Ўз-ўзини англаш ва бурч туйғуси ҳақида

Энг қийини ўзингни англай билишингдир.
ФАЛЕС

Киши ўзини қандай англаши мумкин? Ҳарқалай, хаёлпарастлик билан эмас, фақат фаолиятда англаши мумкин. Ўз бурчингни адо эт, ўша заҳоти ўзингни англайсан.
И. ГЁТЕ

Инсон мушоҳада билан эмас, балки ҳаракатда ўз-ўзини англайди. Қилиниши лозим бўлган ишга куч-ғайрат сарфлагандагина у ўзининг кимлигини билади.
И. ГЁТЕ

Бурчингни адо этишга ҳаракат қил, шунда дарҳол ўзингнинг кимлигингни билиб оласан.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Киши ўз қобилиятларини амалда татбиқ этган тақдирдагина билиши мумкин.
СЕНЕКА

Инсоннинг ҳақиқий фазилати керак бўлган чоғида, уни иш билан кўрсатиб, ишда исботлаган тақдирдагина намоён бўлади.
Л. ФЕЙЕРБАХ

Қалбимизнинг гўзал интилишларига, агар улар фақат интилиш бўлиб қолаверар экан, биз ҳеч қачон амалий аҳамият бермаймиз; ҳа, биз фақат фактларни қадрлаймиз ва фақат қилган ишига қараб одамларнинг фазилатини белгилаймиз.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

Кўзга ташланиб турмаган саховатни ҳеч ким ахтариб ўтирмайди.
О.БАЛЗАК

Жамият амалда исботланган яхши фазилатларнигина эътироф этади ва ҳурматлайди… Кимда-ким ўз баҳосини аниқ билмоқчи бўлса, уни фақат халқдан билиши мумкин, бинобарин, ўзини халқ ҳукмига ҳавола қилиши керак.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Эски гуманизм бундай дер эди: «Сен нима билан шуғуллансанг ҳам менга барибир, менга сенинг инсонлигинг муҳим». Сотсиалистик гуманизм бундай дейди: «Агар сен ҳеч нарса билан шуғулланмасанг ва ҳеч иш қилмасанг, сен қанчалик ақлли ва яхши бўлсанг ҳам сени инсон деёлмайман».
А. А. ФАДЕЕВ

…Одамга у ўзи ҳақида нима дейиши ёки нима ўйлашига қараб эмас, балки қилаётган ишига қараб баҳо берилади.
В. И. ЛЕНИН

На ўзингизнинг, на бировнинг гапига эмас, ўзингизнинг ва бошқаларнинг ишига ишонинг.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ҳаммамизнинг ягона лангаримиз борки, агар ўзимиз хоҳламасак, ҳеч қачон ундан йиқилмаймиз: у бизнинг бурчимиз.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Бурчингни унутма, у бирдан-бир дил навосидир. Бурчсиз ҳаёт ҳам, эҳтирос ҳам йўқ.
А. БЛОК

Ўз бурчини бажаришдан мамнун одамгина эркин яшайди.
ЦИЦЕРОН

Инсонни ўз мажбуриятларига боғлаб турган бурч ҳисси,— майда манфаатлар устидан ғолиб чиқувчи юксак манфаатларни англаб етганидан бошқа нарса эмас.
Н. БЕНТАМ

Бурч! Сен авж пардадаги буюк сўзсан… Бу шундай буюкликки, чиндан ҳам инсонни ўзидан ҳам юксакликка кўтарувчи буюкликдир.
И. КАНТ

Бурчга содиқлик шахсий манфаатлардан воз кечишни талаб қилади.
В.ГЮГО

Кичик бўлса ҳам ҳар куни бирон-бир бурчни адо этиш — ажойиб иш.
Э. ДЕЛАКРУА

Адо этилган бурч улуғворлигидан кўра зўрроқ улуғворлик йўқ, ундан зўрроқ қувонч қам йўқ.
Э. РЕНАН

Инсон ўз бурчини бажарар экан, ўзи мажбуран қилаётган ишига муҳаббат билан қарайди.
И. ГЁТЕ

Бурчини севмай туриб, уни бажариб бўлмайди.
И. А. ГОНЧАРОВ

Масъулият ҳиссидан нур олмаган ҳаёт аслида ҳеч нарсага арзимаган бўлур эди.
С. СМАЙЛС

Бурчдан воз кечиб ва ўз вазифасини тан олмаган ҳолда, яна ўзи учун ҳамма ҳуқуқларни талаб қилиш тўнғизликдан бошқа нарса эмас.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Ҳаётдаги энг зўр ҳузур-ҳаловат адо этилган бурчдан завқланишдир.
У. ГЕЗЛИТТ

Бурчга садоқат характер гултожидир.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Умумахлоқ қоидаларига нисбатан ҳурматимиз айни шу бурч туйғусининг ўзидир.
А. СМИТ

Бурч ва номус йўлини ҳеч вақт тарк этманг, бу бизни бахтга эриштирадиган ягона йўлдир.
Ж. БУФФОН

Бахтсизликда бурчга содиқ қолиш буюк хислатдир.
ДЕМОКРИТ

Ҳар доим ўз бурчингизни адо этишга интилинг, шундай қилсангиз, муваффақиятсизликка учраган тақдирингизда ҳам инсоният сизни кечиради.
Т. ЖЕФФЕРСОН

Ўз бурчини сидқидилдан адо этган одам ўз қувончи билан ўзини мукофотлайди ва бировларнинг мақтови, иззат-икроми, миннатдорчилигига ҳам зор бўлиб ўтирмайди.
Ж. ЛАБРУЕР