Ёсии Исаму (吉井勇; 8 октябрь 1886, Токио — 19 ноябрь 1960, Токио) — япон шоири, драматург, ХХ аср Япониянинг энг машҳур танка-шоирларидан бири.
***
Қумли қирғоқ.
Балиқчи қайиғига ўтириб олиб
Сени оламан қўйнимдан –
Мухаббат хақидаги қисса,
Сеҳрланиб қолдим сен билан
***
Тўлқин югириб
Шолоплаб қайтди
Қумдаги мен ёзган хатни ўчириб .
Ким ўчира олар , айтинг ким ,
Мотамзада Хатни юракдан ?
***
О , нақадар орзиқар юрак !
Қумтепа кечаси тушар ёдимга .
Денгиз ғалаёни олисда
Чайкаларнинг ғамгин шовқини .
Пичирлаб айтилган севги изхори…
***
Нахотки шунчалар майда ,
Арзимас хавотирларим менинг
Хаяжон , ташвишлар
Нахотки мен унутсам уларни .
Бир икки қадах винодан кейин
***
Оёқлаётир
Ёшлик яна муваққат ишрат .
Энди улар бу хаётда
Хеч қачон такрорланмас
Кучаймоқда кузги шамоллар…
***
Хушбўй тамаки хиди
Сузар хавода
Дайдийман ғамгин
Қинғир – қийшиқ жинкўчаларда .
” Гион ” хавосидан симириб ёлғиз…
***
Пойтахтда аёз ,
Музлаб қолмадимикан Учиб кетаётиб
Қўнғироқ жаранги
Аста валдирайман
Совиб қолган соке устида…
***
Билганимда эди ўшал деразадан
Туманли зулматлар аро порлаган
Фонарнинг хира ёғдуси аро
Сукунатли тунда ойнасини
Тақиллатган бўлардим албат .
***
Хеч ким келмас
Сўппайган ёлғиз қабримни
Зиёрат қилмоққа кўзёши тўкиб .
Ўлганингдан кейин унутилишингни
Ўйламоқ қайғули…
***
Эшитдим , Бокусий тарк этибди
Бу телба дунёни .
О , куз бунчалар маюс,
Хаттоки юрт ба юрт дайдиб юрсамда ,
Хайто еб – ичсамда , хузурлансамда ! . .
***
Камдан – кам одамга насиб қилади
Тотмоқлик намхуш қайғуни –
Лаблар билан хис қилмоқ
Тинимсиз ичилган саке таъмини
Хаёт ва мамотнинг чегарасида…
***
Феврал ойи ,
Эшитаман олис қалдироқларни
Бахорнинг биринчи акс – садосин .
Қор ёғаяпти . Мен Краб чиғаноғида
Саке қайнатяпман , ёлғиз бир ўзим
***
Қаэрда , қандай ва қачон ,
Тарк этаркинман бу дунёни мен
Мен хаётим хақида ўйлайман .
Ўлимим хақида фикр қиламан
” Ино ” текислигида , ойдинда
***
Хасратли изтироб !
Ўчоққа ўт қалайман .
Ва тун бўйи ўлтириб
Хасратли ўйга чўмаман
Қизарган кўмирларни ковлаб , ағдариб…
***
Сенинг фикринга қўшилмаган
Одамларни савалаш шартми .
Яхшиси хивич олиб
Ўз – ўзингни савалаб
Маматалоқ қилган яхшироқ…
***
Хасратли қайғулар !
Бугун яна ўчоқдаги кўмир чўғида
Саке иситаман –
Кундан кун тобора қишга
Сингиб бораётир ” Нирао ” дараси…
Холдор Вулқон таржимаси.