Эътиқод ва идеаллар ҳақида

Аъмолсиз яшаган киши ғарибдир!
И. С. ТУРГЕНЕВ

Идеални инкор этган одам пасткашликни осонлик билан гўзаллик деб қабул қилиши мумкин.
И. ГЁТЕ

Идеалсиз яшаш ярамайди. Соғлом идеалга, шундай идеалки, халқимизнинг қалбидан, вужудидан отилиб чиққан идеалга эга бўлмоқ керак.
Г. ДИМИТРОВ

Идеал йўлчи юлдуздир. Усиз аниқ йўлни топиш қийин, аниқ йўл бўлмаса — ҳаёт ҳам йўқ.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Идеалсиз, яъни маълум даражада қандайдир эзгуликка интилишсиз ҳеч қачон ҳеч қандай яхши жамият бўлиши мумкин эмас.
Ф.М. ДОСТОЕВСКИЙ

Табиат одамни тўрт оёқлаб юришдан халос қилгандан бошлаб, унга ҳасса шаклида — идеални тақдим этди! Ўшандан бери инсон беихтиёр равишда мукаммалликка — тобора юксакликка интилади.
М. ГОРКИЙ

Ҳаёт ҳали мавжуд бўлмаган, лекин фикрда бор, амалга оширилиши мумкиндек туюлган идеал раҳнамолигида камолот сари бораверади.
М. ГОРКИЙ

Идеалга муҳаббат фаол ва ўта фидойиликка мойил туйғудир.
М. ГОРКИЙ

Инсоният олдига бурунгисига қараганда анча юксак идеал қўйилиши билан аввалги идеалларнинг ҳаммаси қуёш чиқиши билан сўнган юлдузлардек сўнади ва инсон қуёшни кўриб турганидек юксак идеални эътироф этмаслиги ҳам мумкин эмас.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Кишининг фаолияти ғоя билан суғорилмаган бўлса, қупқуруқ ва ғарибдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Агар сенга ғоя ёқиб қолса, ундан руҳлан. Чунки Инсонда руҳланиш қобилияти бўлиши керак.
Э. ТЕЛМАН

Зарур бўлганда жон фидо этмаган кишяни оқил дейиш хато.
Г. БИШЕР

Олижаноб ғояларсиз инсоният яшай олмайди.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Одамзод бахти учун ҳамма нарсадан воз кечишга ўргатадиган ажиб ғояларни кишиларга сингдириш буюк санъатдир.
СТЕНДАЛ

Инсониятнинг бутун мақсадлари, бутун меҳнатлари муҳаббатсиз нимага ҳам арзирди?
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Кимда ғоя бор экан, кимки тирик экан, ундан сўзсиз наф келади, агар у ўз ғоясидан ўзи воз кечмаган бўлса.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ғоядан қўрққан одам бора-бора ўз тушунчасини ҳам йўқотади.
И. ГЁТЕ

Ғоядан бегоналашган ҳар қандай одам оқибат-натижада яланғоч туйғулари билангина қолади.
И. ГЁТЕ

Инсонда изчил ва онгли эътиқод, фақат ё жамият таъсири остида ёки адабиёт ёрдамида ривожланиши мумкин.
Н.Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Барча ғоялар тажрибадан олинган, улар воқеликнинг тўғри ёки бузилган инъикосидир.
Ф. ЭНГЕЛС

Тирик жон кучли эътиқодга эга бўлмаслиги мумкин эмас… Эътиқодсиз кишиларгина эътиқодни амалга ошира олмайдилар; калтафаҳм одамлар ёки виждонсиз одамларгина эътиқодсиз бўладилар.
Я. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ҳақгўй ва фойдали бўлиш учун ҳалолликнинг ўзи камлик қилади; шу билан бирга ғоявий изчиллик ҳам керак.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ғояни фойдали деб эътироф эта туриб, лекин ундан фойдалана билмаслик ҳам мумкин.
Я. ГЁТЕ

Ўз эътиқодингни айтмоғинг учун журъатли бўлишинг керак.
Я. М. СЕЧЕНЕВ

Ҳар бир киши ўз эътиқодини ҳимоя қилиши учун мард бўлиши керак.
А. ГУМБОЛДТ

Эътиқод ўзимизники бўлгани учун эмас, балки ҳаққонийлиги учунгина қимматлидир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ҳар қандай қатъий эътиқодларимиз ҳам билимларнинг янада юксалиши туфайли улоқтириб ташланиши ёки жуда бўлмаганда ўзгартирилиши мумкин.
Т. ГЕКСЛИ

Фақат тентаклар ва мурдаларгина ҳеч қачон ўз фикрларини ўзгартирмайдилар.
Ж. ЛОУЭЛЛ

Агар сен одамлардаги самимий, чуқур, беғараз эътиқодларни рад этгудек бўлсанг, унда мен сенинг ўзингда ҳеч қандай эътиқод йўқлигини ҳар жиҳатдан асослаб бера оламан.
Я А. ДОБРОЛЮБОВ

Эътиқод актив фаолиятда намоён бўлишдан ташқарида яшай олмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Эътиқод ўз табиатига кўра фаолсиз маънавий бойлик бўлолмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Энг юксак идеалларнинг тарғиботи ҳам уларга эришишнинг ижобий йўлини кўрсата билмаса, ҳеч нимага хизмат қилолмайди.
А. БАРБЮС

Агар эзгу ишларга бошламаса, энг зўр маънавий истаклар ҳам уч пул.
Ж. ЖУБЕР

Инсоннинг энг юксак хоҳишлари, ғоялари, ниятлари ва туйғулари кундалик ҳаётда ўз бурчини кўнгилдагидек бажаришга уни ундамаса, сариқ чақага ҳам арзимайди.
Г. БИШЕР

Эътиқодни деворга осиб кўз-кўз қилиб бўлмайди.
О.БАЛЗАК

Ҳаётини ўз эътиқодига бағишлаган одам янги металлни ихтиро этган ёки янги газни топган тадқиқотчига қараганда ҳам инсониятга кўпроқ хизмат қилган бўлади.
Ж. ЛОУЭЛЛ

Талант оммани ўз ғояларининг ҳаққонийлигига ишонтириши керак ва шунда уларнинг амалга оширилиши хусусида ташвишланиб ўтирмайди, улар ўзлаштирилиши билан ўз-ўзидан амалга ошаверади.
Ф. ЭНГЕЛС

Ғоялар оммага сингган тақдирдагина кучга айланади.
В.И. ЛЕНИН

Табиатан иродасиз бўлган кўпгина одамлар ўз қадрларини билмаганликлари учун ҳам бутунлай ортиқча бўлиб қоладилар ва ножўя овоз билан куйлаётган умумий хиргойидан ҳеч бир ажрала олмайдилар.
Д. И. ПИСАРЕВ

Эътиқодсиз одам нотавон, ҳар бир аъмоли йўқ одам ғариб кимсадир.
Я. Е. РЕПИН

Жиддий одамнинг ғоялари кўп бўлмайди. Ғояси кўп одам ҳеч қачон жиддий бўлолмайди.
П. ВАЛЕРИ

Салгина эпкинга ҳам айланаверадиган онгсиз пирпиракка ўхшамаслик керак.
Ж. ЛОНДОН

Менинг эътиқодларим юрагимнинг урушига қараб ўзгараверса, унда ҳолимга вой.
Ф. ШИЛЛЕР

Инсон сифатида ўз фикрининг қадрига етмайдиган одам виждонсиздир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Биринчи учрашган кимсага ёқиш учун ўз фикрини дарров ўзгартираверадиган одамни биз бўлмағур, пасткаш, ҳеч бир ихлоси йўқ одам деймиз.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ