Газанфар Масимўғли (Qəzənfər Məsimoğlu) 1963 йил 22 ноябрда Грузиянинг Дманиси туманида таваллуд топган. Озарбайжон иншоот муҳандислари институтини тамомлаган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.
“Кимнинг йўқса муҳаббати”, “Мен гўзаллик ошиқиман”, “Севгисиз умр бўлмас” каби китоблари чоп этилган.
НЕГА ЙИҒЛАЮРСАН, КЎҲНА УЙИМИЗ
Умринг йиғлар яна ёшинг йиғлайди,
Кузинг фарёд қилар, қишинг йиғлайди,
Боқиб бир-бирига, куйиниб тўлур,
Дарахтинг йиғайди, тошинг йиғлайди,
Нега йиғлаяпсан, эски уйимиз?
Бунда ёддошимнинг куйли дунёси,
Замон ўз ҳукмини девордан ошиб,
Болаликдан кезган ҳаёт- ясаниб,
Йўлимни, изимни от оёқ босиб,
Нега йиғлаяпсан, эски уйимиз?
Эшигинг қачондан зулфин солибди,
Толейинг қароми, ақли қолибди,
Дардлари аён бу панжараларни,
Аъло бил сийнаси доғли қолибди,
Нега йиғлаяпсан эски уйимиз?
Кўрганимиз бу шон фириб тоғ бўлиб,
Қуйидан асар йўқ, тағин доғ бўлиб,
Ёздаги гулларнинг уруғларидай,
Ёзнинг шамолидан маст-аласт бўлиб,
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Дардини ёзмоққа лайлаклар тўзар,
Паришон қанотинг муштимга тўзар,
Сизлайди ўшандоқ каромататларни,
Ғамли кўркамига юрак ҳам тўзар,
Нега йиғламайсан, кўҳна уйимиз?
Санинг ҳар қаричинг қалбим сасидир,
Отамнинг қўлларин нишонасидир.
Бу ҳазор овози бўлган қоялар,
Ҳар бири бир ҳаёт ҳикоясидир,
Нега йиғлаюрсан кекса уйимиз?
Онамнинг тароғи, чеҳраси қани?
Қадимдан очгани меҳроби қани?
Лаблар орасида оғзи буловли,
Отамнинг болтаси, тешаси қани?
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Қозонинг қайнамас, челагинг тўлмас,
Қўнур тутимизнинг додидан бўлмас,
Қайси бир хонанинг ёнар чироғи,
Сенинг орзулатган ҳисларинг сўлмас,
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Отамнинг жойидан, тўфонлар ўтиб,
Онамнинг хонаси, жаҳонлар этиб,
Бундаги жимликдан қулоқ тутилар,
Бунда бир севгининг оҳанги ўтиб,
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Қалбим қонга тўлар, бу ҳолни сев сан,
Тўй-нишон сўроқли йилларни сев сан.
Ота ҳасратида йўлларга боққан,
Уч ўғил, тўрт қизнинг бўйидан эҳсон,
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Агар истар эсанг, тош бўлай сенга,
Оқай ёноғингдан, ёш бўлай сенга,
Найсонлар бўлайин қора булутдек,
Ёлғизим йиғлайин, қўшилиб кенга,
Нега йиғлаюрсан, кўҳна уйимиз?
Келиб тупроғингни ўпиб экаман,
Қўлимда руҳингга дуо этаман,
Она Ватанимсан, ота юртимсан,
Сен томон учаман, сени қучаман,
Йиғлама, йиғлама, кўҳна уйимиз!
НАФТАЛАН
Кел, ўтли, оловли бир салом берай,
Эрисин қўлимда қўлинг, Нафталан.
Тўрғайдай садоли, булбул лаҳжали,
О, нозли, ишвали келин Нафталан.
Ўйинг тартар, Барда сўлинг, соғингда,
Гул-чечаклар атри боғча-боғингда,
Ёмғирдан кейинги куй қуршоғида,
Боғланар у нозик белинг, Нафталан.
Энг буюк давлатнинг энг буюк борнинг,
Ширин табассумли бу инсонларнинг,
Яшил япроқларнинг яшил жомларин,
Сочини тараган, елинг Нафталан.
Ахтар, Сеҳирлида нафас ол, таян,
Тонглари муаллим, дўстин сайлаган,
Қора мазутидан, шифо излаган,
Олтини, гавҳари, лаъли Нафталан.
Севди Қозонфарни, меҳмон айлади,
Ҳасрати, ҳижрони ҳайрон айлади,
Имтиҳонлар этди, синов айлади,
Рамазон сўроқли элинг Нафталан!
ОНА
Узоқлардан келдим, ғамларимни еб,
Она мозорингни ўпиб қайтаман.
Юрагимда қайта гуллагайсан деб,
Кўзимни ёшини сепиб қайтаман.
Сепганим ўчоққа, ўтга ҳасратман,
Қўлларингдан кетган додга ҳасратман.
Дилимда муқаддас отга ҳасратман,
Она, мозорингни ўпиб қайтаман.
Онажон, белингни яғир айлаган,
Бахтинг, толейингни фақир айлаган,
Менга айрилиқни оғир айлаган,
Она, мозорингни ўпиб қайтаман
Эҳ, сендан қобоғим доғ кўрди сийнам,
Ёзиғингга қарши на қилай эгам?
Ётган тупроғингдир, Маккам, Мадинам,
Она мозорингни ўпиб қайтаман.
Шоир Газанфарман, бағрим яралар,
Билмасдим умримда алам ер улар.
Гул-чечак ичиндан ўтиб нолалар,
Отамнинг қабрини топиб қайтаман!
Дилбар Ҳайдарова таржимаси