Ораз Яғмур. Махтумқулинома (роман)
Китобнинг тўлиқ вариантини PDF форматда сақлаб олинг.
Таниқли туркман адиби Ораз Яғмур 1947 йилнинг 15 августида таваллуд топди. 1972 йилда Махтумқули номидаги Туркман давлат университетини имтиёзли диплом билан битирган. «Туман тарқалганда» романи икки маротаба 57 минг нусхада чоп этилган. «Махтумқули» китоби 1992 йилда 30 минг нусхада чиққан. Адибнинг Қайғусиз Отабой, Холмуҳаммад Нурий, Отатурк, Турк дунёси алломалари билан боғлиқ кўплаб асарлари бор. Унинг китоблари Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Ҳожи Бектоши Вали, Қорачаўғлон каби буюк сиймоларни туркман ўқувчисига танитишда катта ҳисса қўшди.Муаллиф адабиётшунос, тарихчи, этнограф сифатида турли мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро илмий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этган. Унинг «Тегирмон тоши» (2010 й.), «Газета ҳошиясидаги битиклар» (2012 й.) сингари китоблари ўзбек тилида ҳам чоп этилган.
Китобнинг тўлиқ вариантини PDF форматда сақлаб олинг.