Кечки пайт. Район партия комитетининг секретари ўртоқ Тоҳиржон Носиров чанг босган «Виллис»дан тушиб, ёши элликдан ошиб қолганига қарамай, райком биносининг зинасидан чопқиллаб чиқиб кетаётган эди, бирдан тўхтади; зинанинг бир чеккасига бориб, коверкот макинтошининг этагини, брезент этигини қоқди: похол шляпасини бошидан олиб, рўмолчаси билан пешана ва бўйнини наридан-бери артди-да, энди салмоқли қадам ташлаб чиқиб кетди.
Тоҳиржон Носиров район партия комитетининг секретарлигига яқинда сайланган бўлиб, ҳозир район билан танишиб юрган эди.
Носиров қабулхонада ҳурмат юзасидан ўрнидан турган ёрдамчиси — йигирма икки ёшлардаги баланд бўйли, хушқомат, жуда нозик қизга салом бериб, кабинетига кириб кетди. Қиз бир даста газета-журнал, битта қизил папкани олиб, унинг кетидан кирди, бу нарсаларни секретарнинг столига қўйди-да, бориб деразаларни очиб юборди. Дим кабинетга боғчадан муздай ҳаво, ҳандалакними, босволди қовунними эсга соладиган ялпиз ҳиди кирди; чумчуқларнинг чуғурлаши, дераза остида оқаётган ариқчанинг шовиллаши эшитилди. Носиров қизил папкадаги қоғозлардан бир-иккитасини кўздан кечирди, кейин кўзойнагини пешанасига суриб графиндан стаканга қилқиллатиб яхна чой қуяр экан, қизга айрим диққат билан разм солди. Қиз буни пайқади-да, чиқиб кетишни ҳам, чиқмасликни ҳам билмай эшик олдида туриб қолди.
— Менга гапингиз бор шекилли…
— Йўқ…
Саида чиқиб кетмоқчи эди, Носиров тўхтатди.
— Майли, ҳозир айта қолай… Ўтиринг.
Саида, арзон чит бўлса ҳам яхши тикилган кўйлагининг орқа этагини ғижим қилмасликка тиришиб, эҳтиёт билан курсига ўтирди, йўл-йўл бахмал жилеткасининг биқин чўнтагидан ярми чиқиб турган кичкинагина блокнотини олиб столга қўйди, ингичка қаламинннг кетини иягига ниқтаб, Носировга савол назари билан қаради. Носиров бнр стакан заъфарондай яхна чойни нафас олмай шимирди, стаканни тақ этиб столга қўйди-да, қип-қизил, силлиқ, деразанинг акси кўришиб турган ялтироқ бошини силар экан, кулимсираб:
— Кўчадан кетаётган автомобиль бировни босса ёки туртибми, йиқитибми озор-берса, нима бўлади? — деди.
Саида чўчиб тушди.
— Нима бўлди, машинангиз бировни урдими?
— Йў… йўқ, менинг машинам ҳеч кимга озор бергани йўқ… Хўш, нима бўлади?
Саида нима дейишини билмай:
— Милиция тўхтатади… — деди.
— Борди-ю, машинани тўхтатадиган, шофёрни жавобгарликка тортадиган милиционернинг ўзини қасддан уриб, йиқитиб ўтса-чи, унда нима бўлади?
Саида кулди.
— Униснни билмадим… Қанақа шофёр экан у довюрак?
— Арслонбек Қаландаров!
Саида у одамдан ҳар нима кутиш мумкин деган маънода жилмайиб бош чайқади.
Арслонбек Қаландаров — «Бўстон» колхозининг раиси, машҳур раислардан бўлиб, ўтган ҳафта колхоздан районга машина ҳайдаб кетаётганида йўлини тўсган милиционер билан жанжаллашган, уни уриб, йиқитиб ўтган эди.
Воқеа бундоқ бўлган эди.
Янги сотиб олинган беш тонналик юк машинаси майдонни бир айланиб, правление олдига кўндаланг бўлганда, Қаландаров жуда хурсанд бўлиб кетди; ҳали ғубор қўнмаган ям-яшил машинани айланиб кўздан кечирди, капотини очтириб, моторини кўрди; сўнг рулга ўтириб, стартёрни босди. Мотор бир пишқириб равон гуриллай кетди. Қаландаров машинани олдинга, орқага юргизди, майдонни бир айланди, кўприкдан ўтиб, катта йўлга чиққанида, шофёрни чақириб ёнига ўтқизди-да районга томон йўл олди. Унинг мўлжали беш-олти километр юриб қайтиш эди, бироқ янги машина, тўғри ва равон асфальт йўл ҳавасини келтирди-ю, район марказига тушиб чиқишга қарор берди. Қаландаров йўл бўйидаги тиниқ яшил дарахтлар, барра ўтлардан кўзи қувониб, кишининг вужудини яйратадиган май ҳавосидан маст бўлиб, хиргойи қилиб кетаётган эди, йўл бўйида турган мшшционер қўлидаги ола таёқ билан йўлнинг четини кўрсатди. Қаландаров милиционер кўрсатган жойга келиб тўхтади. Маълум бўлишича, йўлнинг баҳорги ёғингарчиликдан чўккан, бузилган кичик бир участкаси ремонт қилинаётган бўлиб, район томонга ўтадиган бўш юк машиналари бу ерга ярим километр келадиган карьердан шағал олиб, ўша участкага тўкиб ўтиши керак экан. Қаландаров бир оз сабр қилса, ёнида ўтирган шофёр милиционерга машина янги эканини, оғир юк ортиб бўлмаслигини айтиб, ортиқча сўзга ўрин ҳам қолмас эди. Қаландаров бирдан тутақди, шофёрни оғиз очгани қўймай, шовқин солди.
Милиционернинг аччиғи келди, права сўради.
Қаландаров унинг сўзига қулоқ солмай машинани юргизди. Милиционер зинага чиқиб рулга тармашди.
Қаландаров унинг шапкасини олиб улоқтириб юборди.
Милиционер шапкасини олиб, унинг йўлини тўсмоқчи бўлди. Қаландаров газ берди-да, машинанинг қаноти билан уни уриб, йиқитиб ўтди.
Милиционер дарров ўрнидан турди ва унинг кетидак лунжини шишириб, ҳуштак чалганича қола берди.
— Қаландаров шу куни кечқурун автоинспекцияга кирибди, — деди Носиров кулиб. — Ўша милиционерни топиб узр сўрабди. Милиционер начальнигига рапорт берган экан. Қаландаров тоза ялинибди: «Жон ука, начальникка рўпара қилиб эркак қаддимни букма, қанча штраф олсанг, ол», деб чўнтагини тутибди. Автоинспекциянинг начальниги хотин киши экан…
Саида пиқиллаб кулиб юборди.
— Сояда ўсган раислардан, — деди кулги ёшини артиб.
«Сояда ўсган» деган ибора район партия конференциясидан чиққан: кўп вакиллар музокарада райком бюросининг фаолиятини танқид қилиб, колхозларда партиявий-сиёсий ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, сиёсий-тарбиявий ишлар хўжалик ишлари соясида қолиб кетганлиги, бирмунча колхозларда раҳбар кадрлар сояда ўсаётганлиги тўғрисида гапиришган эди.
Носиров столининг тортмасидан блокнотини олиб тез-тез варақлар экан:
— Тўғри! Билар экансиз! — деди. — Мен «Бўстон» колхози билан бир оз машғул бўлдим, тайинли бир хулосага келмаган бўлсам ҳам, кўнгилда бир хиралик пайдо бўлди. Қаландаров сояда ўсганлигидан ташқари, эркароқ раис кўринади.
— Жуда тўғри пайқабсиз, — деди Саида. — Районнинг илгариги раҳбарлари, айниқса, райком секретари ўртоқ Қодиров Қаландаровни ҳаддан ташқари эркалатиб юборган эди. Унинг милицияга бўйсунмаганлиги ҳам шунинг оқибати. Бироқ кейинчалик ўйлаб кўрган бўлса керак: бу тантиқлигини районнинг ҳозирги раҳбарлари кечирадими-йўқми? Шунинг учун милиционердан узр сўрагани борган, штраф ол, деб чўнтагини тутган. Лекин «Хотин киши олдида эркак қаддимни букма» дсгани менинг учун ҳам янгилик!
Қаландаров, ҳақиқатан, Носиров пайқаганича ва Саида айтганича хийла эрка раислардан эди.
Китобнинг тўлиқ матнини PDF форматда сақлаб олинг