(1900 йил 1 март, Фарғона туманидаги Каптархона ғишлоғи – 1966 йил 7 май, Тошкент)
(1937-1950)
Давлат ва сиёсат арбоби. Меҳнат фаолиятини 1916 йил Қовунчи (ҳоз. Янгийўл шаҳри)даги пахта тозалаш заводида ишчиликдан бошлаган. Тошкент бинокорлар уюшмаси раиси, касаба уюшмалари Тошкент округи кенгаши раиси (1926-28). Ўзбекистон Компартияси МК котиби (1928-31), ВССПС Ўрта Осиё бюроси раиси (1931-34). Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати халқ комиссари (1936-37), Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби (1937-50). СССР Пахтачилик министри (1950-53), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси (1953-54), Мирзачўлдаги “4-Боёвут” ва “2-Боёвут” с-злари ва Янгийўл туманидаги «Халқобод» аграр-саноат бирлашмаси директори (1955-66).
Юсупов республикага раҳбар бўлган йилларда Ўзбекистонда халі ҳашари йўли билан йирик сув иншоотлари (Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори ва б.) қурилган. 2-жаҳон уруши даврида мамлакат ғарбидан кўчириб келтирилган корхоналарни ишга тушириш, янгиларини қуриш, фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан мунтазам таъминлаш, ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилиш, уруш туфайли уй-жой ва бошпанасиз қолган аҳоли ҳамда этим қолган болаларга меҳрибонлик ва инсонпарварлик қилишда Юсупов бош-қош бўлган. У ўз сиёсий фаолияти даврида имконият доирасида Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилишга интилган бўлишига қарамай оммавий қатағон сиёсатида (1937-39) Марказ фармойишларини бажаришга мажбур бўлган. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган. Катта Фарғона канали, Фарғона туманидаги қишлоқ, республикадаги бир неча мактаб, кўча, ширкат хўжалигига Юсупов номи берилган. Янгийўл шаҳрида уй-музейи бор, ҳайкали мавжуд.