Воқиф Султонли. Ўлим уйқуси (қисса)

Ер худди дунёда яралганидан бери ёмғир кўрмаганга ўхшар, иссиқдан қадди букилган дарахтлар ерга ночор термилиб туришар, тақир биёбонда унган гиёҳлар аллақачон қовжираб кетган, сувсизлликдан ер тарс-тарс ёрилиб ётарди.
У буларнинг ҳеч бирини кўрмасди. Унинг фикри хаёлини олисдан келаётган антиқа бир овоз банд этганди. У овознинг қаердан келаётгани, нима маъно касб этаётганини билмасди. Лекин бу овоз унга алла сингари қадрдон, ҳароратли эди. Бироздан сўнг эс-ҳушини тўплаб олгач, бу овоз ўзиники эканини, ўз ботинидан келаётганини англади. У мана шу овоз ортидан узоқларга боқар, хотираси туманланар, боши айланар, еру осмон назарида бир-бирига қоришиб кетарди.
Бульдозер дунёни ларзага солганча тариллаб ўтиб борарди. Узоқдан, қишлоқ этагидаги қабристондан тупроқдан туртиб чиққан катта-кичики қабртошлари кўзга ташланади.
…Бульдозернинг ковуши қайсидир қабртошига тегиб, одамни этини увиштирувчи сас чиқарди. Бу нолавор товушдан ўзи ҳам сесканиб, уйқуси қочган кишидек сергакланди. Бор кучи билан тормозни босди. Қўл-оёқлари, бутун вужуди музлаб, мадори қуриди. Ич-ичидан нимадир узилгандек бўлди: “Тавба, ҳеч замонда қабристоннинг устидан йўл қуришадими?”
Беихтиёр кўз ўнгида бўғиқ овозда мадад сўраётган сон жасадлари устидан узанган йўл кўрингандек бўлди. Назарида унинг ўзи ана шу йўл устида турганча қаерга боришини билмасдан қотиб қолган, худди атак-чечак юра бошлаган гўдекдек қадам босишга қўрқар, худди қадам қўйиши билан ер остида дод-фарёд қўпадигандек эди. Ақлдан озишига сал қолди.
Кабина эшигини очиб ерга сакради. Йўл четидаги катта харсангтош устига ўтирди. Ранг-баранг, паст-баланд қабртошларига қаради. Худди елкама-елка саф тортгандек эдилар. Бу тошлар худди қўмондон амрини кутиб тик қотган аскарларни эслатар, бир ишора билан ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қиладигандек кўринар эдилар.
«Нега инсон борар манзили мана шу қабристон эканини билса-да, бу ҳақиқатни тан олгиси келмайди? Бешикдан тушгани ҳамон лаҳад томон йўл босишини ўйламайди? Билмайдики, бу дунёнинг ҳар қандай ташвиши, ур-йиқити, бор ғалваси ўлим учун, ўлимни яқинлаштирмоқ учундир. Инсон мана мана шу манзилга етиб келмоқ учун дунё билан курашгани отланганини унутади. Алалоқибат тупроқққа қовушмоқ учун далаю даштлар, чўлу саҳролар, шаҳару қишлоқларни кезади. Одам боласи бутун хилқат фақат бир йўлдан – ўлим йўлидан боришини, тирик жлон боорки ман шу йўлда эканини эсидан чиқаради.
Унда қабртошининг нима кераги бор? Нега инсон ном-нишонсиз тупроққа топширилмайди? Нега инсон дафн қилинган жойда қабр тоши ўрнатадилар? Балки бу тошлар қачонки марҳумнинг тириклар сафида бўлганини билдирувчи нишона, умрининг давоми, ўлимдан кейинги ҳаётидир? Балки тириклар учун бир тасаллидир…?”
Унга худди қабртошлари ҳам тирикдек, одамлар сингари бир-бири билан гаплашиб турадигандек бўлиб туюлди. Ҳа улар ҳам одамлар сингари дардлашадилар, сирлашадилар, талашиб тортишадилар. Уларнинг ҳам дардлари, ташвишлари, севгию нафратлари бор. Фақат кундузлари эҳтимолки тириклардан тортинишгани учун тош уйқуга чўмадилар ва уларнинг ҳаёти тунда бошланади. Балки шунинг учун ҳам қабристон кечалари ваҳимали бўлиб туюлар?
Бир вақтлар мана шу қабристонда бошқалар сингари ўзининг ҳам қадрдонлари, яқинлари бўлиши, уларнинг қабрларини кўрсатиб мақтангиси келарди. Болалигида яқинларининг қабрини зиёрат қилгани келганларга ҳавас билан қарарди. Улғайгани сари мана шу дард, шу орзу, шу ҳавас ҳам у билан бирга улғайиб бораётгандек эди.
Энди бу қабристон унга алланечук қадрдондек туюлди. Болалигидан у билан яшаб келган орзу-ҳавас чекингандек бўлди.
«Қабристонни бузиб, қабр тошларини ер билан бир қилиш, қабрлар устидан асфальт ётқизиш, тфу… Бу фикр қайси махлуқнинг миясига келдийки? Ўзи ҳам бир куни мана шу маконга келишини унутдимикин?”
Қабристоннинг нариги тарафида одамлар икки-уч кишилашиб қабр қазишади. Бу ҳафтадан бери шу аҳвол. Жасадларнинг қолдиқларини йиғиштириб бошқа жойга кўчиришмоқда. Кимдир қариндошини, кимдир отаси ё онаси, кимдир фарзандини кўчириш билан овора.
Эрталаб қатъий топшириқ олди. Қабристон теп-текис қилиниши лозим. Неча кундирки шағар ортилмага машиналар келиб қайтибю кетишади. Иш ортга суриляпти. Ойнинг охиригача йўл топширилиши керак. Бугун иккинчи марта келиши. Эрталаб келганида, одамлар ундан кечгача муҳлат сўрашди. Баъзилар ҳали яқинларининг хокини чиқариб олишга улгурмаганди. Баъзилар иш бу даражага етиб бормас, деган умидда бу ишга қўл уришмаганди.
«Уларнинг гапини қара! Ҳукуматнинг топшириғи шу: нима дейилган бўлса баждариш шарт!” Халққа йўл керак бўлса, қабристонни ер билан яксон қилиш шарт эмасдир? Ҳукумат йўл қураман деб, ота-боболар руҳини чирқиратинглар, демагандир? Аслда ҳукумат ким ўзи? Ҳукумат тепасидагилар ҳам ўзимизга ўхшаган одамлар эмасми? Али, Вали, Ҳасан, Ҳусан…”
–Амаки, ҳой амаки!
Чўчиб бошини кўтарди. Олтьи-етти ёшлардаги нимдош кўйлак кийган бола қаршисида турарди. Эгнидагини кийим деб ҳам бўлмас, жандаси чиқиб кетганди. Бола изиллаб йиғлар, кўз-ёшлари кир юзларини ювиб, пастга думаларди.
«Тавба, бу бола қаердан пайджо бўлди? Бунинг туришига қара, кўз-ёшларига қара! Бир қарич бола ҳам шунақа ўксиниб йиғларканми? Муштдеккина боланинг юрагида шунча ғам-ҳасрат бўларкан-да? Йиғлашини кўриб юрагинг эриб оқади-я!”
Эгилиб боланинг қўлидан ушлаб, сочларини силади.
–Амакижон, онамнинг қабрини бузманг! Илтимос, бузмайман деб қасам ичинг!
Ич-ичидан недир бир ожизликни ҳис этди. Бу туйғу ҳудди уйқу сигари униниг бутун бутун вужудига ёйилди. Нзарида ҳозир юраги тўхтаб қоладигандек эди.
-Амаки, онамнинг қабрига тегмайсиз а? Қасам ичасизми?
Болага нима деб жавоб беради? Унга қандай тушунтиради? Уни нима деб овутади? Бу топшириқ эканини, у бўлмаса бошқа биров шу ишни қилишини гўдакка қандай тушунтиради? Аслида, унга қолса, битта ҳам қабрга тегмаган бўларди…
Бир ҳафтадирки уйқу нималигини билмайди. Кўзини юмиши билан жасадларЮ скелетлар устига бостириб келаётгандек бўлаверади. Сапчиб туриб кетади. Кейин саҳаргача киприк қоқмайди.
Қабристонда иш қизғин. Одалр ҳозирнинг ўзи ҳаммаси ер билан якксон бўлишидан қўрқишарди. Белкурак, кетомон билан эски қабрларни қайта очиб, тупоққа қоришган суякларни ажратиб олишар, Бабали боғининг юқорисидаги янги қабристонга олиб бориб кўмишарди. Янги қабристондан олисдан қараган одам “бу қишлоққа бир қирғин келган чоғи, бирданига шунча янги қабрларни қазишибди” деган ўй келиши табиий эди.
Ҳожи Маҳмуд буванинг қабирининг устидаги гумбазни ҳам бузиб янги қабристонга кўчиришибди. Гумбазнинг ғишт ва кошинларини янги қабр атрофига териб қўйишган, аммо қайта тиклашга киришилмаган эди.
Туриб бульдозерни ўчирди. Одамлар тарқалмасдан туриб ишга киришиши керак. Ҳозир шу ишини бошлиқлари кўриб қолганда борми, нақ кунини кўрсатишарди. Лекин, у бошлиқлардан ҳар қанча сўкиш эшитишга ҳам рози эди. Бу ишдан кўра бошлиқдан ҳақорта эшитиш минг марта яхши эмасми?Ҳеч бўлмаса, одамлар ўз яқинларининг хокинини кўчириб олсин, ахир!
Тракторнинг овози ўчгач, кетмон ва белкурак овозлари аниқ-тиниқ эшитила бошлади. Ктта-кичик, эркагу аёл аралишиб кетганди. Улар чамаси шу топгача қабристон бузилишинига ишонишмаган кўринади. Булдозернинг тариллаб, қабристон тепасида тўхташи сўнгги умидларни ҳам чилпарчин қилганди. Ҳамма бирдан вахҳимага тушиб қолди. Одамлар қарғаниб, йиғламсираб, сўкиниб қабр қазишарди.
Бир ҳафта илгари булдозери билан келиб, бир-икки марта қабристонни текисламоқчи бўлганида, уни ола-калтак қилишларига оз қолди. Қишлоқ оқсоқоллари йиғилиб келгунча кенгаш бошлиғи аранг одамларни тинчитди:
– Халойиқ, – деганди у. – Бу шўрликда нима айб? У ўзича кептими бу ерга? Ҳали оқсоқоллар келсин-чи, маслаҳатлашиб кўрамиз. Ахир қабристон бу ўйинчоқ эмас, ҳар ким уни келиб, оёқости қилиб кетаверса. Сал ўзингизни босиб олинг, шайтонга ҳай беринг! Тумандан катталар келсин, улардан сўраб билайлик. Бу ер – қабристон. Марҳумларимизнинг мангу макони. Ўтганларнинг руҳини чирқиратиб бўлмайди.
Кейин хўжалик раиси келди:
-Сизларга қабристон учун янги жой ажратилди. Яқинларингизнинг хокини ўша ерга кўчирасиз. Нима ёрдам керак бўлса, зимиз қиламиз.
-Раис, – деди одамлар ораисдан кимдир. – сиз йўл учун бошқа ждой топтиринг. Ўзимиз сизга нима ёрдам керак бўлса берайликю. Керак бўлса, ҳашар қилиб, йўлингизни битириб берайлик. Қабристон ўз жойида қолсин.
–Мен сизларни одам деб гапиряпман, – асабийлашди раис. – Мен билан гап талашганларинг нимаси? Туманимиз раҳбари янги келган бўлса. Бир ой ҳам бўлмаджи. Энди у билан арзимаган иш учун сан-манга боришим керакми?
–Раис бу арзимаган нарсамас! Қабристон энангизни уйимас, – деди кимдир ололмонорасидан.
-Бас, – ўшқирди раис. – гап тамом – вассалом. Ўзи сенларнинг арз-додингга қулоқ осган мен ахмоқ! – шундай дея машинасига ўтирди-да, кетворди.
Кўкрагида турган санчиқ миясини зириллатди. Худди бир қадам босса юарги тўхтаб, юзтубан йиқиладигандек эди. Қишлоқ оқсоқолининг гапларини худди уйқу аралаш эшитаётганде кҳеч нарсани англамади. Бу ерга нима учун келганини ҳам унутганди гўё. Кўзи қонга тўлган одамлар ундан кўз узмай туришрди. Агар уни эзғҳилаб ташлашса ҳам, қора қонига белашса ҳам, бу одамлардан ранжимасди. Аксинча ўзини бу нафрат тўла кўзлардан олиб қочмоқ истар, фақат оёқларини ердан узолмасди.
…Бошини кўтарди. Ҳалиги бола ғойиб бўлганди. Болага нима деб жавоб берди, қандай овутди, қандай жўнатди – уввало уринмасин эслолмади.
…Бир пайтлар болалар билан қабристонда ўйнаб юришарди. Ўша пайтлар қабристонни кечиб ўтган сўқмоқ унга ҳадсиз, поёнсиздек туюларди. Гоҳида қабр тошлари устидаги ғамгин шеърларни ўқирди. Бу сатрларнинг бари ёруғғлик, умидл ва тасаллидан холи, рангсиз ва яланғоч эди. Ўша шеърлардан узуқ мисралар ҳозир ҳам ёдида қолган: “бахтимнинг кемаси тегди-ку тошга, мудҳиш бир мусибат тушди бу бошга…” Қолганини эслолмади…

* * *

Алиш қип-яланғоч ҳолда қабристондан сал наридаги анҳорнинг қирғоғи бўйлаб кетган уват устида ўтирарди. Бошини қўллари билан чангаллаб олган, ҳеч нарсани кўрмас, эшитмасди. Алишнинг баданини оппоқ тук босганди. Ҳатто унинг кўз қораиқлари ҳам оқариб қолгандек эди. Алишнинг ўзи ҳеч нарсадан хабарсиздек тош қотганди.
Қабристондан чиқаётган бу шовқин-суроннинг боисини ҳам билмади. Бир кечада бошига тушган савдолар уни тамомила гангитиб қўйганди. Ким биландир гапланишб, дардини тўккиси келди, аммо ичидан туғён ураётган недир бир ҳис уни қабристонга одамлар орасига боришдан қайтариб турарди.
Алҳол Алиш ўтириб бошидга тушганларни қайтадан яшай бошлади. Аммо буларнинг ҳеч бирига ишонмас, ишоишни истамасди. Фақатбиргина умид бор эди: балки кўрганлари қўрқинчли бир тушдир?…
…Кўзларини очган пайти ҳамма ёқ зулматдан иборат эди. Қимирламоқчи, лоақал ётган ерининг ўнгу-сўли, паст-баландини билмоқчи бўлди. Бироқ, қўл-оёғини қимрлатолмади. Ҳе бўлмаса, қаерда эканини хотирлашга уринди. Аммо ҳеч нарсани эслолмади. Ҳатто хотираси ҳам зулматга ғарқ бўлганди.
“Ё раббий! Шунчадик қоронғи уй, ҳужра бўларканми? Худди дўзахнинг еттинчи қаватига тушгандек. Балки тушидир?..».
Дақиқалар, сонияларнинг ўтиши оғирлашиб борарди. Нафаси юзига қатиб туриши ва ҳавонинг ҳидидан ўзи ва девор орасидаги масофа жуда озлигини илғади. Қўл-оёғини қимирлата олганида, пайпаслаб бўлса-да, қаерда ётганини аниқлашга уринарди. Бироқ, наинки қўли, балки бутун баданини ўраб чирмаб ташлашганга ўхшайди.
Буларнинг бари туш эмаслигини тушуниб етгунича анча вақт ўтди. Кейин бўлиб ўтган воқеаларни бирма-бир эслашга тиришди. Охирги пайтларда касал бўлиб, ётиб қолганди. Яхшигина шамоллаганди. Кйеин-чи? Бир ҳафта уйдан ташқари чиқолмади. Каравоти дераза олдида турар, фақат кун ботар пайтида қуёш ёғдуси уйига кирарди. Иштаҳаси ҳам бутунлай бўғилганди.Кечалар ухлолмай чиқар, боши лўқиллаб оғрирди. Охир марта укўзи илина бошлагани эсида. Қолгани ёдида йўқ. Шунча узоқ ухладими? Йўқ, уйқу бунчалик эзғин, ланж бўлмаслиги керак.
Нафас олиш учун ҳаво етишмаётганини пайқаб, янада ториқди. Бироқ димоғига оқаётган намхуш тупроқ ҳилди малҳам сингари бутун вужудига ёйилиб, енгиллик туйди,
Қўл-оёқларида ёқимли мадорсизлик ҳис қилди. Назарида қўл-оёқлари ҳали уйқуди, фақат мияси, тушунчалари уйғоқ эди. Худди дунёнинг шовқин-суронлари абас чекинганди. Фақат қулоғида остида мудом бир ғувиллаш товуши эшитилар ва бу товуш ўлим сингари, дунё сингари, зулмат сингари бир абадийлик бордек эди.
Иссиқмиди, совумиди, фарқига бормасди. Ё Раббий, нима бўлди ўзи? На кечани, на кундузни билолмайди. На бир овоз эшита оласан, на жойингдан қимирлай оласан.
Қўли оғрий бошлади. Ҳа, қўли тагида қолган экан. Аммо бу ўнг қўлими, чапими, билолмади. Дунёнинг б қоронғи бурчагида ўлчамлар ҳам, ҳис-туйғулар ҳам йўқолиб кетгандек эди. Нима фарқи бор? Ўнгми-чапми қўли оғрияпти – вассалом! Қанийди бу тарфга ағанай олса. Оғриқдан ҳам қутуларди.
Оҳиста бошини кўтаришга уринди. Аммо ихтиёрсиз яна бошини ерга қўйди. Бошининг остида ёстиқ ҳам йўқ эди. Алланечук намхуш нарса. Баданида ўралган нимадир ҳаракатланишга қўймасди. Аввал ана шу насрадан қутулиши керак. Балки ҳамма қоронғилиқ шунинг ичидадир? Балки ундан халос бўлса, ёруғлиққа чиқар?
Чанқаганини ҳис этди. Ташналикдан тили танглайига ёпишиб қолганди. Қанийди бир қултумгина булоқ суви бўлса, Негадир ташналик ҳам ёдидан кўтарилди.
Вақт мунча имилламаса? Ўзни нимани кутяпти? Қўли билан баланига ўралган йўргакнинг бир тарафини куч билан тортди. Йўргак йиртилиб қўлини чиқариб олди. Кейин ён атрофини пайпаслади. Тўрт томони девор. Кейин қўрқа-писа яланғоч баданини сийпалаб кўрди ва илкис миясига урилган фикрдан даҳшатга тушди: “Қабр!” Ва шу заҳоти оёқлари билан кафанни чувалаб ташлади.
Ғалати овохзда қитчқирди. Фақат бу сас инсон овозига ўхшамасди. Қичқираркан, бурнига чучмал ҳид урилди. Бурнидан қон тизиллаб отиларди. Негадир қон отилгани сайин енгиллаша бошлади. Бу қандай енгиллик бўлди? Бу ерда ўлимдан бошқа яна нимани кутиш мумкин?
Фақат уйқуга кетган ўша оқшом ёдига тушди. Ўша ётгани энди уйғонди. Бироздан сўнг хийла тинчланди. Бурнидан отилган қон билан чанқоқлик ҳам чиқиб кетганди. Энди фақат ўлиш қолди холос. Уйқудаги ўлим жуда-жуда осон. Бироқ, очиқ кўз билан ўлимни кутишдек даҳшат бўмаса керак.
Тушида бир кўр илон оёғидан чсаққанини кўрганди. Кейин шишиб кетган оёғидаги пойафзалини ечолмаганини эслади. Назарида илон заҳари бутун банданига ёйитлаётгандек бўлди. Нафаси тиқилиб борарди.
“Бу илон нега менинг тушимга кирди? Ҳатто мени лаҳадда ҳам тинч ётгани қўйишмас экан-да?».
Неча йилки, унга илон тинчлик бермасди. Қаерга борса, кўз олдида тургандек бўларди. Уйда овқталаниб ўтирганда ҳам, қайси бир бурчакда унга илон кўзини луқ қилиб тургандек бўларди. Кечалари қулоғига илоннинг вишиллаши кирар, назарида илон шифт билан томнинг ўртасида писиб ётарди. Гоҳида шифт қўпорилиб илон устига тушиб кетадигандек, баданига чирмашиб оладигандек сесканиб кетарди. Гоҳида баданида илоннинг совуқ терии сирғалаётгандек бўлар, шу сабабли куп тунларни уйқусизликда кечирарди.
Ҳозир ҳам бутун ҳуш-фикри илонда эди. У қабрда гуноҳкор бандалар илон-чаёнларга ем булишини эшгитганди. Ё раббий гуноҳкор бандангга раҳминг келсин! Орадан қанча вақт ўтганини ҳам билолмади. Билки бир кун ўтгандир, балки бир ҳафта, бир ой. Ҳозир куннинг қайси пайти бўлса? Кечамикин, кундузми? Унинг назарида бу дунёда фақат зулмат бор, нур, ёруғлик ҳеч қачон бўлмагандек эди.
Қизиқ, одамзот очилик ва ташналаикка қанча вақт бардош бера оларкин? Бир ҳафтами, бир ойми? Кейин-чи? Яна қичқиришга тушди. Аммо овози бўғзидан ташқари чиқмасди гўё. Қичиқирибю сал таскин топгандек бўлди. Қанийди ҳеч бўлмаса ухлай олса. Лоақал тушларида ёруғликни кўрармиди?
Йўқ, тушида ҳам фақат қоронғиликни кўрди. Самога қора парда тутишганди гўё. Узоқлардан белкуракнингми, кетмоннинг қуруқ ерга урилган овозлари эшитилди. Туш билан ўнгни фарқлолмай қолганди. Назарида кетмон овози яқинроқдан эшитилди. Балки шу томонлардан қабр қазишаётгандир?
Демак, ҳозир кундуз вақти экан. ҳар қалай, кун ботгандан кейин ўлик кўмишмайди. Яна кимнингдир куни битган кўринади. Унинг янги қўшниси ким экан-а? Эркакми аёлми, ёшми, қарими?
Товушлар тўхтади. Бироз ўтиб, ўта бўғиқ сас яна қулоғига урилди. Бу товуш тобора унга яқинлашиб келмоқда эди. Ҳатто одамларнинг ҳам пичирлашлари эшитилгандек бўлди. Нафасини ҳам ютиб, қулоқ солди. Ҳа, кимлардиршу яқин орада нималарнидир паст овозда муҳокама қилардилар? Ким бўлдийкин? Мункар-Накир бўлса-я? Йў, улар қабрни қазб ўтиришмайди. Тўғри кириб келаверишади, деб эшитганди. Яна ким билсин.
Унда ким? Балки унинг қабрини қазишаётгандир? Нима учун? Бирдан яна овозлар тинди. Ичкрига сарин бир ҳаво оқиб кирди. Ҳа, дун билан, ёруғлар билан орасида жуда оз масофа қолганди. Мусоффо ҳавони ютоқиб симирди. Овозини чиқаришга қўрқди. Тирилди деб ўйлаб, қайтадан уриб ўлдиришларидан қўрқди. Кетмон билан пешонасига бир уришса бас. Майитнинг устига тупроқ тўкилмаслиги учин қўйилган катта тахтани четга суришди. Ой нуридан кўзлари қамашди.
–Қўрқма, – еди кимдир йўон овозда. – кафанини йирт. Аввал узугини чиқариб ол. Чиқмаса бармоғини кесасан. Чап қўлининг ўрта бармоғида бўлиши керак. Ювишаётганда ўзим кўрганман. Фақат тишларин суғуриб олиш қийинроқ кечади. Имиллама, вақт ўтяпти.
-Оёқларим титраяпти, – деди шериги ингичка овозда. – Қаьбрга тушсам, чиқолмайманми, деб қўрқаман.
-Бўлсанг-чи, ҳали қанча йўл босишимизни биласанми?
-Яхшиси ўзинг туша қол, – деди ингичка овозлиси. – шунча ишни ўзим қилдим. Қолгани сенинг ишинг.
-Э, эркак, – дўриллади шериги. – Ўликнинг нимасидан қўрқасан? Бир ҳафталик ўлик тирилиб сени ермиди?
“Демак ўлганимга бир ҳафта бўпти. Нега шу пайтгача сезмадим? Балки ер остида вақт чархпалаги бошқача айланармикин? Ўзитнгга шукур!” деб ўйлади Алиш овозларидан кимлигини таниёлмаган икки шрикнинг гапларига қулоқ осаркан.
-Ўзи сенинг гапингга кирмаса бўларкан. Сўз берганим учун шу ергача келдим, энди қўлингдан келса ўзинг туш, – деди чийилдоқ.
– Тфу, жа одамини опкелбман-ку, ҳе ўша…- дўрилдоқ сўкиниб юборишдан ўзини аранг тийиб, яна давом этди. – Яхши, унда кел, майитни қабрдан опчиқамиз, ишимизни ташқарида битирамиз.
Чийилдоқ энди лаҳад оғзига яқинлашган онда ичкаридан ваҳимали бир овоз келди:
-Эй, Аллоҳнинг бандалари!
Овози ташқарига чиқдими-йўқми аниқ билмагани учун мажолсиз вужудини аранг кўтариб, лаҳад деворларига кафтини тираганча, яна бир марта овоз берди:
-Эй Аллоҳнинг бандалани, менга ёрдам беринглар!
Ой шуъласида шарпалар у тарафга ўгирилди. Уларнинг рўпасида қабр ичидан чиққан яланғоч арвоҳ қотиб турарди. Оппоқ сочлари юз-кўзларини беркитганди. Аввал сассиз орқага тисарилдилар, кейин кетмон ва белкуракни четга ташлаб, дод солганча дуч келган тарафга қараб қочдилар.
У лаҳаддан чиқиб, тупроқ уюми устида ўтирди. Аллақачон қабр тоши қўйишга ҳам улгуришибди. Ана униям бир четга ирғитишган кшринади. Ой нурида туғилган ва ўлган саналарини ўқиди. Роппа-роса қирқ етти йил.
Пастга тушиб кафанни оларкан, бир ҳафта ётган қоронғи маконига кўз ташлади. Лаҳад шу даражада қўрққулик эдики, қараб этлари жимирлаб кетди. Мувозанатини йўқотмаслик учун аранг ўзини тутди.
Бу зимистонда бир ҳафта қандай ётди экан-а? Юраги ёрилиб ўлмаганини қаранг! Қабрнинг қоп-қора оғзига тикиларкан ўзининг сабр-тоқатига, иродасига қойил қолди. Кейин кафанга илашган тупроқларни қоқиб, қўлтиғига қистирди ва ташқарига чиқди. Неча кундирки, кафанга ўралиб ётган ери – лаҳад ваҳимаси сабабми, унга ҳатто илиқ ёз кечалари ҳам қаҳратондек туюлиб, эти жунжикди. Кафанни елкасига ташлаб, ўралиб олди.
Худди ҳаммаси тушга ўхшарди. Қабристонда ғайриоддий сокиндик ҳукмрон эди. Боя қишлоқ томонга қараб қичқирганча югуриб кетган икки кимсанинг овози ҳамон қулоқлари остидан кетмаганди. Олисдан аҳён-аҳёнда итларнинг ҳуриши эшитилиб қоларди.
Қабр тошлари ой нурида ҳам алланечук совуқ ва сўлғин кўринар, бошқа вақт бўлганида ярим кечаси қабристоннинг ёнидан ҳам ўтолмаган бўларди. Энди эса ўз қабрининг тепасида ўтирганча, нима қилишни ўйларди. Билардики, яна қачондир албатта шу тупроқ қўйнига кириши бор.
Ёшлигида бир лўли қиз унинг кафтларига қараб фол очаркан, икки марта ўлишини башорат қилганди. Ўша пайтда лўли қизнинг бу гапларидан кулиб қўя қолганди. Ҳозир эса ўша қизнинг катта-катта қора кўзларини аниқ кўриб турибди.
“Ҳозир уйдагилар нима қилишаётган экан-а? Бояги кимсаларнинг гапига қараганда ўлганига етти кун бўпти. Демак эртага еттисини беришади. Ҳозир ҳовлисида тараддуд кўришаётган бўлса керак. Хотинини яхши билади, бугунги ишни эртага қўймайдиган аёл. Одамлар нима деса десин барибир ўзи билганини қилади.
Эртага ҳовлиси қўни-қўшнилар билан тўлиб кетса керак. Ахир қирқ етти ёш нима деган гап? Ҳамма аёлига бевақт тул қолгани учун тасалли беришаётгандир? Болалар-чи? Отасининг ўлимига ҳалиям кўниколмай ётишгандир? Айниқса кичкинаси… Кечқурунлари ишан келган пайтида кенжатойи шунчалик хурсанд бўлиб кетардики? Балки онаси ундан дадасининг ўлганини яшириб юргандир? Кечқурунлари қизчаси инжиқлик қила бошласа, аёли қандай аҳволга тушаркин? Энди нима қилади? Ҳозир бориб эшигини қоқса, унинг тирилиб келганига ишонишармикин? Ярим кечааси шунча тупроқнинг тагидан қандай тирик чиқдинг дейишмайдими? Лекин агар ҳозир уйга кетмаса, кундуз куни яланғоч ҳолича уйга қандай кириб боради?
Қарама-қарши ўйлар издиҳомида қолганди. Ҳозир худди узоқдан сафардан қайтганга ўхшаб уйига кириб кетаверади-да! Болалар отанинг келганини билиб ўринларидан туриб олишади, севинчдан ҳамма ўзини йўқотиб қўйса керак!
Ой илкис булутлар орасига кирди. Қабристонга қуюқ зулмат чўкди. Бир зумда бутун борлиқ ана шу зулматга ғарқ бўлди. У қабрдан ўтказган даҳшатли дамларини бир кез кўз олдига келтириб, яна сесканди. Ой яна булутлар орасидан чиққач ҳушини тўплади.
Кафаннинг бир учини елкасига отди, бошқа учини белига ўради. Ой нурида ваҳимали қорайиб турган бўш қабрга яна карра қараб, қишлоқ тарафга йўл олди.
Қабристоннинг ҳарёғини ковлаб ташлашибди. Қабр ўорнида чоп-қора чуқурлар кўзга ташланарди. Ҳар қанча ўйласа-дла, нима учун қабрларни ковлаб суякларни чиқариб олишганини тушуна олмадишу чуқурларга тушиб кетмаслик учун оҳиста одимларди.
Қишлоққа олиб боручи сўқмоқ оппоқ оқариб кўринарди. Бир ҳафта олдин у одамларнинг елкасида. Тобутда худди шу сўқмоқдан келганди. Лекин у пайтда ҳуши ўзида эмасди.
Мана қишлоқ чироқлари кўрина бошлади. Боя дод солиб қишлоқ тарафга югурган икки номаълум кимсанинг шовқинидан уйғонган итларнинг товуши ҳам ҳам тинмаганди. Ана шу итлар овози унга далда бериб турарди. Мана у қишлоқ бошидаги учга айрилган йўл бошида тўхтади. Бу йўлларнинг иккитаси қишлоқ ичига олиб киради. Учинчиси эса, дарё соҳили бўйлаб ўзининг уйи томон боради.
Ёзда дарёнинг суви анча камаярди. Ҳозир сув йўқ ҳисоби. Аммо қурбақаларнинг овози келиб турибди. Айни тобда уларнинг бу сайроғи унинг қалбидаги энг инжа ҳисларни уйғотаётгндек эди. Мана, олисдан уйининг томи кўриниб турибди. Дарахтлар орасидан сизиб келаётган шуъладан билдики, айвоннинг чироғини ёқиб қўйишибди. Хотини гўё унинг келишини аввалдан билгандек эди.
Мана, секин-аста уйига яқинлашяпти. Бироз юргач, уйининг дарвозаси кўринади. Юргани сари оёқлари титрай бошлади. Ич-ичини аллақандай номаълум янги ҳислар босиб келарди. Ниҳоят дарвоза олдида оёқ илди. Четдан қараганда кўчада, дарвоза тахталари орасидан ҳовлимининг кўриниб турган қисмида бирор ўзгариш сезилмасди. Худдики, бу уйда бу ҳовлида ҳеч ким ўлмаган, мотам нафаси ҳам сезилмасди. Ҳамма нарса илгари қандай турган бўлса, ҳозир ҳам ўрнидан қўзғатилмаганди.
Дарвоза тавақасини аста итарди. Очилмади. Чамаси орқадан ёғоч тираб қўйишган шекилли. Даврозанинг ички тарафида зулфини йўқлиги боис, хотини ҳар доим дарвозани шу тахлит бекитар,, тавақанинг бир четида сезилар-сезилмас туйнук бўлиб, ўша ердан қўшл тиқиб тиргакни суришнинг имкони бор эди.
Ҳовлида шу қадар сокинлик ҳукмрон эдики, ҳатто юрак уриши ҳам эшитилиб турарди. Уй деразаларидан ҳам қоронғилик тўкиларди. Шовқин солмаслик учун оёқ учида одимлади. Назарида орадана бир ҳафтамас, узун йиллар ўтгандек эди.
Нега бунча оҳиста қадам босмаса? Нимадан чўчийди? Бу уй, бу ҳовлини ўз қўли билан тикламаганмиди? Унда нега худди бировнинг уйига ўғирликка тушгандек ҳис этяпти ўзини?
Оёқ учида ётоқхонанинг деразасига яқинлашди. Бошини деразанинг темир ромига суяб, ичкарига боқди. Ичкари зулматга чўмгани учун, деразага суяб қўйилган кўзгудан бошқа нарсани кўриб бўлмасди. Ҳар қанча уринмасин, бошқа ҳеч нарсани ажрата олмади.
Ой нурида сояси уйнинг деворига тушиб, кўланканинг ҳаракат асносида узайиб-қисқариши алланечук ваҳима уйғотарди. Бир муддат уйнинг ёруғ тегмаган қисмида туриб, кутди. Нимани кутаётгани ўзига ҳам қоронғу эди. Назарида ҳозир ётоқ эшиги очилиб, хотини чиқиб келадигандек, уни имо билан ичкарига чорлайдигандек эди. Лекин вақт ўтса-да эшик очилмас, кутишга сабри етмасди.
Яна деразага яқинлашди. Темир ромлар орасида ичкарига кўзларини қисиб қаради. Барибир ҳеч нарсани кўра олмади. Чақириш керак. Уйдагиларни бошқачасига уйғотиб бўлмайди. Лекин қандай чақиради? Бу ердан туриб чақирса, уйқусираб унинг соясини кўрган одамнинг юраги ёрилади.
Дераза тагидан узоқлашиб, ҳовли ўртасидаги тут дарахти панасига ўтди. Хотинини шу ердан туриб чақиргани маъқул. Чунки, хотини овозини эшитиб, айвонга чиқиши билан уни кўра олади. Аввал ким чақирганини билиб олиш учун ҳар томонга сер солади. У эса, шу ерда – тут тагида туриб, хотинига бўлган воқеани англатиши лозим. Хотинин ишонтира олармикин? Ахир ҳаммаси ойдин-ку? Шунчаки, зотилжамдан ҳушини йўқотган, уни ўлди деб ўйлаб кўмиб келишган. Яратганиннг хоҳиш-иродаси билан у лаҳаддан чиқа олди ва тўғри уйига келди. Йўқ, хотини бу гапларга ишониши қийин. Хотини ишона бўлди, Болаларини ишонтириш шартмас.
Бутун кучини тўплаб, ўзини қўлга олди ва хотинини чақирди:
-Қамар!
Бироқ, назарида овози чиқмади. Овозини ўзидан бошқа биров эшитмади. Шундай бўлса-да, бироз кутди ва яна овоз берди:
-Қамар!
Шундай дея, нафасини ютиб, эшик очилишини кутди. Барибир ичкаридан овоз келмади. “Балки уйда ҳеч ким йўқдир, – ўйлади у. – унинг ўлимидн кейин Қамар болаларни олиб, онасиникига кетиб қолдимикин?Нега бунча оёқлари қалтирамаса? Балки айвонга чиқиб, уй эшигининг очиқ ё ёпиқлигини текшириб кўриши керакдир? Бироқ, бормади. У учинчи марта овозини чиқариб, чақирди:
-Қамар!
Ўз овозидан ўзи сесканди. Яна икки уч чақиргач, эшик ғижирлаб очилди. Қамар тунги либосда сочларини ёйганча, айвонга чиқди. Айвоннинг лабига келиб, ҳовли томонга қараб қичқирди:
-Ким бу? – дея титроқ овозда сўради.
У ўзи суяниб турган тут ёғочидан хиёл илгарилаб:
-Қамар, бу менман! – деди.
Қамар овозниг дарвозахона эмас, ҳовлининг ўртасидан келаётгани учунми, сапчиб тушиб, ўзини орқароққа олди. Унга жуда таниш бу овознинг эгасини таниб олиш учун хиёл ўйга толди.
Тут панасидан бир шарпа ажралиб чиқиб унга яқинлашди:
-Менман, Қамар, – дед шарпа. – Алишман, танимадингми? Тирилиб келдим.
Қамар ой ёғдксида оппоқ кафанган ўраниб олган, бошидан оёғигача оппоқ тук қоплаган, ўзини “сенинг эрингман” деб атаётган ғалати махлуқни кўриши билан антиқа овозда қичқириб юборди. Уйига қочиб кирмоқчи бўлди. Аммо, оёлари бир-бирига чалишиб, ерга йиқилди. Қамарнинг чинқириғи тун зулматини ёриб узоқларга кетди.
Алиш айвонга чиқб, хотинининг қўлидан тутгиси, уйга опкириб, болалирини уйғотгиси келди. Уни тинчлантириб, ҳаммасини ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлди. Бироқ, зинапоянинг ярмигача чиққан чоғида яна эшик очлиб, ичкаридан ич-кийимдаги бир барзанги эркак чиқиб келди. Айвоннинг ёруҳида унинг юзларини аниқ-тиниқ кўрди. Ахир бу эркак… ён қўшниси Маси тоғанинг ўғли-ку? Ё алҳазар, қўшни эркак ярим тунда унинг уйида нима қилиб юрибди? Наҳотки!!!
Масининг ўғли ҳам турган еридан қотиб қолди, лекин аёл каби ҳушини йўқотиб йиқилиб тушмади. Аксинча, жой ваҳмида ўзини ичкарига – ётоққа урди.
Қамар ҳамон айвоннинг бир четида ётарди. У эса, ҳамон зинапояда қотиб турарди. Ҳозироқ ерда ердан ётган хотинини турғазиб уйга оилб киришни ҳам, ҳали еттиси ўтма туриб, унинг уйига суқилб кирган, хотини билан ишрат қилиб ётган анави ҳароми Масининг ўғлини бўғиб ўлдиришни ҳам, қандай келган бўлса, шу тахлит чиқиб кетишни ҳам билмасди. Чунки, у бундай натижани асло кутмаганди.
Уй эшиги яна очилди. Масининг ўғли уйдан қўшотар милтиқни кўтариб чиққанди. Миясига қон тепди. Агар сал ҳаялласа калласидан дарча очилишини билиб, дарвоза тарафга отилди. Остидан чиқаётганда ўқ овози варанглади. Чап қўлида алланечук ҳароратни ҳис этди.
Қабристонгача тўхтамай югурди. Ҳар ҳар замонда ортига қараб қўярди. Бироқ, қоронғида ҳеч кимни кўрмади. Қабристон ҳар доимгидек қоронғи ва сокин эди. Чап қўлини ўнги билан пайпаслаб кўрди. Қонга жиққа ивибди. Бояги ўқ тирсагидан сал юқорироғини ялаб ўтибди. Бироқ, негадир қўлида оғриқ ҳис этмади. Бир кечада, қисқа вақт ичда юз берган бу даҳшатли ва кутилмаган ҳодисалардан ўзини тамомила йўқотган, ҳислари, тушунчалари карахтлашиб қолганди.
Қабр тупроғи устида ўтириб, бир неча соат унга ваҳимали бўлиб кўринган чуқурга боқди. Энди лаҳадд унинг кўзига оддий бир ўра бўлиб кўринди.
“Умр, ҳаёт шунчалик бемаъни бўладими? Инсон нега бу дунёга келади? Нима учун яшайди? Дунёдан нима олиб кетади? Қисмат, пешона, тақдир дегани нима ўзи? Нега инсон ҳамиша уларнинг измида яшайди?».
Тонг ёришиб борарди. Шарқ томон қизариб келарди. У тупроқ остида ёруғликни озмунча интиқлик билан кутдими? Энди эса, у ёруғликдан безган, 47 йиллик умри давомида илк бор зулматга талпинмоқда эди. Ўзи ўтирган жойдаги қабр тупроғидан бир ҳовучини қўлига олди. Агар уни қазиб олишмаса, то қиёматгача шу тупроқ остида ётган бўларди. Яратганнинг иродаси билан тупроқ остидан эсон-омон чиқиб, тақдирнинг мана бу аянчли зарбасига дуч келиб ўтирибди. Ўзига ўзи ачиниб кетди.
Кунчиқардаги қонталаш уфққа термилди. Бироқздан сўнг ҳаммаёқ ойдинлашади. У энди нима қилади? Қандай яшайди? Ким учун яшайди? Унинг оддий тасодиф сабаб тасодифан тирик қолганига, ўлиб тирилмаганига одамлар ишонишармикин? Ишонишса ҳам, бундан буёғига ҳаётнинг мъниси қолдими ўзи? Ахир у энди ўз уйига, оиласига қандай қайтади?
Кун ёришгани сари сабри тугаб борарди. Нима қилишни билмасди. Яна қорайиб турган лаҳадга термилди. Назарида бу дунёи дунда фақат ва мана шу қабртошлари ва мана шу бўш қабрдан бўлак ҳеч нарса қолмаганди.

***

Бу ҳодисаларни қайта-қайта кўз ўнгидан ўтказса-да, Алиш буларнинг бари ўз ҳаётида юз берганини тасаввуриг сиғдиролмасди.
Бирданига кетмон-белкурак овозлари тинди. Бошини кўтариб қаради. Одамлар ҳалима холанинг томошасига тўпланишибди. Пахмоқ сочлари елкаларига тўкилган Ҳалима кампир этагида анча-мунча тошларни солганча, қабоистон бўйлаб оёқяланг гир айланарди. Боядан бери қайтадан қазилиб кўчирилган қабрлар орасидан ўғлининг янги очилган лаҳадини изларди у.
Болалари йиғламсираб унинг орқаисдан эргашишса-да, кампир ҳеч кимни ёнига яқинлаштирмасди.
Ниҳоят у ўғлининг очилган қабрини топди. Қазиб чиқарилган юмшоқ тупроқ устида ўтираркан, қучоғидаги тошларни тиззаси устига қўйиб, эркалата бошлади. Ҳалим хола қўшиқ куйлар, рақс тушар, қаҳ-қаҳ отиб куларди, тошларни силаб-сийпалаб, ўзига-ўзи гапирар, тошлар билан суҳбатлашарди:
–Ўғлим, сени озмунча кутмадимми? Келишингни, онаизорингни бунча интизор қилмаслигингни билардим, сени озмунча кутдимми? Шукур, келдинг, энди тинчгина оёқ узатиб ўлсам керак.
Кампирнинг этагидаги тошлар ўғли Авазнинг қабридан чиққанди. Авазнинг қандай ўлгани ҳозиргача маълум эмасди. Ўғли ҳарбий хизматга кетганди. Кутилмаганда унинг вафот этгани ҳақида хабар юборишди. Орадан бир ҳафта ўтиб, икки аскар ўғлининг жасадини темир қутида олиб келди. Дафн пайтида қутининг оғзини очишга ижозат беришмади. Туман ҳарбий комиссариати ходимлари кўрсатмаси билан тобут шу ҳолича тупроққа қўйилди.
Ўша онда Ҳалима хола озмунча дод-фарёд солмадими? Темир қутини бармоқлари билан тимдалаб ташлади, худди палопонидан айрилган қушдек тобут атрофида чарх уриб айланди. Аммо ўшанда барибир унинг оҳу нолаларига ҳеч ким қулоқ осмади.
Қабрлар кўчириладиган пайт келгач, тобутни синдииб очишди. Аммо унинг ичидан жасад қолдиқлари эмас, бир этак тош чиққанини кўрган кампир эсидан оғиб қолганди. Болалари ҳар қанча уринсалар-да бу мусибатни онадан сир тута олмадилар. Аллақайси сирли куч кампирни қабристонга етаклаб келганди. Энди ҳамма бир уюм тошни қайси ном билан янги қабрга дафн этиш ҳақида бош қотирмоқда эди. Қабрнинг ўрнини йўқотиш ундан ҳам оғир эди.
–Илойим биз шу ҳолга солганларнинг уйи куйсин, – укасининг ўлимидан кейин эгнидан мотам либосини ечмаган Сона қўлларини кўкка кўтариб, кимнидир қарғарди.
Фарзандлар уввало уринишмасин кампирнинг этагидаги тошларни тортиб олишолмади.
-Тегманглар менинг ўғлимга, – дерди кампир этагини ҳаммдан қизғаниб. – Нима сизлар ўғил туғиб қўйганмидиларинг? Қани ўғлимга қўл теккизиб кўринглар-чи, нима қиларканман?
Укасининг вафотидан икки йил ўтиб эрга теккан Сона шу мотам либосида куёвнинг уйига кириб борганди. Айни дамгача бу қора либосни ечишни укасининг хотирасига нисбатан хиёнат деб биларди.
Шўрлик Сонанинг ҳам ҳуши бошдан учганди. Унинг назарида кимдир афсунлаб укасининг жасадини тошга айлантириб қўйганди. У онасининг этагидаги қора-қура тошларга нечукдир қўрқув билан тикилиб турарди.
…У ҳамон тош устида ўтирганча одамларин кузатарди. Одамлар орасида уст-боши чанг-тупроққа беланган эр-хотин Йўлчи билан Пари эрталабдан бери у ёқдан бу ёққа югуришарди. Улар қабристонни элак-валак қилиб ташлашди. Ниҳоят чарчаб, одамлардан четга чиқишди. Кейин яна эр-хотин олдинма-кейин белкуракни елкалаганча, қабрлар орасини кезишга тушишди.
Сўнг у ўтирган тош ёнида тўхтадилар. Кийим-бошлари ҳам бир аҳволда эди.
Йўлчи билан Парининг боласи эндигина туғилган ва туғруқхонадан рухсат текканидан сўнг орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас нобуд бўлганди. Бола бўғилиб ўлганми, онасининг тагида қолганми, маълум эмасди. Фақат қўшнилар боланинг ўлгани ҳақида икки кун ўтиб хабар топишди. Ота-онаси бола учун бериладиган юз манат суюнчи пулини қўлдан чиқармаслик учун унинг ўлимини ҳаммадан, ҳатто қўшнилардан ҳам яширишганди.
Болани ювиб-тараб ярим кечаси қабристонга олиб келишди. Қоронғида, кимсасиз қабристонда эр-хотин кетмон билан гўр ковлашди. Жами бу дунёда етти кунгна яшаган чақалоқни тупроққа топшириб, саҳарга яқин ортга қайтишди. Кейин болаларга чақалоқнинг ўлгани ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни уқтиришди. Эр шу куни бориб, чақалоқ учун бериладиган юз манат пудлни олиб келди.
Одамлар фақат шундан кейингина чақалоқнинг ўлганидан хабар топишди. Ўша кундан бери хотини ётолмай чиқарди. Ҳр қанча уринмасин кўзларига уйқу инмасди. Эри олиб бормаган ҳаким, кўрсатмаган табиб қолмади. Аммо аёлни безовта қилган уйқусизлик йўқолмади.
Ярим кечаси хотин ўрнидан туриб олар, эрига ҳам уйқу йўқ эди. Хотини бу балога дучор бўлганидан бери унинг ҳам уйқуси ҳаром бўлганди.
– Ётиб, кўзингни юм, юзгача сана, – дерди эр.
Хотин эри айтгандек ётиб, кўзларини юмар, санашга тушарди:
-Бир, икки… ўн беш, ўн олти… юз, юз бир, юз икки…
Барибир ухлолмади. Бола кўмилган кеча, ўша кечанинг ваҳимаси бутун вужудини қамраб олганди. Уввало уринмасин бу қўрқув, ваҳима уни тарк этмасди.
– Болани урф-одатларимизга биноан дафн қилишга нега қўймадингиз? Ҳаром бизга юқмайди, демаганмидим? – чиқрқирарди аёли.
– Ишинг бўлмасин, ўзим бир амаллайман.
–Очимиздан ўлмасдик. Яхшими-ёмонми, яшаб келаётгандик.
–Бўлди, кўзингни юм, ухла!
– Ухлаёлсам қанийди? Ўн кундан бери мижжа қоқмадим.
– Эрталаб сени Мудлла Муҳаммадга олиб бораман, дам қолиб қўяди.
– Йўлчи, Худо хайрингизни берсин, ўша савил юз манатни уйдан опчиқиб ташланг. Ҳаммасига шум нафсимиз сабабчи.
Шу тариқа аёл тунларини бедор ўтказарди. Эрталаб уни ҳамиша ўз ётоғида ўтирган ҳолда топишарди.
– Кечаси ташқарига чиқишга қўрқаман, – дерди аёл. – Қаёққа қарасам, боламнинг кўзлариникўргандек бўлавераман
Қабристон устидан ўл қуриш ҳақидаги қарор ҳам аёлнинг наздида эри билан йўл қўйган гуноҳининг самараси эди.
– Сизга ўша пайт “шу юз манат пулни йўқоитнг” демаганмидим?
Йўлчининг ҳам уст-бошига қараб бўлмасди. Унинг қулоғига хотинининг дийдиёси кирмасди. У ўз ўй-хаёллари билан банд эди. Чақалоқни қаерга кўмишган эди-я? Ахир ўша оқшом қабристон эшигидан кириб, қайси тарафга юрганлари, қайси қабрларнинг ёнидн ўтганлари эсида-ку? Кейин эски қабрлар орасидаги бўш ерни хас-хашакдан тозалаб, кетмон билан кичкина қабр қазишди. Қабрнинг ўрни билинсин деб, устига кичикроқ тош ҳам қзўйиб кетишганди. Энди эса, ўша мўъжазгина қабр йўқ.
Қабристоннинг кўчирилиши ҳақида эшитишгач, эр-хотиннинг тинчи йўқолди. Ўша куни азонда туриб қабристонга келишди. Бир ой илгари дафн этилган гўдакнинг қабри йўққа чиққанди. Қабристоннинг бошидан охиригача қайта-қайта кезиб чиқишди. Аммо, қабрни топа олишмади.
Уйдан чиқиб ўша кечаси чақалоқни дафн қилишг олиб кетилган йўлган боришди, шу йўлдан қайтишди. Ҳатто хотини бир гал ярим кечаси Йўлчини уйғотиб, қабристонга олиб келди. Балки қабрни ярим тунда топа олишар? Аммо, уринишлари бесамар кетди.
Аёли Йўлчининг уст-бошига, қуёшдан қорайган юзлариг боқиб, раҳми келди. Юз-кўзидаги ифодадан қилган ишлари учун пушаймонлик ифодасини туйди. Йўлчи ҳам хотини то жигаргўшасининг қабрини топмагунча ўзига келмаслигини тушуниб турарди.
Йўлчи ҳорғинлик билан тошнинг устига чўкди. Хотини ҳам Йўлчидан узоқлашиб, одамларга қўшилди. Кун пешиндан оғган, Йўлчи бугун ҳам боласининг қабри топилмаслигига амин эди.
Яна аёли билан юзма-юз келди. Йўлчининг ичи ғам-ҳасратга тўлиб турган бўлса-да, оғиз очишга мажоли йўқ эди. Орадан қанча вақт ўтганини иккиси ҳам билмасди.
– Нега ўтирибсиз? Кўрмаяпсизми, кеч тушяпти. Шунча дам олганингиз етар. – Хотини шундай дея қўлини соябон қилиб, атрофга назар солди. Йўлчи эса, бир туки қилт этмасдан ўтирарди.
– Сизга айтяпман. Қоронғи тушяпти, дедим.
– Кел, ўтир, бир пас дамингни ол. Ҳаммаси қуриб кетмайдими?
– Эсингиз жойидами? Боламнинг қабри топилмаса, жинни бўламан-ку? – хотини негадир икки қўлин осмонга узатди.
– Кап-катта хотинсан, эсингни йиғ. Бир ҳафталик гўдакни деб ич-этингни ема. Шундан бошқа дард-кулфатимиз ҳам етарли-ку? Ўзингга раҳминг келмаса, болаларингга раҳминг келсин.
– Боламни қабри топилмаса, тинчимайман. Нега тушунмайсиз?
– Худо хайрингни берсин, Бир ҳафтадан бери иш-кучимни ташлаб, сенинг кетингдан юрибман. Кечалари ҳам тушимга шу қабрлар кириб чиқяпти. Бу фақат бизнинг бошимизга тушган савдо эмас-ку? Кўпга келган тўй.
-Ҳовлимизнинг бир четига қўяйлик десам, кўнмадингиз, – йиғламсиради хотини. – Қабристонга опкелдингиз. Қани, топинг-чи қабрини?
– Онаси, бир ҳафталик гўдакни қабри деб мунча ўзингни ҳам, мени ҳам қон қилмасанг?
-Менга ўхшаб тўққиз ой қорнингизда кўтариб юрмагансиз-да! У менинг вужудимда мен билан бирга яшади, нафас олди, тушуняпсизми?
Йўлчи нима жавоб беришни билолмай қолди. Болани ярим кечаси қабристонга кўмиб кетишганидан бери хотирасидаги ҳамма нарса бир-бирига қоришиб кетганди. Бутун борлиғини эгаллаган бу қоришиқликдан қандай халос бўлишни билмасди.
Дафъатан иссиқ шамол эсиб, бир зумда қабристонни оқ туман эгаллади. Чанг-тўзон осмону фалакка ўрлади. Аёл қабристон узра кўтарилган оппоқ чанг пардасидан кўзини узмасди:
– Кўнглим сезяпти, боланинг қабри тупроқ остида қолиб кетган. Қаранг, шунча қабрларни тит-питини чиқаришибди. Биз қўйган ёдгорлик тоши ҳам уларнинг тупроғи тагида қолиб кетгандир-да?
Йўлчи индамади, Чунки унинг танида мадор қолмаганди. Ҳозир бошқа қабрларнинг тупроғи остини бирма-бир ковлаб чиқишга унинг тобу тоқати қолмаганди.
– Йўлчи, туринг, ҳозир юрагим портлаб кетади. Ҳеч бўлмаса ўша ерларни яна бир қидирайлик. Кечваси қайси тарафдан кирганимиз эсингиздами?
…Бульдозерчи туриб қабристоннинг ичкариси томон юрди. Йўл-йўлакай ўйлаб борарди: Нега дунё бундай яралган? Бировнинг дарди биан бошқанинг иши йўқ. Биров бошдан-оёқ иснодга қолган бўлса, бошқа биров шаънининг озгина топталишига ҳам тоқат қилолмайди. Мана бу қабрлар-чи? Улар ҳам бир-бирига умуман ўхшамайди.
– Ўғлим, манави тошнинг бир учидан кўтариб юбор, – бўш қабр тепасида турган чол унга юзланди. У тошнинг бир учини кўтарди. Анча юришди. Йўл бўйи чолнинг оёқлари бир-бирига чалкашиб борди. Ниҳоят тўхташди. Тошни аста ерга қўйишди.
–Шошилманг, амаки, – деди у.
– Қўрқяпман, қош қорайганидан кейин кеч бўлади, болам. Мен бошқа қабртошини қаердан ясаттираман? Шу тошга ўрганиб қолганман. Қўлларим билан пайпасласам, худди жигарбандимнинг курагини силагандек бўламан. Бу қабртошини боламнинг янги қабрига обориб ўрнатмасам, кўнглим жойига тушмайди.
Чолнинг овози титрар, худди йиғлаётганга ўхшарди. Тук босган юзлари кўз-ёшларидан ивиб ялтирарди.
–Болам, – деди чол, – қабристонни бемалол кезиб юришингга қараганда, бу ерда ҳеч киминг йўқ шекилли?
-Ҳеч кимим йўқ, амаки, – деди ҳорғин товушда.
-Унда бахтли экансан. Бир қаторни бошқа ёққа кўчириш қанчалик азоблигини биласанми? Сен ўзи кимлардансан?
-Айтлим-ку, ҳеч кимим йўқ, деб.
У шундай дея тошни битта ўзи кўтариб кетмоқчи бўлди. Аммо, жойидан жилдиролмади.
-Бир ўзинг кўтаролмайсан, болам, – деди чол. – Бир тарафидан ўзим ушлаб бораман. Менинг кексалигимга қарама. Ахир ўз болам, ҳар қанча оғирлигини кўтара оламан. Лекин бунга сенинг кучинг етмайди. – шундай дея тошнинг бир тарафини кўтарди. Ёнма-ён кета бошлашди.
…Ҳалима хола ҳамон қабристонни бошига кўтармоқда эди. Кампир оғзини тўлдириб қарғиш ёғдирарди. Болалари унинг ортидан эргашганча тинчлантиришга, уйга олиб кетишга уринишарди. Аммо, кампир ёнига бировни яқинлаштирмасди.
–Бу бечорани ҳам жинни қилишди, – деди чол тошни тиртраб-қақшаб кўтариб бораркан. Улар яна бироз юриб, тўхташди. Тошни яна ерга қўйишди.
– Ҳа, ўғлим, – деди чол хўрсинаркан. – Ўз боламнинг суякларини халтага борма-бир тўплаб солдим. Битта халта суяк билан тўлди. Суякдарни тупроқ орасидан ажратиб оларканман, фарзандимнинг болалиги кўз олдимга келди. Гўдак пайтида майин, жингалак сочларини силаб “болам, катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?” деб сўрардим. У менга мунчоқдек кўзчаларин тикиб, “мен катта бўлсам, дарвеш бўламан” дерди. Ҳайрон қолардим. “Болам, ер юзида бошқа иш қуриб кетибдим, нега сен дарвиеш бўларкансан?” деб сўрардим. “Мен дарвеш бўлиб, бутун ер юзини қаричма-қарич пиёда кезиб чиқмоқчиман” дерди. “Нега сен айнан дарвеш бўлишни истаб қолдинг?” деб сўраганимда, “катта бўлай, ўшанда биласиз” дерди. Ҳар қанча уринсам ҳам ундан бошқа гап суғуриб ололмасдим. Болалигида дарвешларга ўхшаб кийинарди, юриш-туриши, рафтори, ҳаркатлари билан уларга тақлид қиларди. Билмадим, у дарвеш зотини қачон қаерда кўра қолди экан? Кейин… Кутилмаганда оёқлари шол бўлиб ётоққа михланиб қолди. Қаерларга олиб чопмадим, дейсан? Фойдаси бўлмади. Кўзимнинг олдида сўлиб нобуд бўлди болам. Энди шу суякларга қараб, ўша кунларни эслайман. Одамзод нега бунча бахтсиз яратилган, нега ҳаёт бу қадар маъносиз? Боламнинг ҳамма суякларини янги қабрга кўмдим, фақат қўл суякларини ўзим билан уйга олиб кетдим. Шу устухонларни олдимга қўйиб юм-юм йиғладим. Бир пайт бу суяклар жонли эканини, меҳр билан юзларимни силаганини эсласам, нафасим тутилиб қоларди. Қарасам, бу қўллар менга тинчлик бермайдиган. Уларни опкелиб, жасаднинг қолган қими ёнига дафн этдим.
Янги қабристонга қандай етиб келишганини ҳам билмади. Чолнинг суҳбати шу қадар жозибали эдики, на тошнинг оғирлиги, на йўлнинг узоқлигини ҳис этди. Фақат тошни ерга қўйишганидан сўнг қаттиқ чарчаганини ҳис этди.
Янг қабристонда ҳам мозорлар анча кўпайибди. айрим қабрлар тартиб билан саф тортган, бошқалри эса, шшилинчда қазиб ташланганди. Айрим ерлар хилхона учун сим билан ажратиб қўйилганди.
–Умрингдан барака топ, болам, – деди чол. – Оғиримни енгил қилдинг.
У индамасдан ортиг қайтди.
…Эски қабристонда, кўчирилмаган бир қабр бошида у қандайдир овозни эшитди. Бошини кўтарди. Қабр устидаги ҳар йил қайта-қайта кўкариб қуриган майсалардан бу ерга анчадан бери одам боласининг қўли тегмаганини сезиш мумкин эди. Лекин шуни билардики, бу қабрнинг эгаси – Жалол ота тупроққа қўйилганидан кейингина унутилиб кетгани йўқ. У ҳали саломатлигида, қўлига пул келиши тўхтаган, кексалик уни ўлим тўшагига судраган, оила аъзолари учун дахмазага айланган кунданоқ унутила бошлаганди.
Жалол ота бу юртда ғариб эди. Ёшлигида дунё кезган, тоғу тошни ҳам, далаю даштни ҳам, йўл-чўлни ҳам писанд қилмасди. Ниҳоят жаҳонгашталик жонига теккач мана шу қишлоқда муқим қолганди. Шу ерда уй-жой қилди, ила қурди. Ўғилларини уйлантириб, қизларини тенг-тўшларига узатди. Шу тариқа мана шу қишлоқнинг жамоатига ҳам қўшилиб қолганди.
Аммо, умр ўтгани сари, ватан, тупроқ ўзига тортавераркан, у барибир ўзи туғилиб ўсган ерларни қўмсарди. Ғариблик уни ич-ичидан емирарди. Кейиниг пайтдарда у ўз эли, Ватани, яқинларидан гапирадиган бўлганди. Унинг назарида ота-боболариуниб ўсган тупроқ бундан атиги тўқсон саккиз километр нарида эмас, жуда олисларда, инсон қадами етмайдиган жойларда қолиб кетганди.
Жалол ота то ўлгунича тоғ тарафдан кўзларини узмади. У мана шу тоғ тепасидаги қорларга қараб, қишнинг қандай келишини қорнинг қанча ёғиб, қачон тўхташини айтарди.
Гоҳида дардларини енгиллатиш учун далаларда пода боқиб юрган пайти ёнида найини олиб, шунақа майин, ҳазин куй чалардики, эшитган одамнинг юраклари эзилиб оқарди. Назарида шу лаҳзада ер оёқлари остидан қочгандек бўлар, кўзлари эса олис тоғларга қадалиб қоларди.
Бир қиш Жалол ота бор-будини йиғиб, хотини ва кенжа қизини олиб, ўз ватанига йўл олди. Саксон ёшида енг шимариб, ғишт қуйди, лой қорди, уй қурди. Минг машаққат билан колхоздан ер олиб, боғ яратди. Шу икки йил ичида ўзида шунчалик катта жоҳ-жалол яратдики, асти қўяверасиз.
Лекин нима фойда? Шу икки йилда хотини билан қизи уни кўз очирмадилар. Чолнинг топиб келганларини олдига пишириб қўйишмасди. Ўзлари яширинча овқат қилиб ейишарди. Чолга раво кўрганлари бир бурда нон ва оби ёвғон эди. Қишнинг қаҳратонида чол хасталаниб қолди. Саксон ёшида илк бор шифохонага тушиб қолди.
Хотини эрини шифохонага ташлаб, ўзи олдинги ҳовлисига қайтди. Чол шифохонадан қайтиб, янги қурган ҳовлиси ҳувиллаб ётганини кўрди. Шундан сўнг ноилож хотинининг ортидан борди. Шу тариқа, у ўз туғилиб ўсган қишлоғида яшолмаслигини тушунди. Энди қариб-қартайиб қолганди. Колхознинг отарини энди боқолмасди. Ҳар қалай, шундай бўлса-да, ўзиниг беш-ўнта қўйини дала-қирда ўтлатиб юрди.
Эрталаб, кечқурун дастурхон бошида ўтириб, шифохонада кечган кунларини эслади.
– Ишларимни бир ёқли қилиб олай, касалхонага кетаман, қиш келиши билан кетаман!
Уйдагилар чолнинг касаллиги туфайлимас, балки касалхонда кунда уч маҳал бериладиган, кўпчиликнинг егиси ҳам келмайдиган иссиқ овқати учун кетмоқчилигини яхши билишарди. Ниҳоят қиш ҳам келди. Лекин чол барибир умид узмасди. У бутун борлиқни оқ пардасига ўраган қиш ортидан баҳор келишига ишонарди. Ва албатта ҳаволар исиши билан касалхонага боришни дилига тукканди.
Ўлаётиб, “мени ота-бобом туғилган тупроққа қўйинглар” деб васият қилганди. Аммо фарзандлари ота васиятига амал қилишмади. “Бу ер ҳам унинг Ватани, умри шу ерда ўтди, шу одамлар билан елкама-елка яшади, нима бўлганда ҳам унинг яхши-ёмон кунига шу одамлар яради. Болалари, набиралари шу ерда бўла туриб, чолни ўз қишлоғига элтиб кўмсак, эшитган билганлар нима дейди?” – дейишди. Қолаверса, одамзод ўлганидан кеийин уни қаерга кўмишларининг нима аҳамияти бор?
«…Умрим ғарибликда ўтди. Ғариб тупроқда юравериб, товонларим ёрилиб кетди. Ҳалиям ловуллаб турибди. Ғурбат мен учун умр эмас, зулм бўлди. Ўлганимдан кейин мени ўз тупроғимга қўйишмади. Шу ерда ҳам ғариблигим панд берди. Инсон ғурбатда ўлмас экан, кўзи очиқ кетаркан. Мени ҳғам тириклай тупроққа қўйишди, биродар. Бегона тупроқда ётганимни ўйласам, ҳалиям суякларим зирқирайди. Тупроққа қоришб кетолмаяпман»
Овоз ҳар ҳамонда қирқилар, кейин яна авжига минарди. Унинг назарида бу овоз худди бир парча булут сингари қабрниннг тепасида муаллақ қотиб қолганди.
“Қабртошимни олиб ташланг, инсон ўзи туғилган тупроққа қўйимас экан, унга қабр тоши на ҳожат? Уни ном-нишонсиз кўмиб ташламоқ керак…» – овоз бора-бора секинлашиб, эшитилмай қолди. Қабр устида “осилиб” қолган бир парча булут ҳам томчигами, кўз-ёшигами айланиб, тупроққа қоришди.
…Сафининг қабри устидаги мармартошни ўғирлаб кетишибди. Кеча қабрини очиб, суякларини янги қабристонга кўмишган, аммо ҳали унинг устидаги тошларни кўчиришга вақт топа олишмаганди. Уларнинг тахминига кўра, ҳали ихтиёрларида бир кун бор эди. Бугун қабристонга келишгач, марматошлар ғойиб бўлганини пайқашди. Эрталабгача қабристоннинг бу бошидан кириб, нарёғидан чиқишди. Лекин тошлардан ном-нишон топа олишмади.
–Ким олган бўлса, илоҳи қўли синсин, – ер муштлаб қарғади Сафининг хотини.
Ўғли онасини тинчлантиришга тушди:
–Ойи, бизни шарманда қилманг. Бировнинг қабртоши кимга керак? Ўйинчоқ эмаски ўғирлаб кетишса…
– Гап ўғирликдамас, инсоннинг шаъни, ор-номусида, – деди аёл тинчишни хаёлига ҳам келтирмай. – Худо билсин, бирор эски қабрнинг ичига суриб ташлашдими?
-Сиз ўтириб туринг, мен ўзим қараб келаман, – Сафининг ўғли шундай дея очиқ қабрлар оралаб кетди.
Эрталабдан бери ҳамма қабртошларни бирма-бир кўриб чиқишди. Кеча қош қорайганидан то эрталаб тонг ёрушгунча қадар излаб чиқишди. Қабртошларда ҳар бир марҳумнинг исм-фамилияси, туғилган ва ўлган саналари шу қадар аниқ-тиниқ ёзилганки, шубҳага асло ўрин қолмаганди.
Ҳозир ҳам Сафининг ўғли онасининг қарғишини эшита-эшита қабр чуқурларини ахтарарди. Қизиқ, ким олган бўлиши мумкин? Уни нима қилишади? Худди шу пайтда-я?
– Тополмадим, – деди ниҳоят. – Ҳеч қаерда йўқ.
Онаси индамади. Лаблари нимадир деб пичирлади. Анча вақт шу ҳолда туриб қолдилар. Иккови ҳам нима қилишни билмасди.
–Ўша кунга сенга аввал қабртошларини кўчирайлик, десам кўнмадинг, – ниҳоя она тилга кирди.
Ўғмл жавоб бермади, Фақат бошини кўтариб, онасининг юзига термилди. Дафъатан кичик улар томона югуриб келаётганини кўрди.
-Дадамнинг қабртошини Сайфининг болалари ўғирлашган экан., – деди нафаси бўғзига тиқилиб.
Аёл аввалига тушунмади. Кейин ўрнидан сапчиб турдиı:
-Буни сенга ким айтди?
-Зайнаб хола келганди. Унинг оғзидан эшитиб қолдим. Уйимизда ўтирибди. Сизнинг олдингизга жўнатди мени.
Учовлашиб йўлга тушишди.
-Зайнаб холанинг айтишича, мармартошимизни тумандаги пахта топшириш пункти олдида сотишаётган экан, – дкди бола ҳам нафаси бўғзига тиқилиб. – Болалар уни кўришлари билан қочиб кетишибди. Хола яқинлашиб тошнинг у ер-бу ерини яхшилаб қарабди. Ҳатто ёзувларини топ-тоза қилиб ўчириб ташлашибди…
Аёлнинг юзлари бирдан тундлашиб, қовоқлари уюлди.

* * *

Атрофни ғалати ҳид қоплаганди. Бу бадбўй ҳид қабристон устида худди бир тўп булутдек тўпланиб қолганди.
Сал нарида бу уфунатдан бехабардек Абиш ота ўзи учун қазиган қабрнинг тепасида турганча тамаки буруқситарди.
Ажин босган пешанасини янада тириштириб, шилпиқ кўзларини аллақаёққа тикканди. “Ўз-ўзимга гўр қазиш бунақа қийинлигини билсам, тек ўтирардим, – ўйларди у. – Битта қабрни бошдан-оёқ қазиш учун олти ойча вақтим кетди Энди ишни битириб енгил нафас олганимда, бу аҳвол… Энди янги қабр қазишнинг ўзи бўларканми? Бунга умрим етармикин?”
Сафтар чўлоқ оёғини судраганча унга чқинлашди:
– Куннинг иссиғида куйиб пишиб сенга нима зарур? Сендан бошқа яна ким ўзига тирикилигида гўр қазибди? Сенга бошида айтгандим, қўй ўзингни қийнама, деб. Олти ойлик меҳнатинг ҳавога учди. Бор, уйингга бориб дамингни ол. Битту гўр бўлса биргалашиб қазармиз. Ўлигинг кўчада қолмас.
–Тинчгина ўла олармидим? Сенлар менга гўр қазармидиларинг? Сенларга қолса, мени бир ўрага тиқиб, тепкилаб тепкилаб қайтиб кетаверасизлар.
Абиш ота тамакисини чўзиб тортди. Тишсиз оғзидан чиққан тутун худди сўроқ аломатидек боши узра буралиб, ҳавога қўшилиб кетарди.
-Ақлдан озибсан, бориб уйингда ағанаб ётсанг-чи? – Сафтар чўлоқ оқсай-оқсай илгарилаб кетди.
«Янги қабристон ҳечам кўнглимга ўтирмаяпти. У ерда тинч ёта олармикинман? Бу ерда ҳеч бўлмаса, ким билан қўшни экаанимни билардим. У ерда худо билади қайси кавакка кўмиб ташлашади». – дея хаёлга толганди чол қуёшга термилиб. Одамлар унинг ёнидан эътибрсиз ўтиб-қайтар, ҳатто унинг борлигини ҳам ҳис қилишмасди.
Абиш ота ҳолсизланриб борарди. Қичқирмоқчи бўлди, аммо овози чиқмади. Боя боши устида сўроқ ишора сингари буралиб турган тамаки тутуни ҳавога қоришмоқда эди. Инсон ҳам ана шу тутунга ўхшайди. Туғилиб, кексаяди, ўлади, охир-оқибат мана шу тупроққа қовушади.
Ҳаёт унинг учун худди тушга ўхшаб туюларди. У яшагани йўқ, ўзи ҳам моҳиятини англаб етмаган бир туш кўрганди холос.
Абиш ота ҳаётдан чарчаганди. Дунёдан умидини ҳам узиб бўлганди. Ўзига қабр тоши йўндириб қўйган, исм-фамилияси, туғилган кунини ҳам ёздирганди. Фақат ўлим санаси қолганди. Лекин негадир ажал ўз омонатини олишга шошилмасди. Айни дамда қария ўлим билан юзма-юз турганини ҳис этди.
Боядан бери ҳар ёқни жизғанак қилаётган қуёш унинг назарида ўз ҳароратини йўқотди. Қария совқота бошлади. Совуқ бутун баданига ёйилаётганини сезди. Атрофдан нурсиз кўзлари билан кимнидир қидира бошлади. Аммо кимлигини ўзи ҳам билмасди. Атрофдагилар бу оламни сас-садосиз тарк этишга ошиқаётган бу қарияга лоақал қараб ҳам қўйиўшни истамасди.
Айни шу онда, ҳаётининг сўнгги онларида дунёнинг чексиз,-чегарасиз эканни англагандек бўлди. Энди, ўлим рўпарасида турганда-я?
Ўлим бутун бордлиғига уйқу сингари ёйилмоқда. Унинг назарида у ўлаётгани йўқ, сирли, жозибадор уйқуга кетмоқда эди. Одамлар ёнидан бепарво ўтиб-қайтишарди. Ҳеч ким туш пайти, қабристоннинг ўртасида, ҳамманинг кўз ўнгида ўлиш мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмасди. Абиш ота ўз ўлимига ҳам ишонмасди. Ўлим унинг учун сирли ва қўрқинчдли борлиқ эди. Унинг ўйлашича, ўлиш учун тун, ёлғизлик, сокинлик керак. Ўлимнинг сири, ваҳимаси ҳам ана шунда эди.
Шунча шовқин-сурон ичида фақат Ҳалима холанинг овози алоҳида ажралиб турар, уч-тўрт қадам нарида турган кампирнинг фарёди назарида жуда олислардан эшитиларди. Чол ёзини кунботар тарафга ўгиришни, қуёшнинг сўнгги бор кўришни истади. Аммо, вужуди тош қотгандек эди. Вужудини кучли уйқу боса бошлади. Уйқу ўз измига солгани сайин, у ўзини енгил, худди онадан туғилгандек ҳис этарди…
…Самонинг олис кенгликларида бургутлар қора нуқтадек бўлиб, қабристонни кузатишарди. Қушлар шу пайтга қадар қаброистонда шунча одам тўпланганини кўришмаганди. Улар самолардан туриб, чарх уриб, бўш қабрларга, кўчирилаётган инсон жасадларига ҳайрат ила термулишарди.
Бургутлардан бири, ҳайрат ва қизиқиши кучлилик қилдими, гуруҳидан айрилиб, бироз пастлади. Унинг ҳайрати шу қадар кучли эдики, тилга кириб, одамлардан бу ҳангоманинг сири, сабабларини сўрагиси келарди. Бургут қабристон тепасида, ер бағирлаб бир давра айланиб чиқди-да, яна ўз ҳамжинслари томон кўтарилди.

* * *

…Пастда бир гурза илон Жавоҳир момонинг қабри устида бошини тик тутиб турарди. Чамаси иссиқдан унинг ҳам ҳоли қолмаганди. Бир неча кундан бери тинчини йўқотганди. Қачонки бир қабрда яширинса, кетмон-белкурак овозидан сесканиб кетарди. Ер остидаги илонизи йўллардан йўрғалашдан чарчади. Ниҳоят Жавоҳир кампирнинг қабридан паноҳ топди. Бу қабрни ҳам кимдир очишиндан қўрқса-да, ҳеч ким бу қабрга яқин келмасди.
Бу кампир бир пайтлар ҳаммомда фаррош бўлиб ишлар, ҳеч кими йўқ эди. Қишлоқда ҳаммом қурилганидан бери шу ерда ишлар, эртадан кечгача супур-сидир, ювиш-тарашдан бўшамасди. Ҳаммомга келганлар унга чойчақа бериб кетишарди. Унга ҳаммомдан маош беришмасди. Ҳеч ким уни бу ерда ишлашга мажбур ҳам қилмасди. Аммо Жавоҳир то ҳаммом тонг саҳарда очилганидан то яри кечаси – иш вақти тугагунча ишларди. Ишга бир дақиқа ҳам кечикмасдан келарди.
Ҳаммомчи Оғаисо унга неча марта ишга киришни таклиф қилди. “Бирота ҳужжат ҳам сўрамайман, ўтириб битта ариза ёзамиз, имзо чекасан, сени расман ишга оламиз, шундоқ ҳам бутун умринг шу ерда ўтяпти, энг намунали ишчи ҳам сенчалик ишлолмайди”. Аммо ҳар қанча уринмасин, аёл бу таклифга рози бўлмади.
“Қариб қолдим, – дерди у. – пенсияга чиқадиган пайтимда яна ариза ёзиб ишга киришимнинг нима кераги бор?” У сўнгги дамгача ана шу ўжарлигини ташламади.
Жавоҳир кампир умр бўйи тиланчи қиёфасида яшаб ўтди. Ўзининг айтишича, унинг бир укаси бор, узоқ бир шаҳарда катта лавозимда ишларкан. Бунинг ёлғон эканини бутун қишлоқ биларди. Аммо Жавоҳир кампир ўзининг ёлғонига шу қадар қаттиқ ишонарлики, буни юзига солсангиз, жинни бўлиши аниқ эди.
Жавоҳир кампирнинг эри Хасай ота ундан анча илгари дунёдан ўтганди. Аёл фарзандсизлик қанчалик оғир мусибат эканини эрининг ўлимидан кейин, кечаларни киприк қоқмай тонгга улаган пайтлари англаб етди.
Кунларнинг бирида одамларнинг тасаввурида тиланчи кўринишида қотиб қолган Жавоҳир кампирни башанг, шоҳона кийимда кўриб қолишди. Кўрганлар кўзларига ишонишмади. Кампир шу пайтгача асраб келаётган қимматбаҳо кийимларини кийиб, тилла тақинчоқларига бурканиб олганди. Қишлоқ кўчаларидан баайни учиб-қўниб борарди.
–Укамни кўргани кетяпман, – деди кампир. – мени меҳмонга чақирган…
Бир кун аввал ён қўшниси Нозли холага чиқиб, кўрган тушини айтиб берганди:
–Икки кундан бери укам тушимга киради. “Қанақа опасиз? Неча йилдан бери бир марта келиб ҳолимдан хабар олмайсиз? Ўзим борай десам, иш-кучимдан ортмайман. Мениям бир ўйланг-да!” деди. Анча мендан ўпкалади. Ҳол-аҳвол сўрай десам, бирдан худди пардек тўзғиди-кетди. Нима қиларимни билмай қолдим. Ишга ҳам қўлим бормаяпти.
–Ҳа вақт топиб, бир хабар олиб келсангиз бўларкан, – деди Нозли хола ҳам нима деярини билмай.
–Эртага саҳарлаб йўлга тушмоқчиман. Ишдан ҳам бир-икки кун жавоб оламан. Узоқ йўл, бир кунга бориб келолмайман-ку?
Шундай деб жавоб ҳам кутмасдан чиқиб кетганди. Нозли хола унинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Шу кетгани кампирдан бир ойгача дарак бўлмади. Бир ойдан кейин у яна қишлоққа олдинги жулдур кийимида қайтиб келди. Оёқяланг, бьошяланг ҳолда кимнидир қарғаб кетиб борарди. Жавоҳир кампир ақлдан озган, ўзи ўйлаб топган укани қидира-қидира эс-ҳушидан айрилганди.
Эсдан оғиб қолгач, ҳар куни қабристонга келиб, қоқсцуяк қўллари билан ўзига қабр қаза бошлади. Орадан анча вақт ўтиб, кампирнинг жасадини ўзи қазиган чуқурнинг ичидан топишди. Кейин қабрнинг устини текислаб, бьитта ёдгорлик тши ҳам ўрнатишди.
Одамларнинг айтишича, қишлоқ ҳаммомининг тош деворлари орасида Жавоҳир кампирнинг овози эшитилармиш. Гўёки унинг овози сувнинг шарқирашига қўшилиб, тош деворларда акс садо берармиш. Ана шу овознинг ваҳимаси сабабми, ҳаммомга келувчиларнинг сони кундан кунга қисқара бошлади, бора-бора ҳеч ким келма қўйди.
Ҳаммомчи Оғаисо эртадан кечгача ҳаммомнинг эшиги оғзида бекор ўтирганча мижоз пойларди.
– Шу гапни чиқарганнинг падарига лаънат, – дерди у. – Девордан ҳам овоз келарканми? Жавоҳир кампир ўлди, ўзларинг унинг қабри устига тош қўйдиларинг. Мен ҳар ой давлатга план топширишим керак, ахир. Ўзингиз келмасангиз отамдан нари, лекин бошқаларни ҳам йўлдан урмаларинг!
Бироқ, барибир одамлар ҳаммомга келишмади, ундан кўра ўй уйларида оғилхонада, пана-пастқамда ювиниб покланишни афзал кўришди.

* * *

…Гурза илон ҳамон Жавоир кампирнитнг қабрининг устида бошини тит тутганча атрофга тикиларди. Сал нарида бир морбоз афсус ўқиб, илонларни инидан чиқарар, узоқ шаҳарга опкетиб заҳрини чяиариб олиш учун селлофан халтада тўпларди. У халтада бир-бирига чирмашиб ётган илонларнинг ғалати вишиллашини ҳис этиши билан юраги ёрилгудек бўлди. Назарида уни ҳам оли шаарга опкетиб, бор заҳрини сиқиб олишадигандек эди. Анчадан бери у инсон қадам товушини пайқаши билан ўзини қайси қабрга уришини билмай қоларди.
Гурза илон ҳаммадан кўра кўпроқ морбознинг афсунидан қўрқарди. Ака-укалари ҳам ана шу афсунга алданиб қолишганди. Бу қандай сирли афсун бўлди? Нега ўшанда унинг ҳам тили ҳам боғланиб қолди? Нега ака-укалоарини асраб қололмади? Уларни ортига қайтаролмади?
Ўтган ёзда ака-укаларини тутиб кетган икки морбоздан бирини елкасидан чақиб ўлдирганди. Шаҳарпдан чақирилган “тез ёрдам” етиб келгунча ҳалиги одам омонатини топшириб бўлганди. Кўр илон унинг шеригидан жуда қўрқарди. Ҳатто орқадан тарафдан боришга ҳам юорак қилолмасди. Айниқса одамнинг кўзлари… бир гал уни чақиш учун орқа тарафдан яқинлашган онда, морбоз ортига ўгирилдию, дафъатан гурза илон жойида қотиб қолди. Ҳар қанча уринса-да, яширинишга ўзида куч тополмади. Яхшиям баланд майсалар ораисдан морбоз уни кўра олмади.
Ҳозир бутун қабристон шовқинсурон ичида турган бир пайтда гурза илон ўша афсундан бошқа нарсани эшитолмсди. Афсус ўқиларкан, илон эшилиб тўлғанар, боши айланар, кўнгли юмшар, ака-укаларини шаҳарга элтиб нобуд қилган бу совуқ кўзли кимсага нисбатан нафарит ҳам эриб борарди, ўзи ҳам ихтиёрсиз ўша тарафга судралмоқда эди.
Кўр илон қачо инидлан чиққанини, билмасди. Нафасини ичига ютиб, бутун борлиғига ёйилган анашу овозни тингларди. У алҳол морбозга алданган ака-укаларини ҳам, ўзини ҳам унутганди. Шу онда ўзини морбознинг оёқлари остида кўрди. Бу сирли, асрорангиз дунё морбознинг узун, ингичка оёқлари орасидан янада жозибали кўринарди. Бу дунёнинг ранги бунча нафис, бунча фусункор бўлмаса7 Осмоннинг кўм-кўк тиничлиги-чи? Бахтдан боши айланиб, кимдир думидан тутиб кўтарганини ҳам пайқамади.

* * *

…Бригадир Қораш Қумрининг қабри бошида ўтирганча, юзларини қўли билан беркитиб олганди. Қораш ҳар гал бу қабр тепасига келганида Қумрининг йўқлигини унутар, дунёда ўлим, айрилиқ сингари тушунчалар борлигига ишонмай қоларди.
Қумри билан Қорашнинг муҳаббатлари бутун қишлоққа ёйилганди. Ораларида ўн ёш фарқ бўлса-да, бир-бирларини болаликдан ёқтиришарди. Қумри етим эди. Отаси юзини кўрмаганди. Онаси аёл боши билан уни боқиб катта қилганди. Қумрининг севгани борлигини била туриб, унга Бакирнинг совчи юбориши, совчилар рад жавоб олиб қайтган куннинг эртасига, ҳали бу гап қишлоққа ёйилмай туриб, қизни ўғирлаб қочиши ва мажбурлаб унга уйланиши Қорашнинг етти ухлаб тушига кирмаганди.
Бу воқеадан сўнг Қораш тамомилда ўзини йўқотиб қўйди. Аммо унинг ичида Бакирга нисбатан битмас-туганмас бир нафрат пайдо бўлганди. Бу нафрат ҳалигача Қорашнинг юрагидан чекинмаган, шу билан бирга у Қумрини ҳам асло унутолмасди.
Эрга текканидан кейин Бакир Қумрини ишга қўймади. Қораш эса, кун бўйи пахта даласидан бери келмас, Қумрини ўй-хаёлларидан қувишга уринарди. Дала шийпони четидаги Қуқмрининг ҳам сурати ёпиштирилган ҳурмат тахтаси, икки дилнинг сирлашувига кўп бора гувоҳ бўлган бир жуфт тол ҳар куни унинг хотираларини янгиларди.
Унинг тасаввурида ҳар куни саҳарлаб машина сигнал чалиб, одамларни далага чорлаганда, Қумри ҳам қўлида тугунчаси билан чиқиб, оломонга қўшилиб кетадигандек эди. У ана шу кунни қўрқув ва ҳаяжон билан кутарди. Аммо кунлар ўтса-да, Қумрини кўролмасди. Йиллар ўтиб, Қораш ўзи истамаган ҳолда, Қумрининг йўқлигига кўникди. Аммо дала четидаги Қумрининг сурати осилган ҳурмат тахтаси ҳамон ўзгармай турарди.
Қумрининг олти боласи тўққиз ойлигида, она қорнидаёқ нобуд бўлди. Хайрият еттичнсии соғ-омон туғилди. Қумрининг қувончи еру кўкка сиғмасди.
Қумри бу биргина боласини еру кўкка ишонмасди. Бола улғайгани сари онанинг қалбидаги ҳадик, қўрқув ҳам улғайиб бораверди. Унинг назарида боласи кунларнинг бирида қушга айланиб “пир” этиб учиб кетадигандек ва қайтиб келмайдигандек эди.
Бола эртаю кеч шифтга осилга белакчакда ётарди. Негадлир шу ердан бошқа жойда гўдак ором тополмасди
Бу белакнчак Бакирнинг катта момосидан қолган, икки асрдан бери шу шифтда осилиб турарди. Ҳатто беланчакнинг шифт тўсинига боғланган арқони ва унда тўр осган ўргимчак ҳам худди икки асрни кўргандек эди. Бошқа жойда боланинг кўзидан уйқу чочар, фақат ўз жойга қайтгач, унинг юзларига ранг кирар, лабчсалари тамшаниб уйқуга кетарди. Қумри бутун кунни шу беланчакнинг бошида ўтказар, кўзларини жигарбандидан узмас, унинг жажжи юзларидаги хуррамлик, хотиржамликни кўриб, юраги қувончга тўларди.
Беланчак чайқаларкан, хотиралар худди тилсим сингари уни ўтмиш бағрига олиб учарди. Бирон бўлса-да, боласини унутар, худди беланчакда боласи эмас, ўзи ётгандек ором қўйнига шўнғирди.
Бола уйғониб йиғлаган чоғда аёл ҳам сесканиб тушар, қўрқувдан ранги рўйи оқариб кетарди. Ҳар гал бу ногаҳоний чинқириқдан сўнг бола яна уйқуга чўмар, кейин ҳар қанча уринса-да, уни уйғота олмасди. Назарида боласининг юзидаги сассиз бир шарпа соя солгандек бўларди.
Ҳар гал бола кўзларини очганида онаси енгил тин оларди.
– Бунча кўп ухладинг, жоним болам?
Гўдак жавоб бермас, яна кўзларини юмиб оларди. У ана шу саводдан қўрқар, ва ўзини уйқунинг пинжига соларди. Она оҳиста боалсини бағрига босар, шунда уйқу ҳам унинг кўзларидан чекинарди.
-Яна туш кўрдингми, қўзим?
-Айтмайман. Тушимни сизга айтмайман!
Гўдак ёшига мос бўлмаган асабийлик билан тишларини ғижирлатарди.
Қумрининг киприкларида бир жуфт марвариддай кўз ёши халқаланарди. У болагша нима зиён келса шу тушдан келишини биларди. Бироқ, бу туш унга сирлигича қолмоқда эди. Боланинг ажали ана шу тушга боғлиқ эканини ҳам биларди. Шу сир очилса, у яшаши мумкин эди…
–Тушингда нимани кўрдинг, жон болам? Ҳозир амакинг келади, Сени ўрмонга айлнатириб келади. Фақат нимани кўрганингни айт.
-Йўқ, айтмайман.
–Одам ўз онасидан сир яширадими? Тушингдан нима кўрдинг, жоним болам?
Бола барибир гапирмасди. Она боласининг ҳаёти ана шу ўжарлиги билан боғлиқ эканини яхши биларди. Агар бу ўжарликни йўқотса, у яшайди. Она кечаси билан боланинг устида туриб, уни ухлатмасликка рози эди. Токи жигарпораси шу тушни бошқа кўрмасин. Аммо бола уйқуга ташна эди. Ухлаганда ҳам тошдек қотиб ухларди.
Кечалари итлар бир-бирига навбат бермай ҳурганда боласининг тақдирини ўйлаб, ваҳимага тушарди. Унинг назарида итларнинг ҳуриши ва боланинг уйқуси ораисда недир сирли, тушуниксиз бир алоқа бор ва бу ғаройиб, мудҳиш сас уни ўз комига тортмоқчи бўларди.
Қоқ ярим тунда бола кўзларини очар, онасига қаттиқ тикилиб қоларди.
-Менинг акам борми, амма? (У онасини ҳали “амма” деб чақирарди)
-Йўқ, болам…
-Бор, менинг олтита акам бор, амма!
Аёл ҳайратидан тош қотганди. Чунки бир марта бўлсин боланинг олдида бу ҳақда гапирилмаганди. Ё раб, бу не синоат бўлдийкин?
Тонг унинг уйқусиз кўзларидан бошланарди. Чарчаганини, саҳарни уйқусиз қарши олганини ҳам айнан тонг ёришганда англаб етарди. Бу чарчоқ ва уйқусизлик билан бирга тонг отгани унга битмас-туганмас шодлик бахш этарди.
Боланинг умри асосан уйқуда ўтарди. У уйқусида ўсиб улғаяр, уйғонган чоғда худди кичрайгандек, сўлғиндек кўринарди.
Бир кеча боланинг ваҳимали овозидан сапчиб турди. Қараса, бола беланчак ичида ўтириб олганча дир-дир титраяпти. Она гўдакни бағрига босди.
–Анави ким, амма? – бола қўли билан уйнинг қоронғи бурчагини кўрсатди.
Онанинг чала уйқуси ҳам ўчиб ктди.
-У ерда ҳеч нарса йўқ, қўзичоғим, кўзингга кўринган бўлса керак.
Бола кўзларини қоронғи бурчакдан узмасди. Зулмат қўйнида бир яланғоч вужуд уни ўз бағрига чорларди. Тиши билан билан тирноқларини чайнаб, унга таҳдид оларди. Узун киприклари ерга тегадиган бу антиқа махлуқ ҳар кеча унинг тушларига кирар, уни алдаб опкетмоқчи бўларди. “Уйғонсанг, жонингни оламан” деб қўрқитарди.
– Мен тарафга келяпти, амма! – Бола онасининг қучоғига шу қадар суқилдики, худди кўксини ёриб кирмоқчига ўхшарди.
–Қўрқма, қўзим, сенга ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, – деди она ташвиш билан қоронғига тикиларкан. – У тарафда отанг ётибди, бу тарафда мен. Нимадан қўрқасан, қўзичоғим? Истасанг чироқни ёқаман…
Боланинг чинқириғи онани янада қўрқитди:
–Мени ўлдирмоқчи, амма, дадамни чақиринг!
-Бакир!!! – Хотинининг қичқириши Бакирни уйғотиб юборди – туринг, чироқни ёқинг. Боламнинг мазаси қочяпти. Тезроқ бўлинг!
– Дадаааа!!! – Боланинг қичқириғи уйнинг тош-деворларини ёриб юборди гўё.
Бакир сакраб туриб чироқни ёққан онда, гўдакнинг мурғак жуссаси онанинг қучоғида сўла бошлаганди. Баайни кимдир икки қўли билан боланинг томоғидан ғиппа бўғиб олгандек унинг юзлари кўкариб кетганди.
Боланинг ўлимидан сўнг Бакир Қумрига кун бермай қўйди.
– Сен лапашанг хотин бўлиб, менга нима каромат кўрсатдинг? Ақалли битта бола туғиб катта қилиш ҳам қўлингдан келмади. Ҳалиям хаёлинг ўша пияниста итваччада. Сен ҳаромини деб тирноққа зор ўтаманми?
Бундай ҳақорталар камлик қилгандек, Бакир шўрликни шундай дўппослардики, бошқа хотин бўлганда фарёди аршни титратган бўларди. Аммо, шўрлик хотин “ғиринг” этмас, худди унинг баданида битта ҳам суяк йўқдек, бу тепкилар, бу муштлар унга заррача таъсир қилмайдигандек эди.
Эрининг мана шу ваҳшиёна калтаклоаридан кейин ҳам Қумри бу уйдан чиқиб кетишни хаёлига келтирмасди. Унинг умуман бу ҳаётг қизиқиши қолмаганди. Боласининг зўлими уни жонлди ҳайкалга айлантириб қўйганди. У ниманилир кутар, нималигини ўзи ҳам билмас, шу тариқа ўзи ҳам эриб, қовжираб борарди.
Қумрининг ўлимидан сўнг кўп ўтмай бакир яна уйланди. Бакир ҳар куни Қумрининг қабри бошига Қорашнинг келиб туришини биларди. Айнан Қорадшаджн қизғангани учун ҳам у Қумрининг қабрини кўчиришни истамади. У қабрнинг ер билан яксон бўлишини, асфальт остида ном-нишонсиз йўқолишини, шу тариқа у Қорашнинг хотирасидан ҳам тамоман ўчиб кетишини истарди.
… Қабристоннинг ўртасида бир тўда одам гаплашиб туришарди. Қорашнинг кўзлари бу одамлар орасидан Бакирни осонгина топа олди. Бакир ҳам уни кўрди ва дарҳол кўзларини олиб қочди. Ўзини кўрпиб кўрмаганга солди. Аммо ўзи сезмаган ҳолда нигоҳларини Қорашдан узолмай турганини сезди.
Қораш унга яқинлашиши билан гурунг ҳам тўхтади. Бакир худди афсунлангандек ҳамон ундан кўз узмай турарди.
-Сенга гапим бор, Бакир, деди Қораш паст овозда. – бир дақиқага мумкинми сени?
Бакир авалига “гапинг бўлса шу ерда айтавер, менинг бу одамлардан яширалдиган гапим йўқ” демоқчи бўлди, аммо негадир овозини чиқармай, итоаткорлик билан Қораш кўрсатга томонга рди. Улар анчагача, қабристоннинг одамлардан холи қисмига етгунча жим кетишди.
Қораш илкис тўхтаб, ортига бурилди:
-Нега Қумрининг қабрини кўчирмаяпсан, Бакир?
Бакир жим эди. Боя Қорашнинг қорасини узоқдан кўрибоқ унга айнан шундай савол берилишини билганди. Аммо, нима деб жавоб беришини билмай қолди. У Қумрига уйланганидан бери илк марта Қораш билан юзма-юз келиши, суҳбатлашиши эди.

-Сенга роппа-роса ўн йил хотинлик қилди, уйингнинг чироғини ёндирли, Агар бу ишни сендан ўтиб мен қиладиган бўлсам, элнинг гап-сўзидан тоабад қутулмайсан. Ҳалиям кеч эмас, кетомнни ол-да, қабрни оч. – Бироз жим қолиб, яна давом этди. – Хотиржам гапираётганимга эътибор берма. Қабрни кўчирмасанг, суякларингни парча-парча қиламан.

Бакир ҳамон ҳайкалдек қотиб турарди. Оғзини очишга ҳам журъати етмасди. Бирор оғиз ортиқча гапириб қўйса, Қораш чиндан ҳам унинг суякларишини парчалашидан қўрқарди.
Қораш бурилиб кетди.

* * *

…Боболи боғидан иссиқ шамол эса бошлаганди. Шамол чириган хазонлар ҳидини қабристон уфунатига қўшиб бутун қишлоқ бўйлаб ёярди. Илондек бир-бирига чирмашиб кетган даразхтлар бир-бири билан сирли пичирлашарди. Фақат қабристондан келаётган кетмон-бел товушлари бу шивирлашни эшитишга халал берарди.
Икки қария ҳасса таянганча қабристон оралаб боришарди. Улардан бири ҳассасини олдинга ниқтаб бораётганидан кўзи ожиз эканини пайқаш қийин эмас. Чеккадан кўриб турган одам уни илкисдан қабрга тушиб кетиши ва ундан чиқолмаслиги мумкинлигини ҳис этарди.
Унинг шериги эса, йўл-йўлакай қарияга ҳар бир қабрнинг кимга тегишли бўлганини айтиб борарди. Кўзи ожиз қария эса, унга ишонмагандек, қўллари билан ҳалиги қабр тошларини бирма-бир пайпаслаб кўрарди. Ўзи излаган одам эмаслигини билгач, “йўқ, бу эмас” деб бош чайқарди.
Болалар қабрлар орасида бекинмачоқ ўйнашарди. Қазиб тупроғи чиқарилган чуқурлар аслида лаҳад экнини хаёлига ҳам келтирмаган болалар ўша ерда яширинардилар. Бошқа пайт бўлганида катталар уларни қабристонга киритишмаган бўларди. Аммо, ҳозир уларнинг фикри-ёди ўликлар билан банд эди.
Бульдозерчи севиниб ўйнаётган болаларга маҳзун термилиб қолди. Унингш болалиги бунчалик қувноқ ўтмаганди. У айни дамда бир пайтлар бола бўлганига ҳам ишонолмасди.
Кўз олдидан эрталаб онасининг қабрини бузмасликни сўраган болакайнинг мунчоқдек кўзлари кетмасди. Нега ўша бола ҳам манави тенгдошалри сингари қийвқириб юргани йўқ? Шу дамда ўша бола билан ўзини нимадир боғлаб турганини пайқади. Ҳалиги болада ўзининг кечмишини кўргандек бўлди. У илгари ҳам, ҳозир ҳам болаларга хос беғамлик, сабабсиз севинчнинг нима эканини билмасди.
Шуларни ўйларкан, қабристонни айланиб, ҳалиги болани излашга тушди. Аммо бу яқин атрофда боланинг қораси кўринмасди.

* * *

Гумбаз ғиштлари терилган жойда икки киши гаплашиб турарди.
– Нима бўлди? Нега ёрдам бермайсан? Шунча тошни битта ўзим ташидим. Бошқа вақт гумбаз ичига биров рухсатсиз кириб қолгудек бўлса, нақ бошини ёрасан. Одамлар берадига назр-ниёздан кўзингни узмайсан. Гумбазни таъмирлашга эса, чўнтагингдан бир тийин чиқаргинг келмайди. Фақат, жамоатни шилишни биласан.
– Тўхта, маҳмадоналик қилма, – деди боядан бери қаршисидаги кимсанинг таҳқирларига чидаб ўтирган юмалоқ юзли, соқолли киши.
– Нега тўхтарканман? Сенинг ваъз-насиҳатларингни эшитиб ўтираманми? Кимлигингни билмасам экан? Уч манат назр учун қабристонга келиб сочини юлган сенинг хотининг эмасмиди?
– Э, ҳозир ўликларимизни кўчириб олайлик, сен билан кейин гаплашаман, – малоқ юзли одам сал ён бергандек бўлди.
–Бунақа пайт ўз ўликларингдан ортмай қоласан. Аммо, манави гунбаз қайтадан қурилиб, тайёр бўлгач… Э, сенга гап кор қилармиди?
Юмалоқ юзли кимса ундан анча узоқлашиб, эшитилар-эшитилмас минғирлади:
-Булар одам бўлмайди, қайнатса қони қўшилмайди. Тфу!
У ниманидир ўйлаб ортига қайтмоқчи бўлди, аммо қайтмади.

* * *

Ҳалима хонимнинг телбавор кулгиси қабристонни бошига кўтарганди. Бу овоз қишлоқнинг ҳамма кавак-кандикларигача етиб борган, ҳар бир одамнинг илигигача етиб, суякларини зирқиратадагина алланечук қудратга эга эди.
Бу овоздан сўнг одамлар сергак тортишар, бир-биридан хавфсираб қочишга уринарди. Қаҳқаҳа янграган онда қабр ковлаётганлар ҳам бир муддат ишларини тўхтатиб қотиб қолишарди.
Бульдозерчи йигит Умухонимнинг қабри бошида тўхтади. Мармартош устига ўйиб ёзилган саналарга қаради. Бор йўғи ўттиз йил умр кўрибди бечора. Умрининг энг гуллаган пайтида сўлибди.

* * *

Бир пайтлар унинг гўзаллиги атроф-жавонибга овоза эди. Кўрган борки, яна бир кўрсам дерди. Яқин орадаги қишлоқларнинг барча йигитлари унинг ишқида девона эдилар. Унинг отини эшитганда эркак зотининг қони гупуриб, уйқуси ўчарди.
Гўёки, Умухоним ҳеч қачон ёш бола бўлмаган, навниҳол малак, сарвқомат дилбар кўринишида осмондан инганди. Бу қишлоқда ҳеч ким Умухонимнинг ўтмишини, қаерда туғилиб вояга етганини билишмасди. Умухонимнинг гўзаллиги шу қадар ёрқин эдики, бу ёрқинлик унинг ўтмишини кўришга имкон бермасди. Ҳа, Умухоним бу қишлоқнинг ҳаётига дафъатан кириб келганди.
Фақат шуни билишардики, Умухоним дунёнинг беғам-беташвиш кунларидан бирида ўзи ҳам билмасдан алданиб қолди. Алданганини ўзидан яшириб, анчагина яшаб қўйди. Кейин яна бошқа бировга алданди. Кейин яна, яна… Умухоним шу тариқа алдовлар ичда яшади. Бир куни эс-ҳушини тўплаб қараса, номи ҳамма ёққа тарқалиб кетибди. Кечаю кундузи бўлмагна бу ҳаёт уни ниҳоятда бездирган ва ўлимидан сал олдинроқ эрга текканди.
Аммо, Умухоним оилавий ҳаётга тоқат қилолмади. Кунлар ўтиш билан у умрининг энг шод-хуррам, эҳтиросдарга тўла дамларини қўмсар, кейин эса, одамлардан ўзини опқочишга уринарди. Узоқ-узоқларга кетиб қолгиси келарди. Эри ҳар қанча уринмасин, уни уйга, рўзғорга боғлай олмади.
– Жавобимни беринг, кетаман, – дерди у. – Нега мени эрга тегишга мажбур қилдингиз? Мен туфайли сиз ҳам қишлоқда бош кўтариб юролмайсиз-ку?
Эри униннг гапларига қулоқ осмасди:
-Одамлар билан ишинг бўлмасин, бошингни қуйи солиб, болаларингга қара!
Умухоним эри шундай деса-да, ич-ичидан азобланишини, унга уйланганидан минг карра, миллион карра пушаймон эканини биларди.
Уйларига келиб турадиганларнинг кўпи Умухонимнинг эски “таниш”ларидан эди. Буни Умухонимнинг эри ҳам яхши биларди. Бу одамлар Умахонимга бошқача кўз билан боқишарди. Ҳеч нарса демасалар-да, Умахоним уларпнинг кўзларидан шундай нарсаларни ўқирдики, кейин эрининг юзига тик қаролмай қоларди. Умухонимнинг назарида уйларига келиб кетадиган, бир пайтлар ишқида куйиб ёнган бу кимсалар ҳозир унинг эрига истеҳзо билан қарагандек бўларди.
Умухоним оила ҳаёти унинг қўл-оёғни боғлаб, тор бир қафасга солиб қўйганини ҳис этар, осонлик билан бу қафасдан чиқиб кетолмаслигини англаб, ўзини қўярга ер тополмасди. Умухоним бу нарсаларга ўрганмаган, унинг учун оила ҳаёти жуда қимматга тушарди. Эрга тегиб, Умухоним ўз эркини, кучини, ғурурини, гўзаллигини йўқотганди. Энди унинг латофатини ҳеч кимни қизиқтирмай қўйганди гўё. Бундан Умухоним ўзи таҳқирлангандек ҳис этарди. Гоҳ ўзига, гоҳ эрига раҳми келарди. Агар болалари бўлмаганда у ҳамма нарсаг тупуриб, аввалги ҳаётига қатйтган бўларди. Аммо болалар унинг оёқ-қўлига тушов солиб қўйганди.
Гоҳида болалар кўчадан унинг номини айтб қичқира-қчқира ўтиб қолишарди. Умухонам бу овозларда уй лариг келиб кетадиган одамларнинг кўзларидаги ифодани ҳис этарди. Эр-хотин бу қичқириқларни эшитиб эшитмасликка олишарди. Бирови радионинг овози кўтарса, бошқаси ўзини иш билан машғулдек кўрсатарди.
Фақат кунларнинг бирида болалар кўчадар ўшандай қичқира-қичқира ўтишганда, эри чидолмади. Катта таёқ олиб болаларнинг ортидлан қувди.
Охирги пайтларда Умухоним эртадан-кечгача ҳовлида куймаланиб юрадиган бўп қолди. Эри ишдан қайтганда уни ҳамиша ҳовлидаги тут дарахтининг тагида ўтирганини кўрарди. Чақалоқнинг беланчагини ҳам шу дарахтга осганди. Кун бўйи кифтини дарахтга тираб, беланчак тебратар, кўзларини бир нуқтага маъносиз тикканча хаёл уммонига ғарқ бўларди.
Кечалари ҳам киприк қоқмасдан тонгни кутарди. Унинг назарида туннинг қоқ ярмида кимдир келадигандек эди. Ҳар бир товушдан чўчиб тушарди. Кейин эса, ўзини ҳам унутиб, тошга айлангандек қотиб қоларди.
Кунланинг бирида…
Эри ишдан қайтди-ю, хотини ҳовлидаги тут дарахтининг шохида осилиб ётганини кўрди ва иихтиёрсиз дод солди.
Умухонимнинг чиройли юзи косовдек қорайиб кетганди. Кўзларининг қораси қовоқлар ортига чекинган, бўйи ҳам тана оғирлиги дош беролмай хийла чўзилгандек эди. Оғзининг бир тарафидан сизиб чиққан қон унинг иягидан бўйнига оқиб тушган ва митти ирмоқча ҳолсил қилганди.
Болаларнинг кичкинаси тут шохига осилган беланчакда ётар, каттаси осилган жасаднинг тагида унинг оёғидан тушиб қолган бир пой ковушни ўйнаб ўтирарди.
Эри ўзига келиши билан, жасадни оқ чойшабга ўраб қўйди. Ўша кеча тонггача тут дарахтининг тагидан улиб чиққан ит билан бирга қўриб чиқди. Жасад эртасига тушга яқин милиция бўлимидан бир гуруҳ одам келиб, чиқариб олмагунча, осиғлиқ ҳолича турди.
…Эндиликда бу қабр тамомила унутилганди. Қабристонни текислаш пайтида ундан сўнгги хотира бўлган қабр тоши ҳам ер билан яксон бўлади. Шу тарқиа ундан ному нишон қолмайди.
Умухонимнинг қабрининг тўрт тарафидаги гўрлар очилган, даҳшат таратганча ҳувиллаб ётарди. Бу чоҳлоардан ўлимнинг совуқ ва хунук юзи боқиб турар, инсон боласи вақти келиб, бошқалар сингари ана шу тупроқ остида, ваҳимали лаҳадда ётишига ишонолмасди.

* * *

…Бола юмшоқ тупроқнинг устида ўтирарди. Ранги-рўйи, уст-боши ҳам тупроқ рангида эди. Кўзлари номаълум нуқтага қадалганди. Худди, атрофида қазилган қабрлар, ташилаётган жасадларнинг унга дахли йўқдек эди.
У бола эмасди. Баайни яшашдан чарчаган бир қария эди. Унинг чеҳрасида дунёга нисбатан совуқлик ва лоқайдлик ифодаси акс этардики, ҳеч ким унга яқинлашиб, бир оғиз гапиришга журъат этолмасди.
Бульдозерчи қабристон оралаб, одамлар ва қабр тошлари орасидан одимлаб борарди. Бир ҳафта илгари бу одамлар уни тошбўрон қилмоқчи бўлишганди. Энди эса уни гўё ҳеч ким кўрмасди. Балки кўриб кўрмасликка олишаётгандир? Балки, ундан ҳам, уни бу ерга юборганлардан ҳам нафратланишаётгандир?
Балки уни инсон ўрнига кўришмас, унинг юраги ўрнида бир парча тош бор деб ҳисоблашар? Ахир оадмлар хилма-хил, уларнинг фикрлари ҳам турлича бўлиши табиий ҳол.
У одамлар орасидан юриб бораркан, негадир шу одамларга қўшилиб кетишни, уларнинг дардига шерик бўлишни истар, аммо бунинг уддасидан чиқолмасди. Худди тили танглайига ёпишиб, тилсиз-забонсиз бир жонзотга айланганди. Кўчирилган қабрлардан тушиб қолган инсон суяклари қабристоннинг қора, юмшоқ тупроғи устидан оқариб кўринарди. Одамлар баъзан ўзлари сезмаган ҳолда бу суякларни босиб ўтишар, одам суяклари одам оёқлари остида қолиб фарёд чекарди гўё.
Ана шу фарёд унинг хотирасидаги бошқа овозларни босиб эритиб юборган, бу нола унинг мияси, суякларини зириллатар, этларини жунжиктирар, худдики одамлар бошқа бировнинг эмас, унинг жасади, унинг суяклари оёқости қилиб ўтиб боришарди.
Агар бу қабрлар унинг учун қадрли бўлса, енга уни кўчираётган одамлардан бу қадар узоқда? Нега ўзи ва бу одамлар орасида бирор яқинлик тополмаяпти?..
…– Эрталабдан бери қабрларни оралаб, сандирақлаб юрибди, – деди суякларни замбилга солиб кетаётган қариялардан бири.
Бульдозерчи ўгирилиб қарамади. “Менинг сандирақлашим билан бу чолларнинг нима иши бор экан? Балки уларга ёрдламим керакдир? Ахир бу ёшда қабр қазиб, суяк ташиш осон эмас-ку?” Лекин қайтмади. Ўзи истаса-да қайтолмасди.

* * *

…Сафтар чўлоқнинг қўли-қўлига тегмасди. Янги қабристонда бугун йигирманчи қабрни қазиб бўлди. Ҳар бири учун эллик манатдан пул олди. Боқа пайтлари унга йигирма беш манатдан кўп бершмасди. Аммо, ҳозир талаб юқори бўлгани учун нархни кўтаришга мажбурп бўлди.
Сафтар чўлоқ қўйган нархни тўлашга қурби етмаганлар эса, қабрни ўзлари қазишарди. Қолаверса, бугун охиргш кун, бундан кўпроғига Сафтар чўлоқнинг ҳам вақти, ҳам кучи етмасди.
Сафтар чўлоқ бугун болалирин ҳам ёнига олганди. Ҳаммаси бир пайтда туғилгандек бир хил бичимдаги йигитлар оталари кўрсатган ерни ковлашарди. У шу қадар суръат ва ғайрат билан ишлардики, ҳеч кимни кўрмасди. Илкис бошини кўтариб, Абиш ота ўриган тарафга қаради. У жойида йўқ эди. Боя чол билан ўрталарида кечган суҳбатни эслаб, бошини чайқади…

* * *

…Катта тут дарахти танасидан ёдгорлик ўрнатилган бошқа бир қабр бошида тўхтаб қолди. Унинг устидаги битикдан қабр эгшасини таниди. – бу Фоиқ муаллимнинг (“муаллим” сўзи озарбайжонларда одатда катта ёшлилалрга ҳурмат маъносида ишлатилади – тарж.) қабри эди. Тегирмондан бироз юқорида, сой қирғоғида калтаклардан моматалоқ бўлиб кетган жасад, унинг эгнидаги тупроқ рангли кийим, бир тарафда тушиб қолган бир пой ботинка… булар бари ҳозиргидек эсида турибди. Фоиқ муаллим эсига тушганда унинг кўз олдига ана шу абгор жасад ва унинг кўксини тешиб ўтган ўқларнинг яраси келарди.
Фоиқ муаллимнинг ўлими сабаблари сирлигича қолди. Қизиғи, ҳеч ким бу сирнинг тагига етишни ҳам истамасди. Бу ўлим сабабли кимлардир ноҳақ айбланган, Фоиқи муаллимнинг ўзи эса, дўсту бегонанинг тасаввурида “ўғри” бўлиб қолганди.
«…Мен пул билан кўмилганман, азизларим, тупроқ билан эмас. Пулнинг тагида ётиш азоб, пулнинг оғирлигидан, ҳидидан нафасларим қайтади. Қабримга тегманг. Устимдан йўл тортсинлар, асфальт ётқизсинлар. Мен ириб-чириб, тупроққа айланишни истайман”.
Бу нидо баайни тошга тегиб акс-садо бермоқда, ҳар томонга таралиб, бўғиқ бур шовқинга айланмоқда эди.
“…Мен унутилиб кетишдан қўрқамайман. Ҳеч кимдан гинам йўқ. Бу ғариб юртда ҳеч кимдан ўпкаланишга ҳаққим йўқ. Мен ўғриман, азизларим, қўй ўғрисиман, мендан узоқ бўлинг. Устимдаги ёдгорликни ҳам йўқотинг, мен бунга лойиқ эмасман. Майли менинг қачондлир бу ҳаётда яшаб ўтганимни одамлар билмай қўя қолишсин…”
Бульдозерчи бу ўлимни эслаган пайти бунда айбдор деб топилган ота ва икки ўғилнинг тирноғи омбур билан суғуриб олинган бармоқлари кўз олдига келарди. Қонга бўялган, кучсиз ва кўмаксиз бармоқлар…
Шўрлик ота бармоқларини кўчириб олишганда тишини-тишига босиб, бир амаллаб чидади, аммо икки жигарпорасининг тирноқларини суғуришганига чидолмади. Ўзи қилмаган жиноятни бўйнига олди. Бироқ, ўғиллар отанинг бу ёшда қамалишига чидолмадилар. Ўзаро келишдилар: кичкина ўғил жиноятни бўйнига олди, ҳаёти, ёшлиги, келажагини қурбон қилиб, ўн етти ёшида қамоққа жўнатилди.
Ўн йил кейин озодликка чиққач, у ёшлик йилларида кўрган-таниганларини бутунлай бошқача қиёфада кўради. Бахтидан, қисматидан қўпориб олинган ўн йиллик ҳаёт уни бир асрга қаритади, ўз тенгдошларидан ажратиб қўяди. Ўзининг ортда қолган беғубор, ғам-ташвишсиз дамларини алам ва ҳасрат ила эслайди, кадар ва афсусга ботади.
Қайтиб келганидан сўнг, ўттиз ёшларида ҳаётини янгидан бошлашга ҳаракат қилади – уй қуради, уйланади, бирор енгилроқ ишга киради, аммо ўзи қилмаган жиноятнинг тавқи лаънатидан, тамғамидан бир умр қутулолмайди. Бу доғ, бу тамға унинг ич-этини ейди. Бутун умрини заҳарлайди. Оламни бошига кўтариб қичқирса-да, унинг овозини ҳеч ким эшитмайди. Умр бўйи бу қисматдан қутулиш учун ўзига-ўзи ўлим тилайди. Аммо ҳаёт барибир ширинлик қилади, бора-бора кўникади, ҳатто ўзининг бегуноҳлигига ҳам шубҳа билан қарай бошлайди, қотил эканига ишонади. Шунда ҳаёт ҳам унинг учун бир қадар осонлашади.

* * *

Шумшук бир ит қазилган қабрлар оралаб тентирарди. Сўнгги бир ҳафтани ит шу қабристонда ўтказди. Илгари ҳам бу ерларга тез-тез келарди. Эгаси ўлганидан сўнг бу ерга ҳар куни келадиган бўлди. Эндиликда ит эгасиз қолганди. Қишлоқ кўчаларида дайдиб юрадиган одат чиқарди.
Бироқ, у қайси эшикка бош суқмасин, уни тош билан уриб ҳайдашарди.
“Мен сизнинг итингиз бўлай, – дерди у ичидан эзилиб. – мени эшигингиздан қувманг, қўйинг, сизнинг уйингизга. Мулкингизга қоровуллик қилай. Сиз тинчгина ором олинг, мен тонггача ҳуриб, уйингизга ёт-бегоналарни йўлатмай. Нега мени тушунмайсиз? Ахир мен итман, итлик қилишни истайман. Сиз мени ит ўрнида кўрмасангиз мен нима қилай?”
Итнинг кўзларида акс этган бу сасни ҳеч ким эшитмасди. Уни ҳар куни тошбўрон қилишарди. Шундан сўнг у қабристондан паноҳ топарди. Бошини марҳум эгасининг қабри устига қўйиб чўзиб увилларди.
Ит бир неча кундан бери қабрлар қазилиб, жасадлар кўчирилаётганидан хабардор эди. Бульдозерлар гулдирос солиб, қабристон атрфоига келиб жойлашганидан унинг юраги бир нохушликни сезди. Демак. Қабристон кўчирилади. Қолган қабрлар эса, ер билан яксон қилинади. Унинг соҳиби қабридан ҳам ном-нишон қолмайди.
Ит қатъий қарорга келганди. Чала-чуқурларни четлаб ўтганча таниш қабр томон ошиқарди. Мана, узоқдан соҳибининг кимсасиз, ғариб мозори кўринди.
“Тупроқ инсонларни тенглаштиради, деган гап тўғри эмас. Бу дунёда ғарибликда яшаганлар у дунёда ҳам ғариб бўларкан. Эгасизлар икки дунёда ҳам эгасиз қоларкан…”
Ит қабрнинг тепасида туриб қолди. Аввал уни бир айланиб чиқди ва қазиш учун қулайроқ ерни чамалаб топди. Кейин кўкрагини ерга бериб, қазишга тутинди. Неча кундирки, туз тотмаган бўлса-да, вужудига ажию бир қувват оқиб кирганини ҳис қилди. Қабр тупроқларини ортга сургани сари унинг кучи ҳам ортарди.
Ит туйқусдан тўхтаб, атрофга аланглади. Одамлар иш билан банд. Бошқа вақт бўлганида, итни ўз эгаси қабрини қазаётганидан ҳамма ажабланган бўларди. Аммо ҳозир ҳамма ўзи билан ўзи овора, ит билан ҳеч кимнинг иши йўқ…
Итнинг ҳам бошқаларга иши бўлмади. Уни ташвишга солган нарса келгусидаги кимсасиз ҳаёти эди. Чунки, у ёлғиз эди, юзини босиб йиғлашга, дардини енгиллаштиришга шу ердан бошқа жой тополмасди. Агар эгасининг қабрини кўчирмаса, бутунлай ёлғизланиб қоларди.
«…Агар ҳаётнинг сўнгги манзили шу бўлса, нега бир-бирингизнинг қонингизни ичишга бунча таншасиз, эй ғофил бандалар! Мен итман, ит ақлим билан тушуниб турибманки, ҳамма нарсанинг охири тупроқ экан. Нега сиз сиз инсонлар буни тушунишни истамайсиз? Тарафма-тараф, қишлоқма-қишлоқ, чегарама-чегара, ўлкама-ўлка туриб, бир-биринигиз билан уришасиз, қон тўкасиз, эй Аллоҳ бандалари! Мен сизни тушунмайман, тушунолмайман…”

* * *

– Раҳматли Аминани қабрини очишганда, бечоранинг бошини топа олишмабди. Майитнинг юзини қиблага эмас, бошқа тарафга қаратиб кўмишган экан-да?
– Салтанатнинг қабрини очишса, жасад таг-туги билан йўқмиш. Ҳамма-ёқни илма-тешик қилиб ташлашибди. Тавба, ўлик ҳам йўқоларкан-да?
– Айтганча, эшитдингларми? Алиш тирилиб, уйига ярим кечаси кириб борибди. Хотини эшикка чиқиб, эрини кўрган заҳоти ҳушидан кетибди. Масининг қамоқдан чиқиб келган ўғли унинг ёнида экан. Эрининг тупроғи совумасдан қўшниси билан кўз уриштирибди-да, жувон ўлгур.
– Кейин эри ҳам гўрида тикка турган-да! Худонинг қудратига қаранг?
-Ҳа, Масининг ўғли Алишга қараб ўқ узибди. Ўқ Алишнинг кўкрагини тешиб ўтсаям, ҳеч нарса бўлмасдан ҳовлидан чиқиб кетарверибди.
-Лекин, уйдан то қабристонга қадар қон тўкилиб борганмиш.
-Хотини эрталабга яқин ҳушига келибди. Аммо, тилдан қолганмиш.
-Э, ҳа, бугун Алишнинг еттиси бўлиши керак эди. Энди эсимга тушди. Фотиҳага ўтмадингларми?
-Мен пешинда бир қараб ўтгандим. Тўғрироғи девордани бир мўралаб ўтдим. Ичкарида бир зоғ кўринмайди. Ҳайрон қолдим.
– Алишнинг гўрдан чиққани ҳақидаги хабар бутун қишлоққа ёйилибди. Одамлар узоқдан унга қараб кетишаётганмиш. Олдига боришга ҳеч кимнинг юраги дов бермасмиш.
– Ўликнинг қабридан чиқиб қочиши яхшилик аломати эмас. Энди бутун қишлоқ кечаси билан ухлолмас экан-да?
–Сафтар гўрков уни ўз қабрининг тепасида қип-яланғоя ҳолда ўтирганини кўрибди. Баданини оппоқ тук босиб кетганмиш. Гўрковни кўриши билан кафанни ёпиниб аллақаёққа ғойиб бўпти.
-Қиёматда ўликлар тирилади, дейишарди. Ё қиёмат қойим бошландимикин?
…Белкурак ва кетмонларнинг тарақ-туруғи синган онда одамларнинг бир-бири билан шу тахлит гап-сўзлари қулоққа чалинар, кейин яна бу овозларни кетмон ва белкурак товушлари босиб кетарди…

* * *

…Бульдозерчи йигит қазиб ташланган қабрлар орасидан яққол кўриниб турган қабр тоши устидаги битикни ҳижжалади. Султонзоданинг қабри экан. Султонзоданинг жасадини олти ой илгари Бокудан келтириб дафн қилишганди. Қишлоғига кўмишларини васият қилган экна. Аммо хотин буни истамабди. Лекин дўстлари барибир унинг васиятига амал қилишибди.
Султонзода бу қишлоқдан чиқиб кетганида йигирма ёшларда эди. Бульдозерчи унинг қаерда ўқиб, қаерда ишлаганини билмасди. Аммо, шуни билардики, Султонзода бу қишлоқнинг фахри эди. Қишлоқда унинг катта ёзувчи, олим бўлгани, китоблар ёзгани, дову даврони олисларга ёйилгани ҳақида эшитганди. Туманда Султонзоданинг яқинларидан сингиллари, тоғасининг ўғиллари қолганди. Унинг соғ-саломат пайтида, от устидан тушмаган кезларида қишлоққа келиб қолса, уни ўтқизгани жой тополмай қолишарди. Ўлганидан кейин унинг кимга кераги бор?
Дафн маросимида Бокудан икки автобус одам келди. Қабр тепсида ҳам катта митинг ўтказилди. Туманнинг ҳамма катталари қатнашишди.
Маросимдан кейин меҳмонлар Султонзоданинг ота ҳовлисига кетишди. Дарвозада катта қулф осилганди. Болалардан бири девор ошиб, катта даврозани ичкарисидан очган, кейин меҳмонлар ҳовлига киришганди.
Бульдозерчи Султонзодани илк бор шу ҳовлида кўрганди. Ҳовли тўридаги ишком тагида столда нималарнидир қоралаб ўтирарди. Унинг назарида китобларни бунчалик соддалик билан, оддий ишком тагида ўтириб ёзиб бўлмасди. Китоб ёзиш жуда катта, муқадас, сирли бир иш бўлиши керакдек эди.
Ҳовлига анчадан бери одам оёғи тегмаганди. Меҳмонлар ҳам қотиб қолишди. Уларнинг кўпчилиги бу ҳовлига олдин ҳам келишган. Аммо у пайтларда ҳовлининг файзи бўлакча эди.
Келганлар орасида марҳумнинг аёли ҳам бор эди. Қоп-қора кийинган хотин қўлларини қовуштирганча, бир нуқтага термилиб қолганди. Худдики, унинг бу ҳовлига дахли йўқдек, бошқа бир инсоннинг таъзиясига келгандек эди.
Меҳмонлар ҳовлини кезишга тушишди. Ҳовли ўртасида суви қуриб қолган ҳовуз, унинг лабида эски челак, бир тарфга улоқтирилган эски шохсупурги, эшиги очилиб қолган товуқхона ва ёмғирда ивиб тушган эски тандир одамда ғалати тасаввур уйғотарди. Султонзоданинг тоғаваччалари, шаҳарга эрга тегиб кетган сингиллари ҳам етиб келишганди.
Қишлоқда, марҳумнинг ота ҳовлисида кичикроқ бўлса-да, бир дастурхон ёзиб, эҳсон бериш керак эди. Ҳар қалай меҳмонлар узоқ йўл босиб келишган. Марҳум ҳам эл таниган, обрўли инсон эди. Одамларга жуда кўп ёрдами текканди.
Дафн – сўнгги бурч. Бу бурчни бажариш шунча одам учун оддийгина иш. Илгари соғлигида Султонзода қишлоққа келишини олдиндан билиб, унинг йўлига пешвоз чиқишарди. Қанча хонадонларда унинг учун қўй сўйилар, дастурхон ёзиларди. Хуллас уни бир дақиқа тинч қўйишмасди. Қишглоқда нари борса бир ҳафта қоладиган бўлса-да, ота-онасидан тузукроқ ҳол сўрашга вақт тополмасди. Таниш-биниш, қўни-қўшнилардан бирма-бир ҳол сўраб чиқар, ҳаммасининг дардини тинглашга уринарди. Бутун қишлоқ Султонзодага ҳавас қиларди.
Бироқ, Султонзода ўзини бахтли ҳисобламасди.
-Китоб ёзиш, олимлик, катта шаҳарда яшаш бахт деб ўйламанг, – дерди у ҳамқишлоқларига. – Қасам ичиб айтаманки, сиз мендан бахтлисиз. Инсон ўзи туғилиб-ўсган тупроқдан олисда ҳеч ким эмас. Қишлоқдан чиқиб кетган кунимдан то ҳозиргача, ҳар куни уйқуга ётишдан олдин “яна она қишлоғимга бир умрлик қайта олармикинман?” деб ўзимга ўзим савол бераман.. Сиздан фақат биргина илтиимосим бор: Ўлсам мени шу тупроққа қўйинглар. Умрим ғарибликда кечди. Лоақал қалбим ғурбатда қолмасин. Бир икки-йилда қайтиб келаман. Умринмнинг қолганини шу ерда ўтказаман. Бордию, ажал омонлик бермаса, мени бошқа тупроққа кўмишларига йўл қўйманг…
…Ҳовлининг ўртасидаги тош ҳовузни Султонзоданинг ўзи қурдирганди. Ҳовлининг бир тарафидан оқиб ўтган ариқ бўйида мажнунтоллар тизилиб турарди. Ҳовлидаги анор, нашвати, беҳи дарахтларининг сон-саноғи йўқ эди.
Одамлар ҳамон бир нуқтага ношод термилиб туришар, ҳамманинг нигоҳи Султонзоданинг қулф урилган уйига қадалган, худди бу қулф ўз-ўзидан очилиб, ёзувчи чиқиб келадигандек эди. Аммо, мўъжиза юз бермади.
Султонзоданинг боласи йўқ эди. Эр-хотин ўн уч йил кутишди, фарзанд кўришларидан умидлари узилгач, болалар уйидан бир қизалоқни боқиб олишди. Қўшнилар Султонзоданинг асраб олганидан хабардор эдилар. Шу боис, “боланинг қулоғига етмасин” деб уйларини ҳам алмаштиришди.
Султонзода қизини жонидан ортиқ кўрарди. Қиз ҳам отасига жуда меҳрибон бўлиб ўсди. Уни ҳеч нарсага зориқтиришмади. У камолга етгач, бир қиз бўлди, бир қиз бўлдики… Бир кўрган яна бир кўрсам дерди.
Йигирма ёшгача ҳеч нарсани билмай ўсди. Фақат кунларнинг бирида, қўни-қўшниларидан бирови нимагадир сирни очиб қўйди. Ким айтганини Султонзода билмай кетди. Қиз бу ҳақиқатни эшитгач даҳшатга тушди.. Аммо, ота-онанинг айби нима? Ахир насли-насаби номаълум бўлган бир қизни болалар уйидан олиб, йигирма йил боқиб катта қилиш гуноҳ саналмайди-ку?
Қиз ҳам ота-онасига бу ҳақда бир оғиз гапирмади. Эҳтимол ҳаммасини билиб-билмасликка олди. Фақат кунларнинг бирида Султонзода ишдан қайтганида, қизни ўз уйида кўрмади. Ёзув столининг устида бир мактуб турарди. Қиз уйидан кетиб қолганди. Шу ҳодисадан сўнг, Султонзода бир кунда кексайиб қолди.
…Дафн маросимига келган меҳмонлар поездда қайтиб кетишди. Султонзоданинг аёли ҳовлида қолди. У ана шу кимсасиз, ҳувилаган эски ҳовлида тонг оттирди. Ҳовлидаги уч хонадан бирининг калитини аёл ҳамиша ўзи билан олиб юрарди. Бу хонани унинг келинлик уйи эди. Илк бор шу ерда чимилдиққа кирганди. Бу уйдаги жиҳозлик келинлик пайтда қандай турган бўлса, ҳозир ҳам шу кўринишда эди. Бу хонадан ҳатто бир чўп олиб чиқилмаганди. Бокудаги уйларига эса, бар жиҳозларни шаҳардан сотиб олишганди. Бу уйга Султонзоданинг онаси ҳеч кимни киритмасди.
Аёл қўни-қўшниларнинг таклифлариг қарамай, бу хонадан чиқмади. Қайинсингиллари ҳам қанча ялинишмасин, улар билан кетмади. Унинг ёнида қолишларига ҳам кўнмади.
-Мени тинч қўйинг, – деди у. – Эрталабгача ўз дардимни ўзим тортай. Тонг отиши билан бу ердан қорамни ўчираман. Шу уй таг-туги билан сизга қолади. Бир чўпини ҳам олиб кетмайман. Фақат, илтимос, шу кеча мени ўз ҳолимга қўйинглар!
Бу гапдан сўнг қайинсингиллари жимгина чиқиб кетишди.
Аёл тонггача мижжа қоқмади. Дераза олдида қоронғиликдан кўз узма ўтирди. Ҳовлиан оқиб ўтган ариқнинг шилдирашига қулоқ осди, Султонзода билан ўтказган ўттиз беш йиллик умрини қайтадан яшади гўё. Шу ўттиз беш йил худди бир кечада мана шу ариқ сувидай шиддат билан оқиб ўтганди.
Эрталаб уни қабристонда кўришди. Кун қиёмга келгунча қабр тепасида ўтириб унсиз йиғлади. Кейин қаерга ғойиб бўлганини биров билмади. Шундан сўнг уни биров кўргани йўқ. Фақат гоҳи-гоҳида қабр устида мўъжазгина гулдасталар пайдо бўларди. Бу гулларни ким қўйиб кетганини биров билмасди. Орадан кўп ўтмай, гулдасталар ҳам келмай қўйди. Шу тариқа Султонзоданинг қабри ҳам одамларнинг хаёлидан кўтарилди.

* * *

…Майитлари кўчирилган қабрлар иҳотасида фақат билакдеккина ёдгорлик қўйилган гўдак қабри қолганди. Ёдгорлик устида бир оғиз ҳам сўз ёзишмабди.
Бульдозерчи бошини кўтарганда қаршисида турган гўдакни кўрди. Боланинг уст-юбоши тупроққа белангани учун уни ердан ажратиш қийин эди.
– Бу укамнинг қабри, – деди болакай. – Еттита қўй атаб топгандик. Унинг қабрини бузсангиз, мен укасиз қоламан-ку?
Эслади. Етти қўй аталган бу гўдакнинг тақдири унга таниш. Қирқ кунгача унга исм қўйишмаганди. Чилласи чиққан кун чақалоққа аталган илк қўйни сўйишган, тоғаси унга Мазоҳир деб исм қўйган, аммоси эртаси куни гўдак нобуд бўлганди.
Қирқ кун! Бу ҳаётда қирқ кунгина яшаб кетишни умр деб бўлармикин? Бечор она! Тўққиз ой боласини вужудида кўтариб юрган, унинг йўлига кўз тутган онаизор қирқ кунгина бағрида ётган гўдагини қабристонга қандай жўнатдийкин?
Кейин ўша гўдакка аталган еттита қўйни ҳар йили биттадан, уни тупроққа топширган кун сўйиб, эҳсон беришди. Етти йил бу қабрни зиёрат қилиб туришди. Кейин эса аста-секин унутила бошлади.

* * *

Бульдозерчи қабристоннинг уст тарафидан оқиб ўтувчи анҳор қирғоғи бўйлаб кетиб борарди.
Ёзнинг бошларида қор эриган пайти анҳор суви тошар, қабристоннинг тепа қисми сув остида қоларди. Шундан қишлоқ жаоати ҳашар қилиб, анғор чап соҳилига банд солишарди. Келгучи йили сел сувлари яна бандни оқизиб кетар, яна қабристоннинг бир қисмини сув босарди.
Ҳозир эса, анҳорнинг суви ўта саёзлашган, қурбақалдар ҳам сувсизликдан қуриган териларини офтобга тоблаб, оғизларини каппа-катта очиб, бўйинларини шишириб нафас олишарди.
Қирғоқ бўйлаб, пастга туша бошлади. Бу анҳор берала-бурала қир-адирлар ошиб, Кура дарёига қўшиларди. Энди эса, анҳорнинг ўзани куннинг тиғида, қурғоқчиликдан ёрилиб ётибди.
Анҳор соғили бўйлаб кетган сўқмоқда бир тўда одамлар турганини кўрди. Ҳалима хола этагидаги тошларни бирма-бир анҳорнинг саёз сувида чаймоқда эди. Ундлан сал нарида болалари унга ташвиш ва алам билан термилиб туришарди.
Ҳалима хола тошларни қаршисида териб қўйган, ҳар бирини авайлб сувга чаяр,кейин этагига оҳиста артиб, яна қўйнига соларди.
Бульдозерчи кўнгли бузилиб, юзини терс бурди. Қабристонда одамлар боягидек ши билан банд эдилар.
…Ит оғзида эгасининг бош суягин кўтариб бормоқда. Жонивор боядан бери икки қабристон орасида қатнайвериб ҳолдан тойган кўринади. Мана бош чаноғини ерга қўйиб, тилини осилтириб ҳансираяпти.
«…Нега инсонлар яқинларининг қабрини йўл остида қолиб, йўқолиб кетишини истамайдилар? Ахир бу кўчирилган қабрлар ҳам қачондир унутилади, одамларнинг ёдидан ўчади-ку? Бу дунёнинг ёшини биров биладими? Инсон нега бу қадар бечора? Бироқ, у қачонгача ўзининг ожизлиги, кучсизлигини идрок этолмай яшаркин? Зотан, инсон боласи дунёнинг милён-милён йиллик хотиралари қатида қум заррасидек йўқолиб кетадику? Қадрдонларининг қабрини кўчираётган бу кимсалар ўн йил, ўн беш, нари борса ўттиз йилдан кейин ўзлари ҳам мана шу қабристондан макон топишларини ўйлашармикин?…».
Чамаси зўр бериб ишлаётган бу одамлар ҳаётга шу қадар боғланиб қолган эдиларки, улар ҳам вақти келиб, бир ҳовуч суякка айланиб қолишларини тасаввур этиш мушкул эди.

* * *

Шу чоқ одамлар орасидан 20-22 ёшларидаги бир қиз ажралиб чиқди. Кийимидан бу ерлика ўхшамасди. Афтидан қариндошларидан бировининг қабрини кўчириш учун узоқдан келганди. Қабрлар оралаб сарсари кезишидан керакли қабртошни топа олмаётгандек эди.
Бульдозерчи йигитнинг кўзига қиз бироз танишдек кўринди. Ахир бу Султонзоданинг асранди қизи эмасми? Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, қизнинг қадди-қоматида, юриш-туришида болалик йилларининг аллақайси чизгилари сақланиб қолганди.
Қиз саҳардан бери қўлидаги кичкина тош парчаси билан қабр тошларини бирма-бири уриб юрарди. Худди ер остидаги марҳумларининг тош овозини эшитиб, ичкаридан овоз берадигандек…
Қизнинг ҳаракатларини англаш мумкин эдики, Султонзоданинг уйини тарк этганидан бери (орадан икки йил ўтганди) асл отасини ахтарар, уни қидиришдан чарчамас, агар топилмаса, умрининг қолган қисмини ҳам шу ишга бахш этмоқчи эди. Фақат қиз нима учун онасини эмас, фақат отасини қидириши сир бўлиб қолмоқда эди. Бу қабристонга ҳам уни ана шу истак олиб келганди.
«…Уни болалар уйидан асраб олган, йигирма йил оталик қилган Султонзоданинг қишлоғига келишга бу қизни нима ундади экан? Қиз нима учун ўз отасини бу қабристондан қидиряпти? Отасининг қабри ана шу унутилган қабрлар орасида бўлиши мумкинлигини у қаердан билди? Балки тушида аён бўлгардир? Балки Худонинг ўзи кўнглига солгандир? Ё кимдандир эшитдимикин? Қабрларни қайта-қайта кўздан кечиришидан у ўзи излаган нарсани топа олишига аминдек кўринади…».
Эрталабдан бери у қабристондаги одамлардан бирма-бир сўраб чиқди:
– Отамнинг қабрини билмайсизми?
Одамлар бош чайқашарди.
-Биласизми, отам баланд бўйли, қорамғиз одам эди. Қошининг устида чандиғи бор. Юзи, кўзлари худди меникидек. Ўзим неча марта тушимда кўрганман.
-Отангнинг оти нима эди?
-Отини билмайман, – дерди қиз. – Фақат белгиларини эслайман. – Қиз шундай дея тушида кўрган отасининг белгиларини санашга тушарди.
Бироқ, отасини биров кўрдим демади. Ҳаммадан отаси ҳақида сўраб, тайинли жавоб ололмагач, тош парчаси билан қаровсиз қабр тошларини тақиллатиб чиқа бошлади. У тош билан тақиллатиб кўргач, қабртошига қулоғини қўйиб, эшитиб кўрар ва бош чайқаб яна йўлида давом этарди.
– Янги қабристонга бориб кўр-чи, балки униям кўчиришгандир? – маслаҳат берди бир букри қария.
Қиз индамади. Отасининг қабри янги қабристонга кўчирилганига ишонмасди. Назарида отаси ҳам унутилган қабрлардан бирида ётган бўлиши керак.
Султонзоданинг қабри тепасига келганда тўхтаб қолди. Қиз унинг ўлганини билса-да, қабрини кўрмаганди. Бироқ, шу қабристонга қўйишларини васият қилганидан хабардор эди. Қиз Султонзоданинг қабри ҳали ҳам кўчирилмаганини кўриб, таажжубланди. Чунки, умр бўйи одамларга яхшилик қилиб келган бу инсоннинг қабри одамларнинг ёдидан кўтарилиши мумкинлигини хазм қилолмасди.
Бироқ, қиз Султонзоданинг қабр тошини чертмади. Бир муддат қабр устида туриб қолди. Кейин ўзи истамаган ҳолда тиз чўкди. Қиз Султонзоданинг уйидан чиқиб кетганидан бери, йигирма йил унга оталик қилган инсонга нисбатан ич-ичидан қандай ҳислар кечганини ўзи ҳам аниқ билмасди. Бу ҳислар на нафратга ўхшарди, на муҳаббатга. Шуни аниқ билардики, у айни дамгача Султонзодани кўришни ҳам, у билан юзма-юз келишни ҳам истамай келди. У қисматнинг нораволиги сабабли ҳаётига кириб қолган бу инсондан узоқроқ бўлишни хоҳларди.
Фақат ҳозир Султонзоданинг қабрини кўрган онда юрагининг туб-тубида унга нисбатан ачиниш, хайрихоҳлик ҳиссини туйди. Болалик даврларини эслади. Эндигина оёққа кириб, атак-чечак юра бошлаганида, султонзода уни денгиз соҳилари бўйлаб сайр қилгани олиб чиқарди. Беихтиёр кўзлари ёшланди.
Қиз гоҳида ўзининг соддалигидан аччиқланарди. Наҳотки ўтган йигирма йил ичида Султонзода ўз отаси эканини сезмади? Бир пайтлар қалбида, борлиғида Султонзода жой олган ҳудуд энди бўшаб ётибди ва бу бўшлиқ уни янада оғринтирарди.
Қиз шу аснода бир ҳақиқатни англаб етди: у Султонзодани ҳеч қачон ўзидан қува олмаганидек, бундан кейин ҳам уни ҳаётидан, хотирасидан мутлақо ўчириб ташлай олмайди.

* * *

Кечга томон қиз умидини тамомила йўқотган бўлса-да, ҳамон қабрлар оралаб югурарди. Бир оздан сўнг қабристон буткул текисланади. Энди ҳар бир қаровсизў қабр тошлаини чертиб, сарсари кезишдан маъно қолмаганди. Фақат ҳар юбир қабр боши устида тўхтабю қичқирарди:
– Ота! Ота!
Қизнинг овози тошларга тегиб ортга қайтарди. Бироқ, абадий уйқуга чўмган қабрлардан садо чиқмасди.
-Ота! Отажон! – қизнинг фарёди қабристон учра ёйилди. Кейин… овоз дафъатан сўнди. Қиз ҳам ғойиб бўлди.

* * *

Пешин маҳали Сафтар чўлоқ иини тугатиб, эски қабристонга келди. Кун бўйи қабр қазиб чарчаган одамлар гўрковни ўраб олишди.
– Барака топкур, шу қабрларнинг барини сен қазигансан. Қабрни ҳам шунақа чуқур ковлайсанми? Она сутимиз оғзимиздан келди-ку?
-Мен нима қилай? – деди Сафтар чўлоқ. – Шу пайтгача бирор қабристонни бир жойдан бошқасига кўчиришганмиди? Оруч амаки, ман сизнинг ёшингиз тўқсондан ошди. Бмирор марта шунақа иш бўлганмиди?
–Худо ҳаққи, энди кўришим, – деди одамлар ораислда турган кекса мўйсафид. – Мен Николайнинг қон қақшаган даврларини ҳам кўрганман. Ўша вақтда ҳам бир банда қабрни бошқа жойга кўчирмаган.
-Планга тушган бўлса, нима қилишсин, Билаанку, ҳукумат ҳар ишн7и режа билан қилади, – гап қўшди яна кимдир.
-Э, ҳукуматни тепасида турганлар ҳам инсон-ку? Ўша “план”ни ким тузади? Одамларми? Ўша планни тузганлар шу йўлни сал наридан ўтказишса асакаси кетармиди?
-Э менга нима дейсан? Бориб ўша катталарга гапир!
-Катталар менга қулоқ солармиди? Бу балолар аслида ўшаналрадан чиқди-ку? Агар бирор нодон қатиқнинг ранги қора, деб айтсаю, сен бунинг тескарисини исботламоқчи бўлсанг, ҳолингга вой. Бутун умринг ўтса-да, бирор нарсани исбот этолмайсан.

– Ҳеч бўлмаса, одамлар йиғилишиб “марҳумларнинг руҳини безовта қилмайлик” деб борса бўлдарди-ку? Қачонгача, кабинетда ялпайцганча, одамларга буйруқ беришади? Ўзи булар нима қилаётганини тушунадими?
– Бемаънилик, – деди Оруч амаки. – Сочларимга қара, биттаям қора тола қолмаган. Мен дунёни ҳар томондан кўрганман. Мени ҳеч нарса билан таажжублантириб бўлмайди. Бу дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан.
– Бу нима деган гап? Қачондир юқоридан бирор қарор ё кўрсатма келса, кўп ўтмай, бекор қилишади. Мен “тепа”дан бирор ақлли қарор чиқарилгани шу пайтгача кўрганим йўқ.
–Қарор чиқаришдан олдин халқ билн бир кенгашиб кўришмайдими? Ахир бу қарорни тош-кесак учун эмас, одамлар учун чиқаряпмиз, улар бундан норози экан, бунақа қарорнинг кимга кераги бор, деб ўйлашмайдими?
–Шунака, ошна, бу қабристоннинг кўчирилиши масаласида етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма қарши. Чунки, бу ҳақсиз қарор.
– Ўлай агар, одам бу дунёдан бош олиб қаерга кетишини билмай қолади. На ўликни тинч қўйишади, на тирикни.
…Боядан бери самонинг кўз илғамас кенгликларидан одамларни синчиклаб кузатаётган бургутлар ҳам ғойиб бўлган, энди мовий осмонда ҳеч нарса кўзга ташланмасди.

* * *

…Шумшук ит очиқ қабрлар оралаб, оғзида эгасининг суякларини ташиш билан овора. Оғзидаги суюкни янги қабристондаги қабрлардан бирига ташлаб, яна ортига югургиларди.
…Бир тўда одам эса, давра қуриб, Алиш “тирилиб” чиққан лаҳадни томоша қилишарди. Одамларнинг юз-кўзларидан бир-биридан ниманидир яшириб туришлари яққол кўринарди. Лекин нимагадир ҳеч ким лаҳадга энгашиб қарашга журъат қилолмасди. Қабр тупроғи ҳам, бир тарафга ағанаб ётган қабр тоши ҳам, чуқурнинг ўзи ҳам сирли, ваҳимали кўринарди.
Тупроқ устида яланг оёқларнинг изи яққол кўриниб турарди. Изларнинг ярми ташқарига йўналган, қолгани қабр ичига қараб келганди. Бундан Алиш аввал қабридан чиқиб, яна ўз жойига қайтган, деган хулосага бориш мумкин эди. Шу боис, кўпчилик қабрнинг ичига қарашга юрак қилолмасди.
Оғзида суяк ташиётган ит ҳам тўда олдидан ўтаркан, бир зум оёқ илди. Суякни ерга қўйиб бирпас одамларга қараб турди-да, кейин яна суякни тишлаб, йўлида давом этди.
Сал илгари қўйнидаги тошларни силаб-сийпалаб ўтирган Ҳалима хола энди уларга алла айтмоқда. У тошларнинг бирини олиб, бирини қўяр, маҳзун алла садоси қабристон бўйлаб майин шабададек эсарди.

* * *

…Морбоз афсунларни ўқий-ўқий қабрисоннинг ичкарисига кириб борарди. Елкасига ташлаб олган елимхалтадан бир-бирига чирмашиб ётган илонлар яққол кўринарди. Қуёшнинг иссиқ ҳарорати уларни ҳам ҳолдан тойдирган шекилли, қимирламай қолишганди.
Морбоз охирги илонни ҳам уясидан чиқариш учун ўқиган афсун уларни маст қилиб қўйганди, шунинг учун улар ҳавонинг иссиқлиги, димлигини ҳам писанд қилишмасди.
У қабристоннинг нариги тарафига келиб тўхтади. Боядан бери нечта афсун ўқиб қабрлар оралаб кезса-да, бирорта илон кўзига кўринмаганди. Елккасидаги елимхалтани ерга қўйди ва каттакон ясси тошнинг устига ўтирди. Енгсиз кўйлаги тер ичида қолганди. Ўзи ҳам санғийвериб ҳолдан тойганди.
У қабристондаги ҳар тошни, ҳар бир илон уясини яхши биларди. Ўн йилдирки, ҳар ёзда хотини билан бу ерга келар, афсун ўқиб, илонларни инидан чиқарар ва ушлаб кетарди. Ўтган ёзда хотининг курагидан илонг чақиб ўлдирди. Илон заҳри шу қадар ўткир эдики, ярим соатда аёлнинг масаласини ҳал қилди.
Куппа-кундуз куни аёлининг кўз ўнгида жон бераётганини кўриб туриб, қўлидан ҳеч нарса келмади.
Морбоз ҳамон пичирлаб дуо ўқирди. У афсун ўқиркан, кўз олдини туман қоплар, ўтмиш ва келажак бир-бирига қоришиб кетарди. У ўқиган сари енгиллашар, ҳорғинлиги ҳам тарқаларди.
Бир пайт бошини кўтариб кўрдики, бир жуфт илон боласи оёқларининг тагида турибди. Илончаларнинг митти кўзчалари шу қадар тиниқ ва тоза эдики, беихтиёр уларга раҳми келди. Илончалар афсун овозини эшитиб келишган, шу овоздан бошқа нарса қулоқларига кирмасди.
Морбоз илончалар ўзига келиб, қайтиб кетар, дея бир зум жим турди. Кейин елимхалтани елкасига ортиб, яна йўлида давом этди. Ҳаво иссиқ бўлса-да, халтадаги илонлар совуқ эди. У ана шу совуқликни қонида, томирларида ҳис этмоқда эди.
Ўн-ўн беш қадам босиб, ортига ўгирилди. Илончалар ортидан судралиб келишарди. Уларни адаштириш учун қадамини тезлатди. То шаҳарга олиб борувчи тош йўлга чиққанча ортига бурилмади.

* * *

…Бульдозерчи бурилиб, ортига қаради. Бу қабрларга қабрдошларига сўнгги бор қараётганини сезди. Бироздан сўнг, булар бари ер билан яксон бўлади. Сал ўтиб, бу унутилган инсонларнинг Ер юзига боғлаб турган сўнгги излар, иншоналар йўққа чиқади.
«…Қабрлар ҳам одамларга ўхшаркан, уларнинг ҳам етими, эгасизлари бўларкан, ота-оналиси, бахтли-бахтсизи бўларкан” – ўйларди у сочилиб ётган қабртошлари оралаб бораркан.
Ҳаво жаҳаннамдек иссиқ эди. Унинг ўзи ҳам шу ланж ҳаводи мудраб бораётганини ҳис этди. Унинг қулоқлари остида кетмон-белкурак овозлари узоқдан келаётгандек эди. Бу овоз худди афсун сингари унинг хотирасидаги ҳамма нарсаларни ўчираётгандек. Бошининг остига бир тош парчасини қўйиб ерга узанди.
Яқин орада икки киши қабр қазимоқда. Бирови гапирар, иккинчи қулоқ осарди:
– Кеча раҳматли тушимга кирибди. “Ўғлим, кеча қабримни кўчираётганда соқолимни ҳам кўчирмадингми?” деб сўрабди. Ҳайрон қолдим. “Ўғлим, бу ёшимда мени халойиқ орасида шармнада қилма, мен соқолсиз одамларга қандай кўринман? Қаерга қўйган бўлсанг, топиб бер соқолимни” дермиш. Эрталаб эски қабрнинг тит-питини чиқардим. Чирик кафан парчаларидан бошқа ҳеч нарса тополмадим. “Балки руҳи очиққандир” деб мулла Муҳаммадни чақириб Қуръон ўқитдим. Ўша оқшом яна тушимга кириб мендан соқолини сўради. Бу гал соқоли қаерга тўкилиб қолганигача айтди. Худонинг қудрати билан, худди ўша бурчакдане бир тутам сқол топсам! Дарҳол униям янги қабрга жойлаб келдим. Шундан бери тушимга кирмай қўйди. Агар бу гапларни менга бошқа биров айтса, ўла қолсам ишонмасдим. Лекин ўз бошимга тушган савдо бу.
– Жаъфарга “онанингнинг қабрига эгалик қил” деб айтолмадик. Қайтиб келганида, қабристонинг текисланганини кўриб, жинни бўлса керак. Нима қилай, бир ҳафта олдим телефон қилдим, жавоб ололмадим. Ўтган куни Бокуга, ишхонасига телефон қилсам, қайсидир шаҳарга командировкага кетган, дейишди. Икки ўт орасида қолдим. Ўзи шу онасининг қабри ҳаққи-ҳурмати биздан хабар олиб турарди. Энди умуман оёғи узилса керак.
– Ҳеч бўлмаса, янги қабрларни кўчириш керак эди-ди. Ҳали тупроғи совумаган қабрлар бор, ахир.
-Э, битта-иккита бўлсаям майлийди, қайсини кўчирасан?
–Султонзоданинг қабрини кўчирсак бўларди-да. Ҳали кун келиб, шу ишни қилмаганимиз учун пешонамизни муштлаб қоламиз.
–Менга қолса, бу ишни ўзим ҳам иккита ёш йигит билан эплаб ташлардим. Лекин жаҳлимни чиқаргани, наҳотки, шундай одамнинг қариндош-уруғлари шу ишга ярамаган бўлишса?
–Неча кундан бер қабристондаман. Аммо, Султонзоданинг бирор эл-хешини бу ерларда кўрмадим.
–Умухонимнинг эрига нима дейсан? Ўғиллари оналарининг қабрини кўчирайлик, деса, ота қўймапти. “Жимгина ўтирларинг, оналаринг фоҳиша эди, бунақа аёлнинг ном-нишони қолмагани яхши. Бульдозернинг тагида қолиб кетаверсин” деганмиш. Фоҳиша экан, уйланиб нима қилардинг? Ҳеч замонда болага ҳам онаси ҳақида шунқа дейсанми, нолмард?
– Эшитдингми, Фоиқ муаллимнинг ҳам хотини томоша кўрсатибди. Бир-икки нафар шогирди “биз шу инсоннинг қабрини кўчирамиз” деб келишса, аёл нақ қиёматни қўпорибди. “Ака-укалари, ўғиллари турган ерда сизга ким қўйипти эримнинг қабрини кўчиришни” деб олдига солиб қувлабди.
Шу пайт улар томонга яланғоч, белига кафан ўраб олган, баданини оппоқ тук қоплаган бир одам кела бошлади. Одамлар турган жойларида қотиб қолишди. Бир пастда одамлар иш-кучларини йиғиштириб, бир жойга ғуж бўлиб олишди.
Оппоқ тукли одам ҳам тўхтади. Ҳеч ким лом-мим демай турарди.
-Мен Алишман, – деди оқ тукли мавжудот. – мен тирикман.
Одамлар баб-бараварига ваҳимага тушиб титрашни бошлашди. Аммо ҳамма жим эди:
-Нега менга бунақа қарайсизлар? – деди Алиш. – мени танимадингизми?
Илкис унинг кўзлари одамлар орасидан Бакирни топди. Алиш умрининг ярмидан кўпини Алиш билан бир жойда ўтказганди. У эски қадрдонини кўрганида, оқариб қолган кўзларининг қораси ўрнига қайтди. Ҳеч бўлмаса, Бакир унинг тириклигига ишонар?
– Бакир! – деди ва беихтиёр у тарафга одимлади. Буни кўриб, Бакир ерга ўзини тапа ташлаб, чала сўйилган ҳайвондек хириллишга тушди.
Алишнинг юзидаги табассум ҳам ғойиб бўлди. Қалтираётган олрмон орасидан кимдир ўзини қўлга олиб:
-Йўқол бу ердан, – деди. – Сен нариги дунёдан қочиб келяпсан. Ҳозироқ жойингга қайтмасанг, сени ўлдирамиз.
Шу онда Алишнинг ўқ теккан қўли зирқирагандек бўлди:
-Мени тинч қўйинглар, – деди Алиш оғир хўрсиниб. – Мен тирик эдим. Ярим кечаси ўғрилар келиб, узугим, тилла тишларимни олмоқчи бўлишди тириклигимни кўриб, қочиб кетишди. Мен зотилжам бўлгандим. Ўлган деб ўйлаб кўмиб кетибсизлар.
-Ёлғон, – деди яна кимдир. – Ҳеч бир замонда бир ҳафта ётган одам тирик қоларканми?
– Бу арвоҳ. Нариги дунёдан қочиб келяпти. Уни ортига қайтармасак, бир фалокатга йўлиқамиз.
Оломон Алишга тош ва кесаклар ирғита бошлади. Алиш аранг жонини қутқара олди. Бироқ, ҳеч ким унинг ортидан чопишга журъат этолмади.

* * *

Алиш сой бўйидаги тепаликлар оша кўздан йўқолди. Нафас ростлаш учун бир ерга чўкди. Кўкрагидан тер сувдек қуйиларди. Эгнида ҳеч нарса қолмаган, белига боғланган кафан парчаси ҳам қаергалир тушиб қолганди. Нимага иссиқ уни бунча куйдираса? Худди ёз чилласидан жун чакмонга ўралиб олгандек.
Ўзини эндигина кўраётгандек эди. Баданини оппоқ тук босиб кетибди-ку? Чиндан ҳам гўрдан тирилиб чиқдимикин? Ахир тирик инсоннинг кўриниши шундай бўлиши мумкинми? Ўзи ўзидан қўрқиб кетган бўлса, бошқалар қўрқмасинми? Тирик одам овқат емайдими? Очқамайдими? Кўмилганидан бери орадан қанча вақт ўтди? Ейиш-ичиш ҳатто эсига ҳам тушгани йўқ. Балки шунинг учун ҳам одамлар унинг бирор гапига қулоқ осишмагандир? У билан бирга катта бўлган Бакир-чи? Уям юраги ёрилиб ётволди-ку? Ҳа, у нариги дунёдан қайтгна. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бўлмаса, нега уни кўрган одамлар титроққа тушишди? Одам кўришмаганми? Борингки, уни танимаган бўлишсин. Нега уни кўришлари билан ҳамма ишларини ташлаб бир жойга йиғилиб олишди? Демак, унинг кўриниши шу қадар қўрқинчли, ваҳимали экан-да?
Алишнинг хотирасида ҳамма нарса бир-бирига қоришиб кетган ва бу қоришиқлик орасида игнанинг кўзидек ёруғлик кўринмасди. Алиш ўз-ўзидан қўрқар, ваҳимага тушар, ўзидан қочишни истар, бу даҳшатлардан бира-тўла қутулмоқчи бўларди.
Шуларни ўйларкан, ниманингдир шовқинидан ортига бурилди. Ортида кимдир унинг боишда узра белкуракни азот кўтариб турарди. Рўпарасидаги йирик жуссали бу одамни кўриши билан тош қотди. Айни дамди ҳалиги барзанги ҳам Алишнинг оппоқ кўз соққаларига тикилдию, ваҳимага тушди. Ёш боладек қалтираб, қўлидаги белкуракни ерга ташлаб юборди.
Алиш ҳеч нарса демасдан ёвшанлар ўсиб ётган чангалзор томон одимлади. Бир оз юриб, ортига бурилди. Ҳалиги йирик жуссали одам ҳамон турган ерида қалт-қалт титрарди.

* * *

– Болам, сени бу ерга юборганларга айтсанг бўлмасмиди: “эй, фалончи ака, сизда иймон, виждон, номус борми? Ҳеч замонда қабристонни текислаб, устидан йўл қурадими? Нима қилаётганингизни биласизми? Сизам бир куни шу ерга келасиз-ку? Дунёга устун бўлолмайсиз-ку?” деб…
У индамади. Жавоб бериш учун сўз тополмади. Тезроқ бу чол уундан нари кетишини истарди, бирор оғиз гап эшитишни хоҳламасди. Хотирасида айни пайтгача эшитмаган овозлар бир-бирига қоришиб кетганди. Ҳамма нарсадан қочгиси келарди.
– Ҳой бола…
У гапнинг қолганини эшитмади. Қулоқлари остида даҳшатли бир шовқин турди. Бу овоз аллақайси тубсизлик қаъридан келар, тош ва кетмон овозларига қоришиб кучая борди. Бу шовқин олдида одамларнинг гап-сўзлари худди оддий пичирлаш бўлиб туюларди.
-Ие, бу бола нега бунақа қилади? – деди боядан бери тинимсиз гапираётган қария бульдозерчининг ортидан тикилиб қоларкан. Йигит эса, қулоқларида тобора авж олаётган, бутун борлиғига сиғмаётган овоздан жонини қутқариш учун қочиб борарди. Овоз уни изма-из таъқиб этар, чекинишни истамасди.
Ҳушидан кетаётганини ҳам элас-элас эслайди…
Ўзига келганида илк сезгани бурнига кираётган ёвшан ҳиди бўлди. Бошини бур тўп ёвшан устига қўйиб ётганини кўрди. Осмонга термилди. Кун оға бошлабди. Узоқдан қабристондаги одамлар худди чумолидек кўзга ташланди. Шунча йўлдан югуриб келгани ўзига ҳам ғалати туюлди.
Оёқларига қаради. Ботинкасининг бир пойи қаергадир тушиб қолибди. Боя миясида уйғонган шовқин таъсирида оёқ кийимнинг тушиб қолганини ҳам пайқамапти.
Секин ўрнидан турди. Бояги кучли шовқин йўқолганди. Вужудида ажиб бир енгиллик туйди. Бир неча кундан бери унинг кимлигини ҳам унуттирган бу антиқа ҳодисалар худди эртакдек туюларди. Бу ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўрмагандек, фақат кимдандир эшитгандек эди. Яқинлашгани сари катталашаётган қабр тошлари, улар орасида шоша-пиша ишлаётган одамларнинг қораси уни яна беомон, шафқатсиз ҳаётга қайтарарди.
Қабристонга келганида кун оёқлаб қолганди. Одамлар ҳам шоишлмоқда эдилар. Сал олдинда қад ростлаган устунга чиқиб, атрофга кўз ташлади. Ҳамма ўз жойида эди. Шумшук ит ҳамон ўз эгасининг суякларини ташимоқда. Ҳалииа хола одамлардан анча нарида, ўғлининг қабридан чиққан тошларниаллалайди. Болалари ундан сал берида йиғлаб ўтиришибди. Аёл эса, ёнига ҳеч кимни яқинлаштирмасди.
-Йўқолинглар, болам ухлаяпти, шовқинламанглар!
Болалар эса,оонларини ёлғиз ташлаб кетишни истамасдилар.
Улар билишадики, амаллаб оналарининг қўлидаги тошларни олишмаса, уни уйга опкетиб бўлмайди. Аёл эса, болаларининг бир оғиз гапига ҳам ишонмас, уларни яқинига йўлатмасди.
Ҳалима холанинг катта қизи онаси томон бораётганида, кампир ўзини тошлар устига отди.
-Яқинлашма, – деди аёл. – тегма боламга!
Аёлнинг кўз-ёшларига чанг-тупроққа қоришиб, унинг юзига ғалати тус берганди. Мурсаги бўйнидан сурилиб тушган, паришон сочлари елкалари узра ёйилганди. У ўғлининг қабридан чиққн бу тошлардан бошқа ҳеч нарсани кўрмас, кўришни ҳам истамасди.
Ҳали хола қора-қура тошларнинг устида ётиб қолди. Буни кўрган Сона онаси томон отилди. Онасининг тагида қолган тошларни олмоқчи бўлди. Аммо, уни жойидан жилдиролмади.
Ҳалима хола юзтубан ётиб қолганди. У энди жим эди, Бошқа болалари ҳам ёрдамга келишди. Онанинг жуссасини ўгиришди. Бир дақиқа илгари ўзини тошлар устига ташлаган она ёғочдек қотиб қолганди. Иккита тош аёлнинг юмуқ муштуми орасида қолганди. Қанча уринишмасин, унинг бармоқларини ёза олишмади.
Ҳалима холанинг бутун вужуди совуб қолган, аммо ҳали кўзлари тирик эди. Кўзлар ғалати тарзда ўнгга-чапга ҳаракатланар, ўз косасидан чиқишга уринарди.
Болалари уни ўтқизмоқчи бўлишди. Бироқ, тош қотган бадани букилмасди. Кўзлари ҳамон ҳаракатда бўлгани учун юзи рангоранг товланар, нимадир демоққа уринар, аммо аллақачон тилдан қолганди.
Болалар оналарининг бу аҳволига чидаб туролмадилар. Ҳамма йиғлар, фақат Сона жим эди. У онасининг кўзларидан кўз узмасди. Онасининг нима демоқчилигини унинг кўзларидан ўқишга уринарди.
-Бўлди, ёш боладек ҳиқилламанглар, – деди Сона. – Онам нима демоқчи эканини билайлик-чи?
Ҳамма жим қолди. Сона яна онасининг кўзларига термилди. Онанинг кўзларига қон қуюлмоқда, унга сари қовоқлари ҳам пир-пир учарди. Онасининг қўлларини уқалади. Аммо бадани ҳамон тошдек қаттиқ эди. Томирлари шишиб, қорайганди.
-Она, нима дейсиз? Гапирсангиз-чи? – сўради Сона кўз-ёшларини тиёлмай.
Ҳалима хола нимадир дейишга кучанар, аммо гапиролмасди. Фақат кўзларидан қон тирқирай бошлади.
-Она! – қичқриб юборди Сона ва синглисига юзланди, – -Бориб анҳордан сув олиб кел.
Синглиси анҳор томонга югурди. Кампирнинг кўзларидан ҳамон қон тирқирарди.
-Онамнинг кўтаринглар, уйга опкетамиз. – деди Сона сингилларига қараб. Сона онасининг қўлларидан, бошқалар оёқларидан ушлаб тутишди. Аммо уни кўтара олишмади. Кампирнинг бадани икки барвар оғирлашиб кетгандек эди.
– Тўхтанглар қўлларидан тошларни опташлай-чи!
Яна онанинг ҳовучидаги тошларни ололмадилар. Сона бирдан онасининг кўзларига қаради. Онасининг қонга бўялган кўзлари катталашиб қўрқинчи тусга кирганди. Сона бир амаллаб онасининг чангалидаги тошларни чиқариб ташлади.
Шу пайт кампирнинг кичкина қизи бир идишда сув билан қайтиб келди. Сона сувни олиб, онасининг юзини, томоқларини намлатди. Яна унинг кўзларига қаради. Бу кўзлари ҳайратланарли даражада катталашганди. Ҳамма даҳшат билан онаизорга тикилиб қолганди.
Шу пайт кампирнинг иккита кўзи соққасиданотилиб ерга тушди ва тупроққа қоришиб кетди. Ҳамма уҳ тортиб юборди. Худди шу асода кампирнинг бадани ҳам бўшашиб тушди. Сона қора рўмолини бошидан олиб онасининг кўзларини боғлади. Унинг жасадини кўтариб, йиғлай-йиғлай уйга равона бўлишди.

* * *

Одамлар ишлай-ишлай қарғиш ёғдиришарди. Эски қабтошларни дуч келган жойга тўкишарди.
Бульдозерчининг қулоқларига бу овозлар худди ноаниқ бир ғувилллашдек эшитиларди. Одамлар кимни, нима учун қарғаётганини ҳам тушунмасди. Овозлар қаердандир – жуда узоқлардан келарди. Одамлар ҳам худди тупроқ рангини олгандек ердан ажратиб бўлмас ҳолга келиб қолганди. Одамлар худди соядек ҳаракатланарди. Мна, ўша соялардан бири у тарафга кела бошлади. Яқинлашгани сайин каталашиб, юз-кўзлари ҳам аниқ кўрина бошлади. Унинг юришлари ғаройиб, одамникига ўхшамасди.
Шу онда темирдек мустаҳкам бармоқлар унинг томоғига ёпишди. Хириллаб, кўзлари олайди. Тухумдек кўз соққалари билан бармоқларни танишга уринди. Бу тегирмончи Хидирнинг бармоқлари эмасми? Лекин тегирмончи ўлган эди-ку? Йўқ, мана тирик! “Мени нега бўғяпсан? Қўйвор, сен билан бир дастурхонда туз тотганмиз!” демоқчи бўлди.
Бироқ, кўрдики, Хидир унинг халқумидан ғиппа бўғиб олган. Лекин барибир нимадир дейиши керак. Ткегирмончи скелетининг михдек бармоқларидан қутулиш учун нимадир дейиши керак. Гапиролмаслигини билиб, бор кучини тўплади-да, Хидирнинг ияги остига мушт туширди. Хидирнинг бошсуяги танасидан қўпиб ерга тушди ва ўнлб суякларга ажралиб кетди. Шу топда унинг қўл суяклари халқумида қолиб кетганини кўрди.
Хидирнинг иягига урилган муштуми ҳам зирқираб оғрирди. Оғриққа чидолмай ингради.
-Амаки, амаки!
Бу овоз уни ҳушёр торттирди. Уйғоқмиди, уйқудамиди билолмади. Даҳшатли туш кўрдими? Уни ким чақиряпти? Бульдозерчи аранг кўзлоаиниочди. Бояги бола-ку? Бола унинг қўларига ишора қитлди. Боя тушида Хидирнинг иягига урилган мушти аслида тошга тегиб қонаган экан.
Назарида ҳозир ҳам туш кўрарди. Кўзларини уқалади. Бўйинларини сийпалаб кўрди. Бу туш эканини на ишонишни, на ишонмасликни биларди. Ахир туш бўлса, нега бўйинлари ҳамон ловуллаб турибди? Ҳалиям нафаси бўғзига тиқилмоқда.
…Шумшук ит соҳибининг янги қабри – намхуш тупроқ устида ўтирганча чўзиб увилларди. Итнинг увиллаши атроф-жавонибдаги етти қишлоққача эшитиларди. Бу улишда инсонни ичини тилкловчи, руҳини, борлиғини ўлим сингари ларзага солувчи бир сирли куч бор эди. Бу овозни эшитган инсон борки, ўзига раҳми келар, тош ё тупроқ эмас одам эканлиги учун ўзига ўзи ачинарди.
Бульдозерчи бошини қуйи солганча қабристон бўйлаб кезина бошлади. Узоқдан қаралганда, унинг тупроқранг қиёфасида чангга беланган эски қабрлардан, қабт тошшларидан ажралмасди. Узоқдан қараганлар уни ҳам қабр тоши деб ўйлашарди. Янги қабрларнинг кўпини кўчиришибди. Ёдгорлик тошлари ўрнига катта-кичик ўралар қолганди. Чирик кафан парчалари билан тўлган бу чуқурларга боқиб, уни ваҳима босди.
Қош қорайди. Борлиқни ваҳимали зулмат босмоқда эди. Қабристон тепасидаги Боболи боғида дарахтлар шамолда тебраниб шивирлашади. Қабристондан бошланган қуюқ зулмат худди бутун дунёни забт этишга чоғлангандек атрофга ёйилмоқда. Булдозерчи унутилган қабрлар орасида тўхтаб ҳафсаласизлик билан қоронғиликка кўз ташлади.
Атрофдан итларнинг ҳуриши эшитилди.
“Қабристон текисланиши билан қанча марҳумларнинг сўнгги нишоналари ҳам йўқлиққа сингади. Шунча инсоннинг бу улкан дунё билан боғлаб турган сўнгги ришталар ҳам йўқолади. Бу инсонлар аслида ўлимлари билан ёдда қолишганди. Бу одамларнинг ҳаётидаги бошқалар учун энг қизиқ ҳам уларниг ўлимлари эди холос”.

* * *

Кечанинг бу қадар эрта бошланиши бульдозерчини қўрқитди. Уст-бошиг назар ташлади. Пашша учса билинади. Қабристонда ҳеч зоғ қолмаганидан унинг хабари йўқ эди. Бирдан қулоғига заифгина пишиллаган овоз келди. Бульдозерчи юрак ютиб овоз келган тарафга боқди. Кейин ўша тарафга одимлади. Овоз қайсидир қабрдан чиқмоқда эди. Яқинлашди. Узун туклари ерга тегиб турган бир жонзот инсон суякларини кемирмоқда.
Қабр янги эди: уни бироз қазишган, аммо ишни чала ташлаб кетишганди. Каламуш экан. Унинг сезгир қулоқлари инсон шарпасини сезиб, диккайди. Оғзидаги луқмани ерга қўйди ва ҳарис кўзларини тепага қаратди. Кейин яна ўз луқмасини олиб чайнашга тушди.
Каламушнинг инсон бармоқларини ғажишини кўриб, булдозерчининг эти увушиб кетди. Кўнгли ағдарилиб ўқчий бошлади. Ичида борини қайт қилса-да, ўқчиқ тўхтамади. Баайни ички аъзолари ҳам оғзидан тўкиладигандек эди.
Сал ўзига келгач, бир тош устига ўтирди. Каламуш ҳамон ўз ишини давом эттирарди. Имкон борича у тарафга қарамаликка уринди.
-Амакижон, амаки, – бояги бола ҳамон унинг қаршисида турганча ҳунграб йиғларди. – Қаранг, ойимни каламуш ғажияпти. Уни қутқаринг!
Тавба! Ким ўзи бу бола? Бир пайдо бўлади, бир йўқолади. Лекин бу бола негадир унга қадрдон туюляпти. Қадрдон? Бу оламда унинг қадрдони борми ўзи? Ким? Отасими? Онасими?
Гоҳида онасини тушларида кўради. Ҳарбир доим бир хил кўринишда, бир хил бичимда… Онасининг қўнғир сочлари, мовий кўзлари бор эди. Аслида уни онасини ҳаётда кўрмаган. Қизиқ.ю инсон ўзи кўрмаган одамини тушида кўраркан-да? Илгари ҳар гал шунақа тушалрдан сўнг шаҳарнинг гавжум жойларини қидириб, одамлар ичидан онасини ахтарар, улар орасидан онасини топишига ишонарди.
Тушларида онаси бегона бир эркакнинг қўлидан ушлаб, қаёқларгадир кетаётган бўлади. Унинг назарида онаси ҳам уни тушларида кўриши керакдек эди. У онасини қанчалик қилирса онаси ҳам уни ана шу илҳақлик ила қидирарди. Ҳар гал онасини тушида кўрганида, у билан ваъдалашиб кўришмоқчи бўлар, аммо ҳар гал унутарди.
Фақат бир марта онаси у билан учрашув белгилади. Бегона одамнинг қўлидан тутиб кетаркан, “эртага бозорнинг дарвозаси олдида кўришамиз” деди. У онасига нимадир демоқчи бўлганида онаси ғойиб бўлди…
Саҳар пайти онаси айтган жойга борди. Бир четда кута бошлади. Бозорга кириб-чиқаётганлар орасидан онасини излади. Онасининг мутлақ келишига ишончи комил эди. Аммо, онасидан дарак бўлмади.
Бир пайтлар одамлар орасида бегона эркакнинг қўлтиғидан кирганча келаётган ўша таниш чеҳрага кўзи тушди. Ўзини ўша тарарфга урди. Аёл уни кўриб, қочишга тушди. У эса одамларни итариб-суриб, онасига етишга уринарди. Ниҳоят онаси одамлар оқими ичида кўздан йўқолди. Кейин ҳар қанча уринмасин уни топа олмади.
Ўшандан кейин онасини тушларидан қувишга уринди. Онаси эса, барибир тушларига кириб, уни учрашувга чақирарди. Лекин у онасини излагани чиқмади. Қўнғир сочли, мовий кўзли бу хотин бегона эркакнинг қўлтиғига кирганча,унинг хаёлларини тамомила тарк этди.
…Кейин каламушни ўлдириб, болани тинчлантирдими-йўқми, эслолмайди. Ҳушини тўплаган онда, бульдозеорни қабристоннинг ичкариси томонга ҳайдаб, чироқ нурида қўрқинчли кўринган қабртошларини суриб бораётганини кўрди.
Қабристонда қанча пайт ишлаганини билмайди. Бутун вужуди қора терга ботганди. Трактор айқириб ишларкан, ваҳимаси ҳам тобора ортиб борарди. Қабр тошлари булдозернинг темир ковуши зарбидан парчаланаркан, унинг ич-ичидан нималардир чил-чил бўларди. Майдалнётган тошларнинг фарёди ҳам аслида ташқаридан эмас, ичидан, юрагининг тубидан чиқарди гўё.
Шу пайт тошлар орасидан вужудини оппоқ тук босган бир махлуқ ҳам кўзга чалинганди. Махлуқ қўларини кўкка кўтарганча, фарёд этар, аммо бу фарёд булдозерчининг қулоғига етиб келмасди. У сассиз фарёд соларди гўё. Булдозерчи ҳар қанча уринмасин, бу оқ тукли шарпани тракторнинг ўткир чироғидан қўрқиб қоронғилик бағрига синиб бораётганини пайқади. Кейин махлуқни бульдозернинг харраги қабр тошлари билан бирга қўшиб суриб кетдими ё ўзи ғойиб бўлдими, сезмай қолди.
Ярим кечада ишни тугатди. Кейин булдозерни текисланган қабристон ҳудудидан ҳайдаб чиқди. Қаёққа кетяпти? Ўзи ҳам билмасди. Фақат чек-чегарасиз ёвшан буталарини босиб янчиб бормоқда эди. Аслида у аниқ бир манзилни кўзламаган, худди кемани тақдир измига ташлаган кемачидек, рулни ўз ҳолига қўйганди.
Кимдир ортидан қувиб келарди. Ундаги қўрқув шу қадар кучли эдики, ортига бурилишга кучи етмади. Зулмат чироқларнинг тарқоқ нуридан қўрғошиндек эриб, тўкилиб борарди. Шу қадар чарчагандики, ўзини тракторнинг титилиб кетган ўринидиғида эмас, парқу тўшакда ҳис этди. Боядан бери кўзларига илашган мудроқ унга тинчлик бермай турганди.
Қовоқларига худди тош боғлангандек очишга қийналарди. Ва бу телба мудроқ таъсирида хотирасининг у ер-бу ерида қолиб кетган воқеаларни эслашнинг имкони йўқ эди.
«Юз йил ўтиб, бу ерларга келадиган, бу йўлдан ўтадиган одамларнинг бу ҳодисалардан хабари бўлмайди. Машиналар ғилдираклари остида чириб ётган эски қабристон ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Бу йўлдан ўтганларнинг товони жизиллармикин?”
Гоҳида мудроқ, чарчоқ хаёллари бўлинар, кейин яна ҳаммаси қайтадан бошланарди:
«…Ахир, бу ишнинг охири вой эди, вой эди. Ўзимга сўз берганмидим? Бермаганмидим? Бундан буён тинч ётармикинман? Трактор харрагига тегиб майдаланган қабр тошларининг фарёдига қандай чидадим, қандай? Одам ноласига ўхшаган бу овоздан нега ҳушёр тортмадим, нега? Нега ортимга қайтиб кетмадим? Энди кеч! Жуда ҳам кеч!..”
Бир элас қулоқларига қабристонда кўрган бояги боланинг қичқириғи эшитилди. Шу онда уйқуси ўчиб кетгандек бўлди. Унинг тасаввурида гўдак бу қоронғу зулмат оралаб тракторнинг ортидан уни чақирганча югурарди:
– Э-ҳе-ҳееееееййй!!!
Бу овоз узоқлардан эшитиларди. Бешикданми, болалар уйиданми, буни билолмади. Фақат бу овоз акс-садо бермасди, у кечанинг зулматида тобора эриб, йўқолиб борарди.
“Кеч, энди кеч…” – мана шу овоз ботинида қотиб қолди гўё.
…Бульдозер жарликка қулаб, атрофга даҳшатли гулдурос солди.

1982,
Боку-Москва

Рустам Жабборов таржимаси