Бахтга интилиш бўлмаган жойда умуман интилиш ҳам йўқ. Бахтга интилиш интилишларнинг интилишидир.
Л. ФЕЙЕРБАХ
Инсонга бахт керак, унинг бунга ҳаққи бор, нечоғли қийин бўлмасин, инсон бахтга эришиши даркор.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ
Ҳар бир киши бахтли бўлгиси келади, у бахтли бўлиши керак ва бахтли бўлишга ҳуқуқлидир.
Н. В. ШЕЛГУНОВ
Бахтли бўлиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқининг ажралмас таркибий қисмидир.
К. Д. УШИНСКИЙ
Қуш парвоз учун, инсон бахт учун яралган.
В. Г. КОРОЛЕНКО
Инсон ўзини муҳофаза этишга ҳамда бахтиёр бўлишга интилувчи таъсирчан, сезгир, ақлли ва фикр юритувчи мавжудотдир.
П. ГОЛБАХ
Бахт бизга тўла-тўкис насиб бўлувчи юксак даражадаги ҳузур-ҳаловат, бахтсизлик эса юксак даражадаги мусибатдир.
Ж. ЛОКК
Бахтсизликни яхши мактаб дейдилар, балки шундайдир. Лекин энг яхши дорилфунун бахтда мужассам. У эзгулик ва гўзалликка қодир қалб тарбиятини ниҳоясига етказади.
А. С. ПУШКИН
Файласуфлар эмас, балки лўттибозларгина инсон ўз истагича яшаса бахтлидир, дея гап сотадилар: бу ғирт ёлгон. Жиноий истаклар энг манфур бадбахтликдир. Жиноий истакдан кўра истаганингга ета олмаслигинг анча дурустдир.
ЦИЦЕРОН
Ўз шахсий бахтини яратишни истаган ҳар бир киши барча ишчи ва деҳқонлар бахтининг тобловчиси, бунёдкори бўлмоғи керак, қачонки у барчани бахтиёр қилса, ўз шахсий бахтини ҳам тоблаган бўлади.
М. И. КАЛИНИН
Жамиятнинг мақсади ҳаммани бахтиёр қилишдир.
Г. БАБЕФ
Ҳамма учун бахт — ҳамманинг аҳил меҳнати билан яратилади.
Г. ИБСЕН
Дўстлар билан баҳам кўрилмаган, фақат ўзимиз баҳра олган ҳар қандай турмуш фароғати бизга ҳам унчалик ботмайди.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ
Киши бошқаларга қанча шодлик ва бахт улашса, у фақат ўшанча шодлик ва бахтга даъвогар бўлиши мумкин.
Э. ФЕЙХТЕРСЛЕБЕН
Бошқаларнинг бахтини ўйлаб, ўз бахтимизни ҳам топамиз.
АФЛОТУН
Эзгулик фақат инсонга хос хусусият, бинобарин, биров-бировнинг бахти ва роҳати учун хизмат қилса, бу яна ҳам инсоний хусусиятдир.
ТОМАС МОР
Киши дунёда бой бўлиш учун эмас, балки бахтли бўлиш учун яшайди.
СТЕНДАЛ
Оз нарсага қаноат қилган одам давлатманддир, негаки, бундай қаноат унинг маънавий бойлигидан далолат беради.
СУҚРОТ
Фаросациз одамнинг омади юришса ҳам у ақлсиз бўлгани учун унинг тўқлиги сурбетликка айланади.
ФЕОГНИД
Ҳаётда бахтли бўлишнинг бирдан-бир йўли: жаҳонга ва айниқса ўз Ватанига фойдали бўлишдир.
Н. М. КАРАМЗИН
Иложи борича кўпроқ одамларга бахт ҳадя қилган киши энг бахтиёр кишидир.
Д. ДИДРО
…Иложи борича кўпроқ одамларга бахт келтирган кишини тажриба энг бахтиёр киши сифатида таърифлайди.
К. МАРКС
Бошқаларнинг қайғусини ўз қайғуси деб билгани учун ҳам инсон барча жонзотлар орасида азизу мукаррам бўлди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Умрини бошқаларнинг бахти тўғрисида гамхўрлик қилиш билан ўтказган кишлар энг ажойиб ва айни вақтда энг бахтиёр кишилардир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Энг юксак шахсий бахт шахсий манфаатлардан ҳам аҳамиятлироқ мақсадлар учун курашмоқликдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Киши ўз бахтини бошқаларга келтирган бахтига қараб ўлчайди.
И. БЕНТАМ
Умум фаровонлиги йўлида хизмат қилиш иштиёқи қалб эҳтиёжи ва шахсий бахт гарови бўлмоғи лозим.
А. П. ЧЕХОВ
Бошқаларнинг бахтисиз шахсий бахт ҳам бўлмайди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Ҳаётда фақат биргина чинакам бахт бор, у ҳам бўлса бошқалар учун яшамоқликдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Киши ўзгаларнинг бахтидан бахт топса, у ҳақиқий яшаган ҳисобланади.
И. ГЁТЕ
Бахт бошқалар билан баҳам кўрилгандагина барқарор бўлади.
Ж. ЛАМЕТРИ
Бойлик яратмай туриб ундан фойдаланишга ҳаққимиз бўлмаганидск, бахт келтирмай туриб уни баҳам кўришга ҳам ҳақимиз йўқ.
Б. ШОУ
Шахсий фароғат тўғрисида ўйлаш табиийдир, буни эътиборга олиш керак. Лекин эл-юрт бахт-саодати ва бутун инсоният жамияти муҳофазасидан кўз юмиб, фақат шахсий фароғат ҳақида ўйланса, ҳаёт чиркинлашади, майдалашади, очиғини айтганда — тубан бир ҳолга тушади.
Р. РОЛЛАН
Киши ўзича шуғулланганда у жуда кам ҳолларда ва шунда ҳам ўзи ва бошқалар учун фойда келтирмай ўзининг бахт сари интилишини қондириши мумкин. У ўз эҳтиёжларини қондириш воситалари бўлган ташқи дунёдаги: озиқ-овқат, бошқа жинс индивиди, китоблар, дам олиш, мунозаралар, фаолият, истеъмол ва меҳнат буюмлари билан муомалада бўлиши керак.
Ф. ЭНГЕЛС
Бахтга — бу масалада ҳар бир одамга алоҳида-алоҳида ёндашиш зарурлигидан қатъий назар,— одамнинг энг зарур моддий эҳтиёжларини қондиргандагина етишиш мумкин.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ
Бойлик — шундай нарсаки, усиз ҳам бахтли яшаш мумкин. Аммо фаровонлик — бахтиёр яшаш учун зарур шарт.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Яшамоқ ва бахтиёр бўлмоқ ҳуқуқига қурби етмайдигаи одам шунчаки бир шарпадир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Инсон бахтли бўлиши керак. Агар у бахтсиз экан, унинг ўзи айбдор. Бинобарин, у шу ноқулайлик ёки ноҳақликни бартараф этмагунча ўзи учун куйиб-пишиб ҳаракат қилмоғи лозим.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бахтли бўлмоқ учун бахтли бўлиш мумкинлигига ишонмоқ керак.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бахт саховатли одамнинг қўлидан тайёр ҳолда олинмайди, у кураш орқали қўлга киритилади ва шаклланади.
Д. И. ПИСАРЕВ
Бахт ҳавода эсмайди, меҳнатдан келади.
РУДАКИЙ
Бахт кўп меҳнат қилганга насиб бўлади.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ
Ҳар бир киши — ўз бахт-саодатининг ижодкори.
Р. СТИЛ
…Бахт сотилмас ва кимки агар
Тер тўкишга бўлолса молик,—
Шунда толе бўлур жилвагар,
Шурда шодлик қилур ошнолик.
МИРЗА ШАФИЙ
Ношуд! кишиларга бахтнинг нафи тепфйиди.
СОФОКЛ
Омадимиз — вазиятнинг мувозанати холос, бинобарин, кутилмаган бахтсизлик шу мувозанатни бузишига йўл қўймаслик керак, донолик мана шунда.
Р. БРИЖЕС
На бўйсунишга, на ўзининг нимага қодирлигини кўрсатиш учун буйруқ беришга эҳтиёжи йўқ кишигина чинакам бахтиёр ва улуғвордир.
И. ГЁТЕ
Ўз эҳтиросига монанд яшайдиган киши бахтиёрдир, лекин ўз эҳтиросини ҳар қандай оғир шароитга ҳам мослаштира биладиган киши ундан ҳам бахтлидир.
Д. ЮМ
Сиз агар бахт орқасидан қувиб қачондир унга етишсангиз, кўзойнагини ахтарган кампир сингари, бахт доим бурнингиз остида юрганини сезиб қоласиз.
Б. ШОУ
Излаганимиз ажойиб нарса ёнимизда бўлганлигини биз доим кечикиб тушунамиз.
А. БЛОК
Юраксизларга бахт ёр бўлмайди.
СОФОКЛ
Бахт ҳар доим мард одам томонида.
П. И. БАГРАТИОН
Одамни бахтли бўлишга ўргатишнинг иложи йўқ, лекин уни бахтиёр бўла оладиган даражада тарбиялаш мумкин.
А. С. МАКАРЕНКО
Бесаранжом одам чинакам бахтли бўлолмайди; чинакам бахт осойишта, ёз фаслидаги денгиз сингари вазмин бўлади.
А. И. ГЕРЦЕН
Бахтиёр бўлишимизга шахсий хислатларимиздан энг кўпроқ фойда берадигани қувноқлигимиздир.
А. И. ШОПЕНГАУЭР
Ким доимо қувноқ бўлса у бахтиёрдир, ким бахтиёр экан, у яхши инсондир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ташвишсиз ва ғамсиз ҳаёт -бахт эмас, бахт — кўнгилнинг бесаранжомлиги.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Кимгадир бахтли кўринган эмас, балки ўзини бахтли сезган одам бахтлидир.
ПУБЛИЛИЙ СИР
Ўзини бахтли деб биладиган одам бахтлидир.
Г. ФИЛДИНГ
Ўзини бахтли деб ҳисобламагунча ҳеч бир одам бахтли эмас.
МАРК АВРЕЛИЙ
Одамнинг бахт ҳақида тасаввури қандай бўлса, ўзи ҳам шундай.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Агар сиз ўзингизни бахтли деб билсангиз, бахтингизни текширманг: бу — нафис капалакнинг гўзаллигини яхшироқ кўриш ниятида уни бурдалаб ташлаш билан баробар.
П. МАНТЕГАССО
Бахт соғлиққа ўхшайди: у бор бўлса, пайқамайсан.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Баъзилар ўзлари билмаганлари ҳолда бахтли яшайдилар.
Л. ВОВЕНАРГ
Бизнинг ҳис этиш қобилиятимиз ҳудудига ҳам сиғмайдиган кучли бахт ва қайғулар бўлади.
Ф. ЛАРОШФУКО
Бахт ёки аламдан ғофил киши душман билан дуч келмаган солдат сингари дунёдан ўтади.
Ф. КЛИНГЕР
Агар фақат бахтли бўлишгина мақсад қилиб қўйилса, бунга тезда эришиш мумкин. Лекин одамлар кўпинча бошқалардан кўра бахтлироқ бўлишни истай-диларки, бунинг деярли иложи йўқ, чунки аслида бизга ўзгаларнинг бахти ҳамиша кўпроқ бўлиб кўринади.
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Шундай одамлар борки, улар доим нолиш ва диққатбозликдан хузур қиладиганга ўхшайдилар ва ундан маҳрум бўлмаслик учун бахтсизликни излашга ҳам тайёр тургандек туюладилар.
П. КАЛДЕРОН
Бахт бахтсизликни нафратлашдан, кишини тасқара қилиб, уни бузадиган жамики нарсаларга физиологик жирканч билан қарашдан, тарих бўрони туфайли янада вайрон бўлаётган сохта фаровонлик хусусида оҳ урган, инграган, нолиган нотавонлардан чинакамига воз кечишдан бошланади.
М. ГОРКИЙ
…Кўплар ўз ҳаётларини арзимаган нарсалар билан ҳеч қан-дай асоссиз бузаётганларини кўрганимда мен ўзимни бахтиёр ҳис этаман, негаки мен руҳимнинг букилмас тетиклигини сақлаб қолганман ва ҳар қандай бўлмағур нарсалар устидан куламан.
Ф. ЭНГЕЛС
Қувонч ва умидга мойиллик чинакам бахтдир; ҳадиксираш ва руҳий тушкунликка берилиш —ҳақиқий бахтсизлик.
Д. ЮМ
Бахт қуши бошга қўнганда ундан фойдалана билмаган одам у қўлидан кетганда нолимаслиги керак.
М. СЕРВАНТЕС
Ҳаётдаги қарийб ҳамма бахтсизликлар ишимизнинг юришмаётгани хусусидаги сохта тасаввурларимиздан келиб чиқади. Бинобарин, одамларни яхши билиш ва воқеалар ҳақида соғлом фикр юритиш бизни бахтга етаклайди.
СТЕНДАЛ
Тўғри, қийин дақиқалар ҳам бўлади, аммо унга бўйин эгма — ёмон нарсадан юзини ўгирди, шунда кўнглинг баҳори сени қўллаб-қувватлайди. Ҳатто кек-салик ҳам тун зулмати совуғидан ҳамма вақт енгилиб қолавермайди.
ЛУКРЕЦИЙ
Бахт бесабр одамларга кўп нарсаларни пуллаб қолади-ю, сабрлиларга уларни текинга беради.
Ф. БЕКОН
Бир қадар азият қўшилмаган соф бахт бўлмайди.
В. ШЕКСПИР
Иллациз бахт бўлмайди.
ГОРАЦИЙ
Эримайдиган муз бўлмагани каби абадий бахт ҳам йўқ.
А. И. ГЕРЦЕН
Бизнинг бахтимиз ҳеч нар-ани орзу қилмайдиган ҳолга тушиб,бутун истакларнинг тўла қондирилишидан иборат эмас ва бундай бўлмаслиги керак, чунки бу ақлимизнинг ўтмаслашувига олиб келган бўлур эди. Янги-янги роҳат-фароғатларга ва янгидан-янги мукаммаллик-арга бетўхтов интилиш — бахт шудир.
Г. ЛЕЙБНИЦ
Инсонни чинакам бахтиёр қила оладиган икки хил хоҳиш бор,— одамларга наф келтириш ва соф виждонли бўлиш.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Истаган ҳузур-ҳаловат ҳамбахт эмас, у ҳузур-ҳаловатлар ҳалол ва пок бўлмоғи керак.
ТОМАС МОР
Бахт пушаймонсиз ҳузур қилиш демакдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бахтнинг зарур таркибий қисми — бу тўғри яшаётганингга, ортингда худбинлик, қаллоб-лик, маккорлик, зараркунанда-лик ва яна шунга ўхшаш бошқа бир разилликлар йўқлигига қатъий ишонишингдир.
А. С. МАКАРЕНКО