Эсентур Қиличев (1952)

Эсентур Мукай ўғли Қиличев (Эсентур Мукай уулу Кылычев) 1952 йил 2 февралда Қирғизистоннинг Норин вилоятида туғилган. Ленинград давлат университетини тамомлаган (1975).

Иш фаолиятини “Ала-Тоо” журналида бошлаган. Журналда адабий ходим, муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари бўлган. Марказий Осиёдаги Америка университетида, Маҳмуд Кошғарий номидаги Шарқий университетда, К. Карасаев номидаги Бишкек гуманитар университетида адабиёт, журналистика ва таржимонликдан дарс бериб келади.

Илк шеърий китоби “Овозлар” номи билан 1975 йили чоп этилган. Ясунари Кавабата, К.Чуковский, В.Шукшин, В.Тендряков асарларини қирғизчага таржима қилган.

* * *

Қор ёғар,
Қор ёғар,..
Яна қор ёғар Невага,
Дупурлатиб елиб борар мис отлиқ.
Суви ёлғизгина етмайди менга,
Қўмсайман, кўнглимда соғинч — бир оғриқ.

Қўмсайман, кўнглимда соғинч — бир оғриц,
Сувда лангар ташлаб турган кемани.
Олис овулдан туриб унга боғлиқ
Хотирлар бағрига ургум ўзимни.

Унда тош саройлар турар қад кериб,
Кўк гумбази билан бўйлашиб гўё.
Қишда кетиб ёзда яна йўл солиб
Қайтган қуш сингари бўлганда пайдо.

Кўрганларим борки, ўша маҳали
Вариси цалбимда бирдай сас берар:
Невадан олганим дўстлик сайқали —
Туйғулар,
Туйғулар.

Қор ёғар…
Қор ёғар…
Яна қор ёғар Невага,
Дупурлатиб елиб борар мис отлиқ.
Суви ёлғизгина етмайди менга,
Қўмсайман, кўнглимда соғинч — бир оғриқ.

Икром Отамуродов таржимаси.