ўзинг билсанки, азалдан бери,
Умидимиз ҳам ёлимиз бирдир.
Иккимизни ҳам тортувча ватан-
Гўзал юртимиз улуғ Туркистон.

БЎҒМАНГИЗ

Нима…
жиноятми,
ўз юртни севмак?
Ватан йўлинда ишлаб,
халқига севилмак?
Яшамоқдан на маъно,
бўлмас-кан унда севги?
Ҳаёт – севги водийси…
Севгисиз ҳаёт-
бу бир кулги…
Қўйинг…
Севги тараннум этсин,
Ҳаёт қонун будир.
Ҳар жон ниятга этсин,
. . . . . . . . . . .
Нега бўғасиз уни?

ЧЎЛПОН

Бўлса юртинг гўзал боғ-
халқинг унда боғбон,
Боғдаги булбул бўлиб-
сайрар эдинг сен,Чўлпон
Сени ўстирган макон-
Бобур шаҳри Андижон,
Ўзхақининг фарзанди-
Абдулҳамид Сулаймон.
Топтинг тарбия, ўсдинг-
хуш ҳаво бир муҳитда,
Шоир бўлдинг: куйладинг-
бўлсин деб, ҳурик юртда.
Сенга жўр бўлиб ҳамон-
тинмай куйлади Мағжон,
Тушунганинг ҳар замон-
эди юртинг Туркистон.
Сен чақнаган чироқдинг-
ўчирмак истадилар,
Бегоналар-чи маддоҳ-
бўлмоққа қистадиар.
Бўмадинг маддоҳ ўзга-
киймадинг ниқоб юзга,
Қайнар илҳоминг булоқ-
ҳар сўзингда шамчироқ.
Ёвинг ўчирди сени-
авжи чақнар чоғингда,
Йўл бермай сайраш учун-
ўз юртингда, боғингда.

ЖУДОЛИК ОХИРИ КEЛГАЙ

Бу кунар кўп азоб кунлар,
Ватансиз оҳ-фиғон ичра.
Кечар бошдан на мушкуллар,
Юриб бегоналар ичра.
Жудолик ўти ёндирса,
Қилиб кўксимни юз пора,
Бошим оғмас, умид сўнмас,
Топарман бунга бир чора.
Бу кунлар оҳири келгай,
Улуғ юртимни кўргайман,
Зимистонликка нур тушгай,
Фароғат кунни кўргайман.
Жудоик зулмидан озод,
Азиза ёримни кўргайман.
Қанотимни ёзиб ҳур-шод,
Жаннати дунёни кўргайман.
Очиб юрт қўйнига оқ йўл,
Борарман қайта ёнингга.
Меҳр-шафқатга тўлган ул,
Ҳароратли қучоғинга.
Этарман қайта меҳрим-ла,
Хизматимни севги боғинга,
Боқарман суқланиб шул дам,
Азизам, нур жамонинга.
Ўпиб нур кўзли ўғлимни,
Гўзал доноча Дилбарни,
Босиб бағримга меҳри-ла,
Суғориб ташна дилларни.
Битар қайғу-алам шунда,
Ҳуснлар яшнагай кунда.
Топар қалблар боғич бирга,
Тўлар диллар ёруғ нурга.