(Жумлалар ростдан ҳам эфирда янграган)
• Матч бошланишига беш дақиқа қолди, ҳисоб ҳамон 0:0.
• Бу форма ҳужумчининг омадли либоси! Мана ўн беш йилдирки, у мана шу либосни ечмайди!..
• Шундай кучли ва хавфли рақибга гол урганидан хурсанд бўлган Баджо дарвозага осилиб қолди!
• Виалли ён чизиқдан рақиб оёқлари билан бирга чиқиб кетди.
• Роналдога жароҳат етказишди. Ҳакам энди врачлар ёрдамига эҳтиёж йўқлигини кўрсатмоқда.
• Шовковский ўзининг ҳаётдаги дўсти — Владислав Ващукдан пасни қабул қилиб олди. Дарвоқе, улар турмуш қуришган.
• Пер Луижи Коллина сукут сақлаяпти. Буни ҳатто мен ҳам эшитаяпман.
• Иккинчи тайм Ювеннинг Туринтус жамоаси ҳужуми билан бошланди.
• Ай-яй-яй-яй-яй! Фикримга қўшиласизми?
• Шведларнинг бош мураббийининг кўзларидан бахт ёшлари оқмоқда… Э, йўқ,ёрдамчиларидан кимнингдир қўли унинг кўзига кириб кетибди.
• Маминов Сергей Гашкиннинг оёқларидан фойдаланиб тўпни чиқариб юборди.
• Зарба жуда кучли бўлди. Тўп ҳимоячининг бошига тегди. Агар унинг ичида мия бўлса, чайқалган бўлиши мумкин.
• Акопянтс бугун ҳамма жойда кўринмоқда — ҳозиргина рақиб дарвозасига ҳужум қилганди, энди ўз дарвозаси олдида юмалаб ётибди.
• Негадир мен Оуенни йўқотиб қўйдим. Майдонда ҳам йўқ, ўриндиқда ҳам кўринмаяпти. Бирор жойга яшириниб олдимикан-а?
• Титов австрияликдан пас қабул қилиб олди. Жуда яхши тўп узатиш. Ўзимизникилардан бунақасини олиш қийин.
• Майдон четида мураббий фаол ҳаракатда: қичқираяпти, қўли билан кўрсатаяпти, ичяпти, баъзан эса чекаяпти ҳам…
• Ён чизиқ ҳаками чиройли ҳолатлар кўрсатмоқда. Аввал балет билан шуғулланган бўлса керак.
• Бу тўп узатиш трибунада ўтирган бирор таниш ёки яқин одамга бўлса керак.
• Ҳимоячилар ортда қолиб кетишди ва ҳужумчи дарвозабонни хотиржам нишонга олди.
• «Машъал» «Пахтакор» қанча гол урган бўлса, шунча тўп киритди. Яъни бирорта ҳам эмас.
• …ва бизнинг ҳужумчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Ҳакам нима демоқда? Ҳакам бугун ташқарида ҳаво анча совуқ ва шунинг учун ерда узоқ ётмаслик керак дейди.
• Ҳакам огоҳлантириш берди: колумбияликлардан тўпни олиб қўймаслик керак, улар ҳам футбол ўйнаш учун келган.
• Ўйинчилар жуфт-жуфт бўлишди ва ҳаракатлана бошлашди.
• Леоненко 45 дақиқадан буён чигалёзди машқларини бажармоқда. Жудаям қизиб кетмадимикан?
• Тўп ўзи учун махсус тайёрлаб қўйилган дарвоза тўрига бориб тушди.
• Мана, ўттиз еттинчи дақиқа тугаши биланоқ ўттиз саккизинчи дақиқа ҳам бошланди.
• Мана, мадҳиялар янгради. Энди энг қизиғи бошланади.
• Вазиятни ўрганиб чиқиб, Клинсманн Франция томон кучли зарба йўллади.
• Жуда кучли зарба — «Болтон» футболчиси ўз жамоаси ўйинчисини ўлдириб қўйишига оз қолди.
• БАА футболчилари безгак касаллиги тутқаноғини намойиш қилиб беришяпти. Бу мухлисларга ёқди ва улар ўз жамоасини қўллаб-қувватлай бошладилар.