Мустафоева Парвона Ҳожи қизи (Pərvanə Zəngəzurlu) 1958 йилда Арманистоннинг Қафан районида таваллуд топган.
У Ошиқ Пари мажлисининг раҳбаридир. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги ва Ошиқлар бирлигининг аъзоси. ”Қизил қалам” ва “Хон қизи”, ”Нотавон” мукофотлари, ”Ошиқ Алиаскар-200” нишони совриндори.
ДАРДИМНИНГ ДАРМОНИ ТОҒЛАРДА ҚОЛМИШ
Руҳим хасталаниб чора топмадим,
Дардимнинг дармони тоғларда қолмиш…
Манга тинчлик бермас хотираларим,
Хаёл ўша замон, вақтларда қолмиш…
Булбул учса гул сарғариб, сўлармиш,
Жон соғ бўлса, руҳ ҳам соғлом бўлармиш,
Илоҳий на гўзал кунларим бормиш,
Ҳаммаси у ширин чоғларда қолмиш.
Қанча вақтки тинчлик, ором топмадим,
Тушларимда у ерларга етмадим,
Ҳасратимни бирор он ҳам отмадим,
Сўлғин гул-чечагим боғларда қолди,
Дардимнинг дармони тоғларда қолди.
ЁН ЯНА БИР ОЗ
Ватанни севмаган бил ёна билмас,
Ҳа сен унга айтгил, ёнда ён бир оз.
Бу қадар мушкулни йиғиб қалбингга,
Ўзингни кул этма, ёнда ён бир оз.
Номард кас бақирса у талар мани,
Иситмас ғурбатда одалар мани.
Кел, бундай боқмагил ўт оар мани,
Агар ёнар эсанг, ёнда ён бир оз.
Тоғларим менгзасам, бўлар бу тоққа,
Сор қўнибди булбул қўнган бутоққа.
Золим фалак алишмайман бу тоққа,
Кел, мен бечорадай, ён да ён бир оз.
* * *
Дунёдан хабарим йўқдир, кел, дема,
Кўп ишдан хабарсиз бўлсанг яхшийди.
Ёлғон-яшиқларга тўла дунёнинг,
Бир яхши кунжинда қолсанг яхшийди.
Шунча кўп борича жирканчга ботган,
Қилган гуноҳини бўйнидан отган,
Қай йўл кўрсатади виждонин сотган,
Ақлни ўзингдан олсанг яхшийди.
Азми-қароридан тўрва тикканлар,
Сўзини ҳавога тўкадиганлар?
Қолсин, ҳаромни еб оғриқ чекканлар,
Аслида очидан ўлган яхшийди.
Саодат, кўрқ анча тушур даволар,
Хиёнат иззатда, учар саболар,
Яна кўклар узра янги ҳаволар,
Ўз кўҳна навони чалсанг яхшийди.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси