ёхуд ДНКнинг тирик жонзотлар ҳаётидаги ўрни хусусида
Ўтган асрда эволюция жараёнини ўргана бошлаган олимлар тирик жонзотларнинг ўз аждодларига ўхшаш бўлиб туғилиши сабаби ҳақида тушунчага эга эмасдилар. Бугунги кунда эса бунинг генлар ва ДНК билан боғлиқ экани барчага маълум.
Мушуклардан мушук туғилади, товуқ тухумидан эса жўжалар дунёга келади. Нима учун янги туғилган мавжудот ўз аждодига жуда ўхшаш? Ва улардаги айрим белгилар, масалан, кўзларининг ранги ёки ўхшаш бурунлар қандай қилиб аждоддан авлодга ўтади? ХХ асрнинг ўрталарига қадар олимлар бу саволга жавоб бера олмасдилар. Ўша вақтда ривожланаётган янги организм ҳақидаги тўлақонли маълумотни чиндан ҳам ҳеч ким билмасди. Фақат 1953 йилдагина бу ҳодисанинг ДНК тузилмаси билан боғлиқ экани ойдинлашди.
ДНК қандай ишлайди?
ДНК, яъни дезоксирибонуклеин кислота одатдан ташқари модда бўлиб, бу кимёвий бирикма ўз таркибида ўша турга хос барча белгиларни сақлашга қодир. ДНК молекулалари тирик ҳужайраларда, албатта, иштирок этади ва ҳужайраларнинг бўлиниши олдидан ўз “шерик”ларини юзага келтиради.
Кўпгина кимёвий моддалар молекулалари бир хил тузилишга эга, яъни атомлар уларда бир хил жойлашган. Уларнинг “суяги” иккита спиралсимон ипдан ташкил топган, яъни асоси азотдан иборат. Улар атиги тўртта — А (аденин), Г (гуанин), С (тситозин), Т (тимин). А фақат Т билан, Г эса С билан боғланиши мумкин. Барча тирик жонзотларда спирал иплари бир хил, аммо улар жуфтликка асосланган кетма-кетликда жойлашиши ҳам мумкин. ДНК ҳужайраларидаги иплар бўлиниш олдидан сочилиб кетади ва уларнинг ҳар биридан ўзига ўхшаш нусхалар пайдо бўлади. Битта ДНК молекуласида минглаб генлар жойлашган. Ҳужайрага тўла генлар йиғиндисида эса организмларнинг ривожланишини таъминлайдиган маълумотлар бор. Бир хил генлар организмнинг жисмоний белгиларини аниқлайди, масалан, соч ва кўзнинг ранги уларда акс этади. Бошқалари эса кимёвий жараённинг тезлигини аниқлайди, учинчи генлар бошқаларининг ишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Айрим генлар фақат фавқулодда ҳолатларда, масалан, вайрон этувчи вируслар пайдо бў
лсагина ўз ҳаракатини бошлайди.
Организмларнинг ўзгарувчанлиги
Иккита бир хил тузилишдаги ген учраши мумкин, бироқ табиатда бундай воқелик кам кузатилади. Аксарият тирик жонзотлар эса ота-оналариникидан фарқланувчи генлар тўдасига эгадир. Бунинг натижасида ҳар бир организм ғаройиб¬ генлар ва белгиларга эга бўлади. Генетик хилма-хиллик — ўзгарувчанлик тирик мавжудотга табиий танланишни амалга оширишда, яъни эволюция жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Генетик ўзгарувчанлик организмларнинг жинсий кўпайишини таъминлайди. Бу усул болаларнинг ўз ота-оналаридан бир хил бўлмаган, яъни аралаш генларни қабул қилиб олишига ҳам имконият яратади. Масалан, бир ота-онага тегишли мушук боласи уларнинг биридан қора рангни, иккинчисидан кўм-кўк кўзни олади. Агар унинг оёқ панжалари ёки устки қисмида оқ, ола-чипор белгилар кўзга ташланса, билингки, “бувиси” ёки ”буваси”да ўша белгилар бўлган. Бу шунинг учун ҳам рўй берадики, айрим генлар бошқаларига ўзининг кучли таъсирини ўтказа олади. Демак, белгининг бир авлод ўтиб, кейингиларида нам
оён бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Генлар ва атроф-муҳит
Гарчанд генлар турли тирик мавжудотларнинг белгиларини аниқлаб берса ҳам, организмлар ташқи кўриниши ёки ўзини тутишида атроф-муҳит билан чамбарчас боғланадилар. Организмнинг озуқа манбаи мўл-кўл бўлса, демак, у яхши ривожланади, кам бўлса, аксинча, у заифлашади. Ҳайвонот олами насл қолдиришда генлардаги инстинктга асосланади. Аммо айрим турлардаги бу жараён ҳали ўрганилмоқда.
Ген муҳандислиги
Бу — генетика фанидир. Табиатдаги тирик мавжудотнинг бир-биридан кўпайишини тад¬қиқ этувчи бу фан микроорганизмлар (микроскопик бир ҳужайрали ҳайвонлар, бактерия ва ачитқилар)нинг танадаги ҳаракатини ҳам ўрганмоқда. Ген муҳандислиги амалиётда қўллаш мумкин бўлган таклифларни беради. Генетикларга махсус белгилари билан яратилган сунъий мавжудотлар ёқмайди. Улар клонлаштирилган одамнинг яратилишини ҳам рад этдилар. Зеро, генетикларнинг турлар табиий кўпайиши керак, деган фикри Яратганнинг азму иродаси билан ҳамоҳангдир.
Ҳулкар Тўйманова,
“Марифат” газетасидан