• Ўлим эшиклари ҳамма учун очиқ.
• Тўқнинг кўнгли қўшиқ истайди.
• Катта қалбнинг оғриғи ҳам катта бўлади.
• Бошсизнинг ўрмонида тулки хўжайин.
• Одамга доим нимадир етишмайди.
• Дард дардни думида ташийди.
• Чўнтак ночор бўлса ҳам қалб бой бўлсин.
• Айиқдан қочиб бўрига тутилдим.
• Олдинга қочсанг, орқага ҳам қараб қўй.
• Сувсиз чархпалак айланмайди.
• Сувсиз ер ҳам қимирлайди.
• Йўлдоши йўққа таёқ ҳам йўлдош.
• Шохсиз эчки ўлгунича ўзини эчкича деб ўйлайди.
• Шохсиз қўй шохли қўй билан урушиб, қулоқсиз қолди.
• Сочингдан хавотирдамисан — урушма.
• Ёш боланинг сергаплиги — тойчоқнинг югуриши.
• Қалб оғриғи кучни синдиради.
• Каттани кичиклаштириш мумкин, кичикни катта қилиб бўлмайди.
• Урушсанг нартлар каби уриш: сахардан шомгача. (Нартлар — ғайриодатий кучга эга бўлган осетин халқ эпоси қаҳрамонлари)
• Қўрқоқ сўкинади.
• Ака укага қарз тўламайди.
• Итга суяк ташла — у ҳуришдан тўхтайди.
• Уравериб йиғлашга қўймайдилар.
• Базмга бир ўзинг борма.
• Ўз вақтида олхўри ҳам ширин.
• Назоратсиз подага бўри хўжайин.
• Зулматда заиф чироқ ҳам узоқ ёнади.
• Сабрда олтин яширин.
• Ўзга овулда кийимингга қараб кутиб оладилар, ўз овулингда ишингга.
• Бошга уриб берилган илм — донолик эмас.
• Баҳорги муз алдовчи бўлади.
• Айиқни кўриб туриб, унинг изини қидирадилар.
• Айбдор ўз соясидан ҳам қўрқади.
• Бировнинг ўрнига ўлмайсан.
• Овқат вақтида ит ҳам вовулламайди.
• Сув кетар, тошлар қолар.
• Булутнинг сувини ердан билиб бўлмайди.
• Ўғри ҳам, бўри ҳам ёруғликдан қўрқади.
• Ўғри ўз уйидан ҳам ўмаради.
• Қарға қарғани узоқдан танийди.
• Қарға узоқ яшаса ҳам қарғалигича қолади.
• Олдида кетаётган — қолганлар учун кўприк.
• Ҳатто Қуёшга ҳам тўла ишониб бўлмайди.
• Вақт муддат билмайди.
• Ҳамма одамлар бир осмон остида яшайдилар.
• Фолбин ўз тақдирини билмайди.
• “Салом”ни айтган жойингда, “Хайр”ни ҳам унутма.
• Эпчилга — зиёфат, дангасага — таёқ.
• Аҳмоқ калла оёқни қийнайди.
• Бош фақатгина қалпоқ кийиш учун эмас.
• Букри доим тўғри бўлишга ҳаракат қилади.
• Айиқ тўйиб бўлгандан сўнг “асал аччиқ экан” деркан.
• Аччиқни тотмай туриб ширинни билмайсан.
• Меҳмонни эртак билан боқмайдилар.
• Ҳатто душманинг учун ҳам тўғри гувоҳлик бер.
• Ҳатто товуқ ҳам ичиб олиб, осмонга қарайди.
• Ҳатто денгиз ҳам жойини ўзгартиради.
• Икки шудринг ҳам бир-биридан фарқ қилади.
• Икки ака-укадан ҳатто айиқ ҳам қўрқади.
• Адолат иши — ҳақиқатни топиш.
• Арзон гўшт тўғнаб қолмайди.
• Карга ҳамма кардек туюлади.
• Қорин учун баҳор кузда.
• Дунё учун Қуёш ҳам кам.
• Яхшиликни ит ҳам унутмайди.
• Яхши сўздан илоннинг ҳам ақли киради.
• Ишониш — яхши, қаттиқ ишониш — хавфли.
• Чақимчи дўстини ҳам чақади.
• Муносиб ўлим шарафли.
• Аҳмоққа яшаш осон.
• Овчининг ва айиқнинг хоҳиши тугамайди.
• Ўз ақлинг билан яша, бировнинг оёғи билан ўйнама.
• Яхши сўзга пул тўламайдилар.
• Игна юрган жойдан ип ҳам юради.
• Ташландиқ майдон фақат тошга керак бўлади.
• Уялган меҳмон оч қолади.
• Агар одам хоҳласа тақир қоядан гул ўсади.
• Ўзингни билмоқчи бўлсанг, бошқалардан сўра.
• Қуён хуштакдан ўлиб қолмайди.
• Ер қарзга қолмайди.
• Қиш қор йиғади, ёз уни ишлатади.
• Илонни вишиллашидан биладилар.
• Юзта тилни билиш юзта ақл демакдир.
• Тиш оғриғига айиқ ҳам чидамайди.
• Қишнинг тиши тош кемиради.
• Касаллик ҳам иккинчи марта қайтмайди.
• Ёмонлигим ҳам, яхшилигим ҳам ўзимники.
• Зулмат ёруғлик билан тугайди.
• Ҳўкизнинг ҳам оғзи катта, лекин гапиролмайди.
• Чириган ходадан тахта ҳам чиқмайди, ўтин ҳам.
• Қўрққаннинг кўзига сичқон ҳам тоғдай кўринади.
• Қўрққан кўз яқинларини ҳам танимайди.
• Ёлғонга мингта йўл, ҳақиқатга — битта.
• Бўрига ўхшаб: гоҳ жуда ҳам тўқ, гоҳ ҳаддан ташқари оч.
• Туҳматчини ҳамма яхши билади, у эса “менинг қандайлигимни ҳеч ким билмайди” деб ўйлайди.
• Қулфга калитни танлайдилар, калитга қулфни эмас.
• Қасамхўр қасамга ишонмайди.
• Аҳмоқларни йўқ қилишга киришилганда аҳмоқ ҳам қўлига пичоқ олган экан.
• Сен ақл тўплашга чиққанингда мен ортга қайтавердим.
• Кимни севсанг — у қариндош.
• Одамлар кимни севсалар, уни Худо ёрлақайди.
• Эчикини фақатгина оқлиги учун сотиб олмайдилар.
• Сен кимга “Хайрли кун” десанг, у сенга “Хайрли кеч” дейишни унутади.
• Қийшиқ таёқ узоққа учмайди.
• Ким бор-йўғидан айрилган бўлса, унга яшин қўрқинчли эмас.
• Ким сувда яшаса унга тошқин янгилик эмас.
• Камчиликсиз эр қидирган эрсиз қолади.
• Ўз юртида яшамаган ҳаёт лаззатини билмайди.
• Болаларни севмаган бошқа ҳеч кимни севмайди.
• Ўз халқини севмаган бошқа халқни ҳам севолмайди.
• Ўз хатосини англамаган бошқа хатони ҳам қилади.
• Қулф ясаган калитини ҳам ясайди.
• Шўрвадан куйган сувни ҳам пуфлаб ичади.
• Хўрознинг қичқириғи — тулкига байрам.
• Енгил тош енгил кўтарилади.
• Дангаса ишни кечқурун бошлайди.
• Ёлғончи денгиз қаърига ҳам яширинолмайди.
• Ёлғончини кўр ҳам кўради.
• Тулкига унинг думи гувоҳ.
• Кўп яшагандан кўп кўрган афзал.
• Инсоннинг лаънати Тангрининг лаънатидан ёмон.
• Қурбақага итбалиғи — Қуёшнинг нуридек.
• Кичкина болта катта дарахтни қулатади.
• Ўликни гувоҳликка чақирмайдилар.
• Кўрнинг орзуси — кўриш.
• Қоп халтага жуфт эмас.
• Кўп ишлаган кўп яшайди.
• Дононинг сўзи мустаҳкам оёқда юради.
• Донолик доноликни қидиради.
• Донолик — бахтга пайванд.
• Эркак ўз уйида меҳмон.
• Сичқон ўзига ўзи мушук қидиради.
• Асалга пашшалар Бағдоддан ҳам учиб келади.
• Денгизда из қолмайди.
• Тиканакдан нок ўсмайди.
• Бировнинг қанотида учолмайсан.
• Умид — қўрғон.
• Одамлар орасида шундай жойни эгаллаки, ҳеч ким сенга келиб “бироз сурилинг” демасин.
• “Қўрқма” — камбағалнинг қўрғони.
• Бўрилар бўлмаганида чўпонлар ҳам бўлмасди.
• “Кўрмадим” — битта сўз, “кўрдим” — катта суҳбат.
• Иккала қирғоқни ҳам ўзимники демагунингча, биттаси ҳам сеники бўлмайди.
• Сувга тушмасдан сузишни ўрганолмайсан.
• Бировнинг қўли билан тикан юлма.
• Йўлдан адашиш айб эмас, йўлда қолиб кетиш айб.
• Отишни билмаган отган тош ўз бошига тушади.
• Ҳосилни омборга олиб бормагунча у билан мақтанма.
• Буқа йўқлигида бузоқча ҳам сакрайди.
• Мойланмаган арава ғичирлайди.
• “Йўқ” — тошдан қаттиқ.
• Сен бировни эсламасанг сени ҳам ҳеч ким эсламайди.
• У дунёга кеч қолишдан ҳеч ким қўрқмайди.
• Ҳеч ким бир сакраш билан нарвоннинг учига етган эмас.
• Ҳеч нарсани кўрмаган ҳеч нарсани билмайди.
• Қалпоқни ҳамма кийганидай кий.
• Олов ўчади, сўз ўчмайди.
• Аҳиллик билан қояни йиқитса бўлади.
• Бир киши ўз устидан кулади, иккитаси — бир-биридан, учтаси — бошқа бировдан.
• Ёлғиз одам тўйда ҳам бахтсиз.
• Битта асалари уяни тўлдира олмайди.
• Битта қичқириқ билан подани қайтара олмайсан.
• Ёмон тоғдан ёмон тошлар қолади.
• Овчи ўзи бўлмаган дарани ўлжага бой деб ҳисоблайди.
• Қўшиқ яхши ижро этилганда гўзал.
• Орзу қилиш осон, амалга ошириш қийин.
• Ростгўй кўзсиз ҳам кўради.
• Меҳмон олдида итингни урма.
• Даромад ва буромад — ака-ука.
• Сўраш уят эмас, ўғирлаш уят.
• Қуруқ қошиқ лабни йиртади.
• Кесилган нонни бирлаштириб бўлмайди.
• Қурол ўқсиз отилмайди.
• Битта тулкидан иккита мўйна ололмайсан.
• Юк елкани лаънатайди, елка — юкни.
• Бири урушса, бошқаси жасорат ҳақида гапириб беради.
• Ўнта зарбадан кўра битта ёмон сўз қалбни синдиради.
• Ёниб бўлган ўтин билан уйни қиздиролмайсан.
• Ёнғоқ дарахти илдизи билан чирийди.
• Асални энг биринчи асаларичи тотиб кўради.
• Қилич остида оҳ чекишдан наф йўқ.
• Бўш чўнтак ишиб турмайди.
• Ирғиш ҳали чопиш эмас.
• Ернинг чироғи — Қуёш, одамнинг чироғи — илм.
• Камбағалнинг қўли ҳеч қаерга етмайди.
• Буқани эшак билан қўшиб қўйсанг, буқа ҳам тепишни ўрганади.
• Мажбурий қилинган иш иш эмас.
• Юракка игнанинг учи ҳам етади.
• Отда ўтирган пиёдани ўйламайди.
• Куч қуёшгача етади.
• Кучли йиғлашни билмайди.
• “Билмайман” дейиш уят эмас.
• Сувни қанча кўпиртирма, тугаб қолмайди.
• Ширин сўзга ҳеч ким тўймайди.
• Отдан тушиб эшакка минди.
• Кўр мерганликни орзу қиларкан.
• Ҳаддан ташқари яхшилик ҳам ёмонликдир.
• Айтилган сўзни отилган ўқ каби ушлаб бўлмайди.
• “Кўмир” деганинг билан куйиб қолмайсан.
• Бошингга кулфат тушдими — ҳамма сендан қочади.
• Бўрининг ўлими ҳеч кимга кулфат эмас.
• Илоннинг ўлими бошида.
• Бутун терини шилиб бўлдим, думига келганда пичоқ синиб қолди.
• Ит унга исм қўйган одамга ўхшайди.
• Ит итни севади, эшакнинг кўнглида эшак бўлади.
• Қуёш ҳаммага бирдек нур сочади.
• Қуёш ва ер инсонни боқади.
• Қуёш ҳам узоқда, лекин иситади.
• Чўпонсиз пода — бўрига ем.
• Пўлат оловда тобланади, инсон — кураш ва қийинчиликда.
• Эски суяк қаттиқ бўлади.
• Қари қушни хўрак билан тутолмайсан.
• Қари буқа кечаси ҳам молхонани топа олади.
• Қари буқа жўякда юришни билади.
• Қўрқув ўлимдан қутқармайди.
• Шуҳратга интилиб шарафсиз қолма.
• Дунёни эгаллашга эмас, унинг илмини олишга интил.
• Оғримасдан ва қизғонмасдан яшаган — бахтли.
• Ишонмасга яшаш осон.
• Камбағалнинг қорни байрам куни оғрийди.
• Ўғрининг хотини ҳам ўғирланган.
• Меҳмоннинг кўзи катта.
• Хасис рўза ҳам тутмайди, байрам ҳам қилмайди.
• Сенинг қорнингда ҳам байрам, менда аза ҳам йўқ.
• Бегона жойдаги овқатнинг мазаси ширин.
• Буқа ўлса — гўшт, чана синса — ўтин.
• Илон чақиши қилич зарбасидан ҳам қўрқинчли.
• Ақллига олов — иссиқлик, нодонга — куйиш.
• Ақлли қийин ишга шошилмайди.
• Ақлли ўз хатосини ўзи пайқайди.
• Чўкаётган ҳўл бўлишдан қўрқмайди.
• Мевалар ҳам ўз вақтида яхши.
• Мақтанчоқ бўридан қўрқмасди, лекин сичқондан ҳам чўчиб тушди.
• Нонни чайнаш ҳам осон эмас.
• Яхши нарсаларни кўчага улоқтирмайдилар.
• Сотиб олмоқчимисан — савдо қилма.
• Менга яхшилик қилмоқчимисан — уни қора кунимда қил.
• Одам ҳамма нарсани кўтаради.
• Инсон меҳнат учун яралган.
• Одам одамга доим керак.
• Одам — кўз ва қалб.
• Ҳайвон қанча катта бўлса, унинг овчиси шунча кўп бўлади.
• Ёлғончи ростгўйга дўст эмас.
• Шамол нимани олиб келса, ўшани олиб кетади.
• Эрталаб улгурмаган ишингни оқшомда тугат.
• Отангга нима қилсанг, эртага боланг ҳам сенга шуни қайтаради.
• Ўйлаш учун ҳам калла керак.
• Тил тошни ўяди.
• Кўп ишловчи кўп яшайди.
• Бемор бўлмасдан ва ичқоралик қилмасдан яшовчи киши бахтиёрдир.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Осетинлар (ўзларини — ирон, ди-горон деб атайдилар) — Россия Федерацияси (515 минг киши, Шимолий Осетияда 445 минг киши, 2002) ва Грузиядаги (164 минг киши; Жан. Осетияда 65 минг киши) халқ. Умумий сони 600 минг киши (2002). Осетин тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, православлар, сунний мусулмонлар ҳам бор.