Саид Аҳмад. Ўрик домла (ҳикоя)

Мен бу одам ҳақида биринчи марта Ёзёвон чўлининг қоқ ўртасида, Чўл бургутининг чайласида эшитган эдим.Чўл бургути янги очилган қўрикдан йигирма беш гектар ерни боғ учун ажратиб қўйганини ва бу ерни обод қилиш учун райисполкомнинг алоҳида қарори билан Ўрик домланинг ўзи давоми…

Саид Аҳмад. Чўл бургути (ҳикоя)

I Чўл бургутини излаб Олтиариқдан Ёзёвонга отда жўнадим. Ҳали қуёш ботмаган, унинг кечки қизғиш нурлари барглари сарғайган ўрикларни, терак учларини ловиллаб ёндираётгандек. Осмон кўм-кўм, уфқда худди атайин бўяб қўйгандек, қип-қизил булут парчаси судралиб юрибди.Канал кўпригидан ошиб, чўл томонга жиловни бурдим. давоми…

Саид Аҳмад. Баҳор қизлари (ҳикоя)

Шаҳло қаерга борса, албатта, кулги бўлади. У «Янгиобод» колхозига механизация бўйича раис муовини бўлиб тайинланганда йиғин аҳли баб-баравар кулиб юборди. Аммо бу кулгилар Шаҳлога асло таъсир қилмади, ҳатто қошининг бир учи ҳам қимирламади.Негаки, у бундан аввал областда энг қолоқ «Каттачек» давоми…

Саид Аҳмад. Алла (ҳикоя)

Озода ишдан чиқиб, трамвайга ўтирмай, янги барг ёзган сердарахт, гавжум кўчадан уйига қайтди.Ҳамма ёқда баҳор нафаси гуркирайди. Девор оша кўчага энгашган ўрик шохларидан йўлларга танга-танга гуллар тўкилган. Жилдираб оқаётган ариқлар бетида ҳам ўрик гуллари оқади.Озоданинг бу кўчадан юрмаганига беш йил давоми…

Саид Аҳмад. Бегона (ҳикоя)

Хайри боқчадан ўғлини олгани кирганда тарбиячининг фиғони фалакка чиқиб турган эди.— Кеч қолдингиз-ку. Бугун дам олиш арафаси, иш вахлик тамом бўлди. Ҳамма болаларни ота-оналари олиб кетишди. Фақат сизни кутиб турган эдим.Хайри аёлга узр айтиб, ўғлини етаклаб кетаётган эди, тарбиячи уни давоми…

Саид Аҳмад. Онажонлар (ҳикоя)

Бугун уч кун бўлди кампирдан дарак йўқ. Унга жуда ўрганиб қолган эдик. Ҳар гал у сутми, шафтолими олиб келганида, барагимизга кириб, у ёқ-бу ёқни синчиклаб қарарди-да, койишга тушиб кетарди. Идишларимиз ювуқсиз, ўринларимиз йиғиштирилмай қолганини у келгандагина сезардик… Тўғриси, унинг койишлари давоми…

Саид Аҳмад. Иқбол чироқлари (ҳикоя)

Дарё шамолидан сесканган отнинг бадани дириллаб кетди. Жиловни бўш қўйиб юбордим.Чакмонини елкасига ташлаб, қумғон тагига ўт қалаётган паромчи чол от дукурини эшитиб ўрнидан турди:— Келинг, меҳмон, йўл бўлсин?— ГЭСга ўтмоқчи эдим.Чол соқолини тутамлаб дарёга қаради:— Сув қутириб келяпти, паромни чирпирак давоми…

Саид Аҳмад. Турналар (ҳикоя)

Тепаликдан ошиб ўтганимдан кейингина анҳорнинг гувиллаши эшитилмай қолди. Дала жимжит. Шамол ананас ҳидини олиб келади. Қаердандир, яқингинадан турнанинг қуре-қуреси эшитилади. Бу овоз негадир осмондан эмас, пастдан келарди. Атрофга алангладим. Сертупроқ йўлдан икки юз метрча наридаги чайлада бир чол букчайиб ўтирибди. давоми…

Саид Аҳмад. Баҳор сувлари (ҳикоя)

Каравотга чалқанча ётиб, Тургеневнинг «Баҳор сувлари» китобини варақлай бошладим. Китоб орасидан тўрт букланган қоғоз кўкрагимга тушди. Бепарволик билан қоғозни олиб, ётган еримда ўқий бошладим. Оддий қора қалам билак жуда хунук ёзилган, баъзи жойлари ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташланган бу хат давоми…

Саид Аҳмад. Хотин (ҳикоя)

Мунисхон эридан ажралиш ҳақидаги аризасини суд қабул қилгани тўғрисидаги хабар қоғози почтадан келганда ҳам, суд залида ўтириб эрининг ғамгин қиёфасини кўрганда ҳам бунчалик изтиробга тушмаган эди. У ҳозир айвон лабида ғижимланган газетага беҳуш қараб ўтирибди. Кампир ҳовлида ивирсиб гоҳ ошхонага, давоми…