Мактаб, ўқитувчилар ва ўқувчилар тўғрисида

Халқ учун нондан сўнг энг муҳими мактабдир.
Ж. ДАНТОН

Мактаб, ўз системасида мужассамланган асосий предмст ва принтсипларига кўра, халқлар ва давлатлар турмуши ва тақдирини белгилашда бағоят буюк кучдир.
Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ

Мактаб вояга етаётган авлод тафаккурини шакллантириш устахонасидир; агар келажакни қўлдан чиқаришни истамасанг, мактабни қўлда мустаҳкам тутмоғинг лозим.
А. БАРБЮС

Меҳнат жараёнига асосланган билимдан ўткирроқ қурол йўқ.
М. ГОРКИЙ

Одаларнинг ижтимоий-маданий юксалиши, қачонки қўл мияни ўргатган, сўнгра теранлашган мия яна қўлни ўргатиб, миянинг ўсишига кучлироқ таъсир кўрсатган ҳолдагина нормал бўлиши мумкин.
М. ГОРКИЙ

Бир соатлик иш бир кунлик тушунтирувдан кўра кўпроқ нарса беради, чунки мен болани устахонада машғул қилар эканман, унинг қўллари ақли учун ишлайди: у ўзини бор-йўги ҳунарманд ҳисоблагани ҳолда файласуфга айланади.
Ж. Ж. РУССО

Ўқувчини меҳнат қилишга ўргат, уни нафақат меҳнатни севишга, у билан шундай уйғунлашишга кўниктиргинки, токи меҳнат унинг вужудига сингиб кетсин, уни шунга ўргатки, унинг учун ўз кучи билан бирон-бир нарсани билиб ололмаслик ақлга сиғмайдигаи ҳолат ҳисоблансин; у мустақил ўйламоғи, изламоғи, ўзини кўрсатмоғи, ўзининг уйғонмаган қобилиятларини ривожлантирмоғи, ўзини собитли инсон қилиб етиштирмоғи лозим.
А. ДИСТЕРВЕГ

Ўз шогирдларида меҳнатдан завқланиш хислатларини уйғота билган муаллим шарафларга лойиқ.
Э. ХАББАРД

Ўқитувчи инсон руҳининг инженеридир.
М. И. КАЛИНИН

Ўқиш — тарбия деб аталувчи гулнинг фақат биргина гулбарги холос.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо опинг ҳақин юз ганж ила.
А. НАВОИЙ

Тарбияда бутун иш тарбиячинииг ким эканлигига боғлпқ.
Д. И. ПИСАРЕВ

Бизга таълим бераётгалар ҳақли равишда бизнинг ўқитувчиларимиз деб аталадилар, аммо бизни ўқитаётганларнинг ҳар бири ҳам бу номга лойиқ эмас.
И. ГЁТЕ

Тарбиячи ўз тарбияланувчиларини қандай кўришни истаса, аввало унинг ўзи ўшандай бўлмоғи лозим.
В. И. ДАЛ

Тарбияси бировни ҳаётга тайёрламоғи учун аввало ўзи ҳаётни чуқур билмоғи лозим.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Тарбияловчининг ўзи зеҳнли, ниҳотда босиқ, хушфеъл, юксак ахлоқий хислатларга эга бўлмоғи керак.
М. И. ДРАГОМАНОВ

…Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи зарур.
К. МАРКС

Бошқаларни ўқитиб, ўзимиз ҳам ўрганамиз.
СЕНЕКА

Кимки оз билса, озга ўргатади.
Я. КОМЕНСКИЙ

Ўқитиш, икки баробар ўқиш демакдир.
Ж. ЖУВЕР

Бировни ўргатишинг учун, ўзинг ўрганишинг учун лозим бўлгандан кўра ҳам кўпроқ ақл керак.
М. МОНТЕН

Кимки насиҳатга ўтар экан, ўгит тингловчига нисбатан ўзини тадбиркор ҳис этмоғи лозим: кичик бир хатоси ҳам ишни бузади.
Р. ДЕКАРТ

Яхши ўқитувчи бўлиш учун нимани ўқитсанг — ўшанга, кимни ўқитсанг — ўшаларга меҳр қўймоғинг зарур.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Педагогика фаолият учун, биринчидан, тарбиячи ўз тарбияланувчисини ҳар жиҳатдан билиши, иккинчидан, тарбиячи билан тарбияланувчи орасида тўла ишонч бўлмоғи зарур,
Д. И. ПИСАРЕВ

Муваффақиятли тарбиянннг сири — ўқувчига ҳурматда.
Р. ЭМЕРСОН

Агар одамдан кўп нарсани талаб этмасанг, кўп нарсани ололмайсан ҳам.
А. С. МАКАРЕНКО

Тарбиячи ҳамиша, тарбия кучи шу қадар беқиёски, ундан ҳеч қачон бутун борлигича фойдалана олмаслигига ишонган бўлиши керак.
К. Д. УШИНСКИЙ

Тарбиячи мансабдор тўра эмас; агар у мансабдор тўра бўлса, демак тарбиячи эмас.
К. Д. УШИНСКИЙ

Тарбиячининг маънавйй да-ражаси қанчалик тубан, ахлоқий қиёфаси бемаза бўлса ва у фақат ўз тинчи ва оромини ўйласа, гўё болаларнинг ташвиши тақозо этган ҳар хил буйруқ ва тақиқларни шу қадар кўи чиқараверади.
Я. КОРЧАК

Кимки болаларни уларнинг ўзлари ўзлаштира оладиган даражада эмас, балки мен ўзим истаган даражада ўқитишим зарур, деб ҳисобласа, у мутлақо калтабиндир.
Я. КОМЕНСКИЙ

Инсон — истаган суюқлик билан тўлдириб қўйиш мумкин бўлган бўш идиш эмас.
Д. И. ПИСАРЕВ

Тарбиядаги энг катта хато, ўта шошқалоқликдир.
Ж. Ш. РУССО

Болаларга ўқитилаётган дарслар уларнинг ёшига мувофиқ келмоғи лозим, акс ҳолда, уларда ўзбилармонлик, ўзига бино қўйиш, мағрурланиш касали хавфи туғилади.
И. КАНТ

Одамларни ҳамма нарсага ўргатишади-ю, аммо андишага ўргатишмайди, ҳолбуки улар билимдонлик билан эмас, ўзлари ҳеч қачон ўрганмаган ўша андишалилик билан ажралиб туришга кўпроқ интиладилар.
Б. ПАСКАЛ

Ёмон тарбия кўрган одамни қайта тарбиялашдан оғирроқ нарса йўқ.
Я. КОМЕНСКИЙ

Бир умр чўтка тегмаган кўйлакни тезда тозалаб бўлмаганидек, одамни ҳам бирданига қайта тарбиялаш мумкин эмлс.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Шу нарса равшанки, турмуш учуи фойдали бўлган предметларнинг беистисно жамини эмас, ҳақиқатан зарурларини ўрганмоқ лозим.
АРАСТУ

Шундай ҳаёт ҳақиқатлари мавжудки, уларни сиёсий, ҳуқуқлар сингари маълум ёшдан кейингина ўргатиш мумкин.
А. И. ГЕРЦЕН

Айтишларича, сиёсатдаги энг яхши қоида маъмуриятчиликни ошириб юбормасликдир. Бу қоида тарбияга ҳам шу даража-да мувофиқ келади.
ЖАН ПОЛ

Болаларни ўқитишдаги бош масала уларга нима ўргатилаётганлигида эмас, балки қандай ўргатилаётганлигидадир. Болага яхши ва моҳирона уқтирилган одатдаги кундалик нарсалар унинг тушунчасига мос тугпмайдиган, ғализ изоҳланган юксак ҳақиқатлардан кўра келажакда унга юз карра кўпроқ фойда беради.
Н. И. ПИРОГОВ

Қийин фанлар йўқ, фақат ҳазм этилиши қийин бўлган фанларгина бор.
А. И. ГЕРЦЕН

Қаердаки бўлмасин, сўз одамлар ўртасидаги воситачилик хизматини ўтар экан, айниқса таълим соҳасида ортиқча гапириш ҳам, гапни тўмтоқ тугатиш ҳам номақбулдир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Сўз деган нарса ўқитувчиларга ўз фикрларининг баёни учун эмас, балки бошқалар тафаккурини уйготиш учун берилган.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Ноқобил ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса уни топишга ўргатади.
В.О. ДИСТЕРВЕГ

Ҳеч бир мураббий ўзининг асосий вазифаси ўз тарбияланувчиларини ақлий меҳнатга ўргатишдан иборатлигини ва бу вазифа дарс ўқитишдан ҳам кўра муҳимроқ эканлигини унутмаслиги лозим.
К. Д. УШИНСКИЙ

Агар ўқувчиларда ташаббускорлик ва фаоллик ривожланмас экан, ҳар қандай билим жонсиздир; ўқувчиларни фақат фикрлашга эмас, истакка ҳам ўргатмоқ керак.
Н. А. УМОВ

Истак уйғотмайдиган тарбия қалбни хароб этувчи тарбиядир. Тарбиячи исташга ҳам ўргатмоғи зарур.
А. ФРАНС

Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг муваффақиятн учун билимнинг ҳар бир соҳасида дарсни изоҳлашда иложи борича келгусида ўқувчилар оладиган билимларнинг умумий ва жузъий аҳамиятини ишонарли асослаш бағоят фойдалидир.
Ж. ПЕЙО

Педагогикани инсон ҳақида эмас, балки бола ҳақидаги илм ҳисоблаш қўпол хатолардан биридир.
Я. КОРЧАК

Ҳақиқий таълим одамни одамийликка тайёрлашдир.
Н: И. ПИРОГОВ

Мактабнинг мақсади, тарбия ва фақат тарбиядир.
И. ПЕСТОЛОССИ

Тарбия таълимдан устун туради. Инсонни тарбия вояга
етказади.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Маърифатнинг мақсади характерни тарбиялашдан иборатдар.
Г. СПЕНСЕР

Тарбиянинг энг муҳим қисми феъл-атворни шакллантиришдир.
УШИНСКИЙ

Инсонга яхши тарбия-беришнинг энг муҳим асоси унинг характерини шакллантиришдан иборатдир.
Э. ТЕЛМАН

Инсон тарбиясининг бош йўли ишончдир.
К. Д. УШИНСКИЙ

Чиройли ҳайкалча ясаб, унга ҳаёт бахш этмоқлик яхши, аммо ёш ақлни улғайтириш, ёш қалбни ўзига хос шакллантириб, унда адолат туйғусини жонлаштириш янаям яхшидир.
В. ГЮГО

Эътиқод назария йўли билан сингдирилади, хулқ эса намуна кўрсатиш орқали шакллантирилади.
А. И. ГЕРЦЕН

Илм ўқуб амал қилмағон, кариз қазиб тухум солмағонга ўхшар.
А. НАВОИЙ

Улки буюруб ўзи қилмагай ва ҳеч кимга фойда ва асар анинг сўзи қилмағай.
А. НАВОИЙ

Иш эрур улким, ўзи они қилур,
Ҳикмат улким, ҳам ўзи они билур.
А. НАВОИЙ

Намунасиз тўғри ўқитиш ҳам, яхши ўқиш ҳам мумкин эмас.
Л. КОЛУМЕЛЛА

Намунасиз ҳеч нарсани ўрга-нолмайсан.
Я. КОМЕНСКИЙ

Олдингда тўгри кетаётганнинг изидан тўғри бориш осон.
Я. КОМЕНСКИЙ

Тарбиячи ўзининг қайсидир эҳтиросига эрк берар экан, унинг эҳтиросларни жиловлаш ҳақидаги гаплари фойдасиз; ўзи йўл қўядиган иллат ёки номуносиб одатларни шогирдларида тугатишга уриниши ҳам самарасиз бўлиб чиқади.
Ж. ЛОКК

Ўргатмоқ учун сўкиш, ёрдам бермоқ учун ҳақорат қилиш шарт эмас.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ҳақиқий тарбия қоидаларда эмас, машқлардадир.
Ж. Ж. РУССО

Олижаноб одатлар намуна туфайли таркиб топади.
А. ФРАНС

Жон куйдириб ўрганиш ва эзгу иш қилишга, тиришқоқлик билан янада такомиллашишга, гайрат билан ундан ҳам такомиллашишга ўргатувчи мактабгина бахтиёрдир.
Я. КОМЕНСКИЙ

Яхши тарбия ҳар қандай нодон кишини ҳам одам қаторига қўшади.
В. Г. ВЕЛИНСКИЙ

Дунёда куртак пайтиданоқ мукаммалликка эришадиган ҳеч бир нарса йўқ, аксинча, ҳар қандай ҳодисада ҳам аввало — оддийгина хадикли умидлар, сўнгра эса шак-шубҳасиз тўла қиёфа намоён бўлади.
АПУЛЕЙ

Табиат ҳар бир одам замирига донли бошоқ ёинки ёввойи ўт уруғини ташлайди; шунинг учун ўз вақтида биринчисини парваришлаш, иккинчисини қийратмоқ лозим.
Ф. БЕКОН

Одамнинг яхши томонини кўра билиш ҳамиа қийин. Одамдаги яхши фазилатларни одатда хаёлан тасаввур этишга тўғри келади ва педагог шундай қила билиши лозим. У одамга, ҳатто бирмунча яиглишиш хавфи бўлса ҳам яхши умид билан ёндашмоғи лозим.
А. С. МАКАРЕНКО

Агар сиз одамларни аслида улар қандай бўлсалар, шундайлигича, барча нуқсонлари билан қабул қилсангиз, ҳеч қачон сиз уларни яхшилай олмайсиз. Агарки сиз одамлар билан идеал одамлардек муносабатда бўлсангиз, сиз уларни ўзингиз кўрмоқни истаган юксакликка кўтаришингиз мумкнн.
И. ГЁТЕ

Зеҳни ўткир ва ҳар нарсага қизиқувчан, лекин одамови ва ўжар болалар бўлади. Мактабда одатда бундайларни кўргани кўзлари йўқ, доимо уларга ишончсизлик билан қарайди-лар; ваҳоланки, яхши тарбия берилса, улардан буюк одамлар чиқади.
Я. КОМЕНСКИЙ

Агар яхшилаб тарбия берилса, яхшилаб совитилса, энг ҳуркак тойлардан энг учқур бедовлар чиқади.
ПЛУТАРХ

Ўз моҳиятингни ўзгартиришинг мумкинмас, тарбиянинг буюк сири ва буюк кучи ҳам шундан иборатки,у характердаги ҳар хил мойилликларни ҳатто нуқсонларни ҳам эзгуликка йўналтиради.
Ж. САНД

Болага таълим беришдан мақсад, уни келгусйда ўқитувчининг кўмагисиз униб-ўсишга лаёқатли қилишдир.
Э. ХАББАРД

Истамай мутолаа қилаётган талаба — қанотсиз қуш.
САЪДИЙ

Билимни сингдириб олмоқ учун уни иштаҳа билан симирмоқ лозим.
А. ФРАНС

Дарс пайтидаги бекорчилик, ақлий меҳнат тақозо этилган жойда айни унинг бўлмаслиги,— бўш вақт йўқлигининг бош сабабидир.
ИИ. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ҳар нарсага қизиқувчанлик олимлар ва шоирларни етиштиради.
А. ФРАНС

Кимки ўқишни истамаса, — ҳеч қачон ҳақиқий инсон бўлолмайди.
ХОСЕ МАРТИ

Билимни ўз кучинг билан эгалла, шеригингнинг меҳнат натижаларини ўзлаштиришинг ноинсофлик. Дарс вазифаларини мустақил бажармаслик — текинхўрликка қўйилган биринчи қадам.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Кимда-ким бирор-бир санъат, фан ва ҳунар сирини эгалламагаи экапн, у ҳеч қачон нимадир бир йирикроқ нарсани яратишга лаёқатли бўлолмайди.
МИCҲУРИН

Ўқимай туриб, на бир санъат ва на бир донишмадликка етишиш мумкии эмас.
ДЕМОКРИТ

Кимки ҳеч нарсани қизиқиб сўрамаса, ҳеч нимани ўрганмайди ҳам.
Т. ФУЛЛЕР

Диққат-еътибор кўнглимизнинг ягона дарчаси, онгимиздаги бор нарсаларнинг бари сўзсиз шу дарча орқали ўтади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Фақат диққат қилган одамгина хотирасида сақлай олади.
С. ЖОНСОН

Муаллим айтган сўзни такрорлаш оилан унинг издоши бўлиб қолавериш қийин.
Д. И. ПИСАРЕВ

Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавҳум нарсалар ривожини ўрганади ва шу йўл билан устозига яқинлашиб боради.
ГЁТЕ

Ўз подонлигини муаллимларни айблаш билан оқлайдиганлар аслида ўз билганларича ҳеч нима қила билмайдиган ва ўзлари боришлари лозим бўлган жойга қулоқдан тортиб олиб боришларини кутиб ётадиган кимсалардир.
А. ДОБРОЛЮБОВ