Американинг New Scientist журнали олимлар ўртасида инсониятнинг энг муҳим ғояларини аниқлаш юзасидан ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди: Катта портлаш назарияси, Эволюция, Квант механикаси, Жамулжам назарияси, Таваккал, Хаос, Нисбийлик назарияси, Иқлим ўзгариши, Тектоника, Асл илм
Катта портлаш назарияси
Сўров натижаларига кўра Катта портлаш ғояси биринчи поғонани забт этди. Замонавий тушунчаларга кўра, бу Коинотнинг 13 млрд. йилча илгари кенгайиб бошлаган ҳолати бўлиб, Коинотнинг ўртача зичлиги ҳозиргисидан чексиз равишда катта бўлган. Фазонинг кенгайиб бориши туфайли Коинот зичлиги вақт ўтган сайин қуйилаб боради. Ўтмишга улоқтирилишига мос ҳолда зичлик фазо ва вақт ҳақидаги классик тушунчалар ўз кучини йўқотгунига довур (космологик сингулярлик) ортиб боради. Шу лаҳзани ҳисоб-китоб куни бошланиши, деб қабул қилиш мумкин.
Эволюция — бир шаклдан иккинчисига, оддий(илк)дан мураккаброқ ва такомиллашган шаклга ривожланиш. Эволюцион назария деганда, бутун коинотда шиддат билан олдинга интилувчи буюк ва яхлит ривожланиш жараёни такомиллашиб бориши, ҳодисаларнинг барча ҳолат ва шаклларига тегишли оддий шаклларнинг мураккаброқларига ўзгариши жараёнини таъкидловчи монистик дунёқараш тушунилади.
Квант механикаси — физиканинг элементар зарралар, атомлар, молекулалар, атом ядролари, шунингдек, макроҳодисаларнинг ҳаракат қонуниятлари ва уларни баён қилиш воситаларини ўрганувчи асосий бўлими. ХХ асрнинг қатор йирик техник ютуқлари Квант механикасининг махсус қонуниятларига асосланган. Масалан, ядро реакторлари фаолияти асосида квант-механика қонуниятлари ётади. Квант механикаси нафақат физик тадқиқотчилар, балки муҳандисларга ҳам зарур бўлган билим сифатида сезиларли даражада «муҳандислик» фани ҳисобланади.
Жамулжам назарияси — Megassience — ҳаммаси ҳақидаги фан рейтингда 4-ўринни эгаллади. Ҳаммаси назарияси олам ҳақидаги инсоният томонидан тўпланган барча билимларни тўплаб, тизимлаштиришни назарда тутади. Бу ҳаммасини яхлит бирлаштирувчи ўзига хос фанларнинг фанидир.
Таваккал
Сўровда иштирок этган олимлар таваккал инсонларнинг фақатгина онгида мавжуд, улар томонидан ўйлаб чиқарилган, деб ҳисоблашади. Бу тушунча фикрлаш, вазият ва унинг оқибатларини баҳолаш билан чамбарчас боғлиқ. Ўтмишда инсонни нохуш оқибатларга олиб борган кўплаб ишлар вазиятни олдиндан кўра билмаслик натижасида содир бўлган. Энди инсон ўз имкониятларини ўзи эркин баҳолай олади, яхши адвокат ёрдамида эса ҳар қандай вазиятни ўзи хоҳлаган томонга оғдира олиши мумкин, деб ёзади истеҳзо билан журнал.
Хаос (тартибсизлик)
Олимлар, эҳтимол, хаос ҳақида эшитган охирги кишилар эди, деб ёзади журнал. Ҳаётимиздаги ҳамма нарса тартибсиз, тасодифий, нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайдигандир. Бенжамин Франклин шундай ёзган эди: «Мих йўқлиги учун тақа бой берилган; тақа йўқлигидан от; оти йўқлигидан чавандозни душмани қувиб етиб ўлдиради — ҳаммаси тақада мих йўқлиги туфайли».
Алберт Эйнштейннинг Нисбийлик назарияси
Нисбийлик назарияси — физик жараёнларнинг замон ва макон хусусиятларини кўриб чиқувчи физик назария. Ушбу назария томонидан ўрнатилган қонуниятлар барча физик жараёнлар учун умумийдир, шунинг учун кўпинча улар юзасидан шунчаки макон ва замон хусусиятлари ҳақида гапирилади. Айнан нисбийлик назарияси тортишиш кучи таъсирига аҳамият бермасдан замон ва макон хусусиятларини тақрибан кўриб чиқади. Нисбийлик назарияси муаллифи Алберт Эйнштейндир.
Иқлим ўзгариши
Инсоният ер юзидаги иқлим ўзгаришига алоҳида эътибор қаратиши керак, негаки, инсонлар турмуши шунга боғлиқ, деб ҳисоблайди олимлар. Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби — атмосферада карбонат ангидрид гази тўпланишининг ортиб кетиши туфайлидир. Саноат ривожланишигача бўлган даврда бундай тўпланиш ҳозиргисидан анча паст миқдорда эди. Баъзи тахминларга кўра, ХХI аср охирида атмосферада карбонат ангидрид ҳозиргидан икки баробар кўп тўпланиши мумкин.
Тектоника — геологиянинг бир соҳаси бўлиб, Ер пўстлоғи (геологик турларнинг ҳосил бўлиш шакллари) ҳамда ердаги тўла ривожланиш билан боғлиқ тектоник ҳаракат ва деформациялар таъсиридаги ўзгаришларни ўрганади. Масалан, тектоник карталар йирик зилзилаларни олдиндан тахмин қилишда ёрдам беради, деб ёзади нашр.
Асл илм
Илм-фан — қандайдир билим соҳасига тегишли объектив ишончли маълумотларни тизимли бирлаштириш ва баён қилиш, умумийроқ қараганда — табиат ҳодисалари ва инсон ҳаёти ҳақидаги уларнинг қонуниятлари ва ўзгармас тартиби томонидан объектив ҳақиқий ва тизимли билимлар. Кишилар қадим замонлардан ҳар бир фан маълум ўз ўрнига эга бўлган барча фанларни яхлит фанлар бирикмасига келтириш учун умумий асосни топишга уринганлар.
Шундай қилиб, инсониятнинг энг муҳим 10 та ғояси:
1. Катта портлаш назарияси
2. Эволюция
3. Квант механикаси
4. Жамулжам назарияси
5. Таваккал
6. Хаос
7. Нисбийлик назарияси
8. Иқлим ўзгариши
9. Тектоника
10. Асл илм