* * *
Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим.
* * *
Саховат бирор нарсага қараб ёки эвазига бирор нарса талаб бўлса, ҳатто талаб этилган нарса мақтов ва миннатдорлик бўлгани тақдирда ҳам, у саховат эмас.
* * *
Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаётининг гарови бўлур: биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси – омонлик, учинчиси – ризқининг мўллиги, тўртинчиси – содиқ дўст ва бешинчиси – фароғат. Кимки шу беш нарсадан маҳрум этилган – хуш ҳаёт эшиги унинг олдида бекилган.
* * *
Кичикларга ҳазилу истеҳзо ўқин отмоқ – улуғлик обрўсин бекорга сотмоқ ва зиллату хорлик ғуборига ботмоқдир.
* * *
Агар оч бўлсанг, ҳар қандай ош-нон сенда қаттиқ иштаҳа қўзғатади. Сен билан ўтирган улфатларингда эса иштаҳанг сенга нисбатан нафрат уйғотади.
* * *
Эрта тонгда оғзингга бирор луқма овқат тиқмай эшикдан чиқма, чунки тўқлик хушмуомала ва чуқур мулоҳаза мояси, очлик эса енгилтаклик ва ақлсизлик доясидир.
* * *
Софдил ошиқлардан латифроқ киши оламда топилмас.
* * *
Агар мезбон дастурхон атрофида ўзини ҳамма неъматлардан баланд тутса, унинг нонидан ўз жигаринг аъло ва унинг шарбатидан ўз қонинг бажо.
* * *
Бир шоир ўқиди бемаза ғазал,
Дедиким, алифсиз ёздим, бу аъло.
Дедимки, энг юксак санъат бўлурди,
Шеъринг сўзлари ҳам бўлмаса асло.
* * *
Тиш-тирноқ қолмаган кекса шерни кўр, Чўлоқ тулки унга беради озор.
* * *
Нуқсонли табиб ҳаммага бало, мисоли вабо.
Алломанинг “Баҳористон” асари асосида тайёрланди.