Энг бемаъни васиятномани марселлик этикдўз ёзган. Васиятномадаги 123 та сўздан 94 тасини ўқишга тил бормайди.
Энг қисқа васиятномани эса лондонлик банкир ёзган. Унинг васиятномаси қуйидагича: “Мен бутунлай синдим”. Энг узун васиятнома АҚШ асосчиларидан бири Томас Жефферсонга тегишли. Америка тарихи билан боғлиқ воқеаларни ўз ичига олган бу васиятномада меросхўрлар барча қулларни озод қилганларидан сўнггина меросни олишлари мумкинлиги баён қилинган.
Тушуниш қийин бўлган васиятномани машҳур физик Нилс Борнинг лаборанти ёзган. Васиятномада махсус атама ва фразеологик иборалар шу даражада кўп бўлганки, уни ўқиш учун тилшуносларни чақиришга мажбур бўлишган.
Энг йирик миқдордаги пулни Генри Форд васият қилиб қолдирган. Васиятномага кўра, унинг 500 миллион доллар пули 4157 та ўқув ва хайрия муассасаларига ўтказилган.
Энг махфий васиятномани миллиардер Мишел Ротшилд қолдирган. Унда “меросимнинг қанчалигини ёзишни ва эълон қилишни мутлақо тақиқлайман” деган сўзлар бор. Шунинг учун миллиардер қанча пулни мерос қилиб қолдиргани номаълум.
Миллионер ва кинопродюсер Рожер Доркас эса ўзининг 65 миллион доллар маблағини Максимилиан лақабли итига қолдирган. У итига инсон сифатида ҳужжат олган экан. Хотинига эса бор-йўғи 1 цент теккан. Доркаснинг хотини анойилардан эмас экан. У Максимилианга турмушга чиққан ва ит ўлганидан сўнг унинг меросига эга бўлган.
Интернет материаллари асосида Дилшодбек тайёрлади.