Инсонпарвар кишининг юриш-туришидан кўриниб турувчи ахлоқий одоб мавжудки, бундай одоб тажанг одамда бўлмайди.
Д. ДИДРО
Биз ўзимизда боодоблик туйғусини ривожлантирмоғимиз керак, акс ҳолда, кишилар ҳурматини қозониб олгач, уни тезда бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин. Бу сабоқ кишига ниҳоятда қимматга тушади ва афсуски, ўз авлодини ҳам бу оғир қарздан қутқаролмайди.
И. ГЁТЕ
Боодоблик ёрдамида ҳаттоки куч бйлан эришиш мумкин бўлмаган ғалабага ҳам эришиш мумкин.
Ж. ЛЕББОК
Олижаноб бўлишнинг ўзи кифоя эмас, боодоблик ҳам зарур.
А. АМИЭЛ
Ҳаётда муваффақият қозониш учун истеъдодлиликдан кўра кишилар билан хушмуомалада бўлиш кўпроқ муҳимдир.
Ж. ЛЕББОК
Модомики бир-икки оғиз ширин сўз одамни бахтиёр этса, шуни қизғанган одам аблаҳдир.
Т.ПЕН
Хушмуомалалик ва камтарлик кишининг чинакам маърифатлилигидан нишона.
О. БАЛЗАК
Хушмуомалаликка ҳақ тўланмаса ҳам у кўп наф келтиради.
М. МОНТЕГЮ
Тасвирий санъат асарларини яхши кўринсин учун бажонидил ёруғ жойга қўямиз, одамлар билан ҳам худди шундай хушмуомалада бўлишимиз керак.
Р. ЭМЕРСОН
Қўполликни ҳеч қандай баҳона оқлай олмайди.
Т. Г. ШЕВЧЕНКО
Кишиларнинг хушмуомала бўлишлари учун умрлари бемалол етади.
Р. ЭМЕРСОН
Ҳушмуомалани қизғанма, майли ошириб юбор.
М. СЕРВАНТЕС
Ҳамма билан хушмуомалада бўл, кўпчиликка иноқлаш, фақат айримлар билангина расмий муомала қил.
В. ФРАНКЛИН
Барчага илтифотли бўлу,аммо такаллуфсизлик қилма.
В. ШЕКСПИР
Кечирим сўраганда ҳам ҳақорат қилгандагидек ошириб юборманг.
В. ШЕКСПИР
Хушмуомалалик ҳам агар писанда қилинса, ҳақоратга айланади.
Б. ГРАСИАН
Кимки ёқимтой бўлишни истаса, худди шу ёқимтой бўлишни истагани учун ҳам доимо ёқимсиз кўринади.
Е. Б. ВАХТАНГОВ
Ортиқча илтифот ҳаддан ташқари бачкана кўринади.
МАРК ТВЕН
Беодоблик — алоҳида бир иллат эмас, балки куруқ манманлик, бурч туйғусининг йўқлиги, танбаллик, бемаънилик, хаёлпаришонлик, димоғдорлик, хасад сингари кўпгипа иллатларнинг оқибатидир.
Ж. ЛАБРУЕР
Энг оғир ҳақорат сендан ҳеч бир ёмонлик кўрмаган кишининг ҳақоратидир.
АБУЛ ФАРОЖ
Сизга мунофиқлик қилишини сира кутмаган одамингизнинг хафа қилишига айниқса чидаш қийин.
ЭЗОП
Ошкора этилмайдиган туйғуларимиздан бири айниқса нафратдир.
А. РИВАРОЛ
Нафрат — разилликни, баъзан ақли заифликни яширувчи ниқобдир; нафрат саховат, ақл ва одамларни тушуниш хислати етишмаслигининг белгисидир.
А. ДОБЕ
Кўпинча жаҳлга нисбатан нафратни яширган яхшироқ: хафагарчилик унутилиши мумкин, бироқ нафрат эса ҳеч қачон кечирилмайди.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД
Шарттакилик, дағаллик, бетга чопарлик — шундай нуқсонларки, ҳатто улардан баъзи оқил одамлар ҳам мустасно эмас.
Ж. ЛАБРУЕР
Сурбетлик атайлаб қилинган хатти-ҳаракат эмас, балки характер нуқсонидир; туғма нуқсондир.
Ж. ЛАБРУЕР
Аксари ёшлар ўзларини дағал ва қўпол тута туриб, буни яна табиий ҳол деб биладилар.
Ф. ЛАРОШФУКО
Қўполлик ўз қадр-қимматини унутиш демакдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Феъл-атворда мўътадиллик ҳамиша эзгуликдир.
Т.ПЕН
Қўполлик — руҳий қашшоқлик.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ
Қўполлик ҳам букрилик каби майибликдир.
М. ГОРКИЙ
Беодоблик — жоҳиллик уруғи.
С. ВАТЛЕР
Миннатдорчилик барча яхшиликлар ичида энг оддийси бўлгани ҳолда, кўрнамаклик эса барча иллатлар ичидаги энг ёмон иллатдир.
Т. ФУЛЛЕР
Кўрнамак одамдан ҳам мудҳишроқ яна ким бўлиши мумкин?
В. ШЕКСПИР
Миннатдорчилик — энг катта яхшиликларнинг бири. Аммо миннатдорчилик талаб қилишдаги меъёр эса ундан ҳам катта яхшиликдир.
Ф. ГЕББЕЛ
Килган ҳар бир саховатинг учун миннатдорчилик талаб этиш савдолашиш деган сўз.
А. ДЕКУРСЕЛ
Миннатдорчилик ташаккур билдирилаётган кишининг ҳуқуқи эмас, балки миннатдорчилик айтаётган одамнинг бурчидир; миннатдорчилик талаб қилиш — аҳмоқлик, миннатдор бўлмаслик эса тубанликдир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Сенга қилинган яхшиликни унутма, лекин ўзинг қилган яхшиликни унут.
ПУБЛИЛИЙ СИР
Агар киши ўзи яхши кўрган одамига яхшилик қилган бўлса, кейин бу ишини ҳар қандай шароитда ҳам эслаб юрмаслиги керак.
Ж. ЛАБРУЕР
Ҳаммага ва ҳар кимга гапириб юриладиган яхшиликни яхши иш деб бўлмайди.
Д. МУКЕРЖИ
Агар киши баъзан ҳис-туйғуларини жиловлай олмаса ҳам ҳар қалай доимо тилини жиловлай олмоғи керак.
П. БУАСТ
Сўкиниш одати кучайган сари беихтиёр ёмон хатти-ҳаракатларга майиллик ҳам кучая боради.
АРАСТУ
Агарда тил ҳар нарсани валдирайверса, ҳамма ўзини ноқулай сезади.
Ж. Ж. РУССО
Ширин сўзли шилгай душмаи пўстини, Дағал сўзли душман қилар дўстини.
САЪДИЙ
Сўз — шамол, ҳақоратли сўз эса елвизак каби зарарлидир.
В. ШЕКСПИР
Ёмон сўз кучли далил бўлолмайди.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Кучлилик сўкинишга муҳтож эмас.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ
Шовқин-сурон ҳеч нимани исботламайди. Тухум қўйган товуқ худди бир кичик сайёрани туққандек қақиллайди.
МАРК ТВЕН
Шовқин-сурон учун майда одамларни — ноғорачиларни танлайдилар.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Кишини ҳақоратлаш учун кўп вақт керакмас, лекин унинг фойдаси ҳам оз.
Д. И. ПИСАРЕВ
Ўзгага қилган мурувватингни дўстга ҳам, душманга ҳам мақтама.
ФИРДАВСИЙ
Яхшилик қилган эмас, яхшилик кўрган гапирсин.
СЕНЕКА
Берган миннат қилмасин, олган — гапирсин.
М. СЕРВАНТЕС
Агар хайрли иш қилсам-да, бу ишим ҳаммага аён бўлиб қолса, мен бундан севинмайман, ўзимни жазолагандек ҳис этаман.
Н. ШАМФОР
Сен дунёда кўрнамак одамлар борлигидан ранжиб юрибсан. Виждонингдан сўрачи, сенга яхшилик қилган одамларнинг бари ҳам ўзингдан рўшнолик кўрганми.
СЕНЕКА
Кўрнамаклар тахмин қилганимиздан кўра анча оз, негаки, сахийлар ҳам ўйлаганимизга қараганда анча кам.
Ш. СЕНТ-ЭВРЕМОН
Биздан нимадир яхшилик кўрган одамимизни учратсак, дарҳол унинг миннатдорчилик билдиришини эслаб қоламиз. Ваҳоланки, ўзимиз миннатдорчилик билдиришимиз зарур бўлган кишиларни кўрганимизда эса бу нарса хаёлимизга ҳам келмайди.
И. ГЁТЕ
Ҳаммадан ҳам яхшиликни тез унутадилар.
Ф. ШИЛЛЕР
Деярли ҳамма одамлар майда-чуйда яхшиликларга шукрона билдирадилар, кўпчилик эса унча арзимайдиган яхшиликлардан миннатдор бўлади, аммо ҳеч ҳақиқий яхшиликнинг қадрига етмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Кўрнамакликнинг биринчи одими — яхшилик қилган одамнинг ниятипи синчиклашдир.
П. БУАСТ
Ўйламай қилинган гуноҳ учун сўкмаганларидек, мажбур бўлиб қилинган яхшилик учун ҳам мақташ керак эмас.
ЕВРИПИД
Яхшиликни дарров қайтараман дейишнинг ўзи ҳам кўрнамакликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО
Яхшиликка яраша ташаккур билдира олиш ҳам осон эмас, бунинг учун кўп куч сарфлаш керак.
Ж. ЛАБРУЕР
Кўрнамакка илтифот кўрсатиш — у қадар бахтсизлик эмас, аммо қабиҳ одамдан ёрдам сўраш катта бахтсизликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО
Нафратимизга учраган кимсаларнинг ёрдамига муҳтож бўлиш оғир мусибатдир.
ҚОБУС