501. У оғир таназзул вақтида туғилган. Оиласини эрта тарк этишга тўғри келган. Тирик қолиш учун концертлар қўя бошлаган. Сўнги концерти у учун фожиали якунланган. Менга бош қаҳрамон ва унинг қотилини айтинг.
Жавоб: Бўғирсоқ ва Тулки.
502. Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг эски биноси қайси мадрасада жойлашган эди?
Жавоб: Бароқхон мадрасасида.
503. Черняев Тошкент шаҳрига ҳужумни қайси томондан ва қайси дарвозадан бошлайди?
Жавоб: Жанубдан, Камолон дарвозасидан.
504. Трестларнинг ноқонуний операцияларини ўз китоб ва мақолаларида ёритган Теодор Драйзер, Энтон Синклер ва Линколн Стеффансни АҚШ президенти Рузвельт нима деб атайди?
Жавоб: “Ахлат тўпловчилар”.
505. Аббосийларнинг энг одил ҳалифаларидан бири Ҳорун ар-Рашид қайси шаҳарда туғилган? Бу шаҳар ҳозирда қайси давлатга қарашли?
Жавоб: Рай шаҳри, Эрон.
506. Уммавийларнинг биринчи халифаси ким? У қайси машҳур саҳобанинг ўғли эди?
Жавоб: Муовия. Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ўғли
507. Испанияга халифаликни олиб кирган уммавий амири ким эди?
Жавоб: Абдурраҳмон.
508. Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли, илм-фан хомийси бўлган халифа ким эди?
Жавоб: Маъмун Абул-Аббос.
509. Бағдод шаҳри қачон ва ким томонидан барпо қилинган?
Жавоб: 762 йилда Аббосий халифа Мансур томонидан.
510. Бағдод шарининг дастлабки номи нима бўлган?
Жавоб: Мадинатус-салом (Тинчлик шаҳри).
511. Инсоннинг энг катта ички аъзоси?
Жавоб: Жигар.
512. Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романида Солиҳ маҳдумнинг синглиси исми нима эди?
Жавоб: Наъима.
513. Солиҳ махдум ҳуш кўрадиган “ҳабба” сўзининг “аббревиатура”си қандай бўлади? (“Меҳробдан чаён”)
Жавоб: Ҳа, баракалла.
514. “Меҳробдан чаён”да Раънонинг уч укаларининг исми нима эди?
Жавоб: Маҳмуд, Мансур, Масъуд.
515. Мирзо Анвар Қўқоннинг қайси маҳалласида туғилади? (“Меҳробдан чаён”)
Жавоб: Бахмалбоф.
516. Анварнинг онаси исми нима эди? (“Меҳробдан чаён”)
Жавоб: Анорбиби.
517. “Китобул-мазид” (“Илмни зиёда қилувчи китоб”) асари муаллифи?
Жавоб: Бурҳонуддин ал-Марғилоний.
518. Шарқда астрономик (тригонометрик) жадваллар нима деб аталган?
Жавоб: Зиж.
519. Ҳамбурглик олим Х.Брандт бир моддани кашф қилди ва уни “фалсафа тоши” деб атади? Бу модда қайси?
Жавоб: Фосфор.
520. Алгебра фанига рационал кўрсаткичли даража қайси олимлар томонидан киритилган?
Жавоб: Исаак Ньютон, Симон Стевин, Жон Воллис.
521. “Галогенлар” таржимаси нима маънони англатади?
Жавоб: Юнончадан, Hals – туз, genes – туғилиш, кўпайиш. “Туз ҳосил қилувчилар”.
522. “Меҳробдан чаён” романининг “Ифлос бир мозий” бобида асар қаҳрамонларининг қайси бири болалиги ҳақида маълумот берилади?
Жавоб: Маҳалла имоми Абдураҳмон.
523. Худоёрхоннинг энг суюкли хотини ким эди? (“Меҳробдан чаён”)
Жавоб: Оғача ойим.
524. Ўзбек адабиётидаги биринчи тарихий роман қайси?
Жавоб: “Навоий” романи, Ойбек.
525. Қовун неча соатда ҳазм бўлади?
Жавоб: Қовун 18 соатда ҳазм бўлади.
526. Қадимги юнон драматургиясининг машҳур асари – “Заржирбанд Прометей” муаллифи ким?
Жавоб: Эсхил (ерамиздан аввалги 525-456).
527. 22 сентябр қандай кун?
Жавоб: Кузги тенгкунлик куни.
528. Қадимги юнон драматурги Софокл ўзининг “Шоҳ Эдип” трагедиясини кимга атаб ёзади?
Жавоб: Давлат арбоби, дўсти Периклнинг ўлимига бағишлаб ёзади.
529. Юнон афсоналаридаги “аргонавт”лар номи қаердан олинган?
Жавоб: Юнон қаҳрамони Ясон ва унинг биродарлари “Арго” кемасида Кавказдаги “олтин мўйна”ни олиб келишга чиқишади. Аргонавтлар сўзи кема номидан олинган.
530. Қадимги юнон комедияларидан “Булутлар”, “Арилар”, “Қурбақалар”, “Қушлар” муаллифи ким?
Жавоб: Аристофан (эрамиздан аввалги 450-384).
531. Қадимги Рим адабиётида “Олтин девор” (Эркин Воҳидов)га ўхшаб кетадиган комедия қайси ва унинг муаллифи ким?
Жавоб: “Кўмилган хазина”. Тит Максий Плафт.
532. Октавиан Августнинг сафдоши, Римда адабий тўгарак ташкил қилган шахс ким эди?
Жавоб: Меценат.
533. Овидий асаридаги ўзи ясаган ҳайкални севиб қолган қаҳрамон ким эди?
Жавоб: Пигмалион.
534. Асримиз бошларида “Ҳуррият” газетасини ким чиқарган?
Жавоб: Абдурауф Фитрат.
535. Тўрт марта “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” бўлган маршалл ким эди?
Жавоб: Маршалл Жуков.
536. Қайси жонивор ухламайди?
Жавоб: Дельфин.
537. Ёқут тилидан таржима қилганда “ўрмон” маъносини англатувчи сўз қайси?
Жавоб: Тайга.
538. Мирзо Улуғбек неча ёшида тахтга чиқади?
Жавоб: 15 ёшида.
539. Энг баланд дарахт қайси?
Жавоб: Секвойя. Гумболт миллий боғидаги секвойянинг баландлиги 110 метр.
540. Қадимги юнонлар олимпиада ўйинлари ғолибларига гулчамбарларни қайси ўсимликдан ясаганлар?
Жавоб: Зайтун ва ёввойи петрушка.
541. Милоддан аввалги 7-асрнинг 70-йилларида Мидия, Сурия, Месопотамия, Фаластинни истило этиб, Олд Осиёда ҳукмронлик қилган халқларни ким деб аташарди.
Жавоб: Скифлар.
542. Немисчадан “қулфсоз уста” маъносини билдирувчи касб эгалари ким?
Жавоб: Слесарлар (немисча, “шлоссер” – қулфсоз уста).
543. Сувда ва қуруқда яшовчи ҳайвонларни яна нима деб аталади?
Жавоб: Амфибиялар.
544. Тарихдан маълум бўлган Тошкент шаҳридаги 4 та даҳани сананг.
Жавоб: Бешёғоч, Кўкча, Себзор, Шайхонтоҳур.
545. Ҳиндуларнинг турар жойи нима деб аталади?
Жавоб: Вигвам.
546. МДҲдаги энг узун канал қайси?
Жавоб: Туркманистондаги Қорақум канали. Узунлиги 1400 км.
547. Энг катта ўсимлик уруғи қайси?
Жавоб: Кокос палмаси меваси. 2,5 килограмгача келиши мумкин.
548. “Шарқ Арастуси” номини олган аллома ким?
Жавоб: Абу Наср Форобий.
549. Бутун Ислом оламида машҳур бўлган Ал-Марғиноний томонидан 1178 йилда Самарқандда ёзилган асар номи?
Жавоб: “Ал-Ҳидоя”.
550. Грекчада “бинафша” маъносини берувчи модда?
Жавоб: Йод.
551. Абу Райҳон Берунийнинг қайси асарида аргумент ва функциянинг ўзгариш оралиқлари, функциянинг ишоралари ва энг катта, энг кичик қийматларини тарифланган?
Жавоб: “Қонуни Маъсудий”.
552. Мирзо Улуғбекнинг “Зиж” асари сўзбошисида “фарзанди аржуманд” дея тилга олинган олим ким?
Жавоб: Али Қушчи (Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи).
553. Металлар орасида энг қадимийси қайси?
Жавоб: Олтин.
554. Юнон афсоналарига кўра, Сфинкс Шоҳ Эдипга бир мураккаб топишмоқ айтади. Топишмоқнинг жавобидан дарғазаб бўлган мағлуб Сфинкс ўзини қоядан ташлаб нобуд бўлади. Бу қайси топишмоқ эди ва унинг жавоби нима?
Жавоб: Топишмоқ: “Эрталаб тўрт, тушда икки ва кечқурун уч оёқда. Бу ким?” Жавоби: Инсон – эмаклайдиган гўдак, камолга етган одам, хассали чол.
555. Алгебра фанига натурал логорифмлар ва ўнли логорифмлар қайси олимлар томонидан киритилган?
Жавоб: Д.Непер ва Г.Бриггс.
556. Химияда “бўлинмас” маъносини берувчи атама (сўз)?
Жавоб: Юнон тилидан атом – бўлинмас деган маънони билдиради.
557. “Таркибнинг доимийлиги” ҳақидаги дастлабки тушунчаларни баён этилган асар ва унинг муаллифи?
Жавоб: “Таркибнинг доимийлиги” ҳақидаги дастлабки тушунчаларни Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида баён этилган.
558. Бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб этувчилар қандай аталади?
Жавоб: Миссионер.
559. Бир элемент атомларидан турли оддий моддалар ҳосил бўлиши қандай ҳодиса дейилади?
Жавоб: Бир элемент атомларидан турли оддий моддалар ҳосил бўлиши ҳодисаси – Аллотропия дейилади.
560. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласи қайси куни (ой, кун) бўлиб ўтган ва унда Рихтер шкаласи бўйича қанча балл қайд этилган?
Жавоб: 26 апрель, 8 балл бўлган.
561. Ўзбекистон Миллий Университетига қачон асос солинган?
Жавоб: 1920 йили.
562. Ўлкамиз табиати ҳақида илк маълумотларни қолдирган учта қадимги юнон мутафаккирини сананг.
Жавоб: Страбон, Птоломет, Геродот.
563. Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти қачон ва нима сабабдан Нукус шаҳрига кўчирилди?
Жавоб: 1932 йили Амударё суви тошиши натижасида.
564. Қайси қуш асалариларнинг кушандаси ҳисобланади?
Жавоб: Чуғурчуқ.
565. Гегемонлик нима?
Жавоб: Гегемонлик – Ҳукмрон бўлишга интилиш.
566. Аниқ таркибга эга бўлмаган гомоген (бир хил) уюшма нима дейилади?
Жавоб: Эритма.
567. Ер юзасининг кичик қисмини тасвирловчи йирик масштабли (1:200000 ва каттароқ) хариталар қандай хариталар деб аталади?
Жавоб: Ер юзасининг кичик қисмини тасвирловчи йирик масштабли (1:200000 ва каттароқ) хариталар – топографик хариталар деб аталади.
568. Сирдарёнинг энг катта ва серсув ирмоғи қайси?
Жавоб: Чирчиқ.
569. Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида халқаро кенглик станцияси жойлашган?
Жавоб: Китоб.
570. Самарқанд жадидларининг энг муҳим нашри бўлган “Самарқанд” газетасини ким ташкил этган эди?
Жавоб: Маҳмудхўжа Беҳбудий.
571. “Жафокаш шоир Беҳбудийнинг номини мусулмон Шарқи ҳурмат билан тилга олади, чунки у 20 йил мобайнида ўзининг онги ва инсоний қадру қимматини билган барча мавжудотни эркин ҳаёт, нур ва маърифат учун курашга чорлаб келди”. Ушбу фикр муаллифи ким?
Жавоб: Садриддин Айний.
572. “Сурайё”, “Абулфайз”, “Индамас” тахаллуслари билан ижод қилган шоир ким?
Жавоб: Абдулла Авлоний.
573. Қадимда қайси шаҳар “ғоят катта зебу-зийнат устахонаси” деб аталган?
Жавоб: Константинопол (Истанбул).
574. Феодал фақирлик нима?
Жавоб: Мамлакатларнинг кичик-кичик давлатларга бўлиниб кетиши.
575. 962 йилда ташкил топган асосчиси Оттон I бўлган Германия империяси нима деб аталган?
Жавоб: Буюк Рим империяси ёки Муқаддас Рим империяси деб аталади. Оттон I 962 йилда Римни босиб олгач, бу империя вужудга келади.
576. Ўзбекистоннинг текислик қисми 3 та табиий-географик ўлкага бўлинади. Улар қайсилар?
Жавоб: Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум.
577. Буюк Карл империяси қачон ташкил топган?
Жавоб: Буюк Карл империяси 768-814 йилларда ҳукм сурган. Буюк лақаби эса унга 53 та жангда қатнашгани учун берилган.
578. Республикамиз ҳудудидаги энг даҳшатли зилзила қачон ва қаерда бўлган.
Жавоб: 1902 йили, Андижонда.
579. Камикадзелар дастлаб қайси урушда қатнашганлар?
Жавоб: Лейте қултиғида бўлган урушда қатнашганлар.
580. Ҳинд океанини биринчи бўлиб кесиб ўтган сайёҳ ким?
Жавоб: Васко да Гама.
581. Африка саванналарида яшовчи ва юқумли уйқу касаллигини тарқатувчи пашша қайси?
Жавоб: Цеце.
582. Амазонка дарёсида яшовчи йиртқич балиқ?
Жавоб: Пираня.
583. Кофе номи қаердан келиб чиққан?
Жавоб: Ҳабашистоннинг Каффа вилояти номидан. Эрамизнинг 9-асрида Эфиопия ҳудудларида илк бор тилга олинган кофе 14-асрда қул савдогарлари орқали Арабистон ҳудудларига келади.
584. Янги Зеландиянинг туб-жой аҳолиси кимлар?
Жавоб: Маорилар.
585. Американи кашф этган викинглар асли қаерлик?
Жавоб: Скандинавиялик.
586. “Анд” (Анд тоғи) сўзи қайси тилдан келиб чиққан ва маъноси нима?
Жавоб: Инклар тилида “мис” деган маънони билдиради.
587. Қайси дарёда чучук сув делфинлари учрайди?
Жавоб: Амазонка.
588. Ер юзидаги энг катта кемирувчи ҳайвон қайси?
Жавоб: Капибара.
589. Жанубий Америкада яшовчи, бутун умрини дарахтга осилиб ўтказувчи ҳайвон қайси?
Жавоб: Ялқов.
590. Жанубий Америкада яшовчи туяқуш?
Жавоб: Нанду.
591. “Сувлар отаси” таърифи қайси дарёга тегишли?
Жавоб: Миссисипи дарёси, ҳиндулар тилида шу маънони беради.
592. Амударёдан шимолда жойлашган ерларни араблар нима деб аташган?
Жавоб: Мовароуннаҳр.
593. Канада давлат байроғида қайси дарахтнинг барги тасвирланган?
Жавоб: Заранг.
594. Жасадини Иссиқкўл бўйига, Тяншан тизмаларига дафн қилишларини васият қилган олим ва сайёҳ ким?
Жавоб: Прежевалский.
595. “Яшил ўтлоқлар мамлакати” деб қайси давлатни атайдилар?
Жавоб: Буюк Британия.
596. АҚШнинг 1 $ лик қоғоз пулида биринчи 13та бирлашган штатларни англатувчи нечта белги бор?
Жавоб: 13та камон ўқлари, 13та барг, пирамиданинг қавати.
597. Кудунгарлик нима?
Жавоб: Матоларга охор бериш.
598. Покистон давлати номининг этимологик-луғавий маъноси нима?
Жавоб: Покистон сўзининг форсча маъноси пак – покиза сўзидан олинган бўлиб покиза ўлка маъносини англатади.
599. “Шайтанат”даги Асадбекнинг ёшлигида ўлиб кетган укасининг исми нима эди?
Жавоб: Самандар.
600. Асадбекнинг хизматкорларидан “Бўтқа”нинг асл исми нима эди? (“Шайтанат”)
Жавоб: Кенжа.