Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди.
* * *
Қаноат деб, ўзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни бўшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс ўртасида бўлади.
* * *
Сабр деб, инсон бошига тушган алам ва чидаб бўлмайдиган оғриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади.
* * *
Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қўйишдан тутиб турадиган ва уни яхши хулқ ва ишларга йўллашига ҳаё дейилади.
* * *
Иффат эса ёмонлик билан шаҳват ҳамда бунга ўхшаган нарсалар ўртасида туради. Яна у серҳафсалалик билан беҳафсалалик ўртасида туради.
* * *
Саховат эса бахил ҳамда зиқналик билан сарф қилиш ўртасида туради.
* * *
Шижоат — довюраклик эса қўрқоқлик билан қўполлик ўртасида бўлади.
* * *
Яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади. Яхши хулққа ҳам одат туфайли эришилади.
* * *
Ҳақиқат мантиқ илмидан талаб қилинсин! Ички қувватларнинг таъсирлари ва таъсирланишлари такрорланаверса, улар учун кучли бир малака ҳосил бўлади. Ахлоқ ҳам шундай вужудга келади.
* * *
Ҳис ички руҳга қаттиқроқ таъсир этади ва уни ҳаракатга солишда ақлдан кучлироқдир.
* * *
Яхшилик ҳаммага бевосита севимли. Агар шундай бўлмаганда эди, ҳар ким ўз истаган ёки орзу қилган ва ёки ўзича яхшилик деб тасаввур қилган бирор нарсани ўз олдига мақсад қилиб қўймаган бўларди.
* * * *
Тўғрилик, агар у тўғрилиги исботланаётган нарсанинг бевосита ўзида топилса, у ҳолда у ўша нарсани мустаҳкамлайди, яхшилайди.
* * *
Тўғри деб ўйланилган қанчадан-қанча нарсалар бўладики, улар аслида тўғри бўлмай, балки фақат хатолардан иборат бўлади.
* * *
Хулқнинг мувозанатда бўлиши бадан саломатлигини сақлайди.
* * *
Кек аслида азият берган нарсанинг фикрда такрорланиши билан ҳамда ундан ўч олиш орзу-хаёлининг такрорланиши билан пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишига ғазабнинг бир қадар давом этиши ҳам сабаб бўлади.
* * *
Билгинки, агар ғазаб тез ўтиб кетса, унинг сурати хаёлда такрорланмайди ва йўқ бўлиб кетади, натижада кек ҳосил бўлмайди.
* * *
Маърифатчи (ориф) ботир одам бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У ўлимдан ҳам қўрқмайдиган, саховат эгаси бўлади. Шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У барча беҳад нарсаларга ҳирс қўйишдан узоқ ва барча адашганларга меҳрибондир, шундай бўлмай ҳам бўлармиди! У ўз нафсонияти билан улуғвор бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди!
* * *
Табиатда бекорчи нарсалар бўлишининг ўзи бўлмаган нарсадир.
* * *
Маъруф ва машҳур бўлмаган нарсаларни одат этишга кўпроқ интилинади. Чунки одат бўлган нарсалар кўпинча сезилмайди.
* * *
Ҳужум қилиб келаётган қўшинлардан қўрқиб қочиш, инсонлардаги қўрқоқликни бошқалар томонидан фош этилиши, бойликни ерга кўмиш, адолатсизликнинг кўринишлари, ифлосликка бефарқ қараш, шубҳали жойларда бўлиш, разилликни исташ, ахлоқий тубанликка бориш, камбағални талаш, ўликлар кафанини қазиб олиш, гадойчилик қилиш, ҳаддан ташқари зиқналик қилиш, судхўрлик қилиш, кечирим сўраганлар илтимосини рад этиш, суд олдида туришгача бориш, мурувватсизлик кабилар шармандаликка киради.
* * *
Инсонларни доимий тобе бўлиб яшашлари, бошқалар томони-дан ўз нафсини масхара қилинишга чидаш, жабр-зулмга тоқат қилиш, етишмовчилик кабилар кишини қизиққон бўлишига сабаб бўлади.
* * *
Улуғлик инсонга энг ёмон ҳодисаларни яқинлашишига йўл қўймайдиган бир матонатни жамловчи кучдир.
* * *
Фаросат — сезгидан келадиган ишоранинг асл маъносига тезда етишмоққа айтилади.
* * *
Илм — нарсаларнинг инсон ақли ёрдами билан ўрганилишидир.
* * *
Билим деб, нарсаларни идрок қилишга айтилади. Бу шундайки, инсон ақли уни хато ва йўлдан тоймасдан туриб унга эришиши керак бўладиган нарсадир. Бордию бу далиллар очиқ-ойдин бўлсаю, исботлар чинакамига бўлса, у ҳолда бунга ҳикмат — донишмандлик дейилади.
* * *
Баён — инсон фикрига келган маънони яхши ифодаланишидир.
Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди.
* * *
Барвақт айтиб қўйиб, ошкор қилиш зарар келтирадиган бир нарсани айтишдан ўзни тийиб туриш ишини инсон виждонига ҳавола қилинганига сир сақлаш деб айтилади.
* * *
Инсондаги сир сақлай билиш хислати ошкор қилиш хавфи туғилганда уни ушлаб тура билувчи кучдир.
* * *
Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ истамаслик ҳам қаноат ҳисобланади.
* * *
Ўз кучини зарур бир меъёрда ушлаб туриш ҳам қаноат саналади.
* * *
Очкўзлик, яхши овқат, ичкилик, хотин-халажга берилишдан ўзни тутиш иффат саналади.
* * *
Кишини қабиҳ ва бемаза ишларга қадам қўйишдан тутиб турадиган ва уни яхши хулқ ва ишларга йўллашига ҳаё дейилади.
* * *
Ёрдам беришнинг гўзаллиги ундан кишининг тасалли топи-шида кўринади.
* * *
Хижолат ва тортинчоқлик қайғу ва ёмонлик туфайли тинчликнинг бузилишидир. Бундан инсон ўзининг ўтмиши, ҳозирги пайти ва келажакдаги мавқеи қандай бўлишидан қатъи назар, ўзини ўзи койийди.
* * *
Хулқларнинг барчаси ўз табиати билан гўзал, ёмон хулқ-ат-ворларга эса кейин эришилган бўлади.
Ойдин Имомхўжаев тайёрлаган.