Ҳорис Холиқ (1966)

Ҳорис Холиқ (حارث خلیق) – шоир, ёзувчи, “Ишқ тақвими”, “Сенинг севгинг” сингари ўнга яқин шеърий тўплам муаллифи. Шеърлари бир қанча халқаро антологияларда чоп этилган. 2013 йилда урду тилли шоирлар ўртасида ўтказилган халқаро адабий танлов ғолиби бўлган.

У ВА МЕН

У ва мен
гапирардик ҳайрат ва қўрқув ҳақда,
истак ва ҳалокат,
ортга ва олдинга юрар одамлар,
ёнимизда борар йўлаклар,
сутни қайтадан музлаткичга қўйишни унутганди у,
жадвалдаги ёзув, стол лампаси, китоб жавони ва ошхона,
сантехник ва қайд этувчилар.

У ва мен
суҳбат қурармидик оила ҳақда,
аёлим, ака ва сингиллар, тумандаги уй ҳайвонлари,
қайсики, соҳиби билан битта диндаги
ёлғон ичидаги шаҳвоний ҳислар, тунги юришлар,
саёҳат,
саёҳатда топилган дўстлар,
учоқдаги бош кийим бўлмаси,
секин қатнайдиган поездларнинг кир-чир ички кўриниши,
дарёлар, тоғлар, ўрмон, саҳролар,
уммон ва орзулар ҳақда.

У ва мен
суҳбат қурармидик юртимиз ҳақда,
чанглар бизни узоқ ушлаб туради,
деворини ялаб соғлом фикрнинг
одамлар ва курашлар
ҳайиқамиз
битмаётган жароҳатлардан.

Ортимизда судралади қайғу ҳуштаги
биз дунёнинг охирига етмоқ истадик
ва дунё тўхтади.

МЕТАФОРА

Қоронғи, боши эгик тунларда
агар қушлар адашса
ўз куйларида
кимнингдир ушоқ юраги ҳис этса севгини,
толиққан, оғриқли қанотлари ила
кимдир парвоз учун изласа осмон,
у шаклга солар истак шаклидаги метафорани:
овозим чанқайди мен билан тенгма-тенг куйламоқликка,
муҳаббатнинг янги мавсумий куйи,
ерга зийнат қилиб
пуркаб сепилади гуллар заминга.

Гўзал Бегим таржимаси