Умарали Норматов. Оловли йиллар манзаралари

Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида иккинчи жаҳон уруши йиллари болаликда кечган серташвиш кунларимиз, қисман ғурур-ифтихор, кўпроқ армон-ўкинчларга тўла хотиралар ёдга тушаверади. Бу гал ҳам фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги тантанаси кунларида ўша таҳликали 1943 йили қишлоғимизда ташкил давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. “Экстремизм” фақат диний бўладими? Дунёвий экстремизм нима?

“Диний илм” деймиз, “дунёвий илм” ҳам бор. “Сиёсат” деймиз, лекин бунда, негадир, “дунёвий сиёсат”ни тушунамиз, ваҳоланки, “диний сиёсат” ҳам бор, фақат, биз шу атамани ишлатмаймиз холос. Худди шу тушунчалар сингари, “диний экстремизм” бор бўлса, “дунёвий экстремизм” хам бор-да! Ахир, “экстремизм” давоми…

Умарқул Эгамов. Пора ва чора (1989)

Мен олий ва олий бўлмаган даргоҳлардаги баъзи бир «касалликлар» ҳақида мулоҳаза юритмоқчиман. Бу касалликнинг номи — порахўрлик. Порахўрлик покиза диёримиз юзига қора чаплади! Энг юқори минбарлардан туриб бу ҳақда гапирилди. Дунёга овоза бўлдик. 40—50 даража иссиқда меҳнат қилаётган деҳқон меҳнатига давоми…

Шерали Турдиев. Отажон Ҳошим ким бўлган? (1989)

Шахсга сиғиниш оқибатларининг тугатила бошлаши билан 30—40-йиллар бегуноҳ репрессия бўлган кўплаб совет партия, давлат раҳбарлари, фан, маданият намоёндалари қатори республикамизнинг ҳам Акмал Икромов, Файзулла Ҳўжаев, Абдулла Қодирий, Зиё Саид, Отажон Ҳошимов каби қатор атоқли арбоблари, ёзувчи ва олимлари реабилитация қилинди. давоми…

Абдуғафур Расулов. Қаландаров 8 кило бўлганми? (1989)

ёхуд ўлчов бирликлари тарихига бир назар Ушбу мақола «Генерал Жўрабекни ким ўлдирган?» («Ёшлик» журнали 1988 йил, 11-сон) мақоласидаги жузъий бир факт сабабли ёзилди. Мақола муаллифи Набижон Боқий инқилобдан буруноқ генерал унвонига сазовор бўлган ўзбек маърифатпарвари Жўрабек ҳақида мақола ёзар экан, давоми…

Турсунбой Қоратоев. Оврупа уйидаги можаролар (1990)

Сўнгги пайтда Шарқий Оврупа мамлакатларида содир бўлган воқеаларни Ғарбнинг нуфузли давлат ва сиёсий раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллардаги энг муҳим воқеалар, деб баҳоламоқдалар. Бўлаётган бу ўзгаришлар мамлакатимизда қайта қуриш деб аталса, бошқа социалистик давлатларда ислоҳат, янгиланиш, давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Иймон ва эътиқод инсонга йўлдош” (1991)

— Муфтий ҳазратлари! Ойномамизнинг биринчи сони саҳифаланаётган ҳаяжонли бир пайтда Сиз билан учрашувимиз биз учун алоҳида қувончли. — Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мен учун ҳам. Энг аввало «Мулоқот» ойномаси ижодкорлари ва муштарийларини унинг илк сони чиқиши муносабати ила чин қалбимдан муборакбод давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Буюк тўлқин (1989)

СССР Халқ депутатларининг биринчи съезди ўз ишини якунлади. Кейинги йигирма кун фикр жўшқинлиги, эҳтирослар, баҳс-мунозараларга бой бўлди. Жамиятнинг бугунги аҳволи сабабларини ошкора муҳокама қилиш, уни лоқайдлик ва бепарволик кишанларидан халос этиш, истиқбол йўлларини белгилаш учун чинакам кураш борди. Фикрлар хилма-хиллиги, давоми…

Мансурхон Тоиров. Сен нақадар тотлисан, Истиқлол!

Борис Полевойнинг “Чин инсон ҳақида қисса”сини тенгқурларим ичида ўқимагани йўқ, десам янглишмайман. Унинг бош қаҳрамони Алексей Мересьевнинг ҳарбий самолётини душман уриб туширгач, у узоқ вақт беҳуш бўлиб ётади. Ҳушига келгач, қор устида судралиб бўлса ҳам, ўзиникиларга етиб олишга ҳаракат қилган давоми…

Эмин Усмон. Қиролнинг либоси борми? (1989)

Ёзувчи Олим Отахонга очиқ хат Олимбой! Кеча мендан эътиқод ҳақида сўраб қолдингиз. Имон-эътиқодли одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида тасаввуримиз хиралашиб қолган экан шекилли, дабдурустдан бирон нарса дейишга иккиландим. Сиз ҳам шундай аҳволда юрганингиз учун ўзингизни қийнаётган муаммони мен билан ўртоқлашмоқчи давоми…