* * *
Туғилдим шу заминда,
Олдим ернинг чоғини.
Менинг учун кенг очди —
Кенгликлар қучоғини.
Тоққа бориб, тоғ бўлдим,
Курашларда суришдим.
Ердан оёғим узмай,
Осмон билан кўришдим.
Қуш кўрдим кўк самода,
Қанот ёзиб, қуш бўлдим.
Булбул бўлдим, гул кўриб,
Севилдим, сархуш бўлдим.
Гулга бурканди даврим,
Мен даврга эш бўлдим.
Ёшим ўтиб борса-да,
Армони бор, ёш бўлдим.
Ҳамроқул Асқаров таржимаси.