Рўйи заминда биз учун энг мароқлиси — инсон чеҳрасидир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Чеҳра — қалб кўзгусидир.
М. ГОРКИЙ
Инсон чеҳраси ҳамиша унинг ички оламини акс эттиради, шу сабабли, фикр юзда акс этмайди, деб ўйлаш хатодир.
В. ГЮГО
Инсон чеҳраси унинг тилига нисбатан кўп ва қизиқроқ нарсаларни айтиб беригши мумкин: тил фақат инсон фикрларини баён этса, чеҳра — фикр моҳиятини кўрсатади.
А. ШОПЕНГАУЭР
Гўзаллик — ҳақиқий бахт-саодат ва расмана қаҳрамонлик бўлиб, у баландпарвоз сўзларга муҳтож эмас.
В. РААБЕ
Гўзал чеҳра ўз номи билан гўзал.
Ф. БЕКОН
Чеҳраси очиқ кишининг қалби ҳам очиқ.
Ф. ШИЛЛЕР
Гўзаллик ҳар ерда интиқ кутилган меҳмондир.
И. ГЁТЕ
Гўзаллик бутун оламни қалбга олиб кирадиган куч ва истеъдодга эга.
М. СЕРВАНТЕС
Ақл учун соғлом фикр лозим бўлганидек, танага , нафислик керак.
Ф. ЛАРОШФУКО
Маънавий фазилатлар ҳуснни оширади, лекин бизнинг замонда фазилациз гўзаллик қалб учун эмас, фақат кўз учун керак.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Гўзаллик баъзи хислат ва белгилардан иборат эмас, балки умумий қиёфада ва унда ҳаёт моҳияти қай даража акс этишидадир.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ
Яхши, дилкаш одамни кўзидан ҳам билса бўлади.
МАРК АВРЕЛИЙ
Дил гўзаллиги билан йўғрилмаган ҳеч қандай ташқи ҳусн мукаммал бўла олмайди.
В. ГЮГО
Маъносиз жойда гўзаллик бўлиши мумкин эмас.
Э. Л. БУЛЕ
Ташқи гўзаллик ўзининг пинҳоний ички олами билан янада қимматлидир. Китоб муқоваси зарҳалли бўлибгина қолмай, ичидаги мазмуни ҳам олтинга тенг бўлса, у алоҳида аҳамият касб этади.
В. ШЕКСПИР
Ташқи мусаффолик ва кўркамлик, ички мусаффолик ва кўркамликнинг ифодаси бўлиши керак.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Камтарлик билан йўғрилган гўзалликкина гўзаллик дея аталишга ҳақли. Камтарлиги бўлмаган гўзаллик — гўзаллик эмас, шунчаки хушбичимликдир.
М. СЕРВАНТЕС
Гўзал, келишган қад-қомат, кўркам қиёфа, хушовозли кишининг ошиғи олчи бўлиши мумкин. Лекин гўзалликка ортиқча баҳо бериб юбориш ярамайди: бошқа фазилатлар билан уйғунлашмаган гўзаллик зарар келтириши ҳам мумкин.
Я. КОРЧАК
Гўзаллик манманликни туғдиради.
Т. ФОНТАНЕ
Ўта гўзаллик, энг дилбар ташқи қиёфа ҳам агар ҳеч ким шайдо бўлмаса уч пул.
О. БАЛЗАК
Ҳусни жамоли гўзал одамлар кўпу, лекин уларнинг ички оламлари мақтаса мақтагудек эмас.
Ф. КУПЕР
Бемаъни гўзаллик — гўзаллик эмас. Бефаҳм соҳибжамолга тикил: юзидаги ҳар бир белгига, жилмайиши, қарашларига разм солиб кўрсанг — унинг гўзаллиги бора-бора ақлни танг қолдирадиган даражадаги бемаъниликка айланади.
И. А. ГОНЧАРОВ
Ҳусн — шабнам каби ўткинчидир.
Г. ШВАБ
Дунёда фақат гўзалгина бўлган аёл ҳаётидан ҳам қайғулироқ ҳаёт йўқ.
В. ФОНТЕНЕЛ
Гўзаллик — бу қисқа муддат ҳокимлик қиладиган қироличадир.
СУҚРОТ
Гўзалликка бошқа олижанобликларни ҳам қўшишга интилинг.
ЭЗОП
Мен ўзини кўз-кўз қилишга муҳтож бўлмаган, ўзида маънавий фазилатларни намоён этган гўзалликни афзал кўраман.
Р. ТАГОР
Тан гўзаллиги ҳақиқий ошиқларни шайдо қилиши мумкин, уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.
К. КОЛТОН
Оқила қиз қилган ишни ҳусндор қиз ҳеч қачон қилолмайди.
П. А. ПАВЛЕНКО
Аёлларда гўзал бўлмоқликнинг биргина, лекин жозибадор бўлмоқликнинг эса юз минг имконияти бор.
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Самимийлик ҳам худди ҳусн ва ақл каби эҳсондир.
В. И. КАЧАЛОВ
Саҳоват гўзалликдан кўра афзалроқ.
Г. ГЕЙНЕ
Эзгу ном гўзал чеҳрадан афзалроқдир.
Т. ФУЛЛЕР
Нафосат — бу маънавий эзгулик рамзидир.
И. КАНТ
Қалб гўзаллиги ҳатто хунук танга ҳам кўркамлик бахш этади, худди шунингдек, қалб бемаънилиги энг ажойиб қиёфага ва таннинг энг дилбар аъзоларига ҳам қандайдир алоҳида доғ туширадики, улар бизда чексиз ижирғаниш уйғотади.
Г. ЛЕССИНГ
Ақл етуклиги ҳусн ўрнини босиши мумкин.
СТЕНДАЛ
Жозиба чеҳрага қараганда кўпинча ақлда мужассамдир, чунки юз ҳусни яққол кўзга ташланади, унинг кутилмаган сир-асрори йўқ; бироқ ақл ўша киши истагига қараб, у хоҳлаган меъёрда оз-оздан намоён бўла боради.
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Кўпчилик томондан эътироф этилган олижаноб фазилатли ва оқил одам гарчанд бадбуруш бўлса хам хунук саналмайди: бадбурушлик аслида бору, аммо у диққатни тортмайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Гўзаллик — бу эркин қалб ва мустаҳкам соғлиқ самарасидир.
Л. ШЕФЕР
Гўзаллик ўзини-ўзи пайқамаган тақдирдагина яхши.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Яхши хулқ чеҳра кўркига қараганда минг чандон афзалроқдир. Яхши хулқ сизни мафтун этса, ҳусн фақат диққатни тортади.
А. ЛАМАРТИН
Мафтункорлик — яшнаб турган гўзалликдир.
Г. ЛЕССИНГ
Ёшлиги бўлмаган ҳусн ҳам, ҳусни бўлмаган ёшлик ҳам бир хилда бенафдир.
Ф. ЛАРОШФУКО
Дунёда қорайган мускул ва силлиқ бадандан ҳам кўркамроқ либос бўлиши мумкинми.
В. В. МАЯКОВСКИЙ
Ял-ял ёнган ёшлик ҳусни ортиқча пардоз-андоз касридан гуллаган пайтидаёқ хазон бўлади.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ
Серхашам либослар ҳуснни бузади.
П. БУАСТ
Гўзаллик ортиқча ҳашамга зо-оз эмас — унга кўпроқ одмилик ярашади.
И. ГЕРДЕР
Биз ортиқча ҳашамациз гўзалроқмиз.
Г. ЛЕССИНГ
Ташқи қиёфани безайвермасдан маънавий оламни безаш керак.
ФАЛЕС
Маданият билан ташқи жило — бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир.
Р. ЭМЕРСОН
Ҳурматга лойиқ бошга ҳаммавақт ҳам гўзал қалпоқ кийилавермайди.
Т. ФУЛЛЕР
Патлари чиройли тўтиқушдан ўзга яна қандай сулув нодон бўлиши мумкин?
Я. КОМЕНСКИЙ
Кийинишда олифталикдан қочиб, ёқимтой бўлишга ҳаракат қилинг: одоб — кўркамлик, исрофгарчилик эса — олифталик белгисидир.
СУҚРОТ
Тўнинг хоҳи шоҳи ва ё беқасам,
Тушар пахта гар нархи кам бўлса ҳам.
САЪДИЙ
Пала-партиш кийиниш маънавиятнинг сусайганлигидан далолат беради, бу пала-партишлик ва қайсарлик тагида риёкорлик яширинган бўлиши ҳам мумкин.
М. СЕРВАНТЕС
Инсон ҳаётида ташқи кўриниш ҳам катта аҳамиятга эга, ифлос ва иркит киши ўз хатти-ҳаракатларини жиловлай олишини тасаввур қилиш қийин.
А. С. МАКАРЕНКО
Уст-бош, хона, зинапоя, дастгоҳлар эстетикаси одоб эстетикасидан заррача кам аҳамият касб этмайди.
А. С. МАКАРЕНКО