Қайта қуриш бундан қирқ йил олдин бошланган бўлса-ю, отанг билан онанг ҳам қайта ишланган бўлса, сени ким туғарди?
* * *
Бақироқ, ёқимсиз қўшиқчи энди авжига чиққанда тўхтатиб, соат неччи бўлди, деб сўраш керак.
* * *
Баъзи ёш қизлар ёзувчиларнинг пули кўп деб ўйлашади. Ёзувчига эрга тегиб кўришса қанақалигини билишарди. Шу мирқуруқ ёзувчига-ку, эрга тегибсан, кўраяпсанки тирикчилик ўтмаяпти. Ажраладиган бўлсанг, бўйнингдаги етти шода дурни, қулоғингдаги бриллиант кўзли зиракни, бармоғингдаги олмос қадалган узукни сотмасдан олдин ажралсанг бўлмасмиди?
* * *
Телестудиядаги чиройли диктор қизларни ишдан бўшатиб, ўрнига кампирларни қўйиш керак. Чолларнинг кўнглини бузишга йўл қўймаймиз. Ветеран пенсионерларнинг талаби шу!