Шоира Заҳро Нигоҳ (زہرہ نگاہ) Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. 1947 йилда Покистонга кўчиб келган. Ўтган асрнинг 50-йилларида таниқли шоира сифатида шуҳрат қозонган. Бир неча телесериаллар муаллифи.
ОЙ РАНГЛИ ДАРАХТ
Тушда бўлганидай
ўтган кеч эсимга олдим,
боғимнинг бир четида дарахт
ой шуъласи рангида экилган эди.
Қачонлардир унинг соясида ўйнаган эдим
қуёш нурларига ўраниб
шохларда силкиндим
ҳар гал кўришганда ерга энгашиб.
МЕН ҚИЛГАН ЖИНОЯТ: ВАЪДА
Болаларим, сизга гапирганман бу ҳақда минг бор
Ўнғай ўранганча, тинглагансиз менинг алламни
Гоҳо чайқаганман, сўзлар билан аллалаб
Неларнидир ваъда берганман сизга
Ваъдам – одамлар қисмати,
Ҳимоя, шон-шараф ва қадр-қиммат.
Болаларим,
Қиссадаги ҳорғин, ҳолдан тойган қиз
Малика эмасди, бу – мен эдим.
Сеҳрли кошона
Кўзларда лаҳзада ёниб кул бўлган, бу – менинг кулбам.
Агар қароқларда қолган бўлса ниналар
Улар – орзуларим,
Ҳаммаси чирмаб олган ёниверимдан
бегонамас, туғишган менга.
Унинг ҳикоясига
Сингигандир ҳақиқат-ҳаққим.
Қаерга қараса, тошга эврилар,
У ерда менинг севгим
Ва минглаб оловли далалар
Севалайди қонли ёмғирлар
Ҳаммаси ичимда рўй бераётир.
Болажоним,
Қиссадаги ҳорғин, ҳолдан тойган қиз
Малика эмасди, бу – мен эдим.
Ва қаерда тугар ҳикоя,
Болажоним,
Пайдо бўлгансиз,
Севги ва бахт рамзи тарзида
Абадий тилаклар орзуси
Кафолати дўстлик ва ҳақнинг
Қайсики, бахтли якун билан хотималанар,
Болажоним менинг, пайдо бўлдингиз.
Кўзларим, ваъда жароҳатидан ҳориган, толган
Аксингиз малҳамдори яраларимга.
Беихтиёр қарордан титраяпти қўлларим менинг,
сизларга улфатдир доимий таскин.
Мен иқрор бўламан,
Мен шунчаки чанг,
Гўзал ҳайратдирсиз
Мен яхши биламан,
мен ваҳимали
Сокин бир оламсиз.
Мен ўтмишман,
Эрта осмонида ярқирайсиз сиз.
Ўзимча бахтсизман
Бироқ умиддирсиз – тинчлантиргувчи.
Болажоним,
Туйғуларим ва иқроримнинг айби кўп бугун
Бошимни эгганча, бошимга қўйилган айбни тинглайман.
Атиргул билан қўшиб тиканлар тераман, истакларим чодраларидан.
Биласанми,
Тасдиқ бу
Инсон қисматига берилган ваъда
Асраш учун шаън ва қадрни.
Ҳикояни эслаб, ўтмишга тикилдим,
Унинг қийматидир шу.
Гўзал Бегим таржимаси