Энг биринчи автомашина

Илк транспорт тури – ёғочдан ишланган мотоцикл 1885 йилда германиялик Готлиб Даймлер томонидан ясалган бўлиб, двигатели бензин билан ҳаракатланган. Орадан бир йил ўтиб, Карл Бентс автомобил деб ҳисоблаш мумкин бўлган уч ғилдиракли транспорт турини яратди. Бундан кўп ўтмай Даймлер ва Бентс томонидан тўрт ғилдиракли автомашина яратилиши тарих саҳифаларида муҳрланди.
Парашут

1792 йилда Париж шаҳри атрофида Андре Гарнерен томонидан ясалган ва унинг ўзи хавфли сакрашни амалга оширган. Андренинг парашюти матодан бўлиб, бамбук рамкасига ўралган эди.

Велосипед

1888 йилда Жон Бойд Данлоп ясаган велосипед ёғочдан бўлиб, ғилдираги ва темир шинаси антиқа кўринишда эди. 1900 йилдан бошлаб ясалган турли кўринишдаги велосипедлар бугунгидек шаклга етиб келди. 1970 йиллардан бошлаб эса велопойгалар ўтказилмоқда.
Энг қадимий галактика топилди

Барча галактикалардан узоқда жойлашган бу фазовий гўша АҚШнинг Чили ва Калифорния университетлари  ҳамкорлигиди “Хаббл космик” телескопи ёрдамида аниқланди.

Шу пайтгача фанга номаълум галактика А1689-2Д1 рақами билан белгиланди, у Ердан 13 миллиард ёруғлик йили узоқлигида жойлашган экан.

“Бундай ёруғ галактиканинг пайдо бўлганидан биз жуда ҳам ҳайратдамиз. У катта портлашдан 700 миллион йил ўтгандан кейин пайдо бўлган – дейди», Калифорния университети астрофизиги Гарт Иллингворт.

“Маърифат”дан олинди.