Эзмалик

Беодоблик фақат қилмишда эмас, сўзда ҳам бўлади.
АБУЛ ФАРОЖ

Тажриба бизга қайта-қайта шуни исботлайдики, одамлар ўз тилларига бошқа ҳамма нарсадан кўра ҳам камроқ ҳукмрондирлар.
Б. СПИПОЗА

Одамлар оз сўзлай туриб, кўп нарсани ифодалай олганлари ҳолда, фаросатсизлар эса, аксинча, тўхтовсиз гапириб, бари бир ҳеч нарса бермаслик хусусиятига эгадирлар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Сўз ҳам мисоли япроққа ўхшайди: дарахтнинг барги кўп бўлса, меваси оз.
А. ПОП

Қотма одам қалин чопон кийишни ёқтиради, маъниси кам одам эса — ўзини сўз билан шиширади.
М. МОНТЕН

Айтар сўзи бўлмаган одам — гапдан тинмайди.
Г. ШОУ

Тўхтовсиз вайсаш — қобилиятсизлик белгиларидан бири.
Ж. ЛАБРУЕР

Айтар сўзи йўқ одам кўп гапиради.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Эзмалик ақли пастлик белгисидир.
А. Н. СУМАРОКОВ

Ақли калтанинг — тили узун.
АРИСТОФАН

Ўйлай билмайдиганлар эзмалик қиладилар.
Р. ШЕРИДАН

Ноғора таълимини берма: у ичи бўшлиги учун шовқин солади.
О. Н. БЕТЛИНГ

Умуман олганда, кам биладиганлар кўп гапиради, кўп биладиганлар эса камгап бўладилар.
Ж. Ж. РУССО

Дононинг тили қалбида, тентакнинг қалби эса тилида.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Доно одамлар фикр айтишдан олдин ўйлаб кўрадилар, тентаклар шартта гапириб юбораверадилар.
Г. ГЕЙНЕ

Ким қанчалик нодон бўлса, шунча тез хулоса чиқаради.
Э. КОНДИЛЯК

Фақат юзаки билим ва мавҳум фикрларгина эзмаликка олиб келади.
Б. ГАЛДОС

Нимаиидир айтиш истаги ниманидир ўрганиш истагидан деярли ҳаммавақт кучлилик қилади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Кимки терсайиб, кўп гапирса, у керакли нарсаларни ўрганолмайди.
ДЕМОКРИТ

Нимадир бир янги гап айтиш истагида кишилар қанчадан-қанча бемаъни гапларни вайсайдилар.
Ф. ВОЛТЕР

Гапдонлик санъати ҳеч бир иш қилмайдиган одамлардагина катта ҳайрат уйғотади.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

Бекорчи одамлар доимо сергап бўладилар. Қанча кам ўйлаганинг сари шунча кўп гапирасан.
Ш, МОНТЕСКЬЕ

Иш билан банд бўлганда фақат зарур бир гап чиқсагина гапирадилар: бекорчиликда эса одам ҳадеб сўзлагиси келаверади.
Ж .Ж. РУССО

Агар бировни қандайдир қилмишдан тўхтатиб қолмоқчи бўлсангиз, сиз уни шу ҳақда гапиршига мажбурланг: одамлар қанчалик кўп гаиирганлари сари иш қилишга иштиёқлари гаунча сусаяди.
Т. КАРЛЕЙЛ

Векорчиликни ҳеч нарса қуруқ гапдек рағбатлантира олмайди.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Дудёдаги энг сергап одамлар бекорчилардир.
П. А. ПАВЛЕНКО

Наҳслашганда сен доимо эзмалардан нари қоч:
Ҳамманинг тили бурро. ақлчи — оз одамда.
КАТОН

Тўгри сўзлаб, эзмаликдан қоч.
ДЕМОКРИТ

Сергап бўлма, негаки, сергаплик шундай бир бўшлиққа ўхшайдики, унда қоқиладиган тошлар ҳам кўп.
АБУЛ ФАРОЖ

Бугун фақат бугунги зарурини айтгин сен,
Қолганини қўй бугун, кези келар унга ҳам.
ГОРАЦИЙ

Ҳар нарсадан ўзни тийиш учун одамга куч керак, лекин шулар орасидан энг қийини тилни тийишдир. Энг муҳими ҳам аслида шу.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ким кўп гапирса, бемаъниликни ҳам кўп гапиради.
П. КОРНЕЛ

Ўз тилини идора қилолмаган одамда ҳақиқат бўлмайди.
М. ГАНДИ

Эзма одам қиладиган ишни гоҳо ёвуз одам ҳам ўзйга раво кўрмайди.
П.БУАСТ

Ўткир тил — қобилият, узун тил — жазо.
Д. Д. МИНАЕВ

Табиатнинг эзмаларни кўрарга кўзи йўқ.
Ж. РЕНАР

Сергаплик одатда диққинафасликни юзага чиқаради.
М. СЕРВАНТЕС

Сергаплик доимо ёқимсиз.
М. СЕРВАНТЕС

Одам кўп гапириб қўйганда ҳаммавақт қандайдир важдони азобланиб, ўнғайсизланиб юради.
И.С. ТУРГЕНЕВ

Ёлғон эзмалик билан яширинган бўлади, ёлғон маълумки, барча иллатларнинг боши.
М.Е.САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Сергап ўзини яхши кўрсатмоқчи бўлади-ю, аммо нафратга учрайди, бировга қарашмоқчи бўлса — хира пашшага айланади, одамларни ҳайратга солмоқчи бўлса — кулгига қолади; у дўстларини ерга уриб, душманларига хизмат қилади.
ПЛУТАРХ

Сафсатабозни қўш қамчи билан савалайдилар.
ЭСХИЛ

Одам оз сўзлаганидан жуда кам афсусланади, аксинча, роса эзмаланганидан эса тез-тез пушаймон еб туради. Бу ҳаммага маълум, аммо ҳамма ёддан чиқарадиган кўҳна ҳақиқатдир.
Ж. ЛАБРУЕР

Зарур гапни айтолмаганинг учун бир марта аттанг қилсанг, тилингни тиёлмаганинг учун эса минг карра аттанглайсан.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Айтур сўзни айт, Айтмас сўздан қайт.
А. НАВОИЙ

Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.
А. НАВОИЙ

Оғизга келганини демак нодоннинг иши,
Олиға келганнн емак ҳайвоннинг иши.
А. НАВОИЙ

Ўйламай айтилган сўзни ҳам
отилган тошдек ушлаб қолиш қийип.
МЕНАНДР

Тил — чақмоқтош, сўз — учқун. Ҳей, гаипраётган одам, эҳтиёт бўлмасанг, ўт тушиб кетиши мумкип.
Э. КАПИЕВ

Кимга нимани гапираётганингни тез-тез ўйлаб тур.
ТОРАСИЙ

Энг ёмони — тийилмаган тил.
ЕВРИПИД

Билганингни ҳаммавақт ҳам гапираверма, аммо гапираётганингни эса ҳаммавақт бил.
М. КЛАУДИУС

Билағонлигингдап мақтанма, индамай туриб гурурлан.
П. А. ПАВЛЕНКО

Кимки сир билишини мақтандими, сирнинг ярмини очиб улгурди, қолганини ҳам сўзсиз очади.
ЖАН ПОЛ

Кимки билганинн вайсаса, билмаганини ҳам гапиради.
Ф.БЕКОН

Ҳатто танишларга ҳам бирор нарса ҳақида мақсадсиз гапириш фақат бекорчи эзмаларгагина хос хусусиятдир.
Д. ИИ. ПИСАРЕВ

Ўзгалар сирига қулоқ солиш — бировнипг молипн гаровга олишдек гап.
Н. ПАМФОР

Сенга ишониб айтилган сирни, сенга ишониб тоиширган молу-дунёдан ҳам афзалроқ эҳтиёт қилиб сақла, негаки, ҳалол кишиларда қасамдан ҳам кучли характер бўлиши керак.
ИСОКРАТ

Ўзгалар сирини ошкор этиш — сотқинлик, ўз сирннп ошкор этиш аҳмоқликдир.
Ф. ВОЛТЕР

Сир — бир кишига огирлик қилади, икки киши учуп айни муддао, уч киши билганда эса сирлиги ҳам қолмайди.
И. ХОУВЕЛ

Фақат уч кишигииа сир сақлай олади, агар уларпинг иккитаси ўлган бўлса.
В. ФРАНКЛИН

Ҳеч ким сирни ўша сирни билмаган одамдек сақлай олмайди.
Ф. РОХАС

Ўз сирини сақламоқлик — донишмадлик, бироқ бошқалардан буни кутиш теитакликдир.
О. ХОЛМЗ

Агар ўзимизки сиримизни сақлай олмасак, буни бошқалардан қандай талаб қилишимиз мумкин?
Ф. ЛАРОШФУКО

Сир ҳам бамисоли тўр: битта тугуни ечилса, ҳаммаси чувалиб кетади.
В. ГЮГО

Ҳаддаи ташқари ошкоралик ҳам яланғочлик сингари хунук кўринади.
Ф. БЕКОН

Ҳар қандай ялангочлик, ҳатто қалб ялангочлиги ҳам ҳақоратлидир. Сир бой бермаслик одамларни нарироқда ушлаб туради ва бизии муҳофаза этади. Бу ииятларимизни яшириб турувчи пардадир.
Ф. БЕКОН

Ҳар бир кишининг ҳам ойга ўхшаб ёришмайдиган томони борки, уни ҳеч кимга кўрсатмайди.
МАРК ТВЕН

Агар одамлар бир-бирларини бошдан-охир аниқ билганларида, бир-бирларидан тирақайлаб қочган бўлардилар.
И. КАНТ

Агар сирингни душманинг билмасин десанг, уни дўстингга ҳам айтма.
ҚОБУС

Душмандан яширганингни дўстингга ҳам айтма, зеро дўстликнинг абадийлигига кафиллик йўқ.
АБУЛ ФАРОЖ

Душманга аламинг сўзлама асло.
Қувониб демасин: «Алҳамдулилло!»
САДИЙ

Душманинг билиши лозим бўлмаган гапни дўстингга ҳам айтма.
А. ШОПЕНГАУЭР

Бировга сир айтиб, сақла дегандан,
Дил сирин. ҳеч кимга айтмаган маъқул.
Ариқ тйшиб кетса боғлаб бўлмайди,
Сувни энг бошидан қайтарган маъқул.
Бекитиқча сўзни айтиб бўлмайди,
Ҳар мажлисда айтиб, қайтиб бўлмайди.
САЪДИЙ

Сир ични қизитади, ман этиш ман этилган нарсага қизиқишни кучайтиради.
Д. И. ПИСАРЕВ

Кишининг боплаб сўзлашга ақли ёки эҳтиёт юзасидан сукут сақлашга фаросати етмаса — бу фалокат билан тенг.
Ж. ЛАБРУЕР

Эртами-кечми, барча сирлар очилади. Сира очилмай қоладиган сир йўқ.
М. М. ПРИШВИН