* * *
То тонгача тинмайин
Ёғиб чиқар тун бўйи,
Неча-неча аждодлар
Руҳларини шод айлаб
Кўҳна қишлоққа ёмғир.
* * *
Узоқлардан келаётган
Чирилдоқлар товуши
Тобора сўниб борар,
Қилт этмас, новдаларнинг
Соясида мизғир ёз.
* * *
Қариб қолдим бутунлай,
Қаҳратон қора тунда.
Ўлим муқаррар, мени
Олов тагига кўминг
Чўғлари мўл-кўл бўлган.
* * *
Музлаб қолар бирпасда,
Ҳатто қиш қирови ҳам.
Қасирлаган сас келар,
Ой нурлари тўшалган
Замҳарир қиш кечаси.
* * *
Бошпанам борми ёки
Йўқми, энди бутунлай
Ҳеч ҳам ташвиш қилмайман
Оқшом чоғи қўналғам,
Баҳорги ўргимчак тўр.
Русчадан Жаббор Эшонқул таржимаси