Жаббор Эшонқул. Мақол эгасиз эмас

Истиқлолга эришганимиздан кейин халқ оғзаки ижодига бўлган эътибор янада ортиб, янгича мазмун ва моҳият касб этди. «Алпомиш», «Гўрўғли» каби ўлмас достонлар, бебаҳо қўшиқ, эртак, мақол ва маталларимизнинг янгидан-янги нашрлари босилиб чиқди. Биргина мақолни оладиган бўлсак, кейинги ўн йилда ҳам кирилл, давоми…

Баҳодир Карим. Бир «гўзал ёзғич»

Ҳабибулла Қодирий «Отам ҳақида» китобида Абдулла Қодирийнинг «Жинлар базми» асари тўғрисида: «…бу ҳикоя дадамнинг айтишларича, 1916 йилда ёзилган. ­Лекин биринчи бор 1921 йилда «Шарқ чечаги» журналида босилади», деб маълумот беради. Бу болалар журнали маориф комиссарлигига қарашли бўлиб, биринчи сони ўша давоми…

Йўлдош Солижонов. Зукко олим, садоқатли дўст эди

Яхши инсоннинг баҳоси борми?.. Азиз умрининг қирқ йилини илмга, тинимсиз изланишга бағишлаган филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Саримсоқов ҳақида ўйлаганимда хаёлимга шу савол келаверади. У илмда ҳам, давралар у йиғилишларда ҳам исми жисмига мос — Баҳодир йигит эди. Мунозараларда фикрини давоми…

Бегали Қосимов. Тўлаган Хўжамёров — Тавалло (1883-1937)

Шоир Таваллонинг исми шарифи Тўлаган Хўжамёров бўлиб, XX аср бошида Тошкентда етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган истеъдодлардан. Машҳур Ойбек «Болалик»да шундай ёзган эди: «Айвонда мук тушиб, Таваллонинг шеърларини ўқишга киришаман. Ўқийман, диққат билан берилиб узоқ ўқийман… Шеърлар рангдор, жонли, давоми…

Эркин Миркомилов. Бобур ва Ҳусайн Хоразмий

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1526 йили Ҳиндистонни эгаллагач, кўплаб илм аҳллари унинг ҳузурига кела бошлаган. Айниқса, Исмоил Сафавий Хуросонни босиб олгач, Хуросон, хусусан, Ҳиротдаги олим ва шоирлар Бобур саройидан паноҳ топадилар. Бобурнинг ўзи ҳам олим, шоир ва табиблардан баъзиларини хат ёки давоми…

Баҳодир Карим. Озод сўз шарафи

Абдулҳамид Чўлпоннинг: «Кишан кийма, бўйин эгма, ­Ки сен ҳам ҳур туғилғонсен» сингари оташин мисраларидаги ҳурликка даъват ва беқиёс поэтик жозиба салкам бир асрдан буён бадиий сўз муҳибларини ўзига мафтун этиб келади. Шунга монанд чўлпоншунослик ҳам шоир ижоди билан ­басма-бас даражада давоми…

Аҳмаджон Қуронбеков. Аллома

Замонамизнинг теран билимли ва зукко тилшунос олими, Алишер Навоий асарлари тилининг истеъдодли тадқиқотчиси академик Алибек Рустамов баракали умр кўрди, умрининг энг сўнгги дамларини ҳам зое кетказмади. Инсон бу дунёга омонат, бир кун келиб боқий дунёга сафар қилади, фақат яхши амаллари давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Меъморий меросга шоирона назар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз ­адабиётининг улкан намояндаларидан бири бўлиш баробарида меъморлик ва боғ тузиш, ободончилик сир-синоатларини ҳам чуқур билган. Ҳиндистондаги ҳозирда оламга машҳур, жаҳон меъморий ­меросида муҳим ўрин тутган, мусулмон меъморчилигига хос бўлган муҳташам обидалари яратилишига асос солган. Ўзининг давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Жаҳон сари йўл

Ер юзидаги барча халқларнинг тиллари, уларда миллионлаб одам гаплашадими ёки атиги бир-икки минг киши сўзлашадими, бундан қатъи назар, ўзлари учун азиз ва кераклидир. Тилни кам сонли элат гаплашар экан деб камситиб ёки бошқа бир тилни кўп сонли миллатнинг тили экан, давоми…

Собир Мирвалиев. Серфайз боғ соҳиби

Умр — оқар дарё, дейдилар. Қаранг, атоқли адиб Ўлмас Умарбековнинг йилнинг энг яхши ҳикояси, дея эътироф этилган «Хатингни кутаман» номли илк асарини газетада ўқиганимга ҳам, мана, олтмиш йил бўлибди. Воажаб, вақт бунчалар тез ўтмаса. Биринчи ҳикоясидан кейин ёзувчининг «Бобоёнғоқ» номли давоми…