• Маҳмадоналик ― фойдасиз, камгаплик ― зарар эмас.
• Изласанг ― топасан, истасанг ― эришасан.
• Эртанинг мойидан бугуннинг чойи афзал.
• Дангасаликдан ― мақтанчоқлик, очкўзликдан ― ўғрилик.
• Иродасиз куч йўқ, тузсиз маза йўқ.
• Тошган сувда балиқ бўлмайди, мақолда ёлғон бўлмайди.
• Туя бутани еса эчки ажабланаркан, эчки қояга чиқса туя ҳайратланаркан.
• Кигиз кенгаяди, одам ўсади.
• Бугун бир марта буғу ўлдирган жойда ҳар куни ов қилади.
• Тоғ отни қийнайди, феъл-атвор ― одамни.
• Кўнгилчанликни жазолаб бўлмайди.
• Орқа туёқ олд туёқ ортидан боради.
• Тахтани рандаласанг ― текшир, гапиришни бошласанг ― ўйлаб ол.
• Бўрини подани асрашга қўйма, чўмични очкўзга берма.
• Ҳақиқатдан афзал сўз йўқ.
• Бадгузумонликдан касалланадилар, умиддан тузаладилар.
• Тақлидчи ― акс-садо каби, тадбиркор ― игна каби.
• Қоровул хондан баттар.
• Балиқ бошидан сасийди, терак ўзагидан чирийди.
• Ит жутдан семиради, лама касалликдан.
• Шошган сичқон сутда чўкади.
• Инсон ўлади, жасорати қолади.
• Раҳбар жазо билан семирмайди, ит ― сўлак билан.
• Шамол бўлмаса, гиёҳ ҳам қимирламайди.
• Уқувсизга тонг ҳам тундай.
• Бой камбағалдан сўрамайди.
• Касаллик кичик бўлса-да, азобга етаклайди, олов кичик бўлса-да, ёнғинга олиб келади.
• Ёлғизлик ― заифлик, бирлик ― куч.
• Шодлик кунда йиғлаб, қайғули кунда куладилар.
• Туя қариб, бўталоқ ўсади.
• Сув бурнигача етса, бузоқча ҳам сузиб юборади.
• Ғоз ортидан қувиган қарға оёғини музлатиб қўйибди.
• Тоғ баланд бўлса ҳам емирилади, денгиз чуқур бўлса-да қурийди.
• Ерга гўнг солсанг, ҳосил беради.
• Кичкина дангаса катта дангаса бўлиб улғаяди.
• Она сутини ичган эй дўстим, нега кибрланасан?
• Кўп яшаган кўп кўради.
• Ёмон қариндошдан яхши дўст афзал.
• Сендан олдин йиқилган дўстинг устидан кулма.
• Ейишни бошладингми ― охиригача е, гапиришни бошладингми ― охиригача гапир.
• Ҳамма эгри ҳам туя эмас.
• Тоғни кўрмасдан далани ташлама, сувни кўрмасдан этикни ечма.
• Битта учқун ― аланга эмас, битта одам ― халқ эмас.
• Учқундан ― ёнғин, ёмғирдан ― тошқин.
• Юрсанг ― омадга эришасан, юрмасанг ― ўзинг айбдорсан.
• Олиш осон, бериш қийин.
• Ишдан сўнг овқат ширин.
• Бўрттириш кўпикка ўхшайди.
• Яхши кутиб олиб, ёмон кузатадилар.
• Халқнинг йўли кенг.
• Бола ўзи йиқилса, йиғламайди.
• Кейин ўсган шох аввал ўсган қулоқни йиртади.
• Ирмоқ қўшилиб ― дарё бўлади, одам қўшилиб ― куч бўлади.
• Қарилик ― шодлик эмас.
• Катталарни ҳурмат қил, кичикларни тарбияла.
• Қари от йўлдан адашмайди.
• Ёмон тилдан эҳтиёт бўл.
• Тўққа қўзичоқнинг думбаси ҳам қаттиқ.
• Отарга чўпон керак, одамга ― дўст.
• Озғин от семиради, касал одам тузалади.
• Халқдан ўрган, ердан фойдалан.
• Кучли бўлсанг ҳам кўкрагингни керма.
• Сигиринг сут бермаса ҳам идишни тайёрлаб қўй.
• Ота кўрмаганини бола кўради.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Тувалар (ўзларини тыва, сойот ва уряхайлар деб атайдилар), Россиядаги туркий халқ. Тувининг туб халқи (235,3 минг киши, 2002). Россия Федерациясидаги умумий сони — 243 минг киши (2002). Шунингдек Монголия (25 минг), Шинжон (3 минг)да яшайдилар. Туваларнинг умумий сони — 270 минг киши. Тува тилида сўзлашади. Диндорлари — ламачилар.