Тавфиқ Исмоил (1935)

Тавфиқ Исмоил (Taufiq Ismail) – индонезиялик шоир, публицист. Букиттинг шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилган. Индонезия университетининг ветеринария факультетини тамомлаган. “Уқубат” (1966), “Сукунат” (1970), “Жўхоризор шеърлари” (1973), “Мени Индонезияга қайтаринг” (1976), “1998 йил майида туғилган бола” (1998) тўпламлари муаллифи. РАҲМАТ, КАТТАКОН РАҲМАТ! давоми…

Таригану (1938)

Таригану (Tariganu) – индонезиялик шоир, рассом, мусиқачи. Ўтган асарнинг мураккаб 60-йилларида ёш шоирнинг зулм ва истибдодга қарши янграган ижоди кўпнинг назарига тушади. “Қуёшга пешвоз чиқиб” (1982) тўпламида “Сен келдинг”, “Бўса” каби меҳр-муҳаббат куйланган шеърлари баробарида “Муллалар”, “Мужоҳидлар” сингари сиёсий мазмундаги давоми…

Хайрил Анвар (1922-1949)

Хайрил Анвар (Chairil Anwar) – индонезиялик шоир, таржимон, “45-йиллар авлоди” ҳаракатининг етакчиси. Шимолий Сумарадаги Медан шаҳрида туғилган. Э. Хемингуэй, А. Жид каби адибларнинг асарларини она тилига ўгирган. “Қабр тоши”, “Мен” сингари асарлари машҳур. Аксарият тўпламлари япон оккупацияси даврида эълон қилинмай, давоми…

Гоенаван Муҳаммад (1941)

Гоенаван Муҳаммад (Goenawan Soesatyo Mohamad) 1941 йил 29 июлда Марказий Яванинг Батанг шаҳрида туғилган. «Темпо» журналининг асосчиси ва муҳаррири бўлган Гоэнаван Индонезиядаги кўзга кўринган ёзувчи ва шоир саналади. У кўплаб очерклар ва шеърий китоблар муаллифидир. 2001 йилда «Сажак-сажак Гоэнаван Муҳаммад: давоми…


Мақолалар мундарижаси