Инсон ҳаётида энг кўп фойда берадиган нарса — умид.
А. Ф. ВЕЛТМАН
Ҳаммамиз учун нима муштарак? — Умид; чунки одамнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам умиди бор.
ФАЛЕС
Ҳатто жуда кексайиб қолган одамлар ҳам умид билан яшайдилар ва ўз аҳволларини яхшилаш учун режалар тузадилар.
Ж. ЛЕОПАРДИ
Инсон тирик экан, ҳеч қачон умидсизланмаслиги керак.
СЕНЕКА
Дард, ўкинч, афсус, ноумидлик — булар ўткинчи, қалбда илдиз отмайдиган мусибатлардир; аламли туйғулар таъсирида бахтсизликдан сира қутулмаймиз, дея ўйлашимиз ҳам мутлақо сохталиги тажрибадан бизга маълум.
Ж.Ж. РУССО
Умид билан истак ўзаро бир-бирини таъқиб қилиб юради, бири совиганда иккинчиси ҳам совийди, бири аланга олган пайтда, кейингиси қайнаб кетади.
Ф. ПЕТРАРКА
Ҳамиша умид билан яшамоқ, ҳеч қачон тугакунликка берилмаслик чинакам мард одамнинг фазилатидир.
ЛУСИЙ ФЛОР
Умидсиз киши лангарсиз кема кабидир.
Э. ТЕЛМАН
Умид тунги осмон монанддир: зўр бериб тикилган нигоҳ оқибат-натижада бирон-бир гўшадаги юлдузни топмасдан қолмайди.
О.ФЕЛЕ
Тирик одам ҳали ҳеч нарсани йўқотмадим, деса бўлади.
Р. РОЛЛАН
Ҳар қандай туманда ҳам йўл топиб юрса бўлади. Энг муҳими дадиллик билан олға боришдир.
Р. РОЛЛАН
Ҳар қанча оғир мусибатлар ҳам ақлу идрок ва вақт таъсирида малҳам топади.
Ф. РОХАС
Ҳамма нарсани бой берилган тақдирда ҳам ҳали олдинда келажак бор.
К. БОУВИ
Ҳеч қайси табиб толиққан вужуд ва азоб чеккан қалб учун умидчалик дори топиб беролмайди.
С. ЦВЕЙГ
Умид, гарчи алдоқчи бўлса ҳам, ҳарқалай, ҳаётимизни рисоладагидек якунлашимизга хизмат қилади.
Ф. ЛАРОФУШКО
Севинчга умид боғлашнинг етишиб турган фароғатимиздан озгина фарқи бор.
В. ШЕКСПИР
Бахтли кунларни кутиш баъзан ўша кунларнинг ўзидан анча яхшироқ бўлади.
К. Г. ПАУСТОВСКИЙ
Умид ҳеч қачон одам тўймайдиган бойликдир.
Л. ВОВЕНАРГ
Умр бўйи бизга ҳамроҳ бўлган умид ҳатто ўлим тўшагида ҳам бизни тарк этмайди.
А. ПОП
Ҳатто қабр ёқасида ҳам умид яшайди.
И. ГЁТЕ
Дилинг куймасин, ноумидлик билан
Ёруғ кун туғилгай қаро кечадан
САЪДИЙ
Умид юрак ёрилиб кетмаслиги учун қалқондир.
Т.ФУЛЛЕР
Умид тугаган жой ҳувиллаб қолади.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ