Бўрибой Аҳмедов. Искандарнинг ўчини Спитамендан оламизми? (1993)

Миллатнинг қадр-қиммати унинг ўтмиши, тарихи билан ўлчанади. Хўш, биз ўзбекларнинг ҳам ўтмишимиз, тарихимиз борми, ўзи? Бор, албатта. Ўрта Осиё, балки жаҳондаги бошқа халқлар, хусусан форслар, ҳиндлар, хитойлар сингари узоқ-узун тарихи бор ўзбекнинг ҳам. Археолог ва антрополог олимларимизнинг кўп йиллик изланишлари давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Андижон: Бирдамликка даъват (1991)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ҳурматли азизларимиз! Муҳтарам уламоларимиз! Диний идорамиз Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғинини очиқ деб эълон қилишга ижозат бергайсиз. давоми…

Талъат Солиҳов. Ўкинч ва умид (1991)

Мазкур суҳбатда адабиётшунос олим Талъат СОЛИҲОВ ва ёзувчи Олим ОТАХОНОВ ҳозирги замон жаҳон адабиётида роман жанри тараққиёти ва ўзбек романчилиги муаммолари ҳақида фикр юритадилар. О. ОТАХОНОВ: – Ҳар бир китобхонни ўзга халқларнинг адабиёти ва бу адабиётлар ҳаётни қай даражада акс давоми…

Тўлқин Ҳайит. Митти юракдаги катта жароҳат (1990)

«Бало кўкдан ёғилур!» Боболар биздан кўра ақллироқ, биздан кўра, донороқ эканлар. Бугун кўк бошимизга ташвиш соляпти. Сариосиёлик дўстим ҳали кун исимасдан бурун, февралнинг охирларидан ташқарига, торгина айвонга чиқиб оларди. Унча-мунча совуқни писанд-назар қилмасди. — Юртим тунига тўймайман, — дер эди давоми…

Абдусаид Нур, Ёрмамат Рустам. Мактабки ночор, муаллимки ноқобил… (1990)

Эрта тонг. Қушлар чуғури авжида. Аллақаерда трактор гуриллайди. Офтобнинг мунаввар нурлари ёйилмоқда. Тупроқ кўчадан тап-тап қадам ташлаб жажжигина қизалоқ мактабга бораётир. Беғубор хаёллар оғушида синф хонасига кирган қизчанинг шифтга тираб қўйилган устунларга, ярмигача нам тортиб, шўрлаб кетган деворга, қинғир-қийшиқ қалаштириб давоми…

Наим Каримов. Шайхзода ва жаҳон адабиёти (2008)

Бу йил туғилган кунига 100 йил тўлган Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини жаҳон халқлари адабиётлари билан ўзаро боғлаган “олтин кўприк”ларимиздан биридир. У қарийб қирқ йиллик ижодий фаолияти мобайнида миллий адабиётимизнинг шеърият, драматургия, публицистика сингари соҳаларида самарали ижод қилибгина қолмай, адабиётшунослик ва давоми…

Алоуддин Мансур: «Ҳаёт нақадар ширин бўлмасин, эътиқоддан кечиб яшашга арзийдиган даражада қимматбаҳо эмас!» (1990)

Қуръони карим таржимони Алоуддин Мансур билан мулоқот «Олим ёки толиби илм, олимларни тингловчи ёки илмни суювчи бўлинг. Илмнинг душмани бўлишдан сақланинг, акс ҳолда ҳалок бўласиз», дегандилар пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам. Худди шунингдек инсон ҳар қанча шаккок бўлмасин, вужудида яратганга давоми…

Пиримқул Қодиров. Буюк мувозанат (2008)

Бизнинг Ўзбекистон дунёнинг шундай бир минтақасида жойлашганки, бу ерда бутун ҳаёт, бутун маданият, бутун тарих инсон ва табиат орасидаги нозик мувозанатни изчил сақлаб яшашга асосланган. Бу мувозанат салгина бузилса, инсон ҳам, табиий мавжудот ҳам қанчалик зарар кўриши қуйидаги оддий мисолда давоми…

Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!

Кейинги пайтлари турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда бот-бот чет элда ишлаб юрган айрим юртдошларимизнинг бирор жиноий ишга аралашиб қолгани ёки уларнинг бошига тушган ташвишлар ҳақидаги хабару мақолаларни ўқияпмиз. Баъзан ҳамманинг диққатини тортадиган салбий ҳодиса юз берса, бу ишнинг марказида юртдошимиз бўлмаса-да, давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ислом – илм демакдир” (1989)

— Муфтий ҳазратлари! Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўй-рост, ошкора гапиришни, халқимизнинг ўтмишдаги ҳаётига, умуман, тарихга муносабатимизни ўзгартиришни даврнинг ўзи тақозо этаётир. Масалан, кенг омма учун ҳозиргача ноаниқ қолиб давоми…