Шоира Парвин Шокир (پروین شاکر) АҚШнинг Гарвард университетида таҳсил олган. Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, сўнг давлат идораларида хизмат қилган. Урду тилида ижод қилган шоира жаҳонда Покистон шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири сифатида таниқли. Асосан верлибр ва ғазал жанрида шеърлар ёзган. 1994 йил 26 декабрда Исломобод шаҳрида автоҳалокат туфайли фожиали ҳалок бўлган.
ТАСКИН
Орқамдан
Севги шаҳрининг
Эшикларин бекитганимда
Калит солдим мен
Ҳар бир дарчадан
Нефритли кўзига унут денгизнинг
Бу кичик ҳадиксираб қараган ҳислар
Тинчлантиргувчи
Турманинг тақиқ девори чегарасида
Кичик муюлишда
Эски пахсадеворли шаҳарда
Бир кичик туйнук бор,
Менинг исмим учун очиладиган.
Гўзал Бегим таржимаси