Абдулла Қаҳҳор. Пақир қўмондонлари (1963)

Ёз фаслида, бир туман марказидаги китобхона йигирматача ёзувчини ном-баном айтиб, учрашувга таклиф қилди. Учрашувдан кейин жамоа хўжаликларида адабий суҳбатлар ўтказдик, далаларни кездик. Бир жамоа хўжалиги даласида ғалати бир боғча-яслини кўриб қолдик. Бу «тарбия ўчоғи» каттакон тут дарахти остига жойлашган бўлиб, давоми…

Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985)

Қадимий бир байтда шундай дейилади:   Ҳиди йўқ гулга чаман ҳайф, Меҳри йўқ дилга бадан ҳайф.   Ҳар бир гулнинг ўзига хос ҳиди ва ҳар бир дилнинг такрорланмас меҳри, айниқса, адабиёт учун қадрлидир. Чунки адабиёт – сараланган бадиийлик чаманидир. Инсон давоми…

Одил Ёқубов. Абдулла Қодирийни ўқиганда (1969)

Биринчи дафъа «Ўтган кунлар» тўғрисида, тўғрироғи, Отабек — Кумуш қиссаси ҳақида олти-этти яшар чоғимда дадамлардан эшитганман.Ўттизинчи йилларнинг ўртаси. Дадам, ўн тўққизинчи йилдан партия аъзоси, катта ишларда ишлаб келган одам, нима учундир, ишдан четлаштирилиб, қишлоққа қайтиб келган пайтлари.Ҳар оқшом катта меҳмонхонамиз давоми…

Ҳамид Олимжон. «Фарҳод ва Ширин» (1939)

«Фарҳод ва Ширии» достони Алишср Навоийнинг машҳур «Хамса»сига кирган бсш достоннинг биридир. Улуғ шоирнинг энг зўр асарларидап ҳисобланган «Ҳайратул-аброр», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи Сайёр» ва «Садди Искандар» достонлари орасида «Фарҳод ва Ширин» алоҳида ўрин тутади. «Фарҳод ва Ширин» Навоий бундан давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. «Шаҳнома»нинг туркча таржумаси (1925)

Эрон-форс адабиётининг отаси бўлғон улуғ Фирдавсий ёлғуз биргина асари, яъни «Шаҳнома» си орқасида бутун ер юзига танилди. Оврўпо тилларининг кўпига назм ва наср билан таржума қилиниб «Тус»ли Абулқосимнинг шуҳратини офоққа ёйғон — ўша «Шаҳнома»дир. Фақат таассуфлар бўлсунким биз, шу чоққача давоми…

Шавкат Раҳмон. Махфия (1991)

Бир юз йигирма беш йилдан буён изчиллик билан мустамлакачилик сиёсатини турли шаклларда амалга ошириб келаётган улуғ рус шовинизмининг маккор механизми ғилдираклари остида минг йиллик маънавий ва моддий қадриятлари янчилган Туркистон замини яна бегуноҳ фуқаролар қонига бўялди. Бир юз йигирма беш давоми…

Хайрулла Исматуллаев. Вамбери олимми, жосус? (1991)

РАШИД АФАНДИ Венгриялик Армин Вамберининг дарвиш қиёфасида Рашид афанди, Рашид ҳожи номлари билан бизнииг юртимиз бўйлаб қилган сафарига 125 йил тўлди. Мана, ўтган 125 йилдан бери можаристонлик бу сайёҳнинг номи жаҳон халқлари энциклопедия, қомусларидан тушмайди, унинг ёзиб қолдирган китоблари ҳануз давоми…

Сиз қандай саломлашасиз?

Таниш ёки нотаниш бўлсин, биз одамларни доимо саломлашиб қарши оламиз. Бу ўзига хос эҳтиром ва ўзаро мулоқотни бошлаш учун яхши восита ҳисобланади. Бироқ саломлашиш шунчаки маданият белгиси эмас. Олимлар унинг тарихий зарурат эканлигини ҳам таъкидлайдилар. Маълумки, инсоният ўз тарихининг дастлабки давоми…

Таназзул…

Дарвоқе, нега таназзул? Илмни менсимай, фақат бойлик ортидан қувган, ҳаётининг мазмуни маишат бўлиб қолган типик бир ўзбек оиласининг таназзулими? Бундайларнинг касофати каттароқ йўқотишларга олиб келмайдими? Таназзул — қулоққа ёқмайди бу сўз. Миллий академик театрида Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён” номли давоми…

Кимга тўй, кимга…

Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг улуғ маросим. Бироқ кейинги пайтларда никоҳ тўйларининг дабдабали тус олиб, бачканалашиб бораётгани ва ҳатто гоҳида фожеага айланаётгани ташвишли вазиятни юзага келтирмоқда. Тўйлардаги ичкиликбозлик, тартиббузарликлар ҳақида кўп ёзиш мумкин. Ҳисобот билан ҳеч нарса ўзгармайди. Гарчи давоми…