• Чин дилдан излаган албатта топади.
• Эрта турган сут ичади, кеч турган тупук ютади.
• Одам кетади, ер қолади.
• Кичик жанжал — катта қасос.
• Умумий дастурхон — тарбиясиз учун ўлим.
• Сен қисқичбақани хоҳлаганинг билан у лип этиб пайдо бўлиб қолмайди.
• Бегонанинг овқати томоққа сиғмайди.
• Ёшлигингда катта ишларни битириб ол.
• Ўз уйингда доимо бошпана топилади, ўзганикида — ҳар доим ҳам эмас.
• Эрта турсанг — шошилмай борасан, кеч турсанг — бошингни ёрасан.
• Бировнинг емаги иштаҳани очади.
• Банд тугунини кўриш мумкин, юрак тугунини кўриб бўлмайди.
• Пона кичик бўлса ҳам катта ёғочни ёради.
• Қуёшга юзингни бурсанг, соянг орқангда қолади.
• Омад узоқ давом этмайди.
• Котукутуку япроғи рангини ўзгартирганда, узун думли какку сайраганда қаерда эдинг (яъни, баҳорги экиш пайтида йўқ эдинг, ҳосил етишданда пайдо бўлиб қолдинг).
• Эркакни аёллар ва ер ҳалок қилади (яъни, аёллар ва ер сабаб урушлар келиб чиқади).
• Бир уй қуласа, иккинчисига бор. Буруннинг ҳам икки тешиги бор.
• Саккизоёқ каби ўлма, болға-акула каби ўл (саккизоёқ кўпинча ҳужумга эътибор бермайди, болға-акула охиригача қаршилик қилади).
• Ишга — нўноқ, овқатга — чаққон.
• Бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади.
• Қўли қадоқ йигитга турмушга чиқсанг, бахт топасан.
• Меҳнаткаш соғлом бўлади, дангаса — доим касал.
• Кумара (ширин картошка) “мен ширинман” демайди.
• Тилим — менинг борлигим, тилим — қалбим ойнаси.
• Мақсадга эришиш учун йўл ягона эмас.
• Дунёда ким энг азиз? Инсон, инсон, инсон.
• Атрофингдагиларнинг қўллаб-қувватловисиз муваффақиятга эришиш осон кечмайди.
• Дарахт илдизи билан тирик.
• Ўзинггагина ишон.
• Бешикдан қабргача ўрганишдан тўхтама.
• Ким бўлишидан қатъи назар, одамни севинг.
• Ғалаба — бирликда, мағлубият — ғазабда.
• Билим саватингиз доим тўлиб турсин.
• Мен — тупроқман, тупроқ — мен.
• Инсон ўз бахтини ўзи белгилайди.
• Қўллар бирлашса иш осон битади.
• Дунё — сенинг ўзинг.
• Раҳбарнинг таоми — билим ва мулоқот.
• Тортинчоқлик сендан олдинга ўтиб кетишига йўл қўйма.
• Буюклик ва шараф — худога, тинчлик ва яхшиликлар — инсониятга.
• Мен — дарёман, дарё — мен.
• Бирни кўриб, бирни эшитиб, доноликка эришилади.
Давронбек Тожиалиев таржимаcи.
Маорилар — Янги Зеландиянинг туб аҳолиси. Умумий сони тахминан 750 минг киши (2013). Улар Янги Зеландия (598 минг киши), Австралия (155 минг киши), Буюк Британияда (тахминан 8 минг киши) яшайдилар. Маори тилида сўзлашади. Ҳозирги маорилар христиан динининг турли оқимларига (англиканлар, пресвитерианлар, католиклар, баптистлар ва б.) эътиқод қиладилар.