Юсуф Хос Ҳожиб (асл исми Юсуф) (тахм. 1020/21, Болосоғун — ?) — туркигўй шоир, мутафаккир, давлат арбоби. «Қутадғу билиг» достони муаллифи. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар берувчи ягона манба ҳам «Қутадғу билиг» китобидир. Ушбу китобга кўра, у замонасининг барча асосий илмларини атрофлича ўрганган, араб ва форс тилларини мукаммал билган. Маҳмуд Кошғарий каби туркий тилнинг мавқеини ошириш, унинг маданий-адабий ҳаётдан ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун курашган.
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йўлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий халқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолда яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи билан шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат).
«Қутадғу билиг» — 11-аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот берилган.
Юсуф Хос Ҳожиб уни Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатган ва қорахоний ҳукмдор Тавғоч Буғрохонга такдим этган. Буғрохон муаллифни тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» («Эшик оғаси») унвонини берган. Шундан кейин шоир «Юсуф Хос Ҳожиб» номи билан машҳур бўлган. Лекин достоннинг охиридаги шикоят оҳангларига қараганда, шоир умрининг охири бу давлатнинг таназзули даврига тўғри келган, шунга мувофиқ ҳаёти ҳам оғир кечган. Шоирнинг Қашқардаги мақбараси зиёратгоҳга айланган.
Биликсиз сўзи ўз бошини еюр. Ўгуш[3] сўзда ортуқ осиғ кўрмадим,
Яна[4] сўзламишда осиғ[5] бўлмадим. Ўгуш сўзлама сўз бирор сўзла оз,
Туман[6] сўз тугунин бирор сўзда ёз[7]. Киши сўз била қўбти[8], бўлди малик[9],
Ўгуш сўз бошиғ ерга қилди кулик[10]. Тилиғ каз[11] кудозгил[12] кудозилди бош,
Сўзунгни қисарғил узатилди тош. Биликсиз қароғу[13] турур белгулук,
Юри[14] ан биликсиз билик ол улук[15]. Туғуғли[16] ўтар кўр қолир белги сўз,
Сўзунг азгу сўзла ўзунг ўлгусўз[17]. Ўқушқа, биликка бу тилмочи[18] тил,
Ёруточи[19] эрни йўриқ тилни[20] бил. Кишинг[21] тил оғирлар[22] бўлур қут киши[23]
Кимиг тил ужузлар[24] борир[25] эр боши. Тил арслон турур кўр ишикда ётир[26],
Аё евлук[27] арсиг[28] ишингни етур. Тилин[29] эмгамиш[30] эр негут ер эшит,
Бу сўз ишга тутғил[31] ўзунга иш эт. «Мени эмгатур тил изи[32] ул талим[33],
Бошим кесмасуни[34] кесайин[35] тилим». Сўзунгни кудозгил[36] бошинг бормасун[37],
Тилингни кудозгил тишинг синмасун. Будун тили ёвлоқ[38] сени сўзлагай,
Киши қилғи киртуч[39] этингни егай. Биликлик билик берди тилқа бошиғ[40],
Аё тил идиси[41] кудозгил бишиғ[42]. Эсонлик тиласа[43] сони бу ўзунг,
Тилингдан чиқорма яроғсиз сўзунг. Ики нанг била ар қаримаз[44] ўзи:
Бир азгу қилинжи[45] бир азгу сўзи. Киши туғди, ўлди, сўзи қолди кўр,
Ўзи борди[46], ялинғуқ[47] оти қолди кўр. Тириклик тиласа ўзунг ўлмагу[48],
Қилинжинг, сўзунг азгу тутгай бўку[49]. Санга сўзладим ман сўзум ай ўғул.
Санга берди[50] бу панд ўзум ай ўғул. Кўмуш қолса олтун[51] манингдин санга,
Ани тутмоғил сан бу сўзга тенг-а[52]. Тилагим сўз эрди ай билка[53], бўку,
Ўқушлуғ, биликлик ўзум сўзлагу. Уқуш ул йўла[54] так қоронғу туни,
Билик ул ёруқлуғ ёрутти сани. Ўқушин[55] оғор[56] ул биликин[57] базур[58],
Бу икки била ар оғирлик[59] кўрур. ———————————————– [1] Билик — илм. [2] Сонур — саналади. [3] Ўгуш — кўп. [4] Яна — қайта-қайта. [5] Осиғ — фойда, осиғ бўлмоқ — фойда кўрмоқ, фойда топмоқ. [6] Туман — кўп, ҳар хил, минг-минг, сонсиз-саноқсиз. [7] Ёз — ёзгин, ҳал қилгин. [8] Қўбти — кўтарилди, баланд мартаба топти. [9] Бўлди малик — шоҳ бўлди. [10] Кулик — кулгили, масхара. [11] Каз — жуда, энг (Бу сўз «Девону луғотит турк»да кад, ёки каз бўлиши мумкин деб изоҳланган). [12] Кудозгил — тийгин. [13] Қароғу — кўр. [14] Юри — озод бўл, қутул. [15] Улук— ҳисса. [16] Туғуғли — туғилган одам. [17] Ўлгусўз — ўлмайдиган. [18] Тилмоч — восита, қурол. [19] Ёруточи — ёритувчи, танитувчи. [20] Йўриқ тил— ширин тил, ёқимли ва фойдали сўзлар сўзловчи тил. [21] Кишинг — кишини. [22] Оғирлар — юқори даражага етказади. [23] Бўлур қут киши — (тил билан) одам бахт топади, бахтга эришади. [24] Ужузлар— хўрланди, хўрликка элтади. [25] Борир — кетади, кесилади. [26] Тил туриш жойда ҳам оғиз эшигида бекиниб турган арслон ўрнидадир. [27] Аё евлук — уй эгаси. [28] Арсиг — эркак киши. [29] Тилин — тили билан, тили орқасидан. [30] Эмгамиш — қийналган. [31] Ишга тутғил — амал қилгин. [32] Тил изи — енгил тил. [33] Талим — кўп. [34] Кесмасуни — кемасин. [35] Кесайин — тияй. [36] Кудозгил — ўйлаб сўзла. [37] Бормасун — кесилмасун. [38] Ёвлоқ — ёмон. [39] Киртуч — ёмон қилиқли. [40] Тилқа бошиғ — тилга — тил учун бош — ақл берилган, ақлни бир ёғда қолдириб сўзлама. [41] Идиси — эгаси. [42] Кудозгил бишиғ — (бу қоидани) пишиқ кузат. [43] Тиласа — тиласанг, хоҳласанг. [44] Қаримаз — қаримайди, унитилмайди. [45] Қилинж — феъл-атвор. [46] Борди — йўқ бўлди. [47] Ялинғуқ — одам болалари, инсон. [48] Ўлмагу —ўлмайдиган, доим сақланиб қоладиган. [49] Бўку — илму ҳикматни эгаллаган, доно, етук. [50] Берди — бердим. [51] Кўмуш қолса олтун — олтун, кўмиш қолса. [52] Тенг-а сўзидаги «а» уни санга сўзига ҳам қофия қилиш мақсадида «а» орттирилгандир. а, ай-ай ўғул деган ундовдир. [53] Билка — олим, илмли. [54] Йўла — чироғ, лампа. [55] Ўқушин — ўқиш билан, ўқиш натижасида. [56] Оғор — юқори кўтарилади, мартаба топади. [57] Биликин — илм билан, илм орқали. [58] Базур — бўйида — катта бўлади. [59] Оғирлик — иззат, ҳурмат.
БАЙТЛАР
Хулқ гўзал бўлса, барча халқ севади,
Хулқи тўғри бўлган киши тўрга чиқади.
* * *
Болага отанинг меҳнати сингган бўлса,
Сўнг у боланинг хулқ-атворида билинади.
Ота болани назоратда тутса,
У яхши, эзгу бўлади.
* * *
Ҳар ким одоб сурмасидан тортса ҳаё кўзига,
Мақсад келинин кўрар қаршисида беҳижоб.
Ота болани кичиклигидан бебош қилиб қўйса,
Болада гуноҳ йўқ, барча жафо отада.
Ўгал-қизга билим, ҳунар ўргатиш керак,
Токи бу ҳунарлар билан феъл-атвори гўзал бўлсин.
Кимнинг хулқ-атвори, феъли яхши бўлса,
У тилагини топади, ою кун унга кулиб боқади.
* * *
Яхши қилиқ оқ сут билан кирса,
Ўлим келиб тутмагунча ўзгармайди.
* * *
Билимни буюк, ўқувни улуғ бил,
Бу иккиси танланган бандасини улуғлайди.
Заковат қаэрда бўлса, улуғлик бўлади,
Билим кимда бўлса буюклик олади.
* * *
Билимсиз, шубҳасиз, аниқ кўрдир,
Кел, эй нодон, билимдан ҳисса ол.
* * *
Заковатли уқади, билимли билади,
Билимли, заковатли тилакка етади.
* * *
Ҳамма эзгуликлар билим туфайлидир.
Билим туфайли гўё кўкка йўл топилади.
Сўз бўз ерга яшил кўкдан тушди,
Сўзи туфайли инсон ўзини улуғ қилди.
* * *
Илм асосига қурилмаган улуғликнинг охири хорликдир.
Нодон агар улуғ бўлса унга кўнгил боғлама,
Чунки амал нодон билан боқий эмас жаҳонда.
Чарох ҳеч қачон жоҳилларнинг амалини билмайди,
Қора чоҳга тиқар уни, қўймас бир кун омонда.
Кишини йилқидан билим фарқлади,
Билим билан инсон мартабали бўлди.
Заковатли киши гўзал ва тил-сўзи тўғри,
Ва тамоми қилиқлари тугал — тўкис бўлади.
* * *
Билим, ҳунар, эзгу қилиқ ва ё хулқни
Киши ўрганади, сўнг йўриқ тузилади.
Киши зулмат босган қоронғу уй кабидир,
Ўқув-идрок бир машъалдирки, уни ёритади.
Кўргин, турли яхшиликлар ўқув-идрокдан келади,
Киши билим туфайли улғаяди, машҳур бўлади.
* * *
Мол-дунёни қанча термагин, у тугайди, олқинади,
Ёзилса-чи, сўз абадий қолади, оламни кезади.
* * *
Ўғил-қиз кичиклигида нимани ўрганса,
То қариб ўлмагунча унутмайди.
* * *
Дўст тутмоқ осон, риоя қилмоғи қийин,
Душман бўлмоқ осон, ярашмоғи қийин.
* * *
Икки турли кишига яқинлашма, узоқлаш,
Ўша нарса жон баробарида ширин бўлади.
* * *
Душманни заиф деб узоқ ғофил бўлма,
Нега қурқайин, деб сўз билан керилма.
* * *
Одамларсиз яшама, одамлар орасида бўл,
Одамлар айбини кўрма, ўз айбингни кўр.
* * *
Агар халқнинг бошчиси яхши бўлса,
Унинг хизматчилари яхши бўлади.
* * *
Кишиларнинг суқига ишингни бермагин,
Вафосиз кишиларга ошингни едирма.
* * *
Ўзинг биродар кўнглини билмоқ истасанг,
Сўз билан ғазабини келтир ва қовоғингни сол.
Сени севиши, севмаслигини билайин десанг,
Севимлироқ нарсасини сўра, дарҳол тушунилади.
У бу икки нарсага қовоғини солмаса,
Ушбу кишини жон билан тенг тутиш керак.
* * *
Кишига ҳасад қилма, ўзингни яхши тут,
Бу қиликдан доим ғам-ташвиш келади.
* * *
Шарм-ҳаё ҳамма ярамас ишлардан тияди,
Уятсизлик киши учун жуда ярамас иллатдир.
Ростлик, шарму ҳаё ҳамда гўзал хулқ,
Учаласи бирикса, бу севинч демакдир.
Яна бири — софлик ва ростфеъллик, бўлар,
Икки оламда кишини бахтиёр қилади.
* * *
Уятли киши одамларнинг сарасидир,
Уятсиз киши — кишиларнинг тубани,
Уятсиз тили тўғри сўз сўзламайди.
Уятсиз кишидан йироқ тур, йироқ,
Уятсизнинг кўзи қаттиқ бўлади.
Ор-номуссиз кишининг юзи гўштсиз сўнгакдир,
Ор-номуссиз кишининг ўзи битмас мараздир.
* * *
Кишилар орасида етуги уятли кишидир.
* * *
Ким яхшилик қилса, яхшилик топади,
У жабру ситамларга қарамайди.
Кимда ким ёмонлик куриб, яхшилик қилса,
Эй эзгу киши, мен сени орзу қиламан,
Эй эзгу, сенга ким туяди, айтиб бер менга
Энди бери кел, мен сенга жуда чанқоқман.
* * *
Бошқаларга зиён истама, ўзинг ҳам зиён кўрма,
Фақат яхшилик қил, ҳавас ва орзуни билгин.
* * *
Одам бўл, одамга одамийлик қил,
Одам деган отни, мақтовни ол.
* * *
Ёмондан ошна тутма, зинҳор йироқ тур,
Ёмон дўст сени йўлдан оздиради.
Ўзинг эзгу отли бўлайин десанг,
Ёмонга қушилма, ҳушёр бўл, уйла.
* * *
Кўп сўзлаб киши доно бўлмайди,
Кўп эшитиб, доно барчага бош бўлади.
* * *
Сен ўзингга эсонлик тиласанг,
Тилингдан яроқсиз сўзингни чиқарма.
Билиб сўзлаган сўз донолик саналади,
Нодоннинг сўзи ўз бошини ейди.
Сўзни кўп сўзлама, бир оз озроқ сўзла,
Туман минг сўз тугунин бир сўзда кўзла.
* * *
Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин.
* * *
Заковат кўрки сўздур, бу тилнинг кўрки сўздир,
Кишининг кўрки юздур, бу юзнинг кўрки кўздир.
* * *
Киши икки нарса туфайли қаримайди,
Бири — эзгу хулқи, бири — эзгу сўзи.
Мендан сенга кумуш, олтин қолса,
Уларни сен бу сўзга тенг тутмагил.
* * *
Сўзни сўзламаса, у соф олтинга тенг,
У тилдан чиқарилса, сариқ чақага тенг.
* * *
Ёру дўстларнинг кўнглини синдирма, юкини кўтар,
Киши кўнгли юпқа шиша мисолдир,
Уни эҳтиёт қил, қўзғатма, синади.
Кишининг кўнгли қолса, ҳаловат кетади,
Яқинлик узилади, фойда йироқлашади.
Яқинлик истасанг, кўнгил олгин, кўнгил
Кўнгил синса, яқинлик кетади.
* * *
Одам нима билан равнақ топса,
Ўшанга ёпишади.
Бола уйнинг зийнати.
Инсон номи ўлмай яшайди такрор,
Ортидан фарзанди қолганда ёдгор!
Юксалиш қийин, пастлаш осон,
Негаки огир тошни кўтариш қийин,
Ташлаб юбориш осондир!
Бахт, давлат қаэрда бўлса, унга буйин бер, яраш,
Агар бахтга эришсанг, қайгу билан кураш.
* * *
Ётни ёрлақагин ва емиш бергин,
Мусофирни эзгу тутгин, эй билағон доно.
* * *
Ётни эзгу тутса, эр кўзи ёришади.
Мусофирни эзгу тутса, овозаси ёришади.
* * *
Ишга шошиб киришма, сабр қил, эҳтиёт бўл,
Шошилиб қилинган ишнинг охири вой бўлади,
Шошилиб қилинган ишлар нечоғли ярамас бўлади.
Шошқалоқлик барча адашган кишилар иши.
* * *
Қачон қаҳринг келса, ўзингни тут, бардошли бўл,
Сабрли кишининг севинчи олдида.
Киши сабр қилса, бузилган ишини тўғрилайди.
Киши сабр қилса, ўз тилагйни топади,
Сабр қилиб тургувчи оқ қушни тутади
* * *
Тамагир билан асло яқин бўлма,
Шубҳасиз у сенга душман бўлади.
* * *
Кишилар ёвузи — бу эзма кишидир.
Кишиларнинг қадрлиси — саховатли кишидир.
* * *
Биров сенга муайян бир меҳнатни сингдирса,
У меҳнатни унутма, мисли улик бўлма.
Эй асл киши, одамгарчиликни қўйма,
Кишиларга доим одамгарчилик қилиб тур.
Кел мол деган ном олма, одамгарчилик қил.
Одамга одам бўл, одамгарчилик қил.
* * *
Бахил бўлма, эй саховатли киши,
Саховатли деган мангу қолади, ўлмайди.
* * *
Тамоққа эҳтиёт булинса, умрга фойдалидир,
Овқатни оз ейилса, бу оғизга лаззатлидур.
* * *
Ичимлик ичма, тубанларга аралашмай юр,
Эмин юр, доим эзгу бўласан.
Синалган, танилган кишини маҳкам тут.
Ундан сенга туман минг манфаат тегади.
Ҳар қанақа сўзни ҳам тингла, лекин ишонма.
Кўнглингдагини очма, қаттиқ ва маҳкам тут.
* * *
Ичимлик ичма, зинҳор зинога яқинлашма, хазар қил.
Бу икки нарса гадолик тўнини кийдиради.
* * *
Билимли ичимлик ичса, билимсиз бўлади,
Билимсиз маст бўлса, ножўя ишлар қилади.
Ичимлик ичма, ичимлик ичса, кишининг бахти кетади,
Ичимлик ичса, киши телба, тентак бўлади.
Қайси нарсага меҳнат кўп сарфланса,
Ўша нарса севимли, азиз бўлади.
* * *
Ичимлик ичма, эй майпараст, бўғзининг қули,
Май ичсанг, сенга гадолик йўли очилади.
Маст бўлгач, киши телба, тентак бўлади.
Кимнинг ҳиммати бўлмаса, у ўликдир,
Иккала дунёда ҳам у бебаҳра бўлади.
Барча халққа кўнгилдан меҳрибон бўл,
Доим ҳайрли иш қил, ўзинг эзгулик топ.
Халққа манфаат келтир, зарарли бўлма,
Феълингни яхши тут, ёмонларнинг касофатини бос.
* * *
Қизил тил сени қисқа ёшли қилади,
Эсон булай десанг, сен уни маҳкам боғла.
* * *
Аралашдингми, фитна кўтаради, кўр,
Бири — ғийбатчи, чақимчилик қилувчи.
Бири — иккиюзлама киши, тамагир.
* * *
Қаерда хиёнат оёққа турса,
Ўша ердан диэнат йироқлашади.
Хиёнаткор қаэрга қул урса,
Денгизни шимиради, ерни қуритади.
* * *
Хулқ гўзал бўлса, барча халқ севади,
Хулқи тўғри бўлган киши тўрга чиқади.
* * *
Ҳаромга аралашма ва зуравонлик қилма,
Ўзгалар қонини тўкма, хусумат ва ғараз қилма.
* * *
Ўзинг қайси ишни қилмоқчи бўлсанг,
Аввал сўзинг, кўнглинг билан кенгашгин.
* * *
Кўнгил ва тилни тўғри тут, эй билогон доно,
Ўз вақтида сенинг ризқинг камаймайди.
Ўзинг бу дунёда бойлик истасанг,
Тўғри бўл, сўзларингни тўғри тут.
* * *
Дунё давлат билан сени аврамасин,
Ҳамма ишларда ҳам тўғрилик иста.
* * *
Тўғри сўз дағалдир, уни сингдиргин,
Эртага манфаати тегадир, сени суюнтиради.
* * *
Киши чиройига ички дунёси эшдир,
Юз кўрки билан унинг феъл-атвори тенгдир.