Боқихон тўра (19-аср бошлари Қўқон — 1888) — ўзбек шоири, табиб. Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ижод қилган.
Қўқонлик машҳур шахслар вафотига бағишлаб қатор таьрихлар ёзган. Мушрифнинг «Ансоб уссалотин ва таъворихи хавоқин» («Султонлар насаблари ва хоқонлар таърихлари»), шоир ва табиб Ҳокимий (1850—1930)нинг «Таърих улилож» асарларида Боқихон тўра ҳақида қисқа маълумот учрайди.