Эркин Воҳидов. Ҳаястон илҳоми (1968)

Кеча «Гулистон»нинг биринчи сонини варақлаб туриб Абдулла Ориповнинг «Арманистон» шеърига кўзим тушди. Бу шеърни Абдулланинг ўзидан бир неча бор эшитган бўлсам ҳам журнал саҳифасида яна бир марта ўқиб чиқдим. Бир вақтлар «Ўзбекистон маданияти» газетаси ях-ши ташаббус бошлаб «Бир шеър ҳақида» давоми…

Абдулла Орипов. Илм ва ижод мартабаси (2000)

Қашқа воҳаси азалдан илм-маърифат масканларидан бўлиб келган. Қадимий Кешни Шарқ фузалолари “илм ва адаб қуббаси”, деб таъриф қилган бўлса, Насаф Ўрта Осиёдаги тўртта ҳадисшунослик мактабларидан (Марв, Бухоро, Самарқанд) бири саналган. Ростдан-да, бу маъвода Касби, Фазли, Фудина, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи, Қамаши давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Уят (1966)

Уят фақат инсонга хос туйғудир. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эс-ҳушини йўқотган ўғрига, ҳийла-найранги фош бўлиб безрайиб давоми…

Мирзо Кенжабек. Юрагимда оёқ изи бор (1989)

Қайта қуришнинг уч-тўрт йили Ўзбекистонда етилган муаммоларни англаш, мудҳиш сунъий муаммолар яратиш, турли курашлар билан ўтиб кетди. Янги сиёсатнинг илк аниқ натижаси шуки, ниҳоят, бизнинг жумҳуриятимизда ҳам ошкоралик руҳи қарор топа бошлади. Бироқ бу ошкоралик фақат давраларда мажлис ва бошқа давоми…

Жамол Камол: “Тенглик ва озодлик — жаҳон тарозусининг икки палласи” (1989)

Бир қушча йиғлайди бўғот тагида, Увоққина қалби қайғуга тўлиб, Не ажаб, бир қатра ёш пардасидан Олам кўринади ёшга ғарқ бўлиб… Бир қушча қувнайди бўғот тагида, Увоққина қалби қувончга тўлиб, Не ажаб, бир зарра нур пардасидак Олам кўринади нурга ғарқ бўлиб… давоми…

Эркин Воҳидов. Янги авлод овози (1980)

Шеъриятимизга янги авлод кириб келди. Оҳиста, ийманиб, улуғлар қошида чўчинқираб эмас, шахдам, дадил, бамисоли тўйхонага келган ўспирин куёвнавкарлардек олатасир ва сурон билан кириб келди. Биз бу «босқин»ни кўпдан кутган эдик, интизорлик билан пойлаган эдик. Шундай кун келди. Куни кеча комсомол давоми…

Абдулла Орипов. Шарққа мафтун шоир (1999)

Жаҳондаги ҳеч бир халқ маънавияти ва адабиёти фақат ўз доирасида чегараланиб қолмайди. Чегараланиб қоладиган бўлса, ўзига ёмон! Миллий маҳдудлик ҳеч кимга фойда келтирган эмас. Ўз миллий заминида қатъий турган ўзбек маънавияти — азалдан очиқ маънавият. Маънавий ҳудудимизга бизни руҳий жиҳатдан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳиндистон хотираларидан (1966)

Мен бу ажойибот ва ғаройиботлар мамлакати бўлмиш Ҳиндистонга икки марта — 1955 йилнинг охирида ўзбек санъаткорлари делегациясига бошлиқ бўлиб, 1961 йилнинг бошида сайёҳ бўлиб бордим. 1955 йилнинг декабрь кунлари эди. Бизда дарахтлар булдуруқдай оппоқ: Афғонистонда қора совуқ, изғирин; уч ярим давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Маҳаллий сармояни кучайтириш чоралари (1925)

Қайсики маҳаллий ҳукумат кишилари маҳаллий сармояни кучайтириш чорасини истасалар, Қўқон ижроқўмининг шул хусусда қилғон қарорларидан ибрат олсин. Масалан: 1. Боқиманда солиғларни йиғиштириш ҳафтаси эълон қилиб, бутун масъул ишчиларни боқиманда солиғларни ундириш тўғрисида ташвиқот кампанияси ўтказиш учун волостларға чиқариб, ул чиққан давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Уч карнакка бир пуф! (1924)

Йигирманчи йилда, билмайман, қандай бир кучга таянган, шу Қ. деган гўрков меним «Фарғона фожиаларим» учун чуқургина бир гўр кавлаганини «Туркистон» газетасини …-нумерина ёзғон эди. Бугунгача эплаб кўмолмаган Қ. туямижоз яна 375-«Туркистон»да қайтаруб бир чайнади. Билмадим, шу тўрт йил орасида ҳазм давоми…