«Одатим ёмон, бирон қизни яхши кўрсам, дарров тилдан қоламан.
Биринчи уйланганимда ЗАГСга бордиму тилдан қолдим қўйдим. Довдираб, ЗАГС дафтарида хотинимнинг фамилиясига ўтиб қопман.
Характеримиз тўғри келмай, бир йилда ажрашиб кетдик. Хотин кетди-ю, фамилияси менда қолди.
Кейинги уйланганларимда анча пишиб қолган эдим, фамилиямга эҳтиёт бўлиб турдим.
Уч марта уйландим. Учала хотинимни ҳам аввалги первий хотинимдан қолган фамилияга ўтказдим.
Дунёда муросаи мадора деган нарса қийин гап экан. Кейинги хотинимни қўйишимга яхлит сабаб йўқ эди. Фақат дилимда армон қолмасин, ўз фамилиямга ҳам битта хотин олиб қўяй, деб ният қилдим.
Шунинг учун сиз, ЗАГСдаги опахонларимдан илтимосим шуки, ўз фамилиямни қайтиб беришларингни сўрайман.
Илтимос ила:
Фазлиддин ПОШШАХОНОВА».