Отомо Табито (大伴 旅人 – 662/665 — 731) — япон шоири, шоир Отомо Ясумаронинг ўғли, шоир Отомо Якамотининг отаси.
* * *
Мана, уйга қайтмоқ
Они ҳам етди…
Бироқ олис ўша маконда
Қолганмикин бир муаттар қўл
Бошимни силар.
* * *
Кусакаэ бўғози қиёқзорида
Хўрак титган турна мисоли
Тентираб юрибди худди ўзимдек –
Дўстим. Қанчалар оғир
Қанчалар азобдир уни эсламоқ.
* * *
Бунчалар олиссиз, пойтахт йўллари,
Севгилимга элтгулик қадар.
Мен эса ҳар кеч
Онт ичаман бир гўзал ҳаққи
Сизни тушларимга олиб киргали.
Рус тилидан Абду Наби таржималари
* * *
Ўша боғда бир замон
Севгилим-ла икковлон
Эккан ниҳол бўй чўзиб
Бўйимиздан ҳам ўзиб,
Энди шох ёзмиш чунон!
* * *
Мана, келди вақти ҳам
Уйга қайтадиган дам…
Лекин пойтахтда энди
Кимнинг муаттар енги
Болиш бўларди, эркам.
* * *
Кусакаэ кўрфази
Қамишзорида якка
Балчиқ титган турнадай
Мен ҳам ёлғиз… Эҳ, оғир!
Дўстсиз кўп оғир, ахир!
Рус тилидан Файзи Шоҳисмоил таржимаси.